#Диққат_танлов
🇺🇿
Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан
Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.
✅ Имтиҳонда
барча иштирок этиши мумкин.
📝 Танловда иштирок этиш учун
8-dekabr.adliya.uz сайтида рўйхатдан ўтилади
(15 ноябрдан 25 ноябрь 23:59 гача).
🔰 Танлов қуйидаги
2 босқичда 3 та тоифа учун алоҳида ташкил этилади:
1️⃣-босқич –
тест синовлари:
▫️ умумтаълим мактаб, академик лицей ва техникум ўқувчилари учун –
27 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;
▫️ ҳуқуқшунослар ва олий таълим муассасаларида ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича ўқиётган талабалар учун –
28 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;
▫️ бошқа барча фуқаролар учун –
29 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;
2️⃣-босқич –
суҳбат.
➡️ Тест синовида
8-dekabr.adliya.uz сайти орқали онлайн тарзда иштирок этилади.
☑️ Тест синови янги Конституция асосида тузилган
20 та тест саволи ва
1 та ижодий саволдан иборат. Тест саволларига энг қисқа муддатда тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан
30 нафари танлаб олиниб, уларнинг ижодий саволга жавоблари кўриб чиқилади.
❕Баҳолаш натижасига кўра, энг юқори балл тўплаган
10 нафар иштирокчи кейинги босқичга ўтади.
⏩ Иккинчи босқич
(суҳбат) 8 декабрь – Конституция байрами арафасида ташкил этилади.
🖥 Суҳбат жараёнлари
онлайн трансляция қилинади.
🎁 Ғолиблар
диплом ва
қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади
.⚠️ Танловда
фақат битта аккаунтдан иштирок этишга рухсат этилади.
❗️Иштирокчи кейинги босқичга ўтиш вақтида турли аккаунтлардан қатнашган ҳолатлар аниқланган тақдирда, натижасидан қатъи назар,
имтиҳондан четлаштирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot