...
Айрим ўқитувчилар кўпинча дарс жараёнида бошқа жойлардагига қараганда анчайин баланд овозда гапирадилар. Бу йўл билан гўёки синфдаги шовқинни “босиб” қўйгандай бўладилар. Аммо бу усулнинг таъсири бари бир у қадар катта бўлмайди, фақат ўқитувчининг овоз аппарати кераксиз зўриқади, ўзи тез чарчайди.
Яна баъзи ўқитувчилар борки, улар дарсда деярли паст овозда сўзлайдилар. Бунда ҳам ўқитувчининг ўзи қийналади, аммо сезиларли самарага эришмайди, фақат бундай овоз бўғиқ, туссиз эшитилади ва ўқувчининг диққатини ушлаб турмайди.
Тажрибали ўқитувчи фақат баланд ёки фақат паст овозда дарс ўтмайди. Товушларнинг баландлиги, кучи, тембри ва чўзиқлигидан иборат акустик сифатларининг турли даражалари (бу даражаларнинг диапазони жуда кенг)ни баён қилинаётган ахборотнинг мазмуни ва табиати, айни пайтда синфдаги ўқувчиларнинг руҳий кайфиятига мувофиқ равишда модуляция қилади, яъни алмаштириб туради.
Ана шу тарзда монотон, қуруқ, ифодалиликдан маҳрум нутқ шаклидан қутулади ва нутқнинг оҳангдорлиги, таъсирчанлигига эришади.
Низомиддин МАҲМУДОВ
🔰 Овоз – фикр либоси // TAMADDUN NURI
✅ https://t.me/nizomiddinmahmudov