📝МЕНИНГ ХИЖОБ ХИКОЯМ.
Шайтон-ёмон амалларни одамлар кўзига чиройли кўрсатади дея айтилган гап албатта ҳақ гап!
То ҳижоб киймагунимча мен жудаям олифта қиз бўлганман.
Очиқ кийинмасдим, аммо барча бўй етган қизлар каби чиройимдан ғурурланиш менга ҳам тегишли эди.
Бу даврда ёшлик сабабми, ёки диний тушунчалар камлигиданми, қизлар-ҳамманинг назарида бўлишликни гуноҳ деб тушунмайди.
Яхши эслайман, оддий соч тўғноғичларнинг ҳам энг қимматларини сотиб олардим.
Кийган кийимларим ҳашаматли бўлгани учун одамлар мени бой одамнинг қизи деб ўйлашарди.
Кўп сўралган савол: кимнинг қизисиз? Сочингизни қанақа рангга бўягансиз? Пойафзалингизни қаердан сотиб олгансиз?
Банкда ишлардим ва эрталаб йўлим савдо дўконлари орасидан ўтарди. Ўша пайтда гилам осаётган гиламини, мато ёяётган матосини қўлида ушлаб қотганча ўтиб кетишимни томошо қилиши- мен учун одатий ҳол эди.
Ҳар доим пойафзални ҳам қимматини ва ҳеч кимда йўғини сотиб олардим. Битта маошимга битта пойафзал...
Отам раҳматли менга кўз тегишидан жудаям қўрқардилар ва кўп айтган гаплари "сал оддий кийиниб юравер, яна кўзланиб кетма,қизим!" деган сўз бўларди.
Ростдан ҳам кўз тегди. Назар бор нарса экан! Ота-онам оламдан ўтиб кетгач, поччамникида яшадим. Энди кийим- кечак ва бошқа нарсалардан кўнглим бутунлай қолиб бўлганди. Ишга берилдим.
Эрталаб қуёш чиқмасидан метродан чиқиб, офисимизга кириб кетаман, кечқурун кун ботган пайтда бўшайман. Яна метро. Қуёшни кўришлик йўқ.
Турмуш ўртоғим тўйимиздан олдин ишхонамга келдилар ва тўйим куни ҳижоб кийишим кераклигини айтдилар.
Биринчи марта араб диёрларидаги ҳижобли келин кўйлак суратларини жўнатганларини эслайман. Ишдан бўшаб, ўша сурат асосида ҳижобли оқ либосимни тикишни бошладим.
Мингдан ортиқ Сваровский тоши қадалган кўйлагим икки ой деганда битди.
Тўйим куни биринчи марта ҳижоб ўрадим. Қўқонда исломий тўйларда тасвирчилару сураткашлар ҳам аёл киши бўлади.
Ҳалиям ҳижоб нима эканлигини аслан тушуниб етмагандим. Оқ либосимга ҳамманинг ҳаваси келди. Ҳуллас, ҳаммани яна бир бор ўзимга қаратиб севиндим...
Ҳозир ўйлаяпман: олимлар жоҳилият пайтингни кам эслагин дейишади. Аммо мақолам кимнидир тўғри йўлга бошлар деган умидда бу гапларга тўхталишни маъқул кўрдим.
Шайтон ҳар лаҳза вас-вас қилиши мумкин. "Нега бу қопни кийиб олдинг?", "Нега шундай чиройли сочларингни яширяпсан?" дея.
Кейинчалик сени таниганлар ҳам ўша вас-васани давом эттиради.
"Вой мана бу қиз роса қуйилибди-я. Оғзим мана бунақа очилиб қолган, бир марта кийган кийимини кўриб. Роса олифта эди-я!"
"Сени ўн йил олдин биров шунақа пошнаси паст пойафзал кияди деса, ишонмасдим! Ҳаммасидан биттада кечдинг-а!"
Яна хикоямни давомлайман...
Келинлик кунларим бошланди. Ёзнинг саратонида мен уйда қайинбўйинларим борлиги сабабли иккита рўмолни устма-уст ўраб юрардим. Бири кичикроқ, бири эса бел-вошимни ёпиб турадиган катта рўмол. Келин кўргани келганлар мато билан изоляция қилинган аллакимни кўришарди.
Турмуш ўртоғимга ҳар куни бўйнимга иссиқлик тошиб кетаётганини айтиб, рўмолни биттага камайтиришни илтимос қилсам ҳам кўнмасдилар.
Аввал эътиқодим ҳам нуқсонли бўлган экан. Рўмолни фақат намоз ўқиётган пайтимдагина ўраганман десам бўлаверади. Энди эса бошимдан рўмол тушмасди.Хатто кечаси ҳам ўраб ётадиган бўлдим.
Ҳовлимизга эркак ораласа, биз келинлар уйимизга кириб олардик. Кўйлакларимнинг ҳаммаси кенг, қопга ўхшаган кийимлар эди.
Аммо чинимни айтай: бирон марта рўмолимни ечиб ташлаш ҳақида ўйламаганман. Фақат ўзим хоҳлагандек чиройли ўрай олмаётганимдан ғижинардим.
Мусулмонлик аста-аста деб бежиз айтишмаган экан. Кунлар келдики, баъзи ташкилотларнинг остонасидан "агар рўмолингизни орқадан ўрамасангиз киргазмаймиз!" деган дўқ-пўписаларни эшитдим. Аммо у рўмолимни бошқача ўрашдан кўра, у ердан чиқиб кетишни маъқул кўрдим.
Кунлар келдики, рўмолда юриш ҳуқуқини олиш учун масжидга покшўй (ўлик ювувчи) бўлиб ишга киришни ўйладим, "фақат рўмолимга тегишмаса бўлди, ўлик ювиш ҳам савоб!" деб яшаган пайтларим бўлди...