ХАМИДЖОН ШОДИБОЕВ БЛОГИ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Books


Бу блог орқали сиз бўлган воқеаларни ўқийсиз. Уларнинг кўпи кулгили бўлиб, ичида ўйлантирадиган, мулоҳаза юритиладиган, ўрганиладиган, амал қилиниши лозим бўлган ва бошқа мазмундаги воқеалар ҳам мавжуд.
Мурожаат ва таклифлар учун: @Shodiboyev_Hamidjon

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Books
Statistics
Posts filter




ҲУРМАТЛИ ЎҚУВЧИЛАР ВА КАНАЛИМИЗНИНГ АЗИЗ АЪЗОЛАРИ !

Марҳамат, “ШАРҚ ҲИКОЯТ ВА РИВОЯТЛАРИ” китобидан битта ҳикоя тингланг ва давомида гўзал қўшиқларни эшитиб ҳордиқ чиқаринг!


Муҳаммад Юсуфнинг “САЙЛАНМА” китобидан

ЎТИНЧ


Фарғонамнинг паривашлари,
Эй, жонимнинг қариндошлари,
Бўйнингизга марварид бўлсин,
Маржон-маржон кўзим ёшлари!..

Муҳаббатдан айтишиб ўлан,
Қувалашиб ўсдик сиз билан.
Кетдим кейин булутдай кўчиб,
Қайтай энди кайси юз билан?..

Ёдимда соф туйғуларингиз,
Жаранглаган кулгуларингиз.
Ҳаётимда бўлмасангиз ҳам,
Хаёлимда юрдиларингиз.

Сиз мен учун ўша-ўша шўх,
Ўша-ўша эрка бўлдингиз.
Қўрғонимга келмасангиз ҳам,
Армонимга бека бўлдингиз.

Ўйин дедик бу ёруғ олам,
Ўйин қилдик муҳаббатни ҳам.
Қизлар, ўлан айтиб гоҳида,
Эслаб қўйинг Муҳаммадни ҳам.

Муҳаммад Юсуф


Forward from: Шодибоев Хамиджон
Video is unavailable for watching
Show in Telegram


ТАФАККУР ГУЛШАНИ

Ақлли одам ҳамма нарсасидан жудо бўлса ҳам дўстидан воз кечмайди.

Ш. РУСТАВЕЛИ


ТАФАККУР ГУЛШАНИДА - ЎЗИМИЗНИКИЛАР

Одатда ғийбат бошланса, ўтирганлардан омадлироқ ва бойроқ шахслар ғийбат қилинади, ким шунга ўт ёқаётган бўлса, демак у ўзининг омадсизлигидан ҳасрат қилаётган бўлади. Уни қўллаб қувватлашга шошилманг, чунки ғийбат қилинаётган шахс ҳозир шу ерда бўлиб қолса, унга бўлган бошқача муомаласини кўрасиз.

БАХТИЁР АҲМАД


ЎҚИНГ, БУ ҲАММАМИЗ УЧУН ФОЙДАЛИ

Ҳазил – тузга ўхшайди. Уни меъёрида ишлатиш керак. Кулги ҳеч қанақа масалани ҳал этмайди, лекин шу масаланинг ҳал этилишига кўмаклашади.

Ж. Фальканере


ХАНДАЛАР

Кунларнинг бирида золим бир подшо ёлғиз ўзи шаҳар ташқарисига чиқди. Йўловчи деҳқонни учратиб сўради:
- Бу шаҳарнинг подшоси одилми ёки золимми?
- Жуда золим, - жавоб берди деҳқон.
Қаҳрланган подшо:
- Мен кимман, биласанми? – деб сўради.
- Йўқ, билмайман.
- Мен шаҳарнинг подшосиман.
Қўрқиб кетган деҳқон дарҳол унга шундай деди:
- Мен кимман, биласанми? Мен фалон кишининг ўғлиман, ҳар ойда уч кун девона бўламан. Бугун ўша уч куннинг биринчиси.
Бу гапни эшитган золим подшо хандон отиб кулиб юборди.


Анвар Обиджоннинг
“ОЛТИАРИҚ ҲАНГОМАЛАРИ” китобидан


Ойнаи жаҳон янги русум бўлган чоғларда шакарқишлоқликлар антеннани уйнинг ичига ўрнатиб, телевизорни томдаги баланд устунга осиб қўйишган экан.


Солижон сой бўйида архитекторни кутиб ўтирди. Сойнинг нариги томонида катта тол бор, унинг тагида устунларини ерга ботириб скамейка қилиб қўйишган. Скамейкада ўзи тенги иккита йигит шахмат ўйнаб ўтиришибди. “Қанийди, шу ерда кўприк бўлганида уларнинг ёнига ўтиб ўтирардим”, деб ўйлади Солижон. Томорқасининг четида қатор қилиб экилган тутлар бор. Уларнинг сояси ҳам етарли даражада, лекин ҳозирги кунларда сояда ўтирмаса ҳам бўлаверади. Солижон сойнинг нариги томонидаги қурилган уйларни кўрди. Улар сой қирғоғига эллик метр ҳам келмайди. Мен бемалол қураверсам ҳам бўлади. Агар архитектор “йўқ, бу ерга уй қуриб бўлмайди”, деса ҳам, барибир қураман.

Давоми бор...

Ҳамид ШОДИБОЕВ,
2025 йил.


БИР КАМ ДУНЁ

Қисса

(Давоми. Боши олдинги кунларда)


Бу тўғрида у хотинига ҳам айтмайди, чунки қандай қарор бўлса, унинг ўзи ҳал қилади. Иш вақтида у албатта сой бўйига боради, томорқасида қандай иш бўладиган бўлса, уларни бажаради. Колхозчилик шундай, ҳоҳлаган вақтингда ўз ишларингни бажараверасан. Сой бўйида уй қурадиган жойини мўлжаллайди. Ишига келиб шерикларига жаврайди:
- Ўйлаб-ўйлаб сой бўйидаги томорқамга уй қурадиган бўляпман, шундай қилмасам бўлмайдиганга ўхшаяпти. Яшаб турган уйимизни зак (зах деяпти) босиб кетди. Ётсак тагимиз нам бўлиб қоляпти, зак кўтариляпти-да! Нима, шундай ҳолда яшайвераманми? Сой бўйида зак йўқ, бўлмайди ҳам, ундан ташқари...
- Ҳой бўлди, тўхта, ҳадеб ўзинг жаврайверасанми? Бизнинг гапимизни ҳам эшит.
Солижон жаврашдан тўхтади.
- У ерга уй қуролмайсан, агар ҳеч кимга билдирмай уй қурадиган бўлсанг архитектор келиб уйингни буздиради.
- Нима учун қуролмайман? Ахир у ерлар менинг жойларим-ку. Ўша ердаги қўшниларнинг қурган уйлари бор-ку! Мен ҳам ўшаларнинг уйларининг қаторига қураман.
- У ерда фақат битта қўшнингнинг уйи бор.
- Йўқ, томорқамиз орқасидаги қўшни ҳам чорбоғига уй қурган.
- Ўша қўшниларингнинг уйлари сойдан анча узоқда, сен қурмоқчи бўлган жой эса сойга яқин, тушундингми? Сойнинг у томонидаги ер ҳам, бу томонидаги ер ҳам маълум масофада сойга тегишли.
- Неча метргача бўлган ер сойга қарашли бўлади?
- Буни архитектордан сўрайсан.
Солижон яна бир нарсаларни деди, лекин бу гапларнинг мавзуга тегишли жойлари йўқ эди.
- Гапни кўпайтирма, бор, архитектор қишлоқ советининг биносида ўтиради. Ўша билан гаплаш.
- Мен ҳозироқ бораман, ўша архитекторни топиб гаплашиб келаман.
У велосипедини миниб сойнинг у томонидаги қишлоқда жойлашган “селсовет” биносига жўнади. Шийпонда қолганлар:
- Бу вайсақига тушуниб бўлмайди, уй-жойини Миртемир акага сотганида шу аҳволда юрмасди. Кошки эди архитектор уй қуришга рухсат берса, - деб қолишди.
- Рухсат бериши ҳам мумкин, фақат шу шарт биланки, қурадиган уйлари қўшнисининг уйларининг тўғрисида бўлса, - деди улардан бири.
Солижон “селсовет” биносига етиб келди ва архитектор олдига кирди, бўлган гапларнинг ҳаммасини айтди. У шу гапларни ҳам айтяптики, уни тўхтатиб бўлмайди. Шунда архитектор:
- Бўлди, ака, мен сизни тушундим. Шу жойни сизга бериш тўғрисида колхоз билан “селсовет” қарорлари борми?
- Бор, ҳаммаси бор. Уларни папкага солиб жойлаб қўйганман. Ҳаммаси...
- Тушундим, шуни билиб қўйингки, сойнинг ўзининг минтақаси бор. Сой бўйидан эллик метргача уй қуриш мумкин эмас.
- Мен уй қурадиган жой сой қирғоғидан етмиш метр нарида бўлади. Бошқа қўшниларимизда бундай эмас, уларнинг уй қурадиган жойлари сойдан йигирма метр ҳам чиқмайди. Мендан бошқа ҳеч ким...
- Тушундим ака. Уй қуришингиз учун унинг лойиҳаси қилинади. Лойиҳасиз иш бошламанг. Мен бориб уй қурадиган жойингизни кўраман, сой қирғоғидан ўлчайман, тўғри келса лойиҳасини қилиб бераман, тўғри келмаса лойиҳа қилишим мумкин эмас. Тушундингизми?
- Ҳа, тушундим. Кетдик бўлмаса!
- Сиз бораверинг. Мен тушликни қилиб бўлиб бораман. Сиз ўша ҳужжатларни ўзингиз билан бирга олиб келинг, ўша ерда кўраман. Менга аниқ манзилни айтсангиз бўлди. Айтгандай, камида тўртта ёғочдан қозиқ тайёрлаб қўйинг. Агар уй қуриш мумкин бўлса, уларни бўлажак уйларнинг тўртта четига қоқиб қўямиз.
- Бўлди, мен сизни ўша ерда кутиб ўтираман.
Солижон унга манзилни тўлиқ қилиб, ҳаттоки ортиқчаси билан тушунтириб қўйдида, чиқиб кетди. Тўғри уйига бориб, аввал тушлик қилди, сўнг ҳужжатлар солинган папкани сумкага солди ва велосипед рулига илиб сой томонга жўнади. “Айтгандай, қозиқ ҳам деганди”, деб архитекторнинг гапи эсига тушдида, велосипедни деворга суяб, олтита қозиқ тайёрлаб олди. “Қоқишда ўша ердаги тошлардан фойдаланаман,” деб йўлга тушди. Хотини “эрим нима қиляпти, нега қозиқларни олди, нега ҳужжатларни олди?” деб ўйлаб ҳам ўтирмади.


Муҳаммад Юсуфнинг “САЙЛАНМА” китобидан

ҚИЗИЛ ОЛМА


С. га


Баланд шохда қизил олма
Пишган экан.
Узиб олиб қарасам, қурт
Тушган экан.

Мен олмани ирғитворсам,
У дод солди:
Ташлаб кетар экан мени
Нега олди?!

Қизил олма, қизил олма,
Мен енгилдим.
Дунёи-дун деганларин
Энди билдим...

Юрагим-ей, сени не ўй
Ўртамоқда?
Севгига йўл бўлсин бизга
Бу чорбоғда.
Баланд шохда қизил олма
Пишган экан...
Бизнинг бошга шундай савдо
Тушган экан.

Муҳаммад Юсуф


Forward from: Шодибоев Хамиджон
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎼 Сенда хаёл

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов шеъри

🎤 Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ижро қилган.


ЎҚИНГ, БУ ҲАММАМИЗ УЧУН ФОЙДАЛИ

Кулгининг кучи шу қадар зўрки, унга жаҳондаги манман деган кимсалар ҳам бўйсунади.

Э. Золя


ТАФАККУР ГУЛШАНИ

Бахтиёр дамларда ҳам дўстнинг садоқати керак, кулфатда эса минг карра зарур.

СЕНЕКА


ТАФАККУР ГУЛШАНИДА - ЎЗИМИЗНИКИЛАР

Агар бирор яҳудий сизга “мен бир ўта ақлли инсонни биламан” деса билингки, у бошқа яҳудийни кўзда тутган бўлади.

БАХТИЁР АҲМАД


ДИЛКУШО ҲИКОЯТЛАРДАН

Бир хасис бировдан:
- Юмшоқкўнгиллик ва сабр-тоқат масаласида қачон бошқаларга ўрнак бўламан? – деб сўраса, у:
- Биров нонингни ушатганда, сен унинг калласини ёрмаганингда! – дебди.


ХАНДАЛАР

Олим билан мунозара қилаётган бир нодон уни камситмоқчи бўлди:
- Нега оғзингиздан бунчалик ёмон ҳид келяпти?
- Сен билан ади-бади айтишни эп кўрмай, сўзларингни ичимга ютиб ўтиргандим, шундан ёмон ҳид чиқяпти, - деди олим.


Анвар Обиджоннинг
“ОЛТИАРИҚ ҲАНГОМАЛАРИ” китобидан


Ўзбеклар совлиқникидан кўра қўчқорнинг, айниқса, қора қўчқорнинг гўшт-ёғини кўпроқ қадрлашади. Биринчидан, бундай қўйнинг танаси қуёш нурини кўпроқ қабул қилган бўлади, иккинчидан, ёғи ош совуганда ҳам тўғнаб қотиб қолмайди.
Исом қассоб: “Кепқолинг қора қўчқорнинг гўштига!” – деб турса, бир чол келиб, “эртаминан сўяётган қўйингнинг жуни оқ эди шекилли”, деб пичинг отибди.
- Бундан ўн йилча олдин манави оппоқ соқолингиз қоралиги эсимда, - деб донишланибди Исом қассоб. – Бу қўйнинг жуниям ёшлигида қоп-қора эди.


Бу гапларни Солижоннинг хотини айтди, энди биринчи марта шу тўғридаги ўзининг фикрларини билдирди. Солижон хотинига тикилиб қолди.
- Шу гапларингни яхшиям ўша вақтларда айтмадинг, агар ўшанда айтганингда...
- Сотишга рози бўлармидингиз?
- Бекорчи гапларни айтибсан. Шу гапларинг учун сени урардим, билдингми?
Хотини индамади.
Солижон эрталаб ишга чиқиб кетади, кечқурун келади. Хотини далага чиқмай қўйган, болалар билан овора, уйларга қарайди, молларга қарайди, овқатни тайёрлайди. Сувлар тўпланиб қолган жойлардан кетмон билан кўча томонга ариқча кавлади, қаранг, шу ариқча орқали кўчадаги ариққа сув оқа бошлади.
Ишдан келган Солижон нимагадир жим ўтирадиган бўлди, унинг ҳаёлида битта ўй: “Сой бўйидаги томорқага уй қураман, ўша ерга кўчиб бориб яшаймиз. У ерда зах-пах деган нарса йўқ, яқинига ҳам йўламайди”.

Давоми бор...

Ҳамид ШОДИБОЕВ,
2025 йил.

20 last posts shown.