Xo'ja Ahmad Valiy Masjidi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


🕌 Фарғона тумани Хўжа Ахмад Вале масжиди расмий телеграм канали
✅ Ин шаа Аллох каналда сиз масжидимиздаги маърузаларни жонли эфиридан, қироатлар ва намоз вақтларидан бахраманд бўласиз.
Расмий хамкор: @vodilcity

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#муфтий_минбари

📹 ЗИКРЛАР ҲАМ САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

😎  Улашинг: @diniysavollar


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
​​ЭҲРОМДАГИ КИШИ БИР НЕЧТА ТИКИЛГАН КИЙИМЛАРНИ КИЙСА
#Ҳаж_умра

❓1492-CАВОЛ: Отам билан Мадинаи мунавварада умра учун эҳромга кириб, Маккага йўлга тушдик. Лекин йўлда ҳаво совуб кетиб, отам дўппи, куртка ва пайпоқ кийиб олишга мажбур бўлдилар. Бу ҳол Маккага етиб боргунимизча давом этди ва эҳромда умра қилиб олдик. Саволим шуки, отам кийган кийимларининг ҳар бири учун алоҳида каффорат берилиши лозим бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эркак киши ҳаж ёки умрага эҳром боғлаганда зарурат сабабли бир нечта тикилган кийимни бир кундуз ёки бир кеча (ёки жами 12 соат)дан кам муддат кийиб юрса битта садақа – ярим соъ (2 кг атрофида) буғдой ёки унинг қийматини ҳарам чегарасида фақирларга садақа қилиши кифоя қилади. Агар бир кундуз ё кеча (12 соат)дан кўп муддат кийиб юрган бўлса, ҳарам чегараси ичида битта жонлиқ сўйиши етарли. Кийимлар бир нечта бўлиши билан садақа ёки сўйиладиган жонлиқлар сони кўпаймайди.
Шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, эркак киши эҳромдалик ҳолида совқотиб қолса, тикилган кийим кийиб олмасдан, адёлга ўхшаш бирор ёпинчиқ ўраниб олиш ёки кенг кийимни енгига қўлларини киритмасдан, елкасидан ташлаб олиш ҳам мумкин. Буни кийим кийиш деб ҳисобланмагани учун жиноят саналмайди ва каффорот ҳам лозим бўлмайди (“Камолуд дироя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 БОСГАН ҚАДАМИНГИЗ ИБОДАТ БЎЛСИН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
​​ЎЗИНИКИ БЎЛМАГАН НАРСАНИ СОТИШ
#савдо

❓1491-CАВОЛ. Мен бозорда бир дўконни ижарага олиб, улгурчи тарқатувчилардан ҳар-бир маҳсулотдан биттадан олиб келиб, растага қўяман. Қачон сотилса, ўрнига яна олиб келаман. Яқинда эшитиб қолдим. Бу ишим жоиз эмас экан. Чунки ўзимники бўлмаган нарсани сотишга кирар экан. Шу тўғрими? Мен қандай йўл тутсам тўғри иш қилган бўламан?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар маҳсулотларни сотиб олиб, сотсангиз, жоиз бўлади. Лекин уларни сотиб олмаган бўлсангиз бу ишингиз дуруст эмас. Чунки сиз ўзингизники бўлмаган нарсани сотган бўласиз. Шунингдек, бир маҳсулотни “Қачон, сотилса, пулини бераман” деган шарт билан олса ҳам савдо дуруст бўлмайди.
Агар маҳсулотни сотиб олмоқчи бўлмасангиз, маҳсулот эгасининг вакили сифатида сотиб, бу ишингиз учун хизмат ҳақи олишингиз ҳам жоиз. Лекин бу ҳолатда қанчага сотилса, ҳаммасини мол эгасига бериш лозим бўлади ("Ал-Баҳрур-роиқ" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#муфтий_минбари

📹 АХЛОҚИМИЗ ГЎЗАЛ БЎЛСИН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

😎  Улашинг: @diniysavollar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌙 Аллох таолони фазли билан сал кам 4 ой давом этган масжидимиз олди қисмини таьмирлаш ишлари 2024-йил учун нихоясига етди ☺️

💧 Мана шу иш бошлангандан буён Водилда хиссаси қўшилмаган одам деярли қолмади. Кимдир мехнати билан, кимдир маблағ-озиқ овқатлар билан хизматда бўлди, хаммамизга Аллохим Жаннатда ваьда қилинган қасрлардан насиб этсин🤲🤲🤲

🌀Насиб қилса бахордан ремонт ишларига киришамиз, Аллохим ўша кунга хаммамизни саломат етказсин. Байтуллох хамма кўрганда кўзи қувнайдиган, хаққимизга гўзал дуолар битилиб турадиган, қалбимиз ибодатдан лаззат оладиган бир масканга айлансин🤲🤲🤲

ЯНА БИР БОРА ШУ ИШГА ХИССАСИНИ ҚЎШГАН ЖАМИЙКИ ИНСОНЛАРГА МАСЖИДИМИЗ ЖАМОАСИ НОМИДАН МИНГ БОР РАХМАТЛАР АЙТАМИЗ🤲🤲🤲

🌙Аллохим хаммамизни ўз панохида асрасин🤲🤲🤲

(Албатта видеони сақлаб қўйинг ☺️)

😃🗿 Расмий каналларимизга обуна бўлинг 👇👇👇👇👇👇👇

🕌 @VODIL_JOME_MASJIDI 
👍 @vodilcity

😀http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI


Forward from: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ҲОЖАТБАРОР БЎЛИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
​​ТИЛОВАТ САЖДАСИДАН КЕЙИН НИМА ҚИЛАДИ?
#Қуръон

❓1490-CАВОЛ: Сажда ояти ўқилганда сажда қилгандан сўнг туриб ўтириш мустаҳаб дейилган экан. Шунда ўтириб нима ўқилади, сажда ояти дуосими ё Қуръон ўқишни давом этишми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тиловат саждасини қилишдан аввал ва саждадан кейин ўрнидан туриш мустаҳаб, чунки бу нарсада Аллоҳ таолони улуғлаш бор. Шундан сўнг ўтирса, киши нима амал қилиши борасида ихтиёрли бўлади. Хоҳласа дуо қилади, хоҳласа бошқа ибодат ёки ишларга киришади (Фатовои оламгирия" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: AHLI SUNNA | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#кибр

❓Кибрнинг аломатлари борми?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси


Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
​​НАМОЗДА ИМОМГА БЕМОРЛИК ЕТСА
#намоз

❓1489-CАВОЛ: Имом бўлганимда тўсатдан қорнимда қаттиқ оғриқ пайдо бўлди. Ўрнимга имомликка бошқасини тортсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом шу ҳолатда ўтириб намозни давом эттира олса, шундай қилади. Чунки ўтириб намоз ўқийдиган кишига тик туриб ўқувчи киши иқтидо қилиши дуруст.
Қаттиқ оғриқ сабабли ўтириб имомлик қилишнинг имкони бўлмаса, намоздан чиқади. Ўрнига бошқа одамни торта олмайди ("Раддул-мухтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
ҚОВОҚНИНГ ОСИЛИШИНИ ЖАРРОҲЛИК ЙЎЛИ БИЛАН ДАВОЛАШ
#ҳалол_ҳаром

❓1487-CАВОЛ: Туғма путоз (юқори қовоқни осилиши) касаллиги билан туғилганман. Қовоғим осилиб хунук бўлиб туради. Қолаверса бу кўзга халақит беради. Шуни жарроҳлик усулида даволаш жоизми.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ҳақиқатда ушбу касаллик нуқсон ҳисобланиб, кўзга халақит берса ва ташқаридан қараганда хунук саналса, буни жарроҳлик йўли орқали тўғрилаш жоиз бўлади. Чунки Ислом динида туғма ёки ҳаёт давомида орттирилган нуқсонларни кетказиш ва даволаш, уни асл ҳолатига қайтаришга рухсат берилган ("Ислом фиқҳи академияси" қарори). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 КИМДАН ИБРАТ ОЛМОҚДАМИЗ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


☪️​​Енгил, аммо савоби улуғ амаллар

– Абу Барза Асламий айтадилар: Ё Расулуллоҳ! Мени жаннатга киритадиган амалга далолат қилинг, – дедим.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла”, дедилар.

– Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам йўлда ётган тиконнинг олдидан ўтиб қолди. “Албатта, мана шу тиконни олиб ташлайман, бир мусулмон одамга зарар бермасин”, деди. Шунда унинг гуноҳлари мағфират қилинди”, дедилар.

– Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон икки мусулмон учрашиб, қўл олиб сўрашсалар, Аллоҳга ҳамд ва У зотга истиғфор айтсалар, икковлари мағфират қилинади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

– Кимки қилмишига пушаймон бўлиб, узр сўраган одамни кечириб юборса, унинг хатоларини ҳам Аллоҳ таоло қиёмат куни кечиради.

– Манзилни сўраганга йўл кўрсатиш ҳам яхшиликдир.

– Дўзахдан яримта хурмо садақа қилиб бўлса ҳам сақланинглар! Агар бунга ҳам қодир бўлмасангиз ширин сўз билан сақланинг.

– Ҳалол касбдан чарчаб ухлаган одам гуноҳлари кечирилган ҳолда тунайди.

– Касал кўргани борувчи одам гўё жаннат боғида юргандек бўлади.

– Кимки дуоларим ижобат бўлсин, ташвишларим бошимдан арисин деса, камбағаллар ҳолидан хабар олсин.

– Кимки кўзи ожиз одамни қирқ қадам етаклаган бўлса, унинг жаннатга кириши муқаррардир.

– Садақа сув оловни ўчирганидек хатони (гуноҳни) ўчиради.


😃🗿 Расмий каналларимизга обуна бўлинг 👇👇👇👇👇👇👇

🕌 @VODIL_JOME_MASJIDI 
👍 @vodilcity

😀http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI


☪️ АССАЛАМУ АЛАЙКУМ❗️

Эртага катта хашар масжидимизда. Минорамизга бетон қуямиз, озгина қолди
ин шаа Аллох... 😇😇😇

ШУ БИЛАН ТУГАДИ ИШ БУ ЙИЛГА
…..

😃Вақти борлар савобга шошилинг🌐🌐🌐

😃🗿 Расмий каналларимизга обуна бўлинг 👇👇👇

🛫 Телеграм:
👇👇👇👇👇👇👇
🕌 @VODIL_JOME_MASJIDI 
👍 @vodilcity

😀 http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI


🟥🟥🟥

"Хўжа Ахмад Вале" жоме масжидида белгиланган намоз вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

#ЯНГИЛАНДИ❗️❗️❗️❗️
1️⃣9️⃣➖🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🅰🅰🅰🅰🅰 🅰🅰🅰🅰🅰🅰🅰

Бомдод - 06:45
Пешин - 12:45
Аср - 15:22
Шом - 16:56
Хуфтон - 18:35
Таҳажжуд - 00:55

Тонг - 06:12
Қуёш - 07:35
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•

Намозни тўкис адо этинглар. Албатта намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир.
(Нисо сураси 103-оят).

‼️ Яқинларингизга ҳам эслатишни унутманг! ‼️

❗️Намоз вақтлари Пайшанба ва Якшанба кунлари ўзгартирилади.


😃🗿 Расмий каналларимизга обуна бўлинг 👇👇👇

🛫 Телеграм:
👇👇👇👇👇👇👇
🕌 @VODIL_JOME_MASJIDI 
👍 @vodilcity

😀 http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#муфтий_минбари

📹 УЛУҒ ХИСЛАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

😎  Улашинг: @diniysavollar


☪️Дунё бир қадри йўқ матолиги рост,
Гадонинг душмани гадолиги рост,
Яратган номини унутма инсон,
Бебисмиллоҳ ишнинг хатолиги рост.

Жонинг омон бўлса, вақтинг шу дўстим,
Бурда нонинг бўлса, тахтинг шу дўстим,
Пок имонинг бўлса, бахтинг шу дўстим,
Ўлим ҳақ, ажалнинг пайдолиги рост.

Тилларга эрк бердик, шошилдик бироқ,
Элда бир нақл бор усти ялтироқ,
Шошма, эй Фидоий, ол гўзал сабоқ,
Сен оқ деб билганинг қаролиги рост.

😃🗿 Расмий каналларимизга обуна бўлинг 👇👇👇👇👇👇👇

🕌 @VODIL_JOME_MASJIDI 
👍 @vodilcity

😀http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
ЭҲРОМДАГИ КИШИ БОШҚАНИНГ СОЧИНИ ОЛИШИ
#Ҳаж_умра

❓1486-CАВОЛ: Бир киши умра амалини бажариб бўлмасдан олдин бошқа одамни сочини олиб қўйибди. Бунинг ҳукми нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар умра амалини тўлиқ тугатмасдан бошқа одамни сочини олиб қўйган бўлса, ярим соъ (2 кг атрофида) буғдой ёки унинг қийматини садақа қилиши лозим бўлади ("Мухтасарул виқоя" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


☪️​​Сенга нисбатан қилган ишлари сабабли, ҳеч кимдан ғазабланма!
Аксинча хиёнат қилганларга ташаккур эт, садоқатни ўргатганлари учун...

Ёлғончилардан миннатдор бўл,
тўғриликни ажрата олишни ўргатганлари учун...

Сени бахтсиз қилганларнинг ҳақларига дуо қил, сенга бахтиёрликни кўпроқ ҳис эттирганлари учун...

Ҳар кимни сев, ҳаётингга бир маъно бахш этгани учун...

Ҳаёт шу сабаб яна ҳам гўзал, қоралар оқни ажратиб бергани учун...

😃🗿 Расмий каналларимизга обуна бўлинг 👇👇👇👇👇👇👇

🕌 @VODIL_JOME_MASJIDI 
👍 @vodilcity

😀http://t.me/VODIL_JOME_MASJIDI


Forward from: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ЗИКРЛАР ҲАМ САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

20 last posts shown.