Данғара Газетаси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ



Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Gazetalar sharhi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Jamoatchilik_muhokamasi

⚡️“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Давлат дастури лойиҳасида 5 та устувор йўналиш бўйича 2025-йил учун амалий чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилмоқда.

Лойиҳада атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” масалалари, шунингдек ижтимоий-иқтисодий, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишларида 2025 йилга мўлжалланган кенг кўламли ислоҳотлар назарда тутилган.

🗓 Лойиҳа 2025 йил 22 январга қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.

2025 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиб, ўз таклифларингизни uzbekistan2030.uz онлайн портали орқали билдиришингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/gazetalar_sharhi










Репост из: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Фарғона вилоятида 11-12-13 январь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Фарғона вилояти гидрометеорология марказининг хабар беришича, 11-12-13 январь кунлари вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида ёғингарчилик бўлмайди, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

11 январь куни кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади. 12 январь куни кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади. 13 январь куни кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Сўх ва Фарғона тумани тоғли ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. 11-12 январь кунлари кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади. 13 январь куни эса кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Fergana.uz | Facebook | Instagram | Youtube | X




Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилини якунлади

Президентнинг таътили 5 кун давом этди.

👉 https://kun.uz/kr/99356553

Kun.uz расмий канал


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

Дам олиш кунларида Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликсиз кам булутли об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кечаси 0…–3 даража, кундузи +6…+11 даража бўлади.

👉 https://kun.uz/kr/06794389

Kun.uz расмий канали








Репост из: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Фарғонада Ўзбекистон Қирғизистон Тожикистон Бош вазирлари учрашди

Бугун, 8 январь куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон давлат чегаралари туташган нуқтада уч мамлакат ҳукуматлари раҳбарлари бошчилигидаги делегациянинг учрашуви бўлиб ўтди.

Томонлар ушбу учрашув уч мамлакат Давлат раҳбарлари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ўртасида ҳамкорлик ва минтақавий интеграцияни мустаҳкамлаш мақсадида давлат чегараси масалалари бўйича аввал эришилган келишувлар доирасида ўтказилаётганини таъкидлади.

Мазкур учрашув халқларимизни бирлаштирувчи уч давлат чегараси туташган ҳудудда ўтказилгани рамзий маънога эга.

Боиси, Давлатларимиз раҳбарларининг кучли сиёсий иродалари ва конструктив муносабатларга асосланган сиёсатлари туфайли минтақада дўстлик ҳамда яхши қўшничилик, кўп қирали алоқалар мустаҳкамланиб, янги поғонага кўтарилди.

Батафсил: https://gov.uz/oz/news/view/32192










Репост из: Jamoatchilik nazorati
#jamoatchilik_nazorati

«ТЕНГИ ЧИҚСА, ТЕКИНГА БЕР»ИШГА ШОШИЛМАНГ!

Маълумотларга қарасак, ривожланган мамлакатлардаги олий таълим муассасаларида талабаларнинг аксариятини қизлар ташкил этади.

Хусусан, 2022 йилда Хитойдаги университетларда бакалавриат таълим босқичига қабул қилинган талабаларнинг 56,92 фоизини қизлар ташкил этган.

Ён қўшнимиз Қозоғистонда 2020 йил маълумотига кўра, ОТМ талабаларининг 53,2 фоизи хотин-қизлардан иборат бўлган.

2023 йил августидаги маълумотга кўра, республикамиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг 46 фоизини қизлар ташкил этган. Қўшимчасига, талаба хотин-қизларнинг аксарияти, асосан филология, тилшунослик каби соҳаларга йўналган. Юридик, дипломатик, сиёсий, иқтисодий, халқаро йўналишлардаги соҳаларда қизлар сони супрага урвоқ сепгулик.

Демак, ҳали қарашларимизни ўзгартиришимиз ва бу борада жамият трансформация бўлишда давом этиши керак.

©️ “Yoshlar ovozi” газетасидан.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Кунига 10 минг қадам юрганларни рағбатлантириш таклиф этилмоқда

Уч йил олдин шунга ўхшаш лойиҳа ими-жимида бекор қилиб юборилган эди. Бу сафар кунига 10 минг қадам юриш бўйича “юқори кўрсаткичларга эришганлар” давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма олиши, барча вояга етган аъзолари бундай натижага эришган оилалардан 14 таси ҳар йили лотерея орқали электромобил ютиб олиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/30541249

Kun.uz расмий канали


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон нусхаси ҳам расман тан олинади

Ҳукумат қарори билан ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади. Унга кўра, 2025 йил 1 июлдан Ўзбекистон ҳудудида шахсни тасдиқловчи (ID карта, никоҳ ва ҳайдовчилик гувоҳномаси, ишончнома ва бошқ.) ҳужжатларнинг электрон нусхаси ҳам давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан мажбурий тартибда қабул қилинади.

👉 https://kun.uz/kr/91672227

Kun.uz расмий канали

Показано 20 последних публикаций.