Xo'ja Ahmad Valiy Masjidi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


🕌 Фарғона тумани Хўжа Ахмад Вале масжиди расмий телеграм канали
✅ Ин шаа Аллох каналда сиз масжидимиздаги маърузаларни жонли эфиридан, қироатлар ва намоз вақтларидан бахраманд бўласиз.
Расмий хамкор: @vodilcity

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
​​НАФЛ ТАВОФДА ҲАМ ЎНГ ЕЛКА ОЧИҚ БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра

❓1502-CАВОЛ: Бу йил ҳажда ҳаж амаллари тугагач, бир нарсага гувоҳ бўлдим. Ҳожиларнинг нафл тавоф қилиш асносида кимдир ўнг елкасини очиб олган, яна кимдир ёпиб олган. Аслида қайси бири тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавофда ўнг елкани очиш — тавофдан кейин саъй бўлса, суннат амал ҳисобланади. Нафл тавофдан кейин саъй бўлмагани учун, гарчи эҳром либосида бўлса ҳам, елкани очиш суннат саналмайди. Шунингдек, оддий кийимда нафл тавоф қилаётган кишилар ҳам ўнг елкасини очмайдилар. Лекин умра тавофини бажараётган эркак етти айланишда ҳам ўнг елкасини очган ҳолда тавоф қилади. Чунки бу тавофнинг ортида саъй амали бор. (“Ғунятун носик” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: Muslim.uz
🌙 Rajab oyini qanday o‘tkazish kerak?

#rajab #infografika
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
​​НАМОЗНИ ҚАСР ҚИЛИШ МАСАЛАСИ
#намоз

❓1501-CАВОЛ: Мен ҳозирда чет давлатда даволанмоқдаман. Неча кунда ватанга қайтишим аниқ бўлмагани учун намозларимни қаср қилиб ўқиётган эдим. Бугун келганимнинг ўн еттинчи куни. Бугун шифокор мени текширгач, тўрт кундан кейин уйга қайтишимни айтди. Бу ҳолатимда ҳам қасрни давом эттираманми ёки намозларимни тўлиқ ўқишга ўтайми? Чунки келган кунимдан ҳисоблаганда йигирма бир кун турар эканман.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз бу ҳолатда қаср ўқишни давом эттирасиз. Қайтиш кунингиз ноаниқ бўлгани учун қаср ўқиб тўғри қилгансиз. Қайтиш кунингиз аниқ бўлгани билан у ўн беш кундан кам бўлгани учун кейинги кунлар ҳам қаср қилаверасиз. Агар шифокор сизга, яна 15 кун турасиз, кейин уйга қайтасиз, деганда, ўша вақтдан бошлаб тўлиқ ўқишга ўтар эдингиз. Чунки китобларимизда мусофир инсон бир жойга бориб, у ерда ўн беш ва ундан кўп кунлар туришни қасд қилмагунича намозларини қаср қилади. Қасд қилгандан кейин тўлиқ ўқишга ўтади, дейилади. (“Мухтасари Қудурий” ва бошқа манбалар). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: Muslim.uz
#hadis #yordam
🤝Муҳтожларга ёрдам бериш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мўминнинг битта дунёвий ташвишини аритса, Аллоҳ таоло унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким қийналган кишига енгиллик келтирса, Аллоҳ таоло унга дунёю Охиратда енгиллик беради” (Имом Муслим ривояти).


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#hikmat_umr_Alloh_marifat

АЛЛОҲНИ ТАНИГАН КУНИНГ

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

"Қасамки, умринг туғилган кунингдан эмас, балки Аллоҳ таолони таниган кунингдан бошланади".

😃🗿 Расмий каналларимизга обуна бўлинг 👇👇👇👇👇👇👇

🕌 @VODIL_JOME_MASJIDI
👍 @vodilcity

😀http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI


☪️Кунига 20 дақиқа...

Кунига 20 дақиқа спорт билан шуғуллансангиз, саломатлигингиз хавотирини чекмайсиз;

Ҳар куни 20 дақиқасини уй саришталигига сарфлаган одам бесаранжомлик ғамидан қутулади;

Кунига 20 дақиқасини диққатни жамлаш учун сарфлаган киши ижод қобилиятсизлигидан нолимайди;

Эри ё хотинини эшитиш учун кунига 20 дақиқа ажратадиганлар муносабатларда муаммо чиқишидан хавотир олмаса бўлаверади;

Бир кунда 20 дақиқа фойдали китоб ўқийдиган киши дунёқараши кенгайишига ишонавериши мумкин;

Кунига энг камида 20 дақиқа вақтини болаларига бағишлаган одам эса улар орқасидан яхши гап эшитишга умид қилса бўлади;

Бир кунда 20 дақиқа очиқ ҳавода сайр қилган кишининг нафас йўллари касалликларидан узоқ бўлади;

Кунига 20 дақиқа ўзи билан қолиб, ишларини таҳлил қилолган одам ҳаётнинг чигал йўлларида адашиб қолмайди.

😃🗿 Расмий каналларимизга обуна бўлинг 👇👇👇👇👇👇👇

🕌 @VODIL_JOME_MASJIDI 
👍 @vodilcity

😀http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI


Forward from: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 МЎМИН ХАВФ ВА РАЖОДА БЎЛАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


🟥🟥🟥

"Хўжа Ахмад Вале" жоме масжидида белгиланган намоз вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

#ЯНГИЛАНДИ❗️❗️❗️❗️
2️⃣➖🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🅰🅰🅰🅰🅰 🅰🅰🅰🅰🅰🅰🅰

Бомдод - 06:45
Пешин - 12:45
Аср - 15:32
Шом - 17:06
Хуфтон - 18:45
Таҳажжуд - 00:55

Тонг - 06:15
Қуёш - 07:40
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•

Намозни тўкис адо этинглар. Албатта намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир.
(Нисо сураси 103-оят).

‼️ Яқинларингизга ҳам эслатишни унутманг! ‼️

❗️Намоз вақтлари Пайшанба ва Якшанба кунлари ўзгартирилади.


😃🗿 Расмий каналларимизга обуна бўлинг 👇👇👇

🛫 Телеграм:
👇👇👇👇👇👇👇
🕌 @VODIL_JOME_MASJIDI 
👍 @vodilcity

😀 http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#rajab

РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
​​БЕТАҲОРАТ ТАВОФ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра

❓1500-CАВОЛ: Мен умрада бир кишини аравада тавоф ва саъй қилдирдим. Саъй ҳам қилиб бўлганимиздан кейин аравадаги одам иккинчи тавофдан кейин ухлаб қолганини айтди. Бу ҳолатда қандай йўл тутилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳоратли бўлиш тавофда вожиб, саъйда суннат ҳисобланади. Шунга кўра саъйда жиноят йўқ, аммо тавофни бетаҳорат қилиш жиноятдир. Саволдаги кўринишда, аравадаги киши ухлаб қолгани сабабли тавофдаги беш айланани бетаҳорат бажарган. Бу жиноятни тўғирлаш учун таҳорат билан ўша беш айланани қайта бажаради. Бунда янги эҳром шарт эмас. Бунинг иложи бўлмаса ҳарам ҳудудида битта қўй сўйдиради (“Раддул-муҳтор”, “Ғунятун-носик” ва бошқа манбалар). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


☪️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
Роббим ҳузуридан бир келувчи келиб, умматимни ярми жаннатга кириши билан шафоат орасини танлаш ихтиёрини берди. Мен эса шафоатни танладим. Ўша шафоат Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмай вафот топганлар учундир.

Имом Аҳмад ривояти.

😃🗿 Расмий каналларимизга обуна бўлинг 👇👇👇👇👇👇👇

🕌 @VODIL_JOME_MASJIDI 
👍 @vodilcity

😀http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI


☪️МУРОСА ФАНИ

Оилавий турмушда мукаммал хотин, мукаммал эр бўлмайди. Шунинг учун бағрикенглик, кечиримлилик, ён босиш, муроса ва камчиликларга кўз юмиш фанини ўрганиш керак. Шунда оилангда тинчлик, ҳаётингда барқарорлик ҳукм суради.

😃🗿 Расмий каналларимизга обуна бўлинг 👇👇👇👇👇👇👇

🕌 @VODIL_JOME_MASJIDI 
👍 @vodilcity

😀http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI


​​📝​​ТАРБИЯ.

Бугун шаҳримиздаги масжидларнинг бирини олдидан ўтиб кетаётгандим.

Масжид олдидаги катта йўлнинг бўйига қўйилган эҳсон қутисига кўзим тушиб қолди.

Қутининг пул соладиган тирқишидан икки дона беш минглик пулни қирғоғи шундайгина кўриниб қолганди.

Атрофда қўриқчи йўқ, болажонлар эса бир бирлари билан қувлашмачоқ ўйнаб юришарди.

Тааъжуб, шундай олдиларида назоратсиз жойда нақд ўн минг сўм турибди, нега олишмади ёки кўришмадимикан?

Шу ҳаёл билан бозорга бордим, бир соатдан ортиқроқ бозордаги ишим билан бўлиб ортга қайтдим.

Қути турган жойга бордим ва машинадан тушиб қутига яқинлашдим.

Атрофдаги болалар эса парвойи фалак, эътибор ҳам қилишмади.

Болаларнинг эътиборини тортиш учун баланд овозда - "болажонлар қандайсизлар"-деб сўрашгандай бўлдим.

Болалар чуғурлашиб жавоб беришдида ўйинда давом этишди.

Сабрим чидамади.

- Эй болажонлар, қани олдимга келингларчи гапим бор.

Тўртта бола югургилаб олдимга келишди.

Танишдик, 3 - 4 синфларда ўқишар экан.

- Хўўш, қани ким менга шу қути тирқишидаги пулни олиб бера олади?

Болалар бир бирларига ажабланиб қарашар ва менга эса ачингандай қараб жим бўлиб қолишди.

- Ким олиб берса ярмини бераман.

Бирданига қовоқлари солинган болаларнинг орасидан дадилроғи бир қадам менга яқинлашиб:

- Опоғдада бу пулга тегиб бўлмайди, бу пуллар масжидники, ким ўғирласа кўзи кўр бўлиб қўллари қалтироқ бўлиб қолади.

- Ким сизларга шундай деди?

- Уйдагилар ва масжиддаги номозхон опоқдадалар айтишган.

- Баракаллоҳ болалар, катталарни айтганларига қулоқ солганинглар учун ҳов анови морожнахонадан сизларга музқаймоқ олиб берайми?

- Ўша музқаймоқни пулини бераверинг..

Гап йўқ дедимда беш минг бердим.

Бола беш мингни олдида шошилиб масжид қутисига тирқишидан ташлаб юборди

- Ҳой бола бу марожнага эдику...

- Опоқдада қаранг масжидимиз ҳалиям битгани йўқ, марожна керакмас.

Болажонлар бу қилган ишларидан хурсанд бўлишиб югурганларича мендан узоқлашишди.

Ҳа, бу маҳаллага қиз берган ва бу маҳалладан қиз олган хонадон барака топсин

Ҳаром ва ҳалолни ажратадиган қилиб тарбия берганлардан Аллоҳ рози бўлсин.

😃🗿 Расмий каналларимизга обуна бўлинг 👇👇👇👇👇👇👇

🕌 @VODIL_JOME_MASJIDI 
👍 @vodilcity

😀http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI


☪️​​ҚАРЗИНИ ТЎЛАШГА ҚУРБИ ЕТМАГАНДА

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир қул озод бўлиш учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай, Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ёрдам сўради. Шунда у зот: «Сенга Расулуллоҳ ўргатган калималарни ўргатайми? Агар:

اللهُمَّ اكْفِنِي بِحَلاَلِكَ عَنْ حَرَامِكَ وَأغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ

«Аллоҳумма икфиний биҳалалика ъан ҳаромика ва ағниний бифазлика ъамман сивака» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг тоғнинг бир тарафича бўлса ҳам, халос бўласан», дедилар.

Маъноси: Эй Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан беҳожат қил.

Имом Термизий ривоятлари.

😃🗿 Расмий каналларимизга обуна бўлинг 👇👇👇👇👇👇👇

🕌 @VODIL_JOME_MASJIDI 
👍 @vodilcity

😀http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1446_йил

Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

🔗 Улашинг: @diniysavollar


☪️Баъзи солиҳлар ҳаж ва умрага муштоқ бўлган вақтлари шундай дерканлар: “Лаббайкаллоҳумма лаббайка, лаббайка лаа шарика лака лаббайк, Тоола шавқунаа илайка. Фаъажжил қудуумий ъалайка!”
“Лаббай Аллоҳим, лаббай. Сенинг шеригинг йўқ, лаббай. Аллоҳим, сенинг ҳузурингга шавқим ортиб кетди, Ўзингга етишимни тезлаштириб қўйгин!”.

Роббимиз, сенга шавқимиз, соғинчимиз ортди, Сенга (Сенинг Байтингга) қудумимизни тезлаштиргин. Бизга яқин ҳаж ва умрани адо этишини осон қилгин. Биз ва аҳли оиламиз, аҳбобларимиз барчамиз муштоқмиз, интиқмиз.

😃🗿 Расмий каналларимизга обуна бўлинг 👇👇👇👇👇👇👇

🕌 @VODIL_JOME_MASJIDI 
👍 @vodilcity

😀http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI


Forward from: Muslim.uz
🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ МУРОЖААТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.


🗣Муҳтарам юртдошлар!

Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

💬Шубҳасиз, охирги йилларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича қонуний асослар ва халқпарвар тизим яратилди.

Сиз азиз юртдошларимизга мурожаат қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардикки, ижтимоий ҳимоя масаласида Президентимизга камарбаста бўлиш барчамиз интилаётган фаровон келажак, фарзандларимиз бахту саодатини таъминлашнинг энг муҳим шартидир.

Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, жисмоний имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Муборак динимиз хайр-саховатга буюрар экан, уни ўз ўрнига сарфлашга амр этади. Муҳтож инсонлар ҳаққига хиёнат қилиш эса оғир гуноҳ саналади.

Юртимизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани халқимизни мамнун этмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Албатта, мана шундай меҳрга муҳтож инсонларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади...

⚡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ҲАР БИР ЯХШИЛИК САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


☪️#САДОҚАТ

Бир киши айтади:
«Бобом вафот этдилар. Бувим бобомнинг кўйлагидан жойнамоз тикиб, намозларининг савобидан бобомга ҳам етиб туриши учун 30 йил ўшанинг устида намоз ўқидилар».

Севги-муҳаббат дегани шундай бўлади!

😃🗿 Расмий каналларимизга обуна бўлинг 👇👇👇👇👇👇👇

🕌 @VODIL_JOME_MASJIDI 
👍 @vodilcity

😀http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI


Forward from: AHLI SUNNA | Расмий канал
#иқтибос

"Уламоларимиз илм ўрганишда устозлари бўлмаган кишига эътибор қаратишмаган, унга қадр-қиммат белгилашмаган ва унда (илмдан) гаплашиш учун салоҳият бор деб кўришмаган. Чунки, бундай киши беҳуда ва ноўрин сўзларнинг "манбаси" ҳисобланган".

©️Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ

Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz

20 last posts shown.