ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!(Мукофот пули оширилди, танлов муддати узайтирилди)Ҳомийларимиз томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Фозил Фарҳоднинг шеър ва ҳикоялари асосида "Назм ва наср: тасвир ва таҳлил" энг яхши видеоролик ва энг яхши адабий таҳлил намуналари танловини эълон қилади.
Танловга ижодий ишлар икки номинацияда қабул қилинади.
Fozil Farhod телеграм каналидаги адибнинг шеър ё ҳикоялари асосида тайёрланган видеороликлар;
Адибнинг назм ва насрдаги ижодий ишлари асосида ёзилган адабий таҳлиллар қабул қилинади.
Танловга ижодий ишларни
@fozilfarhod1 телеграм манзилига жўнатишингиз мумкин.
Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:
"Энг яхши видеороликлар" номинацияси бўйича:
1-ўрин 1 500 000 сўм пул мукофоти ва китоблар тўплами;
2-ўрин 950 000 сўм пул мукофоти ва китоблар тўплами;
3-ўрин 800 000 сўм пул мукофоти ва китоблар тўплами.
"Энг яхши адабий таҳлиллар" номинацияси бўйича:
1-ўрин 1 500 000 сўм пул мукофоти ва китоблар тўплами;
2-ўрин 950 000 сўм пул мукофоти ва китоблар тўплами;
3-ўрин 800 000 сўм пул мукофоти ва китоблар тўплами билан мукофотланади.
Бу ҳали ҳаммаси эмас, шунингдек, ижтимоий тармоқлар (телеграм, фейсбук, инстаграм ва ютуб)да энг кўп улашилган ва лайк йиққан танлов иштирокчиларидан бир нафари "Энг оммалашган ижодий иш" номинацияси бўйича 500 000 сўм пул мукофоти ва китоблар тўплами билан мукофотланади. Унинг ҳаволасини
@fozilfarhod1 манзилига жўнатинг.
Бу ҳаммаси эмас, яна уларнинг ҳар бири муаллифнинг янги нашр этилган китоби билан;
Тўртта рағбатлантирувчи ўрин эгалари "Аkademnashr" нашриёти чоп этган "Излам" тўпламлари билан;
Бир рағбатлантирувчи ўрин эгаси "Ўзбек тилининг изоҳли луғати" тўлиқ жилди билан тақдирланади.
Фозил Фарҳоднинг биринчи китоби – "Мактуб"нинг электрон нусхаси.Фозил Фарҳоднинг иккинчи китоби – "Кўклам куйи"нинг электрон нусхаси.Фозил Фарҳоднинг учинчи китоби "Автопортрет"га кирган шеърларнинг электрон нусхаси.Танловга қабул муддати 15 апрелгача.
Телеграм ўзанга аъзо бўлинг:
@fozilfarhod