NIZOMIDDIN MAHMUDOVNING ILMIY OLAMI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Атоқли ўзбек тилшуноси, филология фанлари доктори, профессор, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Низомиддин Маҳмудовнинг илмий, илмий-оммабоп асарлари ҳамда тил илми, идроки масалалари билан боғлиқ фикрлари, ОАВ даги суҳбатлари жой олган манзил

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


#иқтибослар

***

Объектив ҳаёт гўзалликларини юксак пафос билан куйлаган Навоий учун йўқлик — шабистон, борлиқ эса гулшан. Бу икки тушунча ўртасидаги улкан зидликни Навоий мукаммал, бутун даҳшати билан кўра олган ва ўз асарларида унинг тасвирини қайта-қайта чизиб берган.

“Мухтасар ва кўркам баён” / "Тилимизнинг тилла сандиғи" китобидан

***
Ўзбек тили туркий тилларнинг энг йирикларидан бири сифатида Ер юзидаги қадимги тиллардан ҳисобланади. Унинг бениҳоя бой, рангин ва гўзал ёзма анъаналари бир неча юз йилликлар билан ўлчанади. Бу тилнинг ёзма адабий тил сифатидаги асослари сўз мулкининг султони, улкан мутафаккир Алишер Навоий томонидан XV асрда яратилган. Айни шу тилда битилган беҳисоб бадиий ва ақлий тафаккур дурдоналари бугун жаҳон маданияти ва фани хазинасини безаб турганлиги ҳеч кимга сир эмас.

“Тил ва маданият” китобидан

***
Кўшиқ миллатнинг маънавий дунёси, тугал қиёфасини ўзида акс эттиради. Шунинг учун дуруст-нодуруст шеърнинг палапартиш оҳангга солиниши, хонанданинг, бастакорнинг қўшиқ матнига бефарқлиги мақбул сифат эмас. Алишер Навоий бежиз айтмаган: «Оғзига келганни демоқ нодоннинг иши, Олдига қўйганни емоқ ҳайвоннинг иши».

“Сўз ва соз” / "Тилимизнинг тилла сандиғи" китобидан

***
Дунё деган бу қадим тилсимотнинг туганмас сиру синоатларидан воқиф бўлмоқнинг бемисол ва бетакрор имконияти сифатида одам боласига тафаккурдай буюк бир неъмат ато этилган.

Зотан, улуғ аллома бобомиз Алишер Навоий айни ҳақиқатни гўзал бир шаклда мана бундай ифода этганлар: «Ки ҳар нени билмиш одамизод, Тафаккур бирла қилмиш одамизод». Яна бир эски ҳақиқат шуки, инсоннинг ўзи ҳам ана шу кўҳна дунёнинг азалий ва абадий, нодир ва беназир бир унсуридар. Ана шу ҳазрати Инсон, мана неча минг йиллардирки, тафаккур қудрати билан дунёни ҳам, ўзини ҳам англаб келади, дунёни ҳам, ўзини ҳам камолга элтиш умиди билан яшашдан чарчамайди.

“Ёнадиган нок” / "Тилимизнинг тилла сандиғи" китобидан



https://t.me/nizomiddinmahmudov


***

Профессор Низомиддин Маҳмудовнинг Низомиддин Мир Алишер Навоий асарлари тили ҳақида ёзган мақолалари библиографияси


✔️ Ҳикмату адаб бўстонининг беназир боғбони // Собитлик. – Т.: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2010. – Б. 41– 47.

✔️ Алишер Навоий ва тилшунослик / Алишер Навоий ижодий ва маънавий меросининг оламшумул аҳамияти (Халқаро илмий-назарий анжуман материаллари. Тошкент. 2011 йил 28 – 29 сентябрь). –Т.: “O’zbekiston”, 2011. –Б.144 – 148.

✔️ Мухтасар ва кўркам баён. Тилимизнинг тилла сандиғи.
-- Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2012.

✔️ Навоийшуносликда янги тадқиқот // Халқ сўзи. – 2013. – 23 июль.

✔️ Сарлавҳалар лингвопоэтикаси.
(Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонидаги боблар мисолида) / Alisher Navoiy hayoti va ijodi – namuna maкtabi. Respublika ilmiy anjumani materiallari. II kitob. –Toshkent: TDPU, 2016. –B.137 – 140.


✔️ Улуғ Навоийнинг қутлуғ тили бу // Янги Ўзбекистон. –2020. –22 октябрь.

✔️ " Кўнгул махзанининг калидин сўз бил” (Алишер Навоийнинг 580йиллигига) // Янги Ўзбекистон. –2021. –6 февраль

https://t.me/nizomiddinmahmudov


Одамзод энг қадимги даврлардан бери ўрганиш ва ўргатишни юксак фазилат деб билади. Дунё тамаддунининг асосида ҳам айни шу ўрганиш ва ўргатишнинг ҳосиласи ётади.
Қадим замонлардан бери инсонлар бошқалар кўра олмаган ҳақиқатларни кўрган, англаган ва шарҳлаган зотларни эъзозлаб келган. Ҳар бир халқ ана шундай инсонларни ўз тилидаги энг мўътабар сўзлар билан тилга олади. Ўзбеклар энг қадимги даврлардан буён билга, олим, оқил, фозил, донишманд, доно, билимдон, мутафаккир каби сўзлар билан бу шарафли мақом эгаларига ўз эҳтиромини кўрсатиб келади. Ривожланган мамлакатлар ва маданиятлар тараққиёти жараёнига назар ташласак, унинг замирида илм аҳлининг машаққатли меҳнати ётганлигини кўришимиз мумкин. Шунга асосан айтиш мумкинки, бир халқнинг маданиятини унинг олимларга бўлган муносабатига қараб белгилаш мумкин. Олимлар илмига, фикрига, маслаҳатига эҳтиёж сезадиган жамиятнинг умри пойидор бўлади.

📚”Зариф сўз зиёрати”китобидан


🔰Cуратда ЎзР Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти олимлари




Forward from: Dilrabo so’z 📝
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#туғилган_кун
#9_январ_1951
#Низомиддин_Маҳмудов


Қутлуғ ёшингиз муборак бўлсин, азиз Устоз!


Тил олими Низомиддин Маҳмудов билан ош-қатиқлигимиз бор десам, лоф бўлару, аммо кўрган-кўришган жойимизда минг йиллик қадрдон каби ўзаро бир яқинлик туюшимиз (кўнгил сезади-да) бор гап. Ҳар ишда саранжом-саришта, минган отининг узангисигача ярқираб турадиган боҳафсала одамларга азалдан ихлосим баланд.

Дарвоқе, тил илмидек сердиққат соҳада бусиз бирор нимага эришиб бўларканми?!
У эмас, бу эмас, икковимизни руҳан биродарлаштирган ришта Сўзга муҳаббат бўлса керак; у кишининг сўз назариётию каминанинг сўз амалиёти билан машғуллиги элга маълум. Яқин эллик йилдан бери тенгдошу сафдош сифатида бу пухта қаламдан чиққан катта-кичик асарларни бақадри имкон кузатиб келаман ва ўзимча назариётчига дўниб баҳолар бўлсам, Низомиддин Маҳмудовдек услуби пишиқ, матн тузишга моҳир бошқа тилшуносни билмайман.


✍🏻Эркин Аъзам, Ўзбекистон халқ ёзувчиси


Forward from: NIZOMIDDIN MAHMUDOVNING ILMIY OLAMI
🔰Тилимиз имкониятларини содда ва ширали тил билан оммага таништиришга қаратилган лингвопублицистика йўналишининг шаклланиши ва тараққиёти замонавий ўзбек тилшунослигининг катта ютуғидир.
📚Бу борада эътирофга лойиқ бўлган асарлар талайгина. Хусусан, ўзбек тилшунослигининг долзарб масалаларини кенг қамровда тадқиқ қилиб келаётган, шу билан бирга ўзбек тилини бой ва муҳташам тил сифатида янада юксалтиришга хизмат қиладиган илмий-публицистик асарлар билан бойитаётган олим филология фанлари доктори, профессор НИЗОМИДДИН МАҲМУДОВНИНГ “ЎЗИМИЗ ВА СЎЗИМИЗ” (Тошкент, 1997), “ТИЛ” (Тошкент, 1998), МАЪРИФАТ МАНЗИЛЛАРИ” (Тошкент, 1999), “ТИЛИМИЗНИНГ ТИЛЛА САНДИҒИ” (Тошкент, 2012) каби асарларида она тилимиз жилолари, унинг ҳаётимиздаги муҳим аҳамияти, бугуни ва эртаси ҳақидаги қимматли фикрлар акс этган.
✅Бу асарлар мутолааси тил маданиятимизни, она тилига бўлган севгимизни оширади.

https://t.me/nizomiddinmahmudov


Таниқли ўзбек тилшуноси, филология фанлари доктори, профессор Низомиддин Маҳмудов 74 ёшда!

Мамлакатимизда ўзбек тилини ривожлантириш ҳамда янада такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишларда Низомиддин Маҳмудовнинг бевосита хизматлари, жиддий мақолалари билан етакчилик қилиб келаётгани фан аҳлига яхши маълум. Олимнинг нашр этган асарлари бу соҳада фаолият юритаётган мутахассислар, тадқиқотчилар учун қимматли манбалар сифатида доим эътироф этилади. Унинг илмий-ижодий фаолиятида назарий тилшунослик, уни ўқитиш методикаси, публицистика, таржимонлик, муҳаррирлик сингари қирралар алоҳида ажралиб туради. Н.Маҳмудовнинг ҳаммуаллифликда нашр этилган "Ўзбек тилининг мазмуний синтаксиси" (1992), "Тил ва маданият" (1992), "Ўзбек тилининг назарий грамматикаси" (1995) китоблари ва ўзининг "Ўзбек тилидаги содда гапларда семантик-синтактик асимметрия" (1984) монографияси ҳамда "Тил тилсими тадқиқи" (2017) рисолаларида ўзбек тилшунослигининг муҳим назарий ва амалий масалалари дунёдаги энг тараққий топган тилшунослик мактабларининг мезон ва анъаналари руҳида таҳлил қилинган.

Устозни қутлуғ ёшлари билан муборакбод этиб, уларга Яратгандан мустаҳкам соғлик, илмий фаолиятларида бардавомлик тилаймиз!

Қуйида олимнинг илмий, илмий-оммабоп асарларидаги ўзбек тилининг бетакрор мазмун-моҳияти, сўзнинг бадиий ифода имконлари, нутқ маданияти сирлари, тил илми, таълими ва идроки масалалари билан боғлиқ қуйма фикрларидан намуналарни ўқишингиз мумкин:


Тилга нописандлик – инсониятнинг ўзлигига нописандлик демак. Тилга эҳтиром ва эътибор эса бу дунёда инсон боласи муҳтарамлигининг эътирофидир.
***

Тилнинг моҳияти, вазифаси кўпинча бениҳоя жўн талқин этилади. Гўёки тил – энг муҳим алоқа воситаси бўлган ижтимоий ҳодиса. Тилнинг алоқа воситаси эканлиги унинг жуда кўплаб вазифаларидан фақат биттагинасидир. Аслида тил, энг аввало, дунёни кўриш, эшитиш, билиш, идрок этиш воситасидир. Айни пайтда тилнинг руҳий, эстетик ҳодиса ҳам эканлигини унутмаслик лозим.
***

Тил бениҳоя муқаддас ва мўътабар неъмат, у одам деган мавжудотни шакллантирган, қавмлар ўлароқ бирлаштирган, тараққиёт босқичларига олиб чиққан, руҳий такомилга бошлаган, тафаккур гулшанининг дарвозаларини очган бемисл бир робитадир.
***

Тилсиз халқ ва халқсиз тил тушунчалари моҳиятдан мутлақо маҳрум. Халқ тилнинг тилло бешигида балоғатга етади, тил эса ўз соҳиби бўлмиш халқнинг қалбидан куч олади, унинг ардоғида тароват топади. Тил халқ бирлигининг, халқ эса тил барҳаётлигининг пойдор
посбонидир.
***

Одам ўз сўзи ва амалига, энг аввало, ўзи ишонмоғи керак. Ана шунда унинг сўзи бошқалар наздида маъно касб этади.
***

Ҳайратланарлиси шундаки, мактабда нутқни, унинг грамматикасини
ўргатамиз, аммо фикрнинг, тафаккурнинг асоси бўлмиш мантиқни
ўргатмаймиз. Ҳолбуки, тил ва тафаккур чамбарчас боғлиқ; мантиқ
илмисиз ҳақиқий ижодий тафаккур, гўзал ва аниқ нутқ бўлиши маҳол.
***

Таълимда кўргазмали қуролга фавқулодда муҳим аҳамият
берилмоқда, ўқитувчи эса асосий тирик “кўргазмали қурол”дир.
***

Одам боласи дунёни ўз тилига уйғун тарзда кўради, ўз тилининг
қатъий оҳанглари ўзанларидан чиқиб кетмаган ҳолда эшитади, ўз
тилининг азалий ва мунтазам интизомига мувофиқ идрок қилади.
Шунинг учун ҳам тил бемисл тилсимдир.
***
Бадиийлик деган тушунчани мулзам қиладиган, тил ноқислиги
манаман деб турадиган, сифатсиз нутқ намунаси деса ҳам
бўлаверадиган баъзи асарларнинг китоб шаклини олаётгани
таассуфланарли.
***

Филологнинг сўз инкишофи йўлидаги бутун саъй-ҳаракатлари, асосан, икки мақсадни кўзда тутади, яъни биринчидан, яхлит тил дарахтининг моҳиятини, бу дарахт сояси остидаги руҳий ором тилсимини англаш ва, иккинчидан, шу тарзда жамият аъзоларига тилдан оқилона ва ифода талабига тамомила уйғун ҳолда фойдаланиш йўл-йўриқларини ишлаб чиқиш, уларда зарофатли сўз сезгисини тарбиялашдан иборат.

https://t.me/nizomiddinmahmudov


So'z estetikasi (X.Abdurahmonov, N.Mahmudov).pdf
2.2Mb
📘 "СЎЗ ЭСТЕТИКАСИ", 1981 йил


Ҳурматли устозимиз Низомиддин Маҳмудовга укаси Исмоил Маҳмудовнинг вафоти сабабли ҳамдардлик билдирамиз.
Яратган унинг яқинларига ва Устозга сабр берсин.


📚Бугун Қўқон давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий кенгашда "Профессор Низомиддин Маҳмудовнинг лингвистик ва методик қарашлари" мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация ҳимояси бўлиб ўтди.
Диссертант: Д.Бошманова. Илмий раҳбар: ф.ф.д., проф. Д.Жамолиддинова

🔰Дунё тилшунослигида бугунга қадар ўзининг илмий мактабини яратган ва жаҳон тилшунослик тафаккури ривожига ҳиссасини қўшган, алоҳида эътироф қилинган назариётчи олимларнинг тадқиқот усуллари, уларнинг илмий-назарий асарлари тадқиқи масалаларига эътибор қаратиб келинмоқда. Бу соҳадаги илмий тадқиқотларни мунтазам олиб бориш, илм-фан фидойиларининг ўзига хос мактабини тадқиқ қилиш замон талабидир. Келажак авлод ўз олимларини таниши, уларнинг асарларини ўқиб ўрганиши лозим. Ўзбек тилшунослиги йирик олимлари билан ҳар қанча фахрланса, арзийди. Уларнинг илмий-ижодий фаолиятини ўрганиш, тадқиқ усулларини амалиётга татбиқ қилиш орқали фанни янада юқори даражада ривожлантиришимиз мумкин. Тилшунос олимларнинг лингвистик ва методик қарашларини ўрганиш шу маънода долзарб ҳисобланади.

🔰Ўзбек тилшунослигида алоҳида мактаб яратган заҳматкаш олимлар талайгина. Бироқ уларнинг илмий-назарий фаолиятини тўлиқ ўрганилган деб бўлмайди. Шу маънода мамлакатимиз тилшунослигидагина эмас, балки халқаро миқёсда эътироф этилган олимларнинг илмий асарларини монографик планда тадқиқ қилиш соҳанинг устувор вазифаларидан ҳисобланади. Ана шу жиҳатдан профессор Н.Маҳмудовнинг илмий асарларининг назарий ва амалий аҳамияти ҳамда олим яратган лингвистик мактабининг ўзбек тилшунослиги ривожидаги ўрнини аниқлаш соҳа олдида турган муҳим масалалардан ҳисобланади. Олимнинг ўзбек тилшунослиги тараққиётига қўшган ҳиссаси, тил таълими борасидаги залворли изланишлари самарасини кенг тадқиқ этиш бугунги кун тилшунослари учун катта мактаб вазифасини ўтамоқда, бу эса тадқиқ қилинаётган мавзунинг бугунги кундаги долзарб масалалардан бири эканлигини белгилайди.


Иқтибос авторефератдан олинди

✅ каналга уланиш: @nizomiddinmahmudov


Forward from: QDPI rasmiy sahifasi
🟦🟦🟦

OʻzR FA Alisher Navoiy nomidagi Til va adabiyot instituti direktori, filologiya fanlari doktori, professor Nizomiddin Mahmudov bilan ilmiy va ijodiy uchrashuv oʻtkazildi.

🌨❄🌨❄🌨❄🌨❄
👍👍👍👍👍kspi.uz | Telegram

Facebook | Instagram | YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Forward from: Dilrabo so’z 📝
Ўзбек тилига фамилия сўзи кириб, ўзлашиб бўлган, унга ўзбекча муқобил ахтариш кераксиз юмуш. Лекин қайсидир бир «тил билимдони»нинг «ихтироси» билан бу сўзга шариф деган муқобил топилибди, баъзи мундоқроқ иш юритувчилар томонидан тайёрланган босма қайдномаларда «И.Ф.» (исми, фамилияси) ўрнида ҳатто «И.Ш.» (исми, шарифи) тарзида ёзиш ҳам бошланибди. Бу шўрлик «ихтирочи»лар билмайдиларки, эски ўзбек матнларидаги исми шарифи (исми шарифингиз) ибораси «исми, фамилияси» дегани эмас, балки «шарафли, шарафланган исми» дегани бўлади, мазкур иборани тушунмаслик оқибатида улар қош қўяман деб кўз чиқарганлар.


📙Низомиддин Маҳмудовнинг "Кўнгилочар газетадаги кўнгилсиз гаплар" мақоласидан (2012 йил)

🔸https://t.me/dilrabo_soz


...
Айрим ўқитувчилар кўпинча дарс жараёнида бошқа жойлардагига қараганда анчайин баланд овозда гапирадилар. Бу йўл билан гўёки синфдаги шовқинни “босиб” қўйгандай бўладилар. Аммо бу усулнинг таъсири бари бир у қадар катта бўлмайди, фақат ўқитувчининг овоз аппарати кераксиз зўриқади, ўзи тез чарчайди.

Яна баъзи ўқитувчилар борки, улар дарсда деярли паст овозда сўзлайдилар. Бунда ҳам ўқитувчининг ўзи қийналади, аммо сезиларли самарага эришмайди, фақат бундай овоз бўғиқ, туссиз эшитилади ва ўқувчининг диққатини ушлаб турмайди.

Тажрибали ўқитувчи фақат баланд ёки фақат паст овозда дарс ўтмайди. Товушларнинг баландлиги, кучи, тембри ва чўзиқлигидан иборат акустик сифатларининг турли даражалари (бу даражаларнинг диапазони жуда кенг)ни баён қилинаётган ахборотнинг мазмуни ва табиати, айни пайтда синфдаги ўқувчиларнинг руҳий кайфиятига мувофиқ равишда модуляция қилади, яъни алмаштириб туради.

Ана шу тарзда монотон, қуруқ, ифодалиликдан маҳрум нутқ шаклидан қутулади ва нутқнинг оҳангдорлиги, таъсирчанлигига эришади.

Низомиддин МАҲМУДОВ

🔰 Овоз – фикр либоси // TAMADDUN NURI

https://t.me/nizomiddinmahmudov


Forward from: Gazetalar sharhi
✍️ Иқтибос

📖 БИР ИБОРА ТАРЖИМАСИ ҲАҚИДА

❗️ Социолингвистика Америкада ҳам, Европа ва Шарқ давлатларида ҳам жуда ривожланган. Социолингвистиканинг асосий вазифаси шахснинг шахсга муносабатини ўрганишдир.

✅ Масалан, «не даёт читать», деган русча сўз бирикмасида русча тафаккур тарзи бор. Бу иборани «ўқишга бермаяпти», деб таржима қилишади. Аслида, «ўқишга қўймаяпти», дея таржима қилиниши керак.

❇️ Яъни ҳар бир иборада, матнда, гапда ўзбекнинг ўзига хос тафаккур тарзи акс этиши керак.

©️ Низомиддин МАҲМУДОВ, Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори.

📰 «Янги Ўзбекистон» газетасининг 2022 йил 20 октябрь кунги сонидан.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇👇
https://t.me/gazetalar_sharhi


Forward from: Ona tilimizda bexato yozamiz!
📚📚📚

HAMIYAT


O‘zbek tilining izohli lug‘atida hamiyat so‘ziga shunday izoh berilgan:
“O‘zining va o‘ziga qarashli kishilarning or-nomusini boshqalarning tajovuzidan himoya etishga intilish, or-nomusni pok saqlash tuyg‘usi, oriyat”.
Hamiyat so‘zi himoya, homiy kabi so‘zlar bilan o‘zakdosh, oriyat, nafsoniyat kabi so‘zlar bilan esa ma’nodoshdirki, ularning barchasi ham inson ichki olamining behad bikir ustunlari bo‘lgan tushunchalarni ifodalaydi.
Hamiyatli jamiyat hamiyatli a’zolar bo‘lgandagina shakllana oladi. Jamiyat hamiyatining himoyachisi, eng avvalo, ona tilidir, chunki millatning bosh belgisi til bo‘lib, unga har qanday nopisandlik bevosita jamiyatga nisbatan idrok etilmog‘i tabiiy. Chinakam hamiyatli odam o‘z ona tiliga aslo nopisandlik bilan qaramaydi, boshqalar tarafidan nafaqat o‘z tilining, o‘zga tillarning zarracha bo‘lsin, kamsitilishiga befarq bo‘lmaydi. Ona tiliga har qanday daxlni o‘z hamiyatiga daxl deb biladi. Hamiyatli odamgina ona tilining oxirsiz ohangidan faxr tuya biladi.

✍ N.Mahmudov. “Hamiyatni yerga urmang”


https://t.me/bexato_yozamizzzzz






Forward from: Prikol_TV
#уйғоқ_хотира

«МАГАР ЧИНОР БЎЛСАНГ, ЧИНОРДEК ЯША»

Низомиддин МАҲМУДОВ

⚫️Наим Каримов ХХ аср ўзбек адабиётининг улкан билим­дони, зукко синчиси сифатида бу даврдаги юксалишу эврилишларни, ёруғлигу зулумотларни ҳижжалаб ўрганган ва холис илмий хулосалар бера олган туғма олим эди – давоми✍️

📱 Сайтда: jadid-media.uz/magar-chinor-bolsang-chinordek-yasha/

➡️@Jadidmedia_rasmiy⬅️

20 last posts shown.