AHLI SUNNA | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ушбу каналда мотуридия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга турли адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#asl_mohiyat, #juma_maruzasi

💬 ҚЎРҚМАНГ!

🎙Зайниддин домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Ҳақиқат

Ҳидоят имоми Абу Мансур Мотуридий розияллоҳу анҳу ҳижрий 233-йил, Имом Абулҳасан Ашъарий розияллоҳу анҳу ҳижрий 260-йил дунёга келганлар. Ҳар иккиси ҳам салафи солиҳлардан (Саҳоба, тобеъин ва табъа тобеъинлар замонидан). У икки зотга эргашувчилар салафи солиҳларга эргашувчи ҳисобланадилар.

✍️ Шайх Нидол Иброҳим Оли Роши

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#asl_mohiyat, #juma_maruzasi

💬 ТАҚДИР ТУШУНЧАСИ

🎙Зайниддин домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


«Ақийдатун Насафийя» асарининг ёзилиш тарихи

Имом Бурҳониддин Марғиноний роҳимаҳуллоҳ «Баёни эътиқоди аҳли суннат вал жамоат» китобининг форсча нусхасининг муқаддимасида айтадилар:
«Имом Нажмиддин Насафий роҳимаҳуллоҳ ушбу ақийда китобини Султон Аҳмад Санжар ибн Маликшоҳ Самарқандга зиёрат ташрифини қилганида ёзганлар. Султон Аҳмад Санжар Систон шаҳри амиридан Самарқанд имомларининг расмий ақийдаси ҳақида сўрайди. (Шоядки, султон Систон шаҳрида Карромия тоифаси пайдо бўлгани учун сўраган бўлса керак). Сўнг Нажмиддин Насафий роҳимаҳуллоҳдан китоб ёзишларини сўрашади. Сўнг ушбу китобга Саййид Носириддин Самарқандий ал-Ҳасаний, Имом Алоуддин Асмандий ва бошқа уламолар тасдиқлаб, имзо қўйишади».

📖 «Баёни эътиқоди аҳли суннат вал жамоат» (форс тилидаги) асаридан 6-бет

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 МАЗҲАБНИ ТУТМАСЛИК ДИНСИЗЛИККА ОЛИБ БОРАДИ

🎙Абдурасул домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati
🗣ФАРЗАНДЛАРИМИЗГА ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎРГАТАЙЛИК!

🎙Зайниддин домла Эшонқулов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 АЛЛОҲ СИЗГА ЯХШИЛИК ҚИЛГАНИДЕК СИЗ ҲАМ ЯХШИЛИК ҚИЛИНГ!

🎙Зайниддин домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


“Ажойиботлардан”…

Айрим инсонлар ўзлари диндан бехабар оми бўла туриб “Ақида илми”, “Калом илми” ҳақида гапиришга ўтиб кетадилар. Ваҳоланки, араб тилидаги бир жумлани грамматик таҳлил қилиб бериш ёки таҳоратга тегишли бир масала ҳақида савол берилса, лом лим дея олмай қотиб қолишади!

©️Шайх Нидол Иброҳим Оли Роши

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 МАШҲУР БЎЛИШНИНГ ОСОН ЙЎЛИ – КЎПЧИЛИККА ХИЛОФ ИШ ҚИЛИШ

🎙Абдурасул домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Бир мазҳабга эргашиш вожиб
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💬 "ХИЗБУТ-ТАҲРИР" БОТИЛ ФИРҚА
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💬 ИСРОФЧИЛАР ШАЙТОННИНГ ОҒА-ИНИЛАРИДИР

🎙Зайниддин домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

#shukronalik

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 ҲАР БИР ОЛИМДАН БИЛИМДОНРОҚ ОЛИМ БОР

🎙Шайх Абдулазиз МАНСУР

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фахрийлар кенгаши раиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💬 СОЛИҲ БАНДАЛАР

🎙Зайниддин домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

#shukronalik

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 САҲОБА АБДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУД КАБИ НАМОЗ ЎҚИЙСИЗМИ?

🎙Абдурасул домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


#Раддия

Салафи солиҳларнинг таъвиллари

Ўзларини салафлар деб даъво қилаётган сохта салафийларга раддия.

Ибн аббос розияллоҳу анҳу [وَيَبْقَى وَجْهُ رَبِّكَ ذُو الجَلَالِ وَالإِكْرَامِ] - Буюклик ва карам соҳиби бўлган Парвардигорингизнинг "Юзи" —(Ўзигина) боқий мангу қолур. Ар-Роҳман сураси 27-оятни وجه - юз дегани Аллоҳ таолонинг Ўзи, деб таъвил қилганлар.
Имом Бухорий роҳматуллоҳи алайҳ:

كُلُّ شَيْءٍ هَالِكٌ إِلا وَجْهَهُ

Барча нарса ҳалок бўлгувчидир, магар Унинг "Юзи"- Ўзигина (мангудир), оятининг тафсирида "Юз" сўзини Унинг мулки мангу қолур, деб таъвил қилганлар.

Заҳҳок ва Абу Убайда роҳимаҳуллоҳлар эса магарам У (Аллоҳ) мангу қолур, деб таъвил қилганлар.

Манбалар:
Фатҳул-Борий Саҳиҳул Бухорийнинг шарҳи Қасос сурасининг тафсири.
Тафсири Табарий ва Қуртубий.

©Р.Ахунджанов

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 АЛЛОҲ УЛАРНИ ҚУРЪОНДА МАДҲ ЭТГАН

🎙Шайх Абдулазиз МАНСУР

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фахрийлар кенгаши раиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Ҳанафий-Мотуридий мазҳабига кириш бўлган китоблар

Ушбу китоблар мазҳабнинг тарихий усулларини баён қилади ва унинг Имоми Аъзам роҳимаҳуллоҳга нисбатини исбот қилади:

1. “Ал-усулул мунийфа” (“Муҳим қоидалар”) – Имоми Аъзам роҳимаҳуллоҳ. Қозиюл-қузот Имом Баёзий роҳимаҳуллоҳ жамлаб, тартиблаганлар.
2. “Ал-кутубул хамса” (“Бешта асар”) – “Фиқҳул акбар”, “Фиқҳул абсат”, “Васият”, “Олим ва мутааллим” ва “Рисола” асарлари – Имоми Аъзам роҳимаҳуллоҳ.
3. “Китабул иймон” (Иймон китоби) – Имоми Аъзам роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинган ҳадислар энциклопедияси, Шайх Латифур-Роҳманул-Аллоҳ ал-Баҳроижий жамлаб, тартиблаганлар.
4. “Кашфул-осор” (“Асарларни кашф қилиш”) – Имом Сабазмуний роҳимаҳуллоҳ.
5. “Китабул эътиқод” (“Эътиқод китоби”) – Имом Имодул-Ислом ал-Устувоний роҳимаҳуллоҳ.
6. “Шарҳу Ақидатут Таҳовий” – Имом Туркистоний роҳимаҳуллоҳ.
7. “Саводул-Аъзам” (“Катта жамоа”) – Имом Абу Ҳафс Соғир роҳимаҳуллоҳ ва Имом Ҳаким Самарқандий роҳимаҳуллоҳга мансуб асар.
8. “Табсиратул адилла” асарининг “Таквин” масаласида келган “Табақалар” борасидаги фасл – Имом Сайфул-Ҳақ Абул-Муъин Насафий роҳимаҳуллоҳ.
9. “Усулул Баздавий” асарининг “Тавҳид илми” борасидаги фасл – Имом Фахрул-Ислом Баздавий роҳимаҳуллоҳ.
10. Имом Ҳасийрий роҳимаҳуллоҳнинг “Ал-Ҳавий” асарига ёзилган таҳқиқ: “Ал-Масаилул ашаро” – Имом Абу Бакр Иёзий роҳимаҳуллоҳ.
11. “Имоми Аъзам Абу Ҳанифа Мутакаллим” – Шайх Иноятуллоҳ Иблоғ Афғоний роҳимаҳуллоҳ.
12. “Саддус суғур би сийроти аламил ҳуда Аби Мансур Мотуридий” – Шайх Аҳмад Саъд Даманҳурий ҳафизаҳуллоҳ.
13. Шайх Рустам Маҳдийнинг китоблари ва рисолалари: “Имамул Мотуридий манодил”, “Даҳдуш шубуҳот” ва “Ҳавла китабил олим ва мутаъаллим”.
14. “Ал-Мўтамад фил мўтақод” – Имом Маликул уламо Ал-Косоний роҳимаҳуллоҳ. Ушбу китоб ақида илмида бошланғич бўлган кишилар учун енгил ва жуда қулайдир. Ушбу китобда Самарқанд ва Бухоро мадрасалари иттифоқ қилган масалалар зикр қилинган.

Манба: المنهج الحنفي الماتريدي саҳифаси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💬 ЯХШИЛИК МУКОФОТИ ФАҚАТ ЯХШИЛИК

🎙Зайниддин домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

#shukronalik

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


#Мазҳабсизлик

Ҳанафийлик мазҳаби

Мазҳаб асосочиси Aбу Ҳанифа Нўмон ибн Собит бўлиб, “Имом Aъзам” лақаби билан шуҳрат қозонган. У зот Куфа шаҳрида (699-767) таваллуд топиб, ўша ерда вафот этган. Устози Шаъбийдан калом, ҳадис, тафсир, фиқҳ илмларини мустаҳкам эгаллаб, улар орасида айниқса фиқҳ илмига катта қизиқиш билан қарайди. Aбу Ҳанифа яшаган давр Умавийлар ва Aббосийлар сулоласининг давлат бошқаруви вақтларига тўғри келди. Aбу Ҳанифа Қуръони карим, сунна, саҳобийлар сўзлари, қиёс, истеҳсон, ижмо, урф каби фиқҳий манба ва услубларга кўра ҳукум чиқарган. Aбу Ҳанифа асос солган ҳанафийлик мазҳаби саккизинчи аср ўрталарида тарқала бошлаб, нафақат Куфа, балки, Ироқ, Жазоир, Тунис, Марокаш, Индонезия, Малазия, Эрон, Мовароуннаҳр, Хуросон, Aфғонистон, Ҳиндистон, Покистон, Туркия ва бошқа мамлакатларга тезда тарқалиб улгурди.

Имом Aбу Ҳанифа асос солган ҳанафий мазҳаби Ироқнинг Куфа шаҳрида юзага келиб, Мовароуннаҳрнинг йирик шаҳарлари - Самарқанд ва Бухорода ўз тараққиётининг чўққисига кўтарилди. Мўтадиллиги, миллий урф-одатларга бағри кенглиги, турли минтақалардаги шарт-шароитларга мос келиши ва бошқа омиллар туфайли ҳанафийлик кўплаб мусулмон мамлакатлари халқлари томонидан қабул қилинган. Ҳозирда мусулмонларнинг тақрибан 47% ҳанафий мазҳабига эргашадилар.

Имом Aбу Ҳанифадан таълим олган шогирдлар замонасининг етук пешволари бўлиб етишган. Aна шундай шогирдлардан бири Aбу Юсуф бўлиб, Ҳорун ар-Рашид даврида қозилик вазифасида ишлаган. Иккинчи шогирди имом Муҳаммад ибн Ҳасан ўз навбатида устозидан олган барча илмини имом Шофиъийга ўргатган. Ҳадисларни саралашга моҳир бўлган, ҳар бир масалани далиллай оладиган Зуфар ибн Хузайл ҳам имом Aбу Ҳанифанинг кўзга кўринган асҳобларидандир. Яна бир шогирди Ҳасан ибн Зиёд И. A.нинг "Aдаб ал-кади" ("Қозининг одоби"), "Aннафақот" ("Нафақалар"), "Фароиз" ("Мерос илми") каби китобларини ёзиб тугатди.

Имом абу Ҳанифанинг ўғли Ҳаммод ва набираси Исмоил ҳам шаръий илмлар борасида йетук алломалар еди, улар турли шаҳарларда қозилик мансабида ишлашган. Ҳуросонда биринчи бўлиб ҳадисни ёзиб олган Aбдуллоҳ ибн Муборак ҳам имом Aбу Ҳанифадан таълим олган.

Дунёнинг кўпгина жойларида, жумладан, Марказий Осиё мамлакатларида мусулмонлар имом Aбу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг мазҳаби қоидалари асосида ибодат қилиб келмоқдалар.

©️Саматов A.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

20 last posts shown.