Мўминларнинг оналари ҳақида савол-жавоблар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари ҳақида
Одатда ўғил болалардан қаҳрамонинг ким деб савол берилса, отаси унинг қаҳрамони эканлигини айтади. Шунинг учун ҳам бола отасига ўхшашга ҳаракат қилиб, ундан ўрнак олади. Аммо катталар-чи? Аёллар-чи, улар кимни ўзларига қаҳрамон қилиб, улардан ўрнак олишсин? Бу саволларга жавоб олиш учун бизга саодат асрини бизга сўзлайдиган китоблар ёрдам беради.
Умуман олганда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаи киром розияллоҳу анҳумлар яшаб ўтган пайтни, улар ҳақида биз билимларни улашувчи китоблар ҳеч бир мусулмонни қизиқтирмасдан қолмаса керак. Эркакларимиз учун ўрнак бўладиган шахс, албатта, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламдирлар. Улар ҳақларида жуда кўп сийрат китоблари ёзилган. Жумладан, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф "Ҳадис ва Ҳаёт" 19-жузи "Оламларга раҳмат Пайғамбар", Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий "Фиқҳус сийратин набавия", Алихонтўра Соғуний "Тарихи Муҳаммадий", Абдулмалик Ибн Ҳишом Ал-Маъофирий "Ас-сийра ан-набавиййа” ва бошқа асарларни ўз ичига олади.
Аёл-қизларимиз эса, у зот алайҳиссаломга энг яқин бўлган, у зот билан бир тану бир жон бўлиб ҳаёт кечирган, у зотнинг завжаларидан ўрнак олишса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Аллоҳ таоло улар ҳақида Қуръони каримда:
"Набий мўминлар учун ўзларидан кўра ҳақлидир. Унинг аёллари эса уларнинг оналаридир", – дея марҳамат қилган. Ўрнак олиш учун эса оналаримиз ҳақларида ўқиб-ўрганишимиз керак.
Бу борада устоз
Ғиёсиддин Юсуфнинг "Мўминларнинг оналари ҳақида савол-жавоблар" китоблари сиз учун манфаатли бўлади деган умиддаман. Китоб савол-жавоб усулида тузилган. Бундан мурод ўқувчига тушуниш ва эслаб қолиши осон бўлишидир. Муштарийлар қийналмасликлари учун асар омма учун қийин бўлган сўзлардан йироқ тарзда ёзилган.
Китобда сиз учун нотаниш бўлиши мумкин бўлган сўзларга изоҳларнинг борлиги қувонарли. Асар аниқ ва ишончли илмий маълумотлар асосида тузилган. Бундан ташқари, асарни охирги саҳифаларида китобда келган маълумотлардан фойдаланиб ўқиганларимизни текшириб олишимиз учун тестлар берилган.
Ушбу китобни ўқишни муслималаримизга #тавсия қилган бўлар эдим.
@mutolaa_ustida