#иқтибослар
***
Объектив ҳаёт гўзалликларини юксак пафос билан куйлаган Навоий учун йўқлик — шабистон, борлиқ эса гулшан. Бу икки тушунча ўртасидаги улкан зидликни Навоий мукаммал, бутун даҳшати билан кўра олган ва ўз асарларида унинг тасвирини қайта-қайта чизиб берган.
“Мухтасар ва кўркам баён” / "Тилимизнинг тилла сандиғи" китобидан
***
Ўзбек тили туркий тилларнинг энг йирикларидан бири сифатида Ер юзидаги қадимги тиллардан ҳисобланади. Унинг бениҳоя бой, рангин ва гўзал ёзма анъаналари бир неча юз йилликлар билан ўлчанади. Бу тилнинг ёзма адабий тил сифатидаги асослари сўз мулкининг султони, улкан мутафаккир Алишер Навоий томонидан XV асрда яратилган. Айни шу тилда битилган беҳисоб бадиий ва ақлий тафаккур дурдоналари бугун жаҳон маданияти ва фани хазинасини безаб турганлиги ҳеч кимга сир эмас.
“Тил ва маданият” китобидан
***
Кўшиқ миллатнинг маънавий дунёси, тугал қиёфасини ўзида акс эттиради. Шунинг учун дуруст-нодуруст шеърнинг палапартиш оҳангга солиниши, хонанданинг, бастакорнинг қўшиқ матнига бефарқлиги мақбул сифат эмас. Алишер Навоий бежиз айтмаган: «Оғзига келганни демоқ нодоннинг иши, Олдига қўйганни емоқ ҳайвоннинг иши».
“Сўз ва соз” / "Тилимизнинг тилла сандиғи" китобидан
***
Дунё деган бу қадим тилсимотнинг туганмас сиру синоатларидан воқиф бўлмоқнинг бемисол ва бетакрор имконияти сифатида одам боласига тафаккурдай буюк бир неъмат ато этилган.
Зотан, улуғ аллома бобомиз Алишер Навоий айни ҳақиқатни гўзал бир шаклда мана бундай ифода этганлар: «Ки ҳар нени билмиш одамизод, Тафаккур бирла қилмиш одамизод». Яна бир эски ҳақиқат шуки, инсоннинг ўзи ҳам ана шу кўҳна дунёнинг азалий ва абадий, нодир ва беназир бир унсуридар. Ана шу ҳазрати Инсон, мана неча минг йиллардирки, тафаккур қудрати билан дунёни ҳам, ўзини ҳам англаб келади, дунёни ҳам, ўзини ҳам камолга элтиш умиди билан яшашдан чарчамайди.
“Ёнадиган нок” / "Тилимизнинг тилла сандиғи" китобидан
https://t.me/nizomiddinmahmudov