ФОЙДАЛИ ЎГИТЛАР
Аллоҳ таоло яратган мавжудот
Аллоҳ таоло яратган мавжудот: барча оламлар, инсоният, фаришталар ва жинлар, ҳайвонот, наботот, жамодот, коинот. Аллоҳ таоло мутлоқ ҳукмдор.
Ўзбекистон катта мамлакатлардан бири. Дунё мамлакатлари майдони 100% десак, Ўзбекистон майдони бунинг 0,33% ига тенг. Аҳоли сони бўйича 0,4% ига тенг. Ернинг 29% ида одам яшайди. Қолган 71% денгиз ва уммонлардир. Ернинг умумий сатҳи 510 млн кв.км. Оғирлиги 5,976 секстиллион тонна. Бу 5976 рақами ёнига яна 21 та нол ёзиш дегани. Экватор узунлиги 40 000 км.дан ортиқ. Ерни қуёшга солиштирсак: Қуёш Ердан 1.297.000.000 марта катта, бу – Қуёш ичига Ер каби сайёрадан 1 млрд 297 млн тасини жойлаш мумкин дегани. Қуёш Ердан 324 минг марта оғир. Ердан Қуёшгача бўлган масофа 149 млн 600 минг км. Қуёш марказидаги иссиқлик 15 млн даража.
Биз ичида яшаб турган галактика “Сомон йўли” деб номланади. Унинг таркибига Қуёш тизимига кирувчи Ер, Зуҳал, Миррих, Муштарий, Чўлпон каби 9 сайёра, 200 млрд дан ортиқ юлдуз бор. Бизга энг яқин ва ёрқин юлдуз 46 трлн км олисда жойлашган. Юлдузларнинг ҳар бири Қуёшга тенг, баъзиси каттароқ ва кичикроқдир. Қуёш тизимига энг яқин жойлашган галактика 3,5 трлн та юлдуздан иборат.
Бу поёнсиз коинотда қанча галактика борлиги номаълум. Француз олими галактикалар сонини миллиардлаб дейди.
Аллоҳ таоло улкан коинот тизими, инсон ақли бовар қилмайдиган бепоён оламларнигина яратиб қолмай, энг майда зарраларни ҳам халқ этган. Масалан, атом. Уни энг зўр микроскоп билан ҳам кўриб бўлмайди. Уни тасаввур қилиш учун бир тажриба қиламиз: 1 см ли ипни 1000 бўлакка бўлинг. Ҳосил бўлган узунликнинг биттасини олиб, унинг юздан бирини аниқланг. Ана шу топган узунлигингиз атомнинг ярмига тенгдир. Аллоҳ таоло шундай кичик зарра бўлган атомни ҳам иккига бўлган: нейтрон ва протон.
Аллоҳ таоло барча мавжудотларнинг ягона яратувчиси, танҳо бошқарувчиси, буларнинг барини ягона илоҳий низомга бўйсундириб қўйган буюк Зот экан, мақтов ва саноларимиз ҳам фақат Унинг ўзига бўлади.
“Тафсири ирфон” китобидан.