Yoshlar kundaligi | Rasmiy


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot
Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot
Расмий веб сайт: yokun.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


#Тезкор

⚡️ Бугундан бошлаб жарима баллари 12 дан ошган ҳайдовчилар автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади

Бу ҳақда кеча, 20 февраль куни қабул қилинган қонунда айтиб ўтилган. Унга кўра, эндиликда содир этилган ҳар бир қоидабузарлик учун маъмурий жаримадан ташқари, 2 баллдан ошмайдиган жарима баллари ҳам ҳисобланади. Бир йил ичида жарима баллари 12 дан ошган ҳайдовчиларнинг гувоҳномаси 6 ойдан кам бўлмаган муддатга бекор қилинади.

Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизланишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатганлик учун ҳам қатъий жавобгарлик белгиланди.

📸 Суратда: Нурафшон шаҳар ЙПХ катта инспектори Акрамжон Каримов.

Yoshlar kundaligi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Миллийлик_қонимизда

Чирчиқлик ёшлар пойтахтга бостириб боряпти.


Улар тор, дутор, доира каби миллий чолғулар билан қуролланган. "Миллийлик -- миллат ифтихори" деган шиори ҳам қандайдир ўзгача.

Функсионал вазифаси -- одам гавжум жойларда томошалар кўрсатиб, миллиятни тарғиб қилишдир.
3 сонли мусиқа ва санъат мактабининг мазкур бўлинмаси, оммавий маданият билан қизғин жанг олиб бормоқда.

Айтишларича, ўша таъсирлар остига тушиб қолган инсонлар, бу ёшларни бир неча дақиқа томоша қилсаёқ, ўзлигига қайтиб, қони гупуриб кетаётган эмуш.

Баракалла "жангчилар"! Тошкент вилоятининг фаол ёшлари😎

Yoshlar kundaligi


#Туйғу

Эй, дўст,
Нима десанг, дегин шу бугун,
Эртага бугунни топиб бўларми?

✍️ Шеър: Фарида Афрўз

🖼 Образда: Анора Абдурашидова, Зилола Ҳакимжонова.

Yoshlar kundaligi


#Мутолаа

Дунёдаги энг қисқа ҳикоя

Сотилади. Чақалоқ пойабзали. Бирор марта кийилмаган...

✍️Эрнест Хемингуэй

🥹Оғриқни сездингизми? Маъносига тушундингиз а?

Yoshlar kundaligi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Кайфият

⚠️Ибн Сино бобомизнинг тўлиқ исмларини билармидингиз?

🙄Тиббиёт ходимларининг ҳаммаси ҳам Элмурод айтганидек эмас а? Нима дедингиз?

Yoshlar kundaligi


#Ретро_сурат

📍 Ангрен шаҳри. Шоҳбекат.

🚆 Ҳозир бу ерда "Ангрен" темир йўл вокзали жойлашган.

Yoshlar kundaligi


#биласизми

💰 КИТОБ ЁЗИБ МИЛЛИАРДЕР БЎЛГАНЛАР

💸 Нафақат китоб ўқиб, балки китоб ёзиб ҳам бойиб кетиш мумкин экан. Қандай дейсизми, ҳозир сизларга дунёнинг энг бой ёзувчи ва публицистлар бешлигини тақдим этамиз.

Жоан Роулинг

🪄 Барчамизга таниш бўлган “Гарри Поттер” сериали муаллифи Роулининг биринчи китоби 1997 йилда 32 ёшида нашр этилган ва китоблар 600 миллион нусхада сотилган. Бугунги кунда Роулингнинг умумий бойлиги – 1 млрд. доллар.

Жеймс Паттерсон

📚 Ўзининг "Ўргимчак келди", "Шовқин”, "Қамоқхона адвокати" номли юридик триллер романлари билан машҳур Жеймснинг умумий бойлиги 750 млн. долларни ташкил қилади. Айнан унинг асарлари асосида ҳар йили 10 га яқин кино суратга олинади.

Кэнди Спеллинг

💸 2009 йил март ойида Кэнди Спеллинг ўзининг "Кэндиланд ҳикоялари" номли автобиографиясини нашр этди. Китоб тезда миллий бестселлерга айланди ва йирик китоб дўконлари томонидан энг яхши китоб деб топилди. Кэндининг умумий бойлиги – 600 млн. доллар.

Даниэлла Стил

🏠 Унинг "Уйга қайтиш" романи 1973 йилда нашр қилинган ва кичик муваффақиятга эришади. Бироқ "Ваъда" романи катта шуҳрат қозониб, унинг келажагини гуллатиб юборган. Бугунги кунда Даниэлланинг бойлиги 600 млн. долларни ташкил қилади.

Пауло Коэльо

🔬 Коэльони китобхонлар орасида танимайдиган одамни топиш қийин. Энг машҳур романи ҳисобланмиш "Алкимёгар" дастлаб португал тилида ёзилган, кейинчалик инглиз ва бошқа кўплаб тилларга таржима қилинган. Унинг асарлари дунё бўйлаб 210 миллион нусхада сотилган. Ҳозирда бойлиги – 500 млн. АҚШ доллари.

P/S: Бу гаплардан кейин ҳамма китоб ёзишга ўтиб кетмаса бўлди😁

Зилола Ҳакимжонова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi


⚡️⚡️⚡️

8 март байрамида неча кун дам оласиз?

‼️Бу йил 8 март — Хотин-қизлар куни байрами ҳафтанинг шанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига кўра, дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Шунга кўра, байрам арафасида беш кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

8 март, шанба
– байрам куни, дам олиш куни;
9 март, якшанба
– дам олиш куни;
10 март, душанба
қўшимча дам олиш куни.


Yoshlar kundaligi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Миллийлик_қонимизда

😍Юқори Чирчиқ ёшлари ҳам миллий руҳни ҳис эттирувчи видеоси билан челленжга қўшилди.

Хўш, сизнингча ғолиблик қайси ҳудудга насиб қилади?


Yoshlar kundaligi


#Туйғу

Бунчалар латофат айтгин кимда бор,
Кимда бор бунчалар малоҳат, ҳусн?
Сендаги шу иқбол, ҳамда шу виқор,
Бахтли куёвингга муборак бўлсин.


✍️Шеър: Абдулла Орипов

📷Фото: Отабек Турсунқулов
◀️Образда: Илҳом Иминжонов, Зилола Ҳакимжонова

Yoshlar kundaligi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Эълон

👀Уй-жойи бор, даромадли иш ва шароити бўлган Олмалиқ шаҳрида яшовчи йигит уйланиш учун муносиб қиз қидирмоқда.

📹Видео: Суҳроб Боймирзаев

Yoshlar kundaligi


#Тезкор

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан

➖Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари 10 минг АҚШ доллари нақд пул берилади.

➖Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган қуароларга 25 миллион сўм нақд пул берилади.

Yoshlar kundaligi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Интилиш

💪😌Инсон истаганига эмас, интилганига эришади. Нодирбекнинг ҳозирдан шунчалик интилиши, яратилган имкониятлар ва ўз еридан унумли фойдаланиши, эса айрим тенгдошларига ўрнакдир. Нима дедингиз?

📍Бўка тумани, "Бунёдкор" МФЙ

Yoshlar kundaligi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Сарказм

😌Дунё олимлари сунъий интеллект орқали бутун инсоният онгини монипуляция қилиш устида ишлаётганда, биз сумалакни зўр қилиб ковлайдиган қурилмани ихтиро қилдик.

⚡️Хулоса ўзингиздан


Yoshlar kundaligi


#Ифтиҳор

😍Саҳардан Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Асилбек Ашуров дунёнинг топ 14 ўринда турувчи Чикаго университетига 420 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўлиқ грант асосида ўқишга қабул қилингани барчамизни қувонтирди.


😊Шундан руҳланиб, Тошкент вилоятида жойлашган Президент мактаби ўқувчилари эришган юқори натижаларга ҳам тўхталиб ўтмоқчимиз.

Нуршода Қодирберганова: 2024 йил ёз ойларида 17 та нуфузли олийгоҳ талабасига айланган бўлиб жами ҳисобда 1 332 000 АҚШ долларлик грант соҳибига айланган,

Бауржан Давидов: Жами 596 000 АҚШ долларлик грант соҳибига айланиб, 16 та нуфузли олийгоҳга кириш бахтига мушарраф бўлган.

Шукуралиев Шодиёр, Қаршибоев Орифжон, Нуриддинова Мардона, Асқаралиев Беҳзод ва Гафаров Жаҳонгирлар ҳам Туркиянинг етакчи олий таълим муассасаларида тўлиқ грант асосида таҳсил олиш имконига эга бўлишган.

😊Бу ёшлар келажакда халқ ва давлат манфаатлари учун катта ишларни қилишларига шубҳа йўқ. Чунки улар Президент яратган "Президент мактабларининг" илк қадарғочларидир.


💪Олға, ёшлар!

Yoshlar kundaligi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Иқтибос

Бировни норози қилиб ҳеч ким барака топмайди!


◀️Зойир Мирзаевнинг Паркент тумани аҳолиси билан учрашувидан.

Сиз бунга нима дейсиз?

Yoshlar kundaligi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️⚡️⚡️

Темурийлар борди, Бобурийлар борди!

Бу Месси ёки Роналду эмас. Бу ўзимизни ўзбек йигити Абдуқодир Хусанов.

⚽️"Манчестер Сити" ҳимоячисини Мадриддаги клуб жойлашган меҳмонхонада шундай кутиб олишди.

📌Бугун Абудқодир Реал Мадридга қарши асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда. Ўйин 01:00 да «Зўр тв» орқали эфирга узатилади.

Yoshlar kundaligi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Миллийлик_қонимизда

⚠️Замонавийлик яхши, аммо унинг устунида миллият бўлса, бунданда яхшироқ бўлади. Ёки сиз бошқа фикрдамисиз?

Кувандикова Жасмина Махамбет қизи Тошкент вилоятида жойлашган иқтисодиёт ва педагогика институтининг талабаси, "Ёшлар иттифоқи" фаолидир. Миллати қозоқ бўлсада, ўзбекнинг миллийлиги қон-қонига сингиб кетган қиз у. 🥰


Yoshlar kundaligi


#Туйғу

Ўсма ўпган қошни керасиз,
Секингина азоб берасиз.
Мулойим бир қайсарлик билан,
Нега мени қийнайверасиз?


✍️Шеър: Акбар Али

🖼️Образда: Заҳро Абдуғаффорова ва Бахтиёр Қурбон
📷Фото: Саҳобиддин Рустамов

Yoshlar kundaligi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Долзарб

⚡️Паркентда снос: Зойир Мирзаев аҳоли билан учрашди


Паркентда нима учун снос бўлаяпти? Блогер нима дейди-ю, одамлар нима дейди?

‼️Аҳоли билан юзма-юз мулоқотда айтилган ҳақиқатлар.

Паркентсой бўйида 97 та кўп қаватли уй, савдо объектлари қурилади, бу – 7 мингта янги иш ўрни дегани!

‼️
Паркентда супер замонавий шаҳарча қурилаяпти, қандай янгиликлар бор?


📹Батафсил видео: КЎРИШ УЧУН ШУ ЕРГА БОСИНГ

Yoshlar kundaligi

20 last posts shown.