ХАМИДЖОН ШОДИБОЕВ БЛОГИ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Books


Бу блог орқали сиз бўлган воқеаларни ўқийсиз. Уларнинг кўпи кулгили бўлиб, ичида ўйлантирадиган, мулоҳаза юритиладиган, ўрганиладиган, амал қилиниши лозим бўлган ва бошқа мазмундаги воқеалар ҳам мавжуд.
Мурожаат ва таклифлар учун: @Shodiboyev_Hamidjon

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Books
Statistics
Posts filter




ҲУРМАТЛИ ЎҚУВЧИЛАР ВА КАНАЛИМИЗНИНГ АЗИЗ АЪЗОЛАРИ !

Марҳамат, “ШАРҚ ҲИКОЯТ ВА РИВОЯТЛАРИ” китобидан битта ҳикоя тингланг ва давомида гўзал қўшиқларни эшитиб ҳордиқ чиқаринг!


Муҳаммад Юсуфнинг “САЙЛАНМА” китобидан

ҚИЗИЛ ОЛМА


С. га


Баланд шохда қизил олма
Пишган экан.
Узиб олиб қарасам, қурт
Тушган экан.

Мен олмани ирғитворсам,
У дод солди:
Ташлаб кетар экан мени
Нега олди?!

Қизил олма, қизил олма,
Мен енгилдим.
Дунёи-дун деганларин
Энди билдим...

Юрагим-ей, сени не ўй
Ўртамоқда?
Севгига йўл бўлсин бизга
Бу чорбоғда.
Баланд шохда қизил олма
Пишган экан...
Бизнинг бошга шундай савдо
Тушган экан.

Муҳаммад Юсуф


Forward from: Шодибоев Хамиджон
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎼 Сенда хаёл

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов шеъри

🎤 Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ижро қилган.


ЎҚИНГ, БУ ҲАММАМИЗ УЧУН ФОЙДАЛИ

Кулгининг кучи шу қадар зўрки, унга жаҳондаги манман деган кимсалар ҳам бўйсунади.

Э. Золя


ТАФАККУР ГУЛШАНИ

Бахтиёр дамларда ҳам дўстнинг садоқати керак, кулфатда эса минг карра зарур.

СЕНЕКА


ТАФАККУР ГУЛШАНИДА - ЎЗИМИЗНИКИЛАР

Агар бирор яҳудий сизга “мен бир ўта ақлли инсонни биламан” деса билингки, у бошқа яҳудийни кўзда тутган бўлади.

БАХТИЁР АҲМАД


ДИЛКУШО ҲИКОЯТЛАРДАН

Бир хасис бировдан:
- Юмшоқкўнгиллик ва сабр-тоқат масаласида қачон бошқаларга ўрнак бўламан? – деб сўраса, у:
- Биров нонингни ушатганда, сен унинг калласини ёрмаганингда! – дебди.


ХАНДАЛАР

Олим билан мунозара қилаётган бир нодон уни камситмоқчи бўлди:
- Нега оғзингиздан бунчалик ёмон ҳид келяпти?
- Сен билан ади-бади айтишни эп кўрмай, сўзларингни ичимга ютиб ўтиргандим, шундан ёмон ҳид чиқяпти, - деди олим.


Анвар Обиджоннинг
“ОЛТИАРИҚ ҲАНГОМАЛАРИ” китобидан


Ўзбеклар совлиқникидан кўра қўчқорнинг, айниқса, қора қўчқорнинг гўшт-ёғини кўпроқ қадрлашади. Биринчидан, бундай қўйнинг танаси қуёш нурини кўпроқ қабул қилган бўлади, иккинчидан, ёғи ош совуганда ҳам тўғнаб қотиб қолмайди.
Исом қассоб: “Кепқолинг қора қўчқорнинг гўштига!” – деб турса, бир чол келиб, “эртаминан сўяётган қўйингнинг жуни оқ эди шекилли”, деб пичинг отибди.
- Бундан ўн йилча олдин манави оппоқ соқолингиз қоралиги эсимда, - деб донишланибди Исом қассоб. – Бу қўйнинг жуниям ёшлигида қоп-қора эди.


Бу гапларни Солижоннинг хотини айтди, энди биринчи марта шу тўғридаги ўзининг фикрларини билдирди. Солижон хотинига тикилиб қолди.
- Шу гапларингни яхшиям ўша вақтларда айтмадинг, агар ўшанда айтганингда...
- Сотишга рози бўлармидингиз?
- Бекорчи гапларни айтибсан. Шу гапларинг учун сени урардим, билдингми?
Хотини индамади.
Солижон эрталаб ишга чиқиб кетади, кечқурун келади. Хотини далага чиқмай қўйган, болалар билан овора, уйларга қарайди, молларга қарайди, овқатни тайёрлайди. Сувлар тўпланиб қолган жойлардан кетмон билан кўча томонга ариқча кавлади, қаранг, шу ариқча орқали кўчадаги ариққа сув оқа бошлади.
Ишдан келган Солижон нимагадир жим ўтирадиган бўлди, унинг ҳаёлида битта ўй: “Сой бўйидаги томорқага уй қураман, ўша ерга кўчиб бориб яшаймиз. У ерда зах-пах деган нарса йўқ, яқинига ҳам йўламайди”.

Давоми бор...

Ҳамид ШОДИБОЕВ,
2025 йил.


БИР КАМ ДУНЁ

Қисса

(Давоми. Боши олдинги кунларда)


Солижон мактабни битириш арафасида отаси конда тупроқнинг босиб қолиши натижасида ҳалок бўлди. Энди уйда Солижоннинг ўзи қолди. Дастлабки кунлари амакисининг ўғиллари, холасининг ўғиллари у билан бирга туришди, кейин эса Солижоннинг ёлғиз ўзи яшай бошлади.
Мактабни тугатиб, далага ишга чиқди, бригадир ҳам, табелчи ҳам уни ишга олишди. Солижонни унинг ўзи ёлғиз яшашлигини билишгани учун, қишлоқ оқсоқолининг берган тавсияси билан интизомга кўра ҳарбий хизматга олишмади. Амакиси, холаси ва қишлоқ оқсоқолининг ўзаро келишуви натижасида Солижонни уйлаб қўйишди. Солижон синфдошлар орасида биринчи бўлиб оилали бўлди. Келин ҳам далада ишлайди. Буни қарангки, келин Солижонга жуда ҳам мос тушди. У эрининг вайсақилигини умуман эътиборга олмайди, эри вайсақи бўлса, келин деярли гапирмайдиган инсон эди. Солижон бир нарсаларни гапираверади, келин унинг гапларини маъқуллаб, жим ўтириб эшитаверади. Қўни-қўшнилар кўчага сувга чиққан келинга:
- Ҳой келин, Солижон уйда ҳам ёлғиз қолганларингизда кўп гапирадими? – деб сўрашганида, келин:
- Ҳа, доим ўзлари гапирадилар, - дебди.
- Гапнинг тўғриси унинг кўп гапириши сизнинг жиғингизга тегмайдими?
- Йўқ, менга барибир, эшитиб ўтиравераман. Агар бир иш билан машғул бўлсам, у кишининг гапларини эшитмайман.
- Шундай пайтда Солижоннинг жаҳли чиқмайдими?
- Ҳали бирор марта жаҳллари чиққанини билганим йўқ. Қизиғи шуки, шу вақтгача “мен нима дегандим?” деб мендан ўзларининг гапларини сўрамаганлар.
- Ундай бўлса яхши, - дейишган экан қўшнилар.
Тўрт йиллик турмушдан сўнг улар бир ўғилу, бир қизлик бўлишди. Солижон далада ишлаб юриб, сой бўйидан жўхори экиладиган ер олди. Эни йигирма метр, бўйи нақ эллик метрга яқин, сув шундоққина ёнида оқади. Унга шу ерни беришда бу ерга уй қуриш мумкин эмаслигини айтишган, чунки йўлнинг нариги томонида катта сой бор. Сойда доимо Шўрсув томондан келадиган оппоқ бўтана сув оқади. Юқорида ҳаво ёмонлашса, сойда катта сел суви оқади, ҳаттоки сойнинг қирғоқларини ювиб, тошиб кетган вақтлар ҳам бўлган. Солижоннинг уйида битта сигири, иккита қўйлари бор. У сой бўйидаги томорқага жўхори экиб, молларини боқади. Ўша ердан жой олган ҳамқишлоқлари томорқаларининг атрофини сим тортиб, бошқа ҳайвонларнинг кириб келишидан сақлаш учун тўсиқлар қилиб олишган. Солижон бўлса, атрофни пахса девор билан ўраб олди.
Яшаб турган жойларидан зах чиқа бошлади. Келин ҳовлини супурса, чанг чиқмайди, ҳовли худди сув сепилгандек бўлиб туради. Томорқадаги дарахтларининг нозиклари зах сувидан қуриб қолди. Унинг бой қўшниси Миртемир:
- Солижон, қарагин, сенинг жойинг зах йўлида экан, мен суриштириб билдим. Мен сенга зах йўқ жойдан уй-жой олиб бераман. Сен менга шу жойингни сотгин, мана бу уйларингни бузиб, ёғочларини олиб бориб, олган пулингга бемалол тўртта уйларни қуриб, ортганига машина ҳам сотиб олишинг мумкин бўлади, - деб қолди. Солижон:
- Зах жойни нима учун сотиб оляпсиз? – деб сўраганида, қўшниси:
- Мен шу ерда, шундоққина яшайдиган уйим ёнида тахта-ёғоч сотадиган катта дўкон қилмоқчиман, - деди. Солижон бўлса:
- Йўқ, мен жойимни сотмайман, - деб қатъий жавоб қайтарди.
- Яхшилаб ўйлаб кўр, уйларни бузиб янги жойга олиб боришингда ўзим одамларни топиб ёрдам ҳам бераман.
Солижон кўнмади, ҳаттоки ўйлаб ҳам кўрмади.
Миртемир қишлоқ оқсоқолига ҳам бу тўғрида айтди, буни жуда кўпчилик билишди, лекин ҳеч ким Солижонни кўндира олмади. “Зах жойда яшаб нима қиласан? Қара, дарахтларинг ҳаммаси қурий бошлади, тезда қўшнингнинг гапига кир, жойингни унга сот, ҳам машиналик бўласан”, дейишди. Лекин бу гапларнинг Солижон учун фойдаси бўлмади.
Солижоннинг ҳовлисидан чиқаётган зах борган сари кучайиб борди, ҳаттоки яшаб ўтирган уйларидаги солинган кигиз ҳам намланиб қоляпти. У қўшнисининг ҳовлини сотиб олиш таклифини ҳаттоки ҳаёлига ҳам келтирмайди. Қўшниси Миртемир ҳам бу тўғрида индамай қўйди. Кунлар ўтиб у бошқа жойдан ер сотиб олди ва ўша ерда тахта-ёғоч дўкони ташкил қилди.
- Дадаси, ўшанда жойимизни қўшнимизга сотсангиз ҳам бўлар экан, захни қаранг, дарахтларнинг ҳаммаси қуриб бўлди. Томорқага ҳеч нарса эколмаймиз.


Муҳаммад Юсуфнинг “САЙЛАНМА” китобидан

ҚИЗҒАЛДОҚ


Қизғалдоғим, қирдан бўлак кошонанг йўқ,
Кокил ёйсанг, ердан бўлак тошойнанг йўқ,
Ўксиб-ўксиб турганингда ўзим бориб,
Пешонангдан ўпай десам, пешонанг йўқ...

Солланасан келинчакдай бошинг эгиб,
Жайрон ўтган сўқмоқларга ёшинг тўкиб,
Қизил юзинг қон дилимга турар тегиб,
Менингдек сен ғарибнинг ҳам парвонанг йўқ...

Қадринг билган, дардинг билган, айт, киминг бор?.
Келиб-кетар баҳор сенга бевафо ёр,
Гўзалсанки, сенга бари гуллар ағёр,
«Оҳ» урсанг, бир оҳинг тинглар остонанг йўқ...

Олдингга мен боролмасам, ўт гуноҳим,
Бир йўқлаб қўй, мен дунёдан ўтган чоғим,
Қабрим узра ҳилпираб тур, қизғалдоғим,
Муҳаммаддан бўлак дўсти девонанг йўқ.

Муҳаммад Юсуф


Forward from: Шодибоев Хамиджон
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎤 НИДО достонидан парча

📖 Дадажон, мен сизни жуда соғиндим...

📺 ЁШЛАР телеканали


ТУРЛИ МАВЗУДАГИ ФОЙДАЛИ ГАПЛАР

Ўзингизни эҳтиёт қилинг: энг қиммат нарса бу сизнинг соғлиғингиз.

Фойдали гапларни йиғувчи:
Бурхонжон Юсупов.


ТАФАККУР ГУЛШАНИ

Кимки нуқсонсиз дўст ахтараркан, дўстсиз қолади.

БИАС


ТАФАККУР ГУЛШАНИДА - ЎЗИМИЗНИКИЛАР

Минг яхши бўламан деб ҳаракат қилгин бошқалар бундай деб ўйлашмайди. Қандай яратилган бўлсанг шундай кўринишда бўласан.

БАХТИЁР АҲМАД


ЎЗБЕК ХАЛҚ МАҚОЛЛАРИ

Меҳмон кўрки – дастурхон.

Меҳмон мезбонга азиз,
Мезбон – меҳмонга.

Меҳмон меҳмонни севмас,
Мезбон ҳаммасини севмас.


ЎҚИНГ, БУ ҲАММАМИЗ УЧУН ФОЙДАЛИ

Кулги – қудратли қурол. У ҳаётингдан ҳам, мол-мулкингдан ҳам маҳрум этмайди, лекин унинг олдида бировлар занжирбанд қуёндай типирчилаб қолади.

Н. Гоголь


ДИЛКУШО ҲИКОЯТЛАРДАН

Бир хасисдан:
- Кимни энг довюрак одам деб биласан? – деб сўрашса, у:
- Уйида одамларнинг касир-кусур қилиб томоқ еяётган товушини эшитиб ўтакаси ёрилмаган одамни, - деб жавоб берибди.

20 last posts shown.