Advokat Qosimov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Ушбу каналда адвокат Хайрулло Қосимовнинг мулохазалари ва ҳуқуқий маслаҳатлари бериб борилади.
Мурожаат учун: @qosimovadvokatbot
Адвокатлик хизмати учун:(+998 90) 537 20-71;(+998 50) 002 04 43

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Хорижга чиқиш биометрик (загран) паспорти қанча муддатга берилади ва тўловлари қанча?

Батафсил 👇

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4079-сон қарорига кўра :
✅ Хорижга чиқиш биометрик паспорти фуқароларга қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади:
➡️ туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача — икки йил муддатга;
➡️ бир ёшдан 25 ёшгача — 5 йил муддатга;
➡️ 25 ёшдан ошган шахсларга — 10 йил муддатга.

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги қонунига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини берганлик учун қуйидагича бож ундирилади :

✅ ўн олти ёшга тўлган фуқароларга хорижга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида;
✅ ўн олти ёшга тўлмаган фуқароларга хорижга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун БҲМнинг 80 фоизи миқдорида.


Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

Бундан илгарироқ А.Тошпўлатов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Манба

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Скутерни номер ва хайдовчилик гувоҳномасисиз бошқарганлар жаримага тортилади!

‼️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2024-йилдаги  393-сонли қарорига кўра:

✅ Конструктив тезлиги соатига 25 километр ва ундан ортиқ, лекин 50 километрдан ошмайдиган транспорт воситалари (мопед ва скутер) учун алоҳида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади ҳамда бу турдаги транспорт воситалари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
Фойдаланишда бўлган бу турдаги транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг охирги куни 2025 йилнинг 28 феврали хисобланади.

✅ 2025 йил 1 мартдан бошлаб ушбу турдаги транспорт воситаларини бошқариш учун тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш талаб этилади.

📌 Юқоридаги талабларга амал қилмаслик, 2025 йил 1 мартдан бошлаб жавобгарликни келтириб чиқаради.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Савол:

Мен Фарғона вилоятиданман ва Тошкент шаҳридан машина сотиб олдим.Энди унга номер олиш учун Фарғонага боришим керакми.Ёки Тошкент шаҳридан ҳам олишим мумкинми?

📚 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 683-сон қарорига кўра:

✅ Жисмоний шахсларнинг автомототранспорт воситалари уларнинг доимий рўйхатга олинган жойи бўйича, доимий рўйхатга олинган жойи бўлмаса — вақтинча турган жойи бўйича давлат рўйхатидан ўтказилади.

✅ Бунда рўйхатдан ўтказиш автомототранспорт воситаси эгасининг доимий рўйхатга олинган ҳудудидан қатъи назар, ҳар бир ҳудудда автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларга давлат рақами белгиларини бериш учун масъул этиб белгиланган ҳудудий ЙҲХХ органларида ҳам амалга оширилиши мумкин.

📌 Хулоса : Ўзбекистон Республикасининг исталган худудидаги ЙҲХХ органларига мурожаат қилиб, давлат рақам белгисини олишингиз мумкин.

Лекин бунда сиз қайерда пропискада турсангиз, ўша худуднинг тегишли худудий рақами берилади.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈




kun.uz нинг ёзишича, Сурхондарёда бир оиланинг уч аъзоси ўлдириб кетилган қотиллик жинояти тергови жараёнида шу ҳудуддаги кўплаб эркаклар сўроқ учун Узун тумани ИИБ биносига олиб борилган. Шулар қаторида бўлган 50 ёшли фермер Тоҳир Ҳайитов ҳам ходимлар томонидан 23 феврал куни уйидан олиб кетилган.

24 февраль куни ЖИБ Узун туман суди Тоҳир Ҳайитовни майда безорилик содир этишда айбдор деб топиб, 6 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

Бироқ 25 февраль куни Тоҳир Ҳайитов вафот этган.

Агар шу ҳолат бирон бир демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлатда юз берганда эди, жиноятни очиш учун қалбаки ҳужжат тайёрлаганлар, албатта жавобгарликка тортилган бўларди. Нафақат шу ишда қатнашганлар, балки бунга йўл қўйганлар учун ҳам сиёсий жавобгарлик юзага келган бўларди.

Бизни давлатимизда эса ноҳақ маъмурий қамоққа олинган шахс оқланиши учун камида Алламжоновни ёрдамчиси бўлиши керак (Чунки жиноятни очиш учун ноҳақ қамоққа олинганларнинг оқланишини битта шу ҳолатда кўрдик холос). Бошқа ҳолатда ҳеч ким гапингизга қулоқ солмайди, ҳаттоки Олий суд ҳам.

Бир неча кун ўтиб Тоҳир Ҳайитов ҳақиқатан ҳам майда безорилик қилганини тасдиқлайдиган далиллар қалаштириб ташланиб, ҳақиқатан ҳам унда юрак хуружи бўлганлигини тасдиқлайдиган далиллар чиқиб келса, ҳайрон қолмайман.

Чунки жиноятни очиш қийин бўлса, барча шубҳалиларга маъмурий қамоқ қўллаш бизда одатий ҳолат. Бунинг одат бўлиб қолганлигига сабаб юқорида бунга эътироз билдирадиган одамнинг ўзи йўқ.

Масалан, ўтган йили долзарб қирқ кунлик тадбирлар давомида айби бор йўқ шубҳаланилган ҳаммага 10-15 сутка маъмурий қамоқ берилиб, уларни олдига ҳаттоки адвокатлари ҳам қўйилмади.

Агар Бош прокурор қатъий кўрсатма берса ва бундай ишлар учун жавобгарлик муқаррар бўлса, пастдагилар бу ишни тўхтатишади.

Бу ишларда асосий айбдорлар қалбаки ҳужжат билан маъмурий қамоқни расмийлаштириб, ўлимга сабабчи бўлганлар эмас. Улар шунчаки, “Нима қилиб бўлса ҳам жиноятни оч” деган топшириқни бажарган холос.

Асосий айбдорлар йиллар давомида жиноятни очиш учун маъмурий қамоқ қўлланилишига йўл қўйиб берган катталар.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Пенсионер Ўзбекистон Республикасидан ташқарида  уч ойдан ортиқ вақт давомида бўлса тайинланган пенсияни тўлаш тўхтатилади!

📚 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.10.2022 йилдаги 592-сон қарорига кўра:

✅ Пенсионер Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб уч ойдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистон Республикасига қайтиб келмаганида тайинланган пенсияни тўлаш тўхтатиб турилади.

✅ Пенсионер Ўзбекистон Республикасига қайтганидан сўнг, унга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги йигирма тўрт ойдан ошмаган давр учун тўланади.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Охирги пайтларда фуқаролик судларининг ходимни ишга тиклаш ҳақидаги қарорларини иш берувчилар томонидан ижро қилмасликнинг ноқонуний бир усули тарқалмоқда.

Масалан, суд қарорига асосан ходим сотув бўлими бошлиғи лавозимига тикланган. Давлат ижрочиси етиб келгунча, иш берувчининг қарори билан “Сотув бўлими” тугатилиб, унинг ўрнида “Сотувларни ташкил этиш бўлими” тузилган. Янги бўлим билан тугатилган бўлимнинг номидан бошқа ҳамма нарсаси бир хил: Бажарадиган вазифалари, иш вақти, иш жойи, штатлари ва ҳоказо. Ҳаттоки, тугатилган бўлимнинг ходимлари ҳам янги бўлимга ўтказилган. Иш ўша ўша, шунчаки номи бошқа.

Ижро варақаси етиб келгач, иш берувчи ходимни аслида тугатилган “Сотув бўлими” бошлиғи лавозимига тиклайдида, унга “Сотув бўлими” тугатилганлиги сабабли штат қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида огоҳлантириш беради. Бу ҳолатда ходимга аввалги иши берилмайди, чунки унинг аввалги ишини янги ташкил этилган “Сотувларни ташкил этиш бўлими” бошлиғи сифатида бошқа бир ходим бажараётган бўлади.

Давлат ижрочиси ҳам аслида тугатилган бўлимга ходимни ишга тиклаш ҳақидаги буйруқ билан ижро ишини тамомлайди.

Бу ҳолат суднинг ишга тиклаш ҳақидаги қарорларини амалда ижро этилмаслигини келтириб чиқармоқда. Чунки “Кредит бўлими” ўрнига “Кредит бериш бўлими”, “Бухгалтерия бўлими” ўрнига “Ҳисоб-молия бўлими”, “Юридик бўлим” ўрнига “Ҳуқуқий ишлар бўлими” ташкил қилиш қийин эмас.

Охир-оқибат ишга тикланган ходимнинг ҳуқуқи бузилмоқда. Чунки “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” Қонунининг 72-моддасига кўра ишга тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этиш иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги ўзининг ноқонуний фармойишини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқариб, ходим илгариги меҳнат мажбуриятларини бажаришга амалда қўйилган вақтдан бошлаб тамомланган ҳисобланади.

Давлат ижрочилари ушбу нормадаги илгариги меҳнат мажбуриятларини бажаришга амалда қўйилгандан кейингина ижро ҳужжати тамомланиши кераклигига мутлақо эътибор бермаяпти.

Бу ҳолатда ҳақиқатда ходимнинг иши йўқолиб кетмаганлигига, унинг илгариги меҳнат мажбуриятлари амалда бошқа номдаги лавозим билан ташкил этилганлигига эътибор бериш ва ходим янги ташкил қилинган бўлимга тикланиши керак. Шундагина ходим илгариги меҳнат мажбуриятини бажаришга амалда қўйилган ҳисобланади.

Энг ёмони, шундай ҳолларда давлат ижрочисининг ижро ишини тамомлаш ҳақидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида маъмурий судларга мурожаат қилинганда, судлар ходимнинг ҳақиқий иши қайси ном билан қайта ташкил этилганлигини ўрганмасдан, бўлимни тугатиш ва тугатилган лавозимга ишга тиклаш ҳақидаги буйруқлар билан кифояланиб қолишмоқда.

Бу эса суднинг ишга тиклаш ҳақидаги қарорларининг аҳамиятини бутунлай йўқотмоқда.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Ассалому алайкум, мен фарзандимни бошқа синфга ўтказмоқчиман.Бунинг учун нима қилишим керак!

👇 Батафсил:

‼️ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2684- сонли буйруғига кўра:
✅ Ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар  ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини синфдан синфга ўтказиш ҳуқуқига эга.
✅ Ота-оналар фарзандини синфдан синфга ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда мактаб директори номига ариза билан мурожаат қилади.
✅ Мактаб директори аризани қабул қилиб олган кундан бошлаб бир иш куни ичида кўриб чиқади ва ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

📌📌 Синфдаги ўқувчилар сони белгиланган меъёрдан ортиқ бўлган тақдирда, мактаб директори ўқувчини синфдан синфга ўтказишни рад қилиши мумкин.

❇️ Умумтаълим муассасаларининг синфлари ўқувчилар сони 35 нафаргача бўлиши мумкин.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Божхонадан 100 млн сўмгача бўлган нақд пулларни чекловларсиз олиб чиқишингиз мумкин!

📚 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг " Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси ва нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги 66-сон қарорига кўра:

✅ Жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади.

📌 Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда, нақд валюта маблағларини олиб кириш чекланмаган миқдорда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Қандай ҳолларда ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади?

✅ Агар содир этилган ҳуқуқбузарлик учун қонунчиликда транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзидаги жазо қўллаш белгиланган бўлса, ҳайдовчилик гувоҳномаси иш юзасидан қарор чиқарилгунига қадар ЙПХ ходими томонидан олиб қўйилиши мумкин.

❌ Бошқа ҳолларда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйиш мумкин эмас!

🟢 Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилганда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага, шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномасининг талонига тегишли ёзув -киритилади ва талон ҳайдовчига қайтариб берилади.

   🔻 Эслатма: транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш чораси фақат суд томонидан қўлланилади.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


"Каша"ни реклама қилиш тақиқланади!

‼️ Ўзбекистон Республикаси "Реклама тўғрисида"ги қонуннинг 36-моддасига кўра:

✅ Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Дрифтчиларга ташлаб қўйинг!

‼️ ЎРҚ - 1033 билан МЖТКга қўшимча киритилди.Унга кўра :

✅ Транспорт воситалари хайдовчиларининг бошқа транспорт воситаларининг харакатига қасддан тўсқинлик қилиши, харажатланиш тезлиги ва бурчагини сақлаган холда транспорт воситасини сабабсиз сирпантириш (дрифт), ўз йўналишида ҳаракатланиш бўлагини сабабсиз кескин равишда уч ва ундан ортиқ марта узлуксиз ўзгартирганлик учун транспорт воситасини бошқариш хуқуқидан бир йилдан икки йилгача муддатга маҳрум қилиб, БХМнинг 25 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

📌 Худди шундай хуқуқбузарлик транспорт воситасини бошқариш хуқуқи бўлмаган ёки транспорт воситасини бошқариш хуқуқидан маҳрум қилинган шахс томонидан содир этилса, БХМнинг 50 баравари миқдорида жарима солишга ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига сабаб бўлади

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ-1033-сон, 20.02.2025 й.) қабул қилинди.

Унга кўра қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди:👇
  📌 Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши;

✅ Бунда:

❇️ Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.

❇️ Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.

❇️ Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.

❇️ Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун;

❇️ Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузганлик учун;

❇️ Транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларини бузганлик учун;

❇️ Йўл безорилиги учун;

❇️ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото- ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатганлик учун.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Ўзбекистонда реклама тўғрисидаги қонунчилик ишламайдими?

‼️ Ўзбекистон Республикасининг "Реклама тўғрисида"ги қонунига кўра, энергетик ичимликларнинг рекламасида :

✅  Бундай ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг зарари тўғрисидаги огоҳлантириш, шунингдек бундай ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот мавжуд бўлиши;
✅ энергетик ичимликларни истеъмол қилиш жараёнларини намойиш этмаслиги;
✅ Спортда ютуқларга эришган инсонларнинг тасвирини ўз ичига олмаслиги;
✅ Энергетик ичимликларни истеъмол қилиш рекламадан фойдаланувчиларнинг ижтимоий ва спортга оид муваффақиятга эришиши ёки жисмоний ҳамда руҳий ҳолати яхшиланиши учун муҳим аҳамиятга эга деган таассуротни юзага келтирмаслиги керак.

Лекин бугунги кунда телевизор ва ижтимоий тармоқлардаги энергетик ичимликлар рекламаси ушбу нормаларга мутлақо зидлигини кўришимиз мумкин.Чунки ушбу рекламаларнинг аксариятида:
📌📌бундай ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот мавжуд бўлмайди;
📌📌 асосан машхур спортчилар иштирок этади;
📌📌 асосан бундай ичимликни рохатланиб ичгани намойиш этилади;
📌📌 мазмунидан  бундай ичимликни ичган одамнинг муваффақиятга эришиши ва холати яхшиланиши англашинади.

Энергетик ичимликлар рекламасига доир талабларни бузганлик, шунингдек ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартибини бузганлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


🙋‍♂ Ассалому алайкум, менинг "DAMAS" русумли автомашинам бор.Куни кеча автомашинамда харакатланиб кетаётганимда ЙПХ ходими мени тўхтатди.Автомобилимни кўздан кечирганида орқа ўриндиқ олиб ташланганлигини кўрди ва буни автотранспорт воситасининг кузов ҳамда деталларини ўзгартириш деб хисоблаб,менга жарима қўллади.Айтингчи бу ҳатти-харакат хақиқатдан маъмурий хуқуқбузарлик хисобланадими?

📚 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2022 йилдаги 86-сон қарори 26-иловасига кўра:

✅ Автомототранспорт воситасига қўшимча ўриндиқ ўрнатиш ёки камайтириш(олиб ташлаш) автомототранспорт воситасининг кузови ёки деталини ўзгартириш деб хисобланади.

📌 Автомототранспорт воситасини бундай қайта жиҳозланганлик учун рухсатнома олиш талаб этилади.

Бундай тартибини бажармаганлик учун МЖТКнинг 125-моддасида азавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Репост из: Bahodir Ahmedov
Олий суд судьялар учун нуқта қўйиб берибди

Бегона шахс сизга тегишли уйда яшаса ва уни уйингиздан чиқариб ташлолмасангиз, судга берсез суд рад қилиб турса, кулгили ҳолат бўлади а? Амалда шундай ҳолат бўлаётганини бир неча марта ёздик. Мана охири Олий суд 2024 йил учун обзорлари ва тушунтиришларида бу ҳақда тўхталибди.

Тушунтиришдаги кейс қуйидагича:

“Даъвогар “Т.Б.” фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судига киритган даъво аризасида жавобгарлар “М.Х.”, “Х.Х.” ва “Д.Х.ни ўзига тегишли уй-жойдан мажбурий тартибда кўчиришни сўраган.

Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 20 февралдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 2023 йил 25 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъво талаби рад қилинган.

Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2024 йил 8 апрелдаги ажрими билан суд қарори қисман бекор қилиниб, жавобгар “Х.Х.”ни уйдан кўчириш ҳақида янги ҳал қилув қарори
қабул қилинган.

Суд ҳужжатларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Суд бундай хулосага келишда жавобгар “Д.Х.” дастлабки мулкдор “У.А”нинг розилиги билан уйга киритилганлиги ва яшаб келаётганлигига, унда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи шаклланган ҳисобланишига ва Уй-жой кодексининг 32-моддаси ҳамда Фуқаролик кодексининг 184-моддасига асосланган.

Олий суд судлов ҳайъати “Д.Х.”ни кўчиришни рад қилиш ҳақидаги қуйи инстанция судларининг хулосалари билан қуйидагиларга асосан келишмаган.

Хусусан, даъвогар “Т.Б.” 2023 йил 19 апрелдаги нотариал тартибда расмийлаштирилган олди-сотди шартномасига асосан низоли уй-жойни “У.А”дан сотиб олган бўлиб, жавобгар “Д.Х.” Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасидан олинган маълумотга кўра, 2022 йил 27 январда низодаги хонадон рўйхатидан ўчирилган. Қолаверса, Уй-жой кодексининг 32-моддаси талабига кўра, жавобгар “Д.Х.” уй мулкдори “Т.Б.”нинг оила аъзоси ҳисобланмайди ва мулкдор билан умумий хўжалик юритиб, доимий яшамаган, уй рўйхатида ҳам турмайди, янги мулкдор билан ўрталарида турар жойдан фойдаланиш юзасидан келишув ҳам мавжуд эмас.

Мазкур ҳолатлар ва мулкдор ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилишга ҳақли эканлигига (ФК 164-модда) асосланиб, Олий суд судлов ҳайъати 2024 йил 29 июлдаги ажрими билан суд ҳужжатларини қисман бекор қилиб, жавобгар “Д.Х.”ни ҳам уйдан кўчириш ҳақида янги қарор қабул қилган.

Мана шу қоидани барча судлар тушуниб олиши керак. Мулкдор ўз мулкидан ўзи хоҳлаганича фойдаланади, эгалик қилади, тасарруф қилади. ФК 184 (универсал ҳуқуқий ворислик)ни бу масалага алоқаси йўқ

#advokat #sudishi

👉@bahodirahmedoff👈


Топиб олган нарсангиздан 20 фоиз мукофот олишингиз мумкин!

Батафсил 👇

📚 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 194-моддасига кўра:

✅ Ашёни топиб олган шахс уни олишга ҳақли бўлган шахсдан топилма учун ашё қийматининг йигирма фоизига қадар миқдорида мукофот талаб қилишга ҳақлидир.

✅ Башарти, топиб олинган ҳужжатлар ёки ўзга ашёлар уларни олишга ҳақли бўлган шахснинг ўзи учунгина қимматга эга бўлса, мукофот миқдори шу шахс билан келишув асосида, келишувга эришиб бўлмаган тақдирда эса — суд орқали белгиланади. Топилган ашёни қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли бўлган шахс топилма учун кўпчилик ўртасида мукофот ваъда қилган бўлса, у кўпчилик ўртасида ваъда қилинган мукофотни ўша шартларга мувофиқ тўлайди.

✅ Башарти, ашёни топиб олган шахс топилма ҳақида хабар қилмаган бўлса ёки уни яширишга уринган бўлса, мукофот олиш ҳуқуқи вужудга келмайди.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Ижро хужжати бўйича ундирув стипендияга ҳам қаратилиши мумкинми?

Албатта.👇

‼️ Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонунининг 46-моддасида мажбурий ижро этиш чоралари белгиланган.Унга кўра :

✅   Ундирувни қарздорнинг иш ҳақи, стипендияси, пенсияси ва бошқа турдаги даромадларига қаратиш ҳам мумкинлиги белгиланган.

✅ Ижро ҳужжатлари бўйича қарз тўлиқ узилгунга қадар, қарздорга тўланадиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг кўпи билан эллик фоизи ушлаб қолиниши мумкин.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Энди МФЙ раислари 5 йилга сайланади!


📌 Ўзбекистон Республикасининг 11.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1027-сон қонунига кўра:

✅ МФЙ раисларининг ваколат муддатлари узайтирилди. Эндиликда фуқаролар йиғинининг раиси 5 йил муддатга сайланади.
Аввал бу муддат 3 йил эди.

❇️ Ушбу қонун амалга киритилгунига қадар сайланган фуқаролар йиғинлари раислари ўз ваколатини улар сайланган 3 йиллик муддат тугагунига қадар амалга оширади.


Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

Показано 20 последних публикаций.