🍁УМР САХИФАСИ🍂


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Books


🌹🍃 #Бисмиллаҳ...
🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸Umrimizni savob bilan bezaylik 🌸🍃🌸🍃🌸🍃
🌺🍃🍃🍃🌺🍃 @umr_sahifasi 🍃🌺🍃🍃🍃🌺
@Umr_sahifasi 👈
Reklama uchun 👇 👇
@REKLAMA_XlZMATl

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Books
Statistics
Posts filter


Forward from: 👑 Bekalar Uchun 💕
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😳😳😳😳😳😳😱😱😱😱😱😱

ТУРКИЯ БРЕНД ТАВАРЛАРИ
ЭНДИ АЙНАН РАСМДАГИДЕК ЧИҚАДИМИ 🤔🧐 ДЕБ БОШ ҚОТИРИШ ШАРТ ЕМАС. ЧУНКИ БИЗДА РЕАЛНИ ОБЗОРЛАР 🥰🥰 БИЛАН СОЛИШТИРИШИНГИЗ МУМКИН 😇😇

ТУРКИЯНИНГ ЭНГ ЗУРР БРЕНДЛАРИДАН ХОХЛАГАН МАВСУМГА МОС БАРЧА ТУРДАГИ КИЙИМЛАР ФАҚАТ БИЗДА 👇👇

ШОШИЛИЛАР СИФАТИ 💣💣👇👇
https://t.me/+8IOew-8BRsdmYzgy


Forward from: 👑 Bekalar Uchun 💕
Соат тунгги 3 да эрига телефон келади бу ерга кел сенинг хотинингн хийонат килябди!

Эри туриб қараса хотини ёнида ётади, номерда адашишди деб яна ухлашни давом этади.
Эртанги куни соат кечги 2 да яна қўнғироқ бўлади.
- Хой эркак, бу ерда сени хотинингн хийонат килябди тушуняпсанми?
Ажабо, ахир хотиним ёнимда ётибти.
Учинчи куни яна қўнғироқ бўлди, эркак сўради: -Қани Қайерда?!
Ўрнидан туриб манзил бўйича борди у йерда...🤭


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
​​РАЖАБ ОЙИ

Бу ой недан бўлган улуғ,
Айтмоқ учун кўп таъбири.
Ражаб ойин фазли улуғ,
Тўртта Ҳарам ойдан бири!

Ҳижрий ҳисоб еттинчи ой,
Жумаъдо ва Шабон ўтмоқ,
Иймонларга бергай чирой,
Уч кун нафл рўза тутмоқ.

Ҳақ фазлидан икром бўлиб,
Эзгуликка ниқтаган ой.
Қон тўкилмоқ харом бўлиб,
Урушлар ҳам тўхтаган ой!

Исро кеча - тунни ёриб,
Йўл бошлади қодир Аллоҳ!
Бир кечада Шомга бориб,
Меърож бўлди Расулуллоҳ!

Бу ой дилдан дардни ечиб,
Иймон улуғ дарс этилди.
Эллик вақтдан кечиб-кечиб,
Беш вақт намоз фарз этилди!

Барча мўмин-мусулмонга,
Қадр ойи қутлуғ бўлсин!
Тенг келгувчи Рамазонга,
Сабр ойи қутлуғ бўлсин!

Муаззам Ражаб ойининг 1 чи куни муборак бўлсин!

Ўлмасбек Самарқандий.



@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Assalomu alaykum!
aziz va suyukli insonlarim!❤️❄️


🎈Sizni va siz orqali barcha
🎈oila a'zolaringizni kirib
🎈kelayotgan yangi 2025 yil bilan
🎈chin yurakdan tabriklayman!🎉

Yangi 2025 yilda, Sizlarga mustahkam sog'lik-salomatlik, oilaviy baxtu saodat tilayman.

Yangi yilda xonadoningizdan cheksiz quvonch, fayzu baraka, tinchlik-osoyishtalik arimasin!
Bu yil o'zgacha, shirin orzu va niyatlar ro'yobi bilan o'tsin!


Мастура хола булса бошини саждага куйган холда кимир этмасди
Едгор акасини уйготолмади,шундай каттик ухлардики Едгорга "бормайман йукол" деганини узиям билмасди. Хафсаласи пир булган Едгор эса :
- Ака, савобдан сизгаям узим олиб келаман, Ойдин аямгаям, сизлар хам яхши одамсизку, - дедида уйига кайтди.
Ховлига кириши билан Ойдин опа уни йулини тусди.
- Юр углим, сени аканг билан битта жойга обораман, - кузидаги ешларини сездирмай кулидан тортди. Ойдин опа узини галати тутаетганини сезган Едгор оегини тираб каршилик килди. Олти яшар болани махкам багрига босиб кутардида ховлидан олиб чикиб кетаетиб:
- Жон болам, энди савоб олишга биз билан борасан,- дея хунграб йиглашга тушди.
- Йук, йук... бувим айтганлар, сизларгаям обкеламиз... мен бувим билан бораман...
Едгор бувиси жойнамоз устида жон берганидан хабари йук эди.
Хабиб

@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy


Армон булган орзу...

Автохалокат туфайли етим колган беш ойлик неварасини исмини Едгор деб узгартирган Мастура хола колган умрини унга багишлади. Ок ювиб ок таради, кунгилчаси уксинмаслиги учун хамма нарсага тайер эди.
Мана беш йилдан ошибдики, Едгордан булак овунадиган нарсаси йук. Бир кунда келини, угли ва катта неварасидан айрилиб, анча чукиб колган.
Аслида кишлокда хамма уни хурмат килсада, хеч ким билан очик гаплашмас, худди фарзанд догида куйгани учун мехрибонлик килаетгандай туюларди. Факатгина ен кушни булган Ойдин опа билангина дардлашади. Ойдин опа хам кунгилчан булгани учунми, хар куни тинимсиз хабар олиб, дардлашгани чикиб туради.
- Худога шукур киламанки менга сиздай кушнини берган,Ойдиной. Едгорим хам сизларга урганиб колган, бирпас куринмай колсангиз дарров согинади, "Ойдин аямларга бориб келаман буви" дейдию сизларга чопкиллаб кетади.
- Ха, Едгор хам уз углимдай булиб колган,ана хозирам акаси Мансур билан куча чангитиб туполон килиб юришибди, куз тегмасин уларга.
Дарвоке, Мансур Ойдин опани елгиз угли. Оралари бир еш фарк килиб,Едгор уни ака дерди. Едгор усиз туролмайди,куни билан бирга уйнаб кечкурун чарчаб эртадан ухлаб колади. Шунгами харкун сахар туради, бувисини бомдод укиетганини куриб кутиб утиради. Бувиси намозни тугатгач, биргалашиб чой ичадида кучага шошади.
- Едгоржон, тугилган кунингда сени битта жойга обораман, бориб уша жойдан бир коп савоб олиб келамиз хупми углим? - деди биркуни Мастура хола. Бу билан Едгорни ота-онаси ва жигари е'тган кабристонга,ха уша бир кунда барпо булган учта кабрни зиерат килишни ният килди.
- Буви, кейин уни нима киламиз? - болаларча термулди Едгор.
- Уними? Уни Худойимга олиб бориб берамиз, буни учун бизни жаннатга киргизади.
- Жаннатда нима киламиз?
- Кейин айтиб бераман,бор углим Мансур аканг билан уйнаб кел,мен ишларимни килай.
Едгор шуни кутиб тургандай, хуп бувижон дедию Ойдин опаларни уйига югуриб кетди.
Мастура хола бир хурсиниб куйиб хаелларга чумди: "нима килардик? жаннатга бориб ойингни,дадангни курардик,сени ешинга етолмай кетган опанг билан куришардик, улар хам мени менчалик согингандир" шунча дард шунча изтироб тула кузлар, лекин хозир у кузлардан бир томчи еш чикмади.
- Ака,эртага менинг тугилган куним, биз бувим билан бир жойга бориб савоб олиб келмокчимиз,эртага сиз хам биз билан юринг. Бувимни айтишича уерда савоб жуда куп эмиш, сиз хам олиб келасиз.
- Каерга борасизлар? Мен ойимдан сурашим керак, рухсат берсалар бораманда - деди Мансур бепарворок охангда.
Тонг... Мусаффо тонг...
Бугун Едгорнинг тугилган куни. Орзикиб кутган куни. Орзикиб кутгани шуки,бугун савоб олиб келишга боради,кейин жаннат хакида бувиси яхши гаплар айтиб берган,ота - онаси,опаси хакида гапирмагану, жаннатда яхшилар булади деган ма'нода куп гапириб берган.
Хар доимгидай уйкудан турган Едгор бувисига каради, бувиси одатдагидай жойнамоз устида, боши саждада эди. Бугун Едгор бувисини намозни тугатишини кутмади, болаларча сабрсизлик билан Ойдин опани уйига чопди. Мансурни бирга олиб кетиш нияти кучли эди.
- Ха углим тинчликми, сахарлаб йуклабсиз? - Ойдин опа савол билан кутиб оларкан, юраги алланечук кунгилсизлик сезгандай булди.
- Акамни олиб кетишга келдим, биз савоб олгани бормокчимиз.
Хеч гапдан хабари йук Ойдин опа хайрон булди.
- Каерга? Кандай савоб? Ким айтди?
- Бувим бизни бир жойга обормокчилар, бизлар уердан савоб олиб келмокчимиз. Бугун тугилган куним, мен учун совга эмиш.
Ховлилари бир бирига якин бугани учун Ойдин опа Мастура холани олдига шошди. Едгор булса акасини уйготиш учун етокхонасига кирди.
Мансур одатда куп ухларди, уйкусини бузса хатто ойиси билан хархаша килиб урушар, курпасини бошидан ошириб яна уйкуга кетарди. Хуллас уйкуни севарди.
Мастура хола намоз укиетганини курган Ойдин опа, бир чеккада утириб кутишни ахд килди. Кун чикиб кетган, бомдод пайти тугаганига анча булгани Ойдин опани хаелига келдию Мастура холага э'тибор каратди. "Бошини хеч кутармадию" бир муддатда минг хаелга борган Ойдин опа, энди галати хисни туйди, юраги хаприкиб унга якинлашди.......


Ҳижобим ҳозир ғурурим.
Модага учиб ёки кимларгадир тақлид қилиб эмас, жуфтим амри билан Аллоҳ розичилигини истаб-ҳижобга кирмоқлик менга насиб этгани учун Роббимга шукр дейман.
Айтганча, турмуш ўртоғим ҳозир тез-тез "сиздан икки дунёда розиман!" жумласини қайтарадиган бўлганлар...
Албатта бу эътирофга сазовор бўлишимнинг ҳам яна бошқа узун ҳикоялари бор...
Илоҳим бу розичиликни охиригача адо этиш менга насиб қилсин!
Жаннатдан умидвор бандаларнинг бириман, балки шу розичилик боисидан менга бу калит тутқазилар...
Ummu Zaynab Ummu

@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy


📝МЕНИНГ ХИЖОБ ХИКОЯМ.

Шайтон-ёмон амалларни одамлар кўзига чиройли кўрсатади дея айтилган гап албатта ҳақ гап!
То ҳижоб киймагунимча мен жудаям олифта қиз бўлганман.
Очиқ кийинмасдим, аммо барча бўй етган қизлар каби чиройимдан ғурурланиш менга ҳам тегишли эди.
Бу даврда ёшлик сабабми, ёки диний тушунчалар камлигиданми, қизлар-ҳамманинг назарида бўлишликни гуноҳ деб тушунмайди.
Яхши эслайман, оддий соч тўғноғичларнинг ҳам энг қимматларини сотиб олардим.
Кийган кийимларим ҳашаматли бўлгани учун одамлар мени бой одамнинг қизи деб ўйлашарди.
Кўп сўралган савол: кимнинг қизисиз? Сочингизни қанақа рангга бўягансиз? Пойафзалингизни қаердан сотиб олгансиз?
Банкда ишлардим ва эрталаб йўлим савдо дўконлари орасидан ўтарди. Ўша пайтда гилам осаётган гиламини, мато ёяётган матосини қўлида ушлаб қотганча ўтиб кетишимни томошо қилиши- мен учун одатий ҳол эди.
Ҳар доим пойафзални ҳам қимматини ва ҳеч кимда йўғини сотиб олардим. Битта маошимга битта пойафзал...
Отам раҳматли менга кўз тегишидан жудаям қўрқардилар ва кўп айтган гаплари "сал оддий кийиниб юравер, яна кўзланиб кетма,қизим!" деган сўз бўларди.
Ростдан ҳам кўз тегди. Назар бор нарса экан! Ота-онам оламдан ўтиб кетгач, поччамникида яшадим. Энди кийим- кечак ва бошқа нарсалардан кўнглим бутунлай қолиб бўлганди. Ишга берилдим.
Эрталаб қуёш чиқмасидан метродан чиқиб, офисимизга кириб кетаман, кечқурун кун ботган пайтда бўшайман. Яна метро. Қуёшни кўришлик йўқ.
Турмуш ўртоғим тўйимиздан олдин ишхонамга келдилар ва тўйим куни ҳижоб кийишим кераклигини айтдилар.
Биринчи марта араб диёрларидаги ҳижобли келин кўйлак суратларини жўнатганларини эслайман. Ишдан бўшаб, ўша сурат асосида ҳижобли оқ либосимни тикишни бошладим.
Мингдан ортиқ Сваровский тоши қадалган кўйлагим икки ой деганда битди.
Тўйим куни биринчи марта ҳижоб ўрадим. Қўқонда исломий тўйларда тасвирчилару сураткашлар ҳам аёл киши бўлади.
Ҳалиям ҳижоб нима эканлигини аслан тушуниб етмагандим. Оқ либосимга ҳамманинг ҳаваси келди. Ҳуллас, ҳаммани яна бир бор ўзимга қаратиб севиндим...
Ҳозир ўйлаяпман: олимлар жоҳилият пайтингни кам эслагин дейишади. Аммо мақолам кимнидир тўғри йўлга бошлар деган умидда бу гапларга тўхталишни маъқул кўрдим.
Шайтон ҳар лаҳза вас-вас қилиши мумкин. "Нега бу қопни кийиб олдинг?", "Нега шундай чиройли сочларингни яширяпсан?" дея.
Кейинчалик сени таниганлар ҳам ўша вас-васани давом эттиради.
"Вой мана бу қиз роса қуйилибди-я. Оғзим мана бунақа очилиб қолган, бир марта кийган кийимини кўриб. Роса олифта эди-я!"
"Сени ўн йил олдин биров шунақа пошнаси паст пойафзал кияди деса, ишонмасдим! Ҳаммасидан биттада кечдинг-а!"
Яна хикоямни давомлайман...
Келинлик кунларим бошланди. Ёзнинг саратонида мен уйда қайинбўйинларим борлиги сабабли иккита рўмолни устма-уст ўраб юрардим. Бири кичикроқ, бири эса бел-вошимни ёпиб турадиган катта рўмол. Келин кўргани келганлар мато билан изоляция қилинган аллакимни кўришарди.
Турмуш ўртоғимга ҳар куни бўйнимга иссиқлик тошиб кетаётганини айтиб, рўмолни биттага камайтиришни илтимос қилсам ҳам кўнмасдилар.
Аввал эътиқодим ҳам нуқсонли бўлган экан. Рўмолни фақат намоз ўқиётган пайтимдагина ўраганман десам бўлаверади. Энди эса бошимдан рўмол тушмасди.Хатто кечаси ҳам ўраб ётадиган бўлдим.
Ҳовлимизга эркак ораласа, биз келинлар уйимизга кириб олардик. Кўйлакларимнинг ҳаммаси кенг, қопга ўхшаган кийимлар эди.
Аммо чинимни айтай: бирон марта рўмолимни ечиб ташлаш ҳақида ўйламаганман. Фақат ўзим хоҳлагандек чиройли ўрай олмаётганимдан ғижинардим.
Мусулмонлик аста-аста деб бежиз айтишмаган экан. Кунлар келдики, баъзи ташкилотларнинг остонасидан "агар рўмолингизни орқадан ўрамасангиз киргазмаймиз!" деган дўқ-пўписаларни эшитдим. Аммо у рўмолимни бошқача ўрашдан кўра, у ердан чиқиб кетишни маъқул кўрдим.
Кунлар келдики, рўмолда юриш ҳуқуқини олиш учун масжидга покшўй (ўлик ювувчи) бўлиб ишга киришни ўйладим, "фақат рўмолимга тегишмаса бўлди, ўлик ювиш ҳам савоб!" деб яшаган пайтларим бўлди...


КЕЛИНИНИ ҚИЗИДАЙ КЎРГАН ҚАЙНОНА.

Инсон яшар эканки бошидан ташвиш ҳам, бахтли кунларни ҳам кўраркан.

10ёшимда Ота-Онам авто ҳалокат туфайли оламдан ўтишади. Мендан бошқа фарзанд кўришмаган экан.

Мени амаким ўз қарамоғига олишган. Улар менга меҳрибон эдилар, ҳозир ҳам. Айниқса келинойим мени ўз қизларидай парвариш қилишди.
Амакими 1ўғил 2 қизи бор. Улар менга ўз опа-акамдай эди. Мени ҳеч ҳам бегона қилишмади. Доим бирга эди, акамни уйлади. Опаларимни ҳам бирин-кетин узатишди.

Келинойим ниҳоятда меҳрибон ширин сўз аёл. Мени ҳам ўзидай қилиб вояга етказди. Ўқишни тамомлаб ишлаб юрган кезларим. Совчилар кела бошлади.

Бир куни келин ойим. Умида сен билан маслаҳатлашишим керак,қизим эркатойим сени маҳалламиздаги Марҳабо опани ўғли Жамшидбекга узатмоқчимиз нима дисан қизим деб қолди.

Мен уялиб ерга қараганча Аяжон ихтиёрим сизларда деб хонамга кириб кетдим. Хонамга кирдиму юрагим безовталанди. Келган совчилар маҳалламиздан. Ўғли акамни яқин ошнаси, яхши йигит лекин онаси Маҳалла хотин қизлар раиси ниҳоятда сирли аёл, айтгани айтган бўларди.

Маҳаллада бемаслаҳат иш бўлмасди. Қўрқиб кетдиму амаким билан аямни юзини ерга қаратгим келмади. Фотиҳам бўлиб тўй куни белгилансада юрагим ҳадикда эди.

Тўйга шунақанги кўп одам келдики таъсаввур ҳам қилолмасдим бунақа тўйни, ўртача ошиқча дахмазасиз чиройли тўй бўлди.

Эртаси куни мени Ойижоним билан (Қайнона деб атамаганман ҳеч қачон) кўриштиришди. Ойижоним билан бир дастурхонда ўтирар эканман. Уларнинг табассуми менга қандайдир англаб бўлмас Меҳрни ҳис этдим.

"Умидахон қизим мен уйимга келин эмас қиз олиб келдим. Икки қизим сизга меҳрибон сингил, ўғлим Жамшид суянчиқ,кичик ўғлим эса укангиз бўлади. Дадангиз эса бизни давлатимиздир"- деганларида кўзимга ёш келиб, қаттиқ қучоқлаб Онажоним деб йиғлагандим.

Улар менга "қизим" деб мурожат қилар, билмаганими ўргатар, бирор ишни нотўғри қилсам ҳам койимасдан юмшоқлик билан тушинтирарди.

Айрим ўртоқларим қайнонасидан нолишар, хўрликларига, ситаму зулумларига йиғлаб йиғлаб чидашар, менга эса ҳавас қилишарди.

Онажоним ҳеч ҳам ўзгармади ҳозир ҳам шундай, бир ўғил, қизим бор уларни деярли ўзлари қаради.

Опаларим билан ҳам ниҳоятда иноқмиз. Укам Жасурбекни уйлаганимизда. Нодирахонга ҳам менга айтган гапларини айтди.

Бизни уйда ҳеч ҳам жанжал бўлмаган.
Мен меҳрни одобни катталардан ўргандим. Демоқчиманки мани Онажонимдай меҳрибон инсонлар кўпайсин. Оилани устини ҚАЙНОНА деб бежиз айтишмаган экан.

Дунё тургунча туринг меҳрибоним ОНАЖОН.
Сиздир менинг қувончим суянчиғим ОНАЖОН.
Ҳар бир ишингиз менга ибрат эрур дунёда.
Сиздайин ОНАЛАРНИ қилсин умрин зиёда !

@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy


Ҳижобнинг қадрини 2 кишидан бошқаси билмайди:

1. Ғаюрли эркак (ҳамияти бор, рашкли эркак)

2. Қадр-қимматини билган аёл.

Ибрат

Ҳижоб ояти нозил бўлганидан бехабар ансори-я аёллардан бири кўчада кетаётган эди.

Бир эркак унга ҳижоб ҳақида оят нозил бўлганини айтди.
Аёл турган жойида таққа қотиб қолди ва унга бирор ёпинчиқ беришларини сўради.
Одамлар унга уйига бориб, ёпиниб олиши мумкинлигини айтишди.
Лекин аёл кейинчалик тарихга муҳрланган қуйидаги сўзларни айтди: — “Аллоҳни амрини бажармасдан, У зотга хилоф қилиб бир қадам ҳам юрмайман...”

Улар шундай эдилар...


@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy


— Кет! Майли, бор онанглариникига бора қол! Мени ёмонласанг ҳам, “Аразлаб келдим”, десанг ҳам майли, — ёрига нисбатан кўпчиётган раҳми ва меҳрини сохта ғазаб билан ёпмоқчи бўлди эр.
— Кетмайман! Кейин олиб келмасангиз нима қиламан? — болаларча баттар ҳақиллади келинчак.
Достон ортиқ ўзини босолмади. Бир бор ростгўй, самимий ёри олдида ғурури букилса-букилар!
Ёнига борди-ю, маҳкам қучоқлади.
— Кетма! Асло кетма! Бир умр мана шу уйда, ёнимда, юрагимда яша! — деди зўрға.
Келинчаги индамади! У шунақа! Номига бўлса ҳам хушомад қилиб қўймайди! Тўйғуларини борича кўрсатади, эрини борича қабул қилади!
Агар Достонга ишқнинг суратини чиз десалар, аёлини чизарди. Чунки муҳаббат ҳақида гап кетса, кўз олдига аёли келади! Юрагида содда, шўх, самимий, тўғрисўз, фариштамисол аёл билан яшаётган ҳолда у қандай қилиб бошқаларга қарасин? Нима учун қизларга гап отсин? Унинг соф ҳисларини қанақасига сохтасига алишсин? Афсуски, буни ҳамкасблари тушунмайди. Дилини хира қилади. Ҳечқиси йўқ! Мана, уйига етиб ҳам келди. Ҳозир уни кўради-ю, ҳаммаси унут бўлади!

ТАМОМ.

НАРГИЗА УСАНБОЕВА.



@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy


Аслида борлиғи унинг ишқида аёвсиз ёнишини, ҳеч бир лаҳза кўз олдидан кетмайдиган қувноқ чеҳрасини ўзгаларга гапириш тугул қиё боққани ҳам қўймаслигини улар қаёқданам билсин?!
Ҳа, мана ўн йилдирки, фақат уни севди, уни билди, уни деди.
Очиғи, ҳатто унга ҳам гап отмаган экан! Ҳозир шуларни ўйлаб, йўлда мийиғида кулиб кетяпти. Кўрганлар жиннига, одамовига чиқаришаётгандир?
Илк учрашуви ёдига тушди.
У онаси топган қиз эди. Ўзи тополмагач, бошқа нима ҳам бўлсин.
— Битта қиз топдим. Сени одам қилади? — деганди онаси ўшанда. — Эртага кўришасан у билан.
Учрашишди. Ёнига бориши билан қиз бошини бирдан кўтариб салом берди-ю, яна эгиб олди. Бу сохта сиполик кулгили туюлди унга. “Шайтон қиз” деб қўйганди ичида. Аммо юзини яхши кўролмагани учун зимдан қараганди. Ҳамон ердан бош кўтармай, майда қадам ташлаб борарди қиз. Достон камгап эмасми, нима дейишни ҳам билмасди. Анча юришди. Оҳиста хўрсингани эшитилди қизнинг. Яна юришди. Бошқа сабри қолмади, шекилли, қиз бирдан шиддат билан очилган гуляпроқ каби бошини кўтариб, елка силтади:
— Бошқа бунақа юролмайман! Уйланмасангиз ҳам майли. Лекин эсли қиз ролини бошқа ўйнолмайман! — бу гапларни шу қадар табиий ва самимий айтдики, ҳатто юзида ғазаб учқунлари ҳам кўринди.
У эса қизга тикилганча мийиғида кулди.
— Нега куласиз? Мен унақа сузили-и-иб юрадиган қиз эмасман. Менга айтишдики, сизга мулойим қизлар ёқаркан. Мен унақа эмасман! — деди кўзларини олиб қочиб қиз.
Ҳа, у мулойим, сипо эмас. Аммо ўзига ярашган болаларча шўхлиги қизларга хос ибо билан йўғрилган. Мана шу ҳислати уни ҳаммадан гўзал этади. Ҳа, у учун бу қайсар қиз ҳаммадан чиройли!
Ўзидан ҳам гўзал қалби, самимияти бор.
Ёдида, тўйларидан бир ҳафта ўтиб, келинчагини аммаси меҳмонга чақирди. Уйи ҳувиллаб қолгандек туюлганди Достонга ўшанда. “Аввал усиз қандай яшаган эканман-а?”, деб ўйлаб қолди. Кечга яқин келди келинчаги. Ҳовлилари, уйлари, юраги нурга чўлғангандек бўлди.
— Кулмасангиз бир гап айтаман, — деди келинчаги хобгоҳга киришганида.
— Нима?
— Аммамларникидан сизга бир нима яшириб олиб келдим. Ўғирламадим. Аммам мана бу шоколадни менга мажбурлаб тутқазди. Есам, жуда бошқача мазали экан. Бир тишладим-у, қолганини сизга олиб келдим. Атай сиз учун дастурхондан яна битта олгани уялдим. **** кўринг, — келинчаги узун енги ичидан қоғозга авайлаб ўралган шоколад чиқариб, унинг қўлига тутқазди. Унда ҳатто иккита тиш изи ҳам бор эди.
— Тишлаган жойимни олиб ташлай... — деди келинчак ўрғайсизланиб. — Ўзи кичкина шоколадлиги учун шу ҳолда олиб келавердим.


Достон кафтидаги кишмиш узум донасидек келадиган ширинликда шунчалар улкан, буюк муҳаббатни кўрдики, ўзининг меҳри ғариб ва ночор туюлди. Лекин келинчагининг муҳаббатидан юксалди, ўсди. Бағрига қаттиқ босди-ю, “Сени яхши кўраман!” деган сўзни айтишга журъат топа олмади.
Тўйларидан кейин дарров кунлар совуди. Ёмғирли кунлар бошланди.
— Неча дақиқаларда ишдан чиқасиз? — деди бир куни қўнғироқ қилиб келинчаги.
— Чиқяпман. Ўн беш дақиқада уйда бўламан! — деди у.
Жуфти ҳалолининг саволини шунчаки деб ўйлаганди. Ёмғир томчилари шивалаб оқаётган автобус деразасидан ташқарига боқиб келаркан, ўз бекатида аёлига кўзи тушиб, ҳайрон бўлди.
— Бу ерда нима қиляпсан?
— Эрталаб соябонсиз кетгандингиз-ку! Уйгача анча йўл, ивиб кетасиз! — деди у чақноқ кўзларини яшириб.
— Ойимга нима дединг? — келинчагининг шўхлиги, болаларча соддалигидан хавфсиради Достон. Аммо ҳазил билан яна сўради. — Яна “Эримга соябон олиб чиқай”, демадингми?
— “Ўғлингиз қўнғироқ қилди. Бирор кимдан бекатга соябон бериб юборарканмиз”, дедим. “Ўзингиз олиб бора қолинг, кимга ялинамиз”, дедилар ойим...
Жуфти ҳалолининг меҳри, ғамхўрлиги, фаросати уни лол қолдира бошлади.
Рўзғорда нималар бўлмайди. Уришиб қолишди. Келинчаги ўзгаларга ўхшаб бақирмади, аразламади, тугунини тугишга киришмади. Уйнинг бурчагида ўтириб, эзилиб йиғлай бошлади. Нозанин жуфтининг шу ҳоли ҳам адолатсизликдан ўкинган болакай аҳволини эслатди унга. Чидолмади.


ИШҚНИНГ СУРАТИ.

Бугун уни ҳақорат қилишди. Гўзал туйғуларини торозига солиб, қийматини ўлчамоқчи бўлишди. Гўё уни ҳиссиз хасга менгзашди. Оғир, вазмин одамлиги юраксизлик бўлиб туюлди. Ичига, қалбига кириб чиқишибдимики, шундай дейишса...
Ҳар доимгидек Малах бошлади. Ўзи исми - Малоҳат. Ҳамкасб қизлар “Малах” деб чақиради. Бу лақаб унга шунчалар моски...
Билсангиз, тарихий асарларда пиёда аскарларни мўр-малахга ўхшатишади. Бу Малах ҳам худди шундай. Рўпарасида ўтириб олиб, писанда гапларини мўр-малахдек ёпириб, “ҳужум”га ўтади.
Тўладан келган, кўзлари катта-катта, қаҳ-қаҳ отиб кулувчи бу жувон кўринишидан мулойим, камгап, камтариндекгина. Эрталаб ишга келган чоғида ўзини шундай кўрсатади ҳам. Кейин бирдан Малахлиги тутади. Уни пистирмадаги душман каби бироз жим кузатади-да, ҳеч гапдан ҳеч гап йўқ бир кулиб олиб, “ҳунари”ни бошлайди.


Бир сафар унинг топиш-тутиши эрмак бўлса, бир гал рўзғори, тушлик қилиши бир кунлик овунчоғи бўлса, феъл-атвори икки-уч кунлаб муҳокама қилинади. Хуллас, хонадаги тўрт ожиза не деса ҳам у мардлик қилиб сукут сақлайди.
— Достон ака, ҳеч қизларга гап отганмисиз? Умрингизда бир марта бўлса ҳам сиз гап бошлаганмисиз? — бугунги у томон отилган “малах”лари негадир ҳақоратдек туюлди.
У жавоб бериб улгурмасидан Малахнинг ёнида Санобар пайдо бўлди. Унинг жилмайишида бир дунё маъно, қоп-қоп гап мужассам. Дугонасининг ўнг томонидан серрайиб туриб олди-да, одатдагидек жилмайганча ундан кўз узмади.
Бу табассум Достонга шундай деётгандек туюлди: “Қани сўзланг! Журъат борми, ўзи сизда?”
— Вой, мени қизиқтирган саволни бердингиз, Малах опа, — баланд пошнаси билан японлардан ҳам майдароқ қадам ташлаб, “таққилаб” югуриб келди Зиёда.
— Тинч ўтирсанглар-чи? — бурчакдаги Шоҳида опанинг бу гапи “Менам қуруқ қолмай” дегандек эшитилди.
Достон жавоб бериш ўрнига жаҳлданми, аламданми қизариб кетди. Юзлари ловуллади.
— Вой, — Зиёда туғилаётганида ҳам шу сўзни айтган бўлса керак сира тилидан қўймайди. — Достон ака қизариб кетди. Менимча, ҳеч кимга гап отмаган!
Санобар ҳамон табассумли чеҳраси билан “сўзлаяпти”: “Ростдан ҳам гап отмаганмисиз?”
Вазмин одам - қарида вулқонни яшириб ётган тоғ, тубида асов тўлқинларни беркитган уммон деяверинг.
Достоннинг ҳам ичидаги вулқон ҳаракатга келгандек, тўлқин бир кўтарилгандек бўлди. Лекин ўзини босди. Рўпарасидаги ҳар куни бирга ишлайдигани, доим шу каби гаплар билан асаб толаларини чертиб яйрайдиганларига яна ён берди. Сезди, юзидаги қизиллик ҳам, йиғила бошлаган аччиғи ҳам тарқагандек гўё. Чунки кўз олдига унинг гўзал чеҳраси, кулиб турувчи кўзлари, шодон кулгиси келди. Бирдан қалби ёришиб, бор ғашлик тарқади. Ҳақорат деб ўйлагани - Малахнинг гапи ҳам ҳазилдек туюлди.
— Вой, ҳечам қизларга биринчи бўлиб гапирмаганмисиз, Достон ака? — деди Зиёда эркалик билан.
— Йўқ, — деди Достон жиддий қараб.
— Билувдим, — Шоҳида опанинг овози эшитилди бурчакдан.
— Ана бўлмасам, — ҳафсаласи пир бўлди Малахнинг ҳам. — Ҳечамми?
— Ҳечам. Фақат, кампирларга биринчи бўлиб гапирган бўлишим мумкин, — деди у янаям ўзини жиддий тутиб, компьютер экранига қараркан.
Малахнинг эндигина оғзига олиб борган чинни идишдаги чойи қалқиб кетганидан устига қуйилиб кетай деди:
— Кампирларга?
— Ҳа, кампирларга! Биринчи бўлиб салом берганман-да! Буям биринчи гапиришга киради-ку! — пинагини бузмай сўзлади Достон.
— Ўлманг! Бўлмаса, ҳар куни менга гап отаётган экансиз-да! — Шоҳида опа жим туролмади.
— Ҳмм! — деб қўйди Достон ишида давом этиб.


Аввалига финжоннинг “тарс” этиб столга қўйилгани, сўнг пошнанинг полга жаҳл билан урилгани эшитилди, бу — Малах ва Зиёда. Хўрсиниш ва “шип-шип” этган овоз Санобарнинг ҳам юзидан табассум ариганини билдирарди.
У илк бор аёлларга ҳақиқатни сўзлаб, мағлуб этди. Ҳар гал гапга нўноқлиги, ихтиёридан ташқарида бўлган ўта тортинчоқлиги сабаб, ўзини оқлашга, зўр қилиб кўрсатишга уринарди. Жувонлар эса баттар авжига олишарди. Бугун бир деганда тўғрисини айтди ва зафар қозонди. Аммо барибир дили ёришмади. Чунки уларнинг наздида Достон муҳаббатсиз, ҳиссиз инсонлигича қолди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Kuling umringiz uzoq bo'ladi 🤗☺️



@BekalarUchun
🌸 Munis ayollar kanali 🌸


Oyim telegramda dugonalari bilan suxbatlashib bo'lguncha somsani tayyorlab qo'ydim 😂🤗


@BekalarUchun
🌸 Munis ayollar kanali 🌸


ҚЎНҒИРОҚ

Муҳим иш юзасидан уч кунга сафарга чиқишимга тўғри келди.
Уйланганимга уч йил бўлибдики, аёлим ва ўғлимдан узоқда бўлишга ўрганмаган, улардан ҳеч ҳам айрилмагандим.
Улар ҳам шундай.
Шунинг учун чет элга етиб боришим билан уйга қўнғироқ қилдим. Лекин қўнғироғимга кимса жавоб бермади. Уч кун ичида телефоним қўлимдан тушмади. Ҳар ўн беш - йигирма дақиқада қўнғироқ қилавердим. Жавоб бўлмасди. Ақлдан оза ёздим. Акам, опамга боғланиб уйимдагилардан хабар олишларини илтимос қилдим. Улар ҳаммаси жойида эканлигини билдиришди. Ишонмадим.

Нима учун жавоб беришмайди унда? Қайнонам билан боғландим. Хотиржам бўлишимни тайинлади. Аёлимга қўнғироғини кутаётганимни айтиб қўйишини билдирди.
Лекин аёлим қўнғироқ қилмади.

Бу уч кун худди уч ойдек ўтди, гўё. Гоҳи ғазабим келар, гоҳи унинг бу ишини тушнишга ақлим етмай қоларди. Хаёлимга хар хил бўлмағур фикрлар келди. Кунлар ўтиб, шаҳримга қайтдим. Ватанимга учоқ қўниши билан уйим томон шошилдим. Хавотирим кучлилигидан бир қўлим билан қўнғироқни босар, бири билан эшикни қатиқ - қатиқ қоқардим.

Аёлим эшикни очди. Ҳайратим ошди. У пардоз - андозини қилиб, ораста либосларда, ҳар доимгидек хотиржам, чиройли кутиб олди. Орқасидан ўғлим чиқиб, қучоғимга олишимни кутиб сакрарди!
Мен эса, қотиб қолган, унинг бу ишининг сабабини билмас эдим. Бу қилиғидан ғазаб туяр, тинч эканликларидан хурсанд, айни жаҳл ва ҳайрат орасида эдим.
Ундан:
- Нимага бундай қилдинг? Мен сафаримни охиригача кутмай қайтмоқчи бўлдим. Ҳар хил хаёлга бордим ахир?! Нима қилиқ бу? - дедим.
У:
- Онангизга қўрғироқ қилдингизми? - деди. Гапига тушунмадим.
- Гапингга тушунмадим. Йўқ, йўқ, йўқ, мен сени онанг билан боғландим. Сизлар ҳақингизда хабар олиш учун, - дедим. У:

- Шу уч кун ичида қалбингиздан нималар ўтганини ўзингиз билдингиз. Мана шу ҳислар, онангизда ҳам бор. Сиз уларга кунлаб қўнғироқ қилмайсиз. Овозларини эшитмайсиз. Улар сизни соғиниб, қидириб қолсаларгина боғланасиз. Уларни ҳам соғинч эзади. Узоқ йўқламай қолсангиз, улар ҳам хал хир хаёлга борадилар. Сизга нечи марта танбеҳ бердим! Фойдаси бўлмади. Охири бу сафарингиз менга қўл келди. Мени тўғри тушунинг, азизим, - деди.

Ақли менда кўп аёлимдан хижолат бўлиб бошимни эгдим. У менга улкан, унутилмас сабоқ берганди.

У мошина калитини қўлимга бериб, қулоғимга:
- Жаннатингиз сизни кутмоқдалар! - деб пичирлади.
Мен меҳрибон онажоним томон қанот қоқдим.
Доно аёлимдан жуда миннатдор бўлдим. Сўнгги пушмон билан қолишимдан олдин кўзларимни очиб қўйди.

Шундай закий, доно аёлим борлигига шукур!
Уни тарбиялаган онасига минг ташаккур!
Шундай келинни танлаган онамга чексиз раҳмат!

Ғафлатдан уйғотган, Ўз раҳматини ёғдирган Роббимга шукур!

Хулоса

💠 Менинг, сизнинг оналаримиз - бу дунёдаги жаннатимиздирлар. Телефон орқали бўлса ҳам, улардан ҳар куни хабар олишни унутманг!
💠 Уларнинг қалблари ҳар лаҳза бизни қўмсайди, бизни ўйлайдилар. Бизни безовта қилишдан, жеркиб беришмиздан қўрқиб, қўнғироқ қилмайдилар.

💠 Эрингиз, аёлингизга оналар ҳаётнинг хазинаси, дунёнинг жаннати эканликларини ҳис қилдиринг, ўргатинг! Уларга яхшилик қилишдан бир - бирингизни тўсманг!
💠 Аёлларингизга ота - оналарига солиҳа фарзанд бўлишларида кўмаклашинг! Бу яхшилигингиз зое кетмайди!
💠 Ҳеч нарса фойда бермайдиган яқин дақиқа, яқин кунларда ўз болаларингиздан қайтади.



@BekalarUchun
🌸 Munis ayollar kanali 🌸


​​АЁЛЛАРНИНГ ЯХШИСИ

Аъробийдан аёлларни яхшиси қандай экани сўралди. У деди: “Аёлларнинг яхшиси:
Гапирсанг тасдиқлайдиган, ғазаблансанг мулойимлик кўрсатадиган, кулганингда табассум қиладиган, бирон ишни бажарса, чиройли қиладиган, уйини лозим тутадиган, эрига итоатсизлик қилмайдиган, қавми ичида ҳурмат кўрсатадиган, ўзини ҳокисор тутадиган, ёқимли, кўп фарзанд кўрадиган ва барча ишлари мақтовга лойиқ бўлганидир”.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аёлларингиз ичида аҳли жаннатлари ким, айтиб берайми? Истараси иссиқ ёқимли, бола туғадиган, азият кўрса ёки азият бериб қўйса, эрининг қўлини ушлаб, “Аллоҳга қасамки, токи мендан рози бўлиб, кечирмасангиз бирон таъмни тотмайман” дейдиганларидир. У аёл жаннатдадир, у аёл жаннатдадир, у аёл жаннатдадир”. Имом Насоий ривояти.

@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy


​​​​АЁЛ ОТАСИЗ ГЎДАКНИ ТАРБИЯ ҚИЛА ОЛАДИ...

Бир аёл эрига овозини баланд кўтарди. Эри бундан ғазабланиб, Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига шикоят қилиш учун борди. Уйларига етиб бориб, энди эшикни тақиллатмоқчи бўлганида, уй ичидан ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг аёллари баланд овозда у зотга гапираётганини эшитди.

Бу хонадонда ҳам шу аҳвол экан, ортимга қайта қолай, деб энди қайтмоқчи бўлганда, ичкаридан ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу чиқиб қолдилар-да: «Ҳой, менда бирор-бир юмушинг бормиди?!» деб сўрадилар.
Ҳалиги одам: «Ҳа, ҳузурингизга аёлимдан шикоят қилиб келгандим. Қарасам, сизда ҳам меникидек аҳвол экан», деди.

Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Кийимларимни ювса, ётоғимни ҳозирласа, фарзандларимни тарбия қилса, уйимни озода тутса, ваҳоланки, бу ишларни Аллоҳ таоло унга буюрмаган. Лекин аёлим буларнинг ҳаммасини эҳсон, фазилат, мурувват тариқасида ихлос билан бажаради. Шундай экан, овозини баланд кўтарса, бунга чидамаслигим, бардош бермаслигим керакми?!» дедилар.

Эй, саййидимиз Форуқ, жинлару шайтонлар сизнинг ҳайбатингиздан қўрқиб, сиз юрган йўлдан қочиб, бошқа йўлдан юрарди. Аммо сиз шу қадар ҳайбат, виқор соҳиби бўлсангиз ҳам эркакларга аёлига нисбатан қандай мулойим бўлиши кераклиги ҳақида таълим беряпсиз.
Ҳой эркаклар, аёлнинг сабрини енгил санаманг. Бағрида тўққиз ой кўтариб юрган ҳомиласини тўлғоқ азобига дучор бўлиб ва унга бардош бериб дунёга келтирган аёл, сизни қалбидан чиқариб юборишга қодирдир.

Аёл биргина сабрнинг ўзи билан кўп изтиробларга бардош бера олади. Шундай экан, аёлларни қандай ҳурмат қилишни ўрганайлик.
Аёл киши жамиятнинг ярмини дунёга келтириб, тарбия қиладиган хилқатдир.
Аёл ўзини севадиган кишининг ёнида сукут сақлаб турган бўлса, айтадиган гаплари ёш кўринишида кўзларидан томади.
Аёл шундай хилқатки, бошида сизга яқинлашишга қўрқади, кунлар ўтиб ундан узоқлашсангиз йиғлайди.

Аёл шундай хилқатки, унинг қалбини камдан-кам эркак тушуна олади.
Аёл киши сиздан амру маҳол нарсани сўрамайди. Балки ўзига меҳр бериб, эътибор қаратишингизни сўрайди.
Аёл: ё улкан макр ёки улкан муҳаббат. Агар биз аёлга нисбатан макр ишлатсак, у ҳам бизга макр ишлатади, аксинча, агар уни севсак, у ҳам бизни севади.
Аёл киши ўзи иситмалаб, жони оғриб турган бўлса-да, сизга дори тайёрлаб беради.

Аёл киши ўзи сиқилиб турган бўлса-да, сизга таскин, тасалли беради.
Аёл киши ўзи чарчаб, хориб турган бўлса-да, сиз билан тун бўйи бедор бўлади.
Аёл шундай хилқатки, танимаган кишиси учун ҳам маҳзун бўлаверади.
Аёл шундай хилқатки, у билан худди гўдакларга муомала қилгандек муносабатда бўлишингизни ёқтиради.
Агар эркак аёл кишининг ғам-андуҳларини кўтаришга қурби етмаса, унинг қалб эшигини чертмасин.

Ишга кетаётганингизда аёлингизни қўлидан бўса олиб кетинг. То қайтгунингизча ўзгача ҳиссиётлар оғушида юрсин. Бу ишни ҳар куни такрор қилингки, ўзини сизга ато қилинган Аллоҳнинг неъмати деб билсин.
Аёл киши ҳар қанча қўпол бўлса ҳам унинг қалби меҳр-шафқатга лиммо-лим бўлади.
Аёлнинг эркалигини ва рашкини фақатгина уни чин дилдан севган инсонгина кўтара олади.

Аёл хиёнатдан, яқинларини йўқотишдан қўрқади. Яхши кўрган инсонини йўқотиб қўйса, уни унутиши қийин бўлади.
Аёл отасиз гўдакни тарбия қила олади, лекин эркак онасиз гўдакни тарбия қила олмайди.

Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон
Муҳаррир: Хуршид Маъруф

@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy


🕌 Оила қачон дарз кетади, барбод бўлади, биласизми?

Оила - қачонки уйимизда яшаётган яқинларимиздан кўра бегоналар ҳақида кўпроқ қайғура бошлаган вақтимизда барбод бўлади.

Оила – қачонки оддий танишларимиз ва дўстларимиз учун турли ўтириш, кечаларни режалаб, турли табрикларни ёзсагу, ҳар куни оиламизни эҳтиром қилишни унутсак барбод бўлади.

Оила – қачонки чиройли-чиройли идишларни, коса-пиёлаларни меҳмонларга чиқариб, уйдагиларимизга эса чети синган идишлар бўлса барбод бўлади.

Оила – қачонки бошқаларни кўнглини олиш, рози қилишга уринсагу, онамизга хизмат қилишни беҳуда иш деб билганимизда барбод бўлади.

Оила – қачонки дўстларимиз даврасида ёки ижтимоий тармоқларда оиламизга бўлган меҳр-муҳаббатимизни кўз-кўз қилсагу, уйда бир пиёла сув элтишгада ярамаганимизда барбод бўлади.

Оила инсон учун улкан давлат. Келинг, уларга ғамхўрлик қилайлик.

@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌹🌿АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
          🌿🌸ХАЙРЛИ ТОНГ !!!

Душанба тонги муборак бўлсин!   Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.

Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
Кунимизни мазмунли қилиб,    хайру барокатларини ёғдирсин.
Омин.  🤲
😍Ҳамиша
🥰Омад
😊Қувонч
🤗Тарк этмасин!



❤️ Реаксия босишни унутманг азизларим

@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy

20 last posts shown.