Advokat Xayotbek Toshmatov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Ушбу каналда адвокат Тошматов Хаётбекнинг мулохазалари ва ҳуқуқий маслаҳатлари бериб борилади
Мурожаат учун: @Advokat_oper_uzb1622

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


❗️«“Права”сини олдирган ҳайдовчилар рулга ўтирса қарийб 19 млн жарима сўм тўлайди» - Davletov

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишга кўра, энди транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг бундай воситаларни бошқариши 18 млн 750 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади. БҲМнинг 50 баравари миқдорида. Шу пайтгача бу 10 баравар (3 млн 750 минг сўм) эди.

Бундан ташқари, Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчи маъмурий жазо қўллангандан сўнг яна рулга ўтирса, жиноий жавобгарликка тортилади.

Бунда БҲМнинг 50 баравари миқдорида (18 млн 750 минг сўм) жарима тўлайди икки йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинади ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.


👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!


Сенат қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни лицензия асосида амалга оширишга рухсат берувчи қонунни маъқуллади!

Таваккалчиликка асосланган ўйинларни тартибга солиш мақсадида мазкур соҳани лицензия асосида амалга ошириш, ушбу ўйинларда иштирок етиши тақиқланган фуқаролар тоифаларини белгилаш, ўйинларга қарам бўлган шахслар рўйхатини юритиш, букмекерлик фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари каби қоидалар кўзда тутилмоқда.

Қонунда интернет жаҳон ахборот тармоғидаги таваккалчиликка асосланган ўйинларнинг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, ўйинларга ҳаддан ташқари қарамлиги қайд етиладиган фуқароларнинг ўйинлардаги иштирокини чеклаш механизмларини жорий етиш ҳамда бу борада хорижий ва ноқонуний сервислардан фойдаланишни чеклашга қаратилган ҳуқуқий нормаларнинг белгиланаётгани алоҳида эътироф этилди.

👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!


Жиноий жавобгарликни белгиловчи қонун бугундан кучга кирди

➖Транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқарганлик ёки текширувдан ўтишдан бўйин товлаганлик учун;

➖Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик учун;

➖Автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини ёки идентификация рақамларини қонунга хилоф равишда тайёрлаганлик, ўтказганлик ёки улардан фойдаланганлик, шунингдек уларни қалбакилаштирганлик учун;

➖Автомототранспорт воситалари, шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини ва тракторчи-машинистларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш, шунингдек имтиҳонлар ўтказиш ва гувоҳномалар бериш тартибини бузганлик учун;

➖Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун амалдаги Жиноят кодексига тегишли қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилиб, жиноий жавобгарликлар белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинди ва бугундан кучга кирди.


Мурожатчидан савол (ўзгартирилмади):

Ассалому алайкум, ака ман сурамокчи буганим ЎРҚ-1033 бўйича, мани номимда 5 та мошина бор, лекин ман 4 тасини умуман хайдамиман, саволим энди шу 4 та мошинага кеган штрафлар бўйича манга бал езиладими еки ГАИ томонидан тузилган протакол буйича бал хисобланадими?
Агар камерала бўйича хисобланса ман 1 ойда правами йукотаманку!


👇

‼️ Ўрқ-1033 га асосан МЖТКга киритилган ўзгартиришга кўра:

✅ Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори ёки мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-хуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда фойдаланган шахс тортилади.

Демак агар сиз радар ва камера орқали қайд қилинган хуқуқбузарликни бошқа шахс содир этганини исботлаб берсангиз ва ушбу шахс мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-хуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда фойдаланган бўлса жарима бали ўша шахсга хисобланади.

✅ Агар хуқуқбузарлик ЙҲХ ходимлари томонидан  аниқланса, жарима бали хуқуқбузарликни содир қилган шахсга хисобланади.

Каналга уланиш👇


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Rossiyada ishlayotgan fuqarolar uchun huquqiy maqominini tartibga solish, patent olish tartibi va bosqichlari tushuntirildi

“Amnistiya" 2025-yil 30-aprelga qadar berilgan.

@daryo_live


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Андижонда 11 йил олдин бировнинг уйига қурол билан кирган шахс ушланди

Ички ишлар вазирининг фармойишига асосан Андижон вилоятида олиб борилган “Тозалаш” комплекс тезкор-профилактик тадбирларида жиноят содир этган шахслар ушланди.

Шаҳрихон туманида номаълум шахслар фуқародан пул талаб қилиб, агарда ҳолат юзасидан мурожаат қилган тақдирда ўлдириб кетиш билан қўрқитган.

Канал 👉
@ANDIJONLIKLAR


Репрессив ёндашув: қўлкишани асосли қўлланганми?

Ижтимоий тармоқларда жорий йил 14 февраль куни Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида Самарқанд вилоятида энергетика соҳасида содир этилаётган коррупцион ҳолатлар ҳамда тизимни “коррупциясиз соҳа”га айлантириш бўйича танқидий йиғилиш ўтказилганлиги ҳақидаги хабар тарқалди.

Аввало, коррупцияга биз ҳам бошқалар каби муросасизмиз. Бироқ, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, унга қарши курашишнинг ва бу ҳақидаги ахборотларни тарқатишнинг ўзига яраша белгиланган қоидалари, талаблари бор.

Энди, Энергетика вазирлиги томонидан тарқатилган ушбу хабарда воқеликнинг талқин қилинишига эътиборингизни қаратсак. Унда, йиғилиш жараёнида таъминот корхоналарининг коррупциявий жиноятларни содир қилганликда айбланган 7 нафар ходими гумонланувчи тариқасида ушланганлиги айтилган.

Биринчидан, шахс айбланган бўлса, айнан гумон қилинувчи тариқасида ушланмайди. "Айбланган" деган сўз замирида ҳукмий ёндашув бўлиб, бу суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми чиқарилганлигини ифодалаб қўяди.

Иккинчидан, шахсни гумон қилинувчи тариқасида ушлаш учун албатта, у айнан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этиш учун жалб қилинганлиги ҳақидаги суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг қарори бўлиши талаб этилади.

Учинчидан, суратларда ўша 7 нафар шахсларнинг қўлларига қўлкишани (наручник) солинганлигини кўрамиз.

“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуннинг махсус воситаларни қўллашга оид 23-моддасига кўра, қўлкишани махсус восита ҳисобланади ва уни қўллашнинг ўзига яраша асослари келтирилган.

Лекин, юқоридаги манзарада уларга нисбатан қўлкишани қўллашнинг асосларидан бирортасини топмадик ва шу боис ҳам, ушбу манзарани биз, ушланган шахсларнинг шахсиятларига нисбатан омма қаршисидаги репрессив ёндашув, деб ҳисоблаймиз.

Бош прокуратура телеграмдаги расмий каналида айни шу ҳолатни ёритишда репрессивликни ифодалаб қўйишдан тийилган кўринади. Лекин, бизнингча, Бош прокуратура ушбу ҳолатда ўша 7 нафар шахсларнинг ушланиши ҳамда уларга нисбатан омматан махсус восита ишлатилишининг процессуал ҳуқуқий асосини жамоатчиликка очиқлаши лозим.


Йиғилишда қамоққа олиш қонунийми?

Хабарларга кўра бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида “Ҳудудий электр тармоқлари” ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ тизимидаги ходимлар иштирокида йиғилиш ўтказилган. Йиғилишда таъминот корхоналарининг коррупциявий жиноятларни содир этганликда гумонланган 7 нафар ходими процессуал тартибда ушланган.

Йиғилишга деб келган ушбу ходимлар ҳамманинг кўз ўнгида қўлига кишан тақиб олиб чиқиб кетилган. Тўғри, улар гумонланувчи бўлиши мумкин, лекин бу дегани уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш мумкин дегани эмас.

Терговчининг хонасида бир ўзини ушлаш бошқа, ҳамкасблар кўз олдида қўлига кишан тақилиши бошқа. Иккинчисида эса хоҳлаймизми йўқми, ушланганларнинг шаъни оёқости қилинган.

Хўп, қонунчилигимиз бунга нима дейди.

Конституциямизнинг 13-моддасига кўра
Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.
26-моддасига кўра
Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас.
Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас.

28-моддасига кўра
Озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.
31-моддасига кўра
Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

60-моддага кўра
Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа инсонларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар.

ЖПК нинг 17-моддасига кўра
Судья, прокурор, терговчи ва суриштирувчи ишда қатнашаётган шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишлари шарт.
Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.
Инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган, унинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотлар тарқалиб кетишига олиб келадиган, соғлиғини хавф остига қўядиган, асоссиз равишда унга жисмоний ва маънавий азоб-уқубат етказадиган ҳаракатлар қилиш ёки қарорлар чиқариш тақиқланади.
ЖК нинг 235-моддаси билан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Маълумот учун Конституциямизнинг 143-моддасига кўра
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширади.
Яъни, инсонларнинг (ким бўлишидан қатъий назар) шаъни ва қадр-қиммати камситилишини олдини олиш, агар шундай ҳолат юз берса, айбдорларни жавобгарликка тортиш прокурорларнинг вазифаси ҳисобланади.

Шунақа. Биз мана шундай давлатда яшаябмиз...

Ҳулоса ўзингиздан.

Каналга уланиш👇


Озодликдан маҳрум қилинган давр учун пенсия тўланадими?

📚 Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунига кўра:

✅ Пенсионер озодликдан маҳрум қилинган тақдирда тайинланган пенсияни тўлаш озодликдан маҳрум қилинган давр учун тўхтатиб қўйилади.

✅ Лекин манзил-колонияларда жазони ўтаётган пенсионер шахсларга пенсия тўлаш тўхтатилмайди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Samarqandda qaynona bir oylik kelinini o‘ldirdi

Aslida sudlanuvchi ayol ko‘p yillar oldin onalik huquqidan mahrum qilingan hamda o‘g‘li va qizini bolalar uyiga topshirgan. Biroq u yillar o‘tib uylangan o‘g‘lining oldiga qaytib, boradigan joyi yo‘qligini aytgan. Shu tariqa ona o‘g‘li bilan yashay boshlagan.

Ayol Jinoyat kodeksining 97-moddasi (O‘ta shafqatsizlik bilan qasddan odam o‘ldirish) 2-qismi “j” bandi bilan aybli deb topilib, 13 yilga ozodlikdan mahrum etildi.


@generalissimo_marshal


Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилган шахсларга бир марталик нафақа пули тўланади

2025 йил 1 майдан озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга БҲМнинг 6 баравари (2,25 миллион сўм) миқдоридаги бир марталик нафақа пули «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўланади.

Ҳуқуқий асос: 2025 йил 30 январдаги 17-сонли Фармоннинг 6-банди "б" кичик банди


Юридик ёрдам - Вазирликдан масъулият

Шу кунларда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатларни жалб қилиш бўйича “Юридик ёрдам” ахборот тизимида техник муаммолар тез-тез кузатилаётганлиги, бу эса, ишларни ўз вақтида кўриб чиқилишига салбий таъсир этаётгани ҳақида хабарлар келиб тушмоқда.

“Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига кўра, давлат ҳисобидан юридик ёрдам фақатгина давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрига киритилган адвокатлар томонидан кўрсатилади.

Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, махсус ваколатли давлат органининг давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қарори ёки адвокат тайинлаш тўғрисидаги суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори, ёхуд суднинг ажрими “Юридик ёрдам” ахборот тизимида рўйхатга олинганидан кейин давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатни тасодифий автоматик танлов асосида, мансабдор томонидан эмас, балки тизим томонидан белгиланади.

Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрини юритиш ва бошқариш ваколати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига берилган.

Тарихда ўтган Афина сиёсатшуноси Солоннинг ажойиб гапи бор: "Бошқаларнинг масъулиятини хоҳласанг, ўзинг ҳам масъулиятли бўл."

Шундай экан, Адлия вазирлиги “Юридик ёрдам” ахборот тизимининг узлуксиз ва муаммосиз ишлашини таъминлашга масъулиятли ёндашади, деб умид қиламиз.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тезлик +5да эмас, камида +10да жарима ёзиш керак, бутун дунё бўйича энг ками хам +10, бизда эса +5🤦‍♂

👉 @ANDIJONLIKLAR


#Диққат

❗️Судлар энди никоҳдан ажралиш ишларида муҳлат тайинламаслиги мумкин

Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонлик жиноятидан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди - қонун сенатда кўриб чиқилмоқда

Канал👉@ANDIJON_BUGUN


"Алламжанов иши" бўйича суд ҳукми ўқилди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро К. Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Джавлан Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

Манба


O‘zbekistonda mahalla raislarining vakolat muddati 3 yildan 5 yilga uzaytirildi

Ayni paytda faoliyat yuritayotgan fuqarolar yig‘inlari raislari o‘z vakolatlarini ular saylangan 3 yillik muddat tugaguniga qadar amalga oshiradi.

@daryo_live


Жиноий одил судлов: шакл эмас, маъно-мазмун устун

Адвокат Саидали Мухторалиевнинг қуйидаги фикрларига қўшиламиз:

"Битта меҳнат инспектори меҳнат шартномалари ЯММТда рўйхатдан ўтказилмаганлигини асос қилиб, бу ходимларга ноқонуний иш ҳақи тўланган ва бу пул маблағлари раҳбар томонидан талон-тарож қилинган деб хулоса берибди.

Ҳозир, шу раҳбарга ЖК 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши очилиб, тақдири жуда оғир ҳолатда турибди.

Ваҳоланки, меҳнат шартномасини ЯММТда рўйхатдан ўтмаганини қўйинг, ҳатто меҳнат шартномаси тузилмаган тақдирда ҳам, агар иш берувчи ходимга ишни бошлашга рухсат берган бўлса ва ходим иш бошлаган бўлса, у ишга қабул қилинган ҳисобланади. Бу Меҳнат кодексининг 128-моддаси талаби. Бундай ҳолларда, ходимга иш ҳақи тўланиши қонуний бўлади.

Лекин битта меҳнат инспекторининг қотиб қолган мияси сабаб берган хулосаси оқибатида бир айбсиз одам қамалиб кетиши мумкин.

Менимча, меҳнат ҳуқуқ инспекторларини бу лавозимга тайинлашда сал эҳтиёткор бўлиш керак, бунда: биринчидан, бу лавозимлар бўйича иш ҳақи миқдорини ошириш керак, иккинчидан, дордан қочган ва терговчилар нима деса ўшани ёзиб берадиган малакасиз одамларнинг келишига йўл қўймаслик керак."


#китоб_ярмаркаси

⚡️ДИҚҚАТ КИТОБ ЯРМАРКАСИ

📅 "Yuridik adabiyotlar publish"
нашриёти томонидан 2025 йил 11 февраль куни  соат 10:00 да Андижон вилоят суди биносида юридик адабиётлар ярмаркаси ўтказилади.

📚 Унда нашриётимиз томонидан нашр этилган энг сўнгги кодекслар, шарҳлар шунингдек, юридик олий ўқув юртлари талабалари учун дарсликлар тақдим этилади. 

🚛 Андижон судьялар, талабалар ва барча юридик соҳага қизиқувчи шахсларни ярмаркага таклиф этамиз.

🕒 Ярмарка соат 14:00 га қадар давом этади!


🏢 Манзил: Андижон вилоят суди биноси


📲  Батафсил маълумот олиш учун


☎️ +998 94-554-63-70;
☎️ +998 99-554-70-70; рақамларига қўнғироқ қилинг.

📨 Telegram
|📱 Instagram |💻 Facebook | 🌐 web-sayt


#Саволимбор

Мурожатчимиздан келган савол:

Ассалому алайкум, мен вояга етмаган фарзандим учун алиментга ариза бермоқчиман.Эрим бошқа вилоятда яшайди, мен ва фарзандим бошқа вилоятда яшаймиз.Шунда мен аризани эримнинг яшаш жойидаги судга беришим керакми?


📌📌 Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг "БУЙРУҚ ТАРТИБИДА ИШ ЮРИТИШНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ҚОНУН НОРМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ги 4-сон қарорига кўра:

✅ Вояга етмаган фарзанднинг таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги талаб ундирувчи яшаётган жойдаги судга тақдим қилиниши ҳам мумкин.

Демак сиз бу вазиятда ўзингиз яшаётган жойдаги судга тақдим қилишингиз ҳам мумкин.


Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Маъмурий хуқуқбузарлик юзасидан жарималарни тўлашда эьтиболироқ бўлинг!

📌 Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 332*1-моддасига кўра Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

✅ МЖТКнинг юқоридаги моддасидан қўриш мумкинки, жарима тўлашда чегирманинг ўтиш муддати жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўта бошлайди.

‼️ Лекин юқоридаги расмда кўриш мумкинки, жарима тўлашда чегирманинг ўтиш муддати жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб автоматик тарзда ўта бошлаяпти.

МЖТКда жарима қўллаш хақидаги қарор УЧ кун ичида хуқуқбузарга юборилиши белгиланган.
Агар қарор чиқарилган кундан бошлаб учинчи куни хуқуқбузарга юборилган бўлса, юқоридаги расмдаги холатда чегирманинг муддати қонунга хилоф равишда қисқарган бўлади.

Показано 20 последних публикаций.