Rustamjon Ummatov va uning ijodi 📚


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


• 2 ёлғон – 1 қасам:
Биров айтганни такрорлаш – қалам аҳли учун инқироздир.
• Китоб ёзганнинг нон ейиши ҳам, калтак ейиши ҳам бор гап.
Админ: @Concorde_100

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


​​– Асанусан, – деди гузардан қайтарканмиз Қосим бува, – ака-ука иккаловинг битта ўқишга борасанларми?
Мен индамайман, акам бош ирғайди.
– Хў-ўш, Асанусан, қанақа ўқиш?
Бу гал акам индамайди, ер остидан менга қараб, имо қилади.
– Мухбирчиликка ўқиймиз, – дедим.
– Шойирми? – қўл силтади чол. – Топган ҳунарингни қара-ю! Шуям иш бўлдими? Тирикчилигини тайини йўқ. Дадам қўқонлик Муқимийни айтиб бергандилар. Шўрликнинг пешанасига лоақал уй-жой битмаган, мадрасада яшаб, мадрасада ўлиб кетган экан Худо раҳмати. Иннайкейин, шойир-пойир дегани сал девонароқ халқ бўлади. Ўқийдиган бўлсанг, агрономликка ўқи, чорва мудирига ўқи, уйингдаги мол-ҳолга ем-хашак текин бўлади. Бўғалтир бўлсанг, еганинг – олдингда, емаганинг – ортингда. Дўхтир бўлсанг, янаям зўр. Ёзувчилигингдан ўргилдим, ўзи сенларнинг киндигинг бир: ана, Саксонбой муаллим бўлармиш. Ҳой бола, кўзингни оч, умринг ойликка қараб ўтиб кетади, – Қосим бува ортига ўгирилиб, бизга қаради-да, ҳассасини дўқиллатди. – Аълохон Ғозиевни танийсанми?
Биз ҳам тўхтадик ва акам бош ирғади:
– Мухбир амаки-да, доим кўзойнак тақади.
– Ҳа-а, ўша, отаси раҳматли қадрдоним эди. Бир куниси Аълохон битта шойирни бошлаб келди. У Худоёрхоннинг номайи аъмолини китоб қилармиш. Айтдим-ку, шойир халқига хушим йўқроқ, бунга Аълохон опкелган ўша шойирнинг беадаблиги сабаб бўлган. Ўзи ёш йигит, ўттизгаям бормаган, шундай қорин солганки, белидан пастига қарасанг, бочкага ўхшайди, иштони йиртилмасайди-да, дейсан. Кампирим парвона бўлиб, мендан қизғонадиган кўрпачаларини тўшади, лўлаболишларни қўйди, ахир, меҳмон – атойи Худо. Шойир нима қилди дегин: шартта иккита ёстиқни тахлаб, устига ўтирди. Ёмон қитиғим келди. Аълохон узатган пиёлани чап қўли билан олганда, тепа сочим тикка бўп кетди.
– Чойни ўнг қўлда олинади, меҳмон, – дедим, демасам бўлмасди-да, шунақа одамман.
У парво ҳам қилгани йўқ.
– Бу киши сиз билан гаплашмоқчи, отангиз Ҳаким бува хон ўрдасида кўрганлари ҳақида эшитган-уққанларингиздан айтиб берсангиз, – деди Аълохон.
– Хўп, аввал бу кишидан битта нарсани сўрасам бўлармикан?
– Майли, ота, бемалол, – деди шойир.
– Хафа бўлмайсизми ишқилиб?
– Йўқ, йўқ.
– Хонлар тахтда ўтирганини биласизми?
– Ҳа, ҳа, албатта, – деди меҳмон.
– Шойирларнинг расмида-чи? Шойир дегани кўрпачадамас, ёстиқда ўтирадими ё қуйруғингизга яра-чақа тошганми?..
Биз кулиб юборгач, Қосим бува ҳам соқолини селкиллатиб кулаверди.
– Унақанги на ўзининг, на бошқанинг ҳурматини билмайдиган одамларда ор бўлмайди, болаларим. Ўзимча, шартта ўрнидан туриб кетворса керак дегандим. Қаёқда? Алламаҳалгача ўтирди, бир нарсаларни сўради... Аълохон кейин айтиб бердики, ўшандай ўтирмаса, шимининг дазмоли бузилиб қолармиш. Асанусан, бир айтдим-қўйдим-да, майли, Худо пешанангни очсин, шойир бўлгандаям, ўшанақанги беҳурмат ва беор хилидан бўлмагин...

📖 «Қора лола»
© Рустамжон Умматов


(«Қотилларни қолдириб доғда» тетралогиясининг 2-китобидан.)

Telegram | Facebook | Wikipedia


​​​​ЮНГЛИ КАЛИШ
(Ҳикоя)

Меҳмон бетўхтов келиб-кетиб турибдики, духоба дўппили киши қўзғолай демасди. Шу хонанинг тасарруфи топширилган Сайдулла Саттор ҳар гал одоб юзасидан унга ҳам ош узатар ва ҳалиги меҳмон тавозе билан «баҳузур» дерди. Сайдулла Саттор «баҳузур» калимасини ўнинчими, ўн бешинчими бор эшитганда, меҳмонларнинг оёғи тортилиб қолганди. Нариги хоналар йиғиштирила бошлагач, у яна духоба дўппилининг ҳузурига кирди:
– Чой-пой...
– Йўқ, биродар, башарти, бирорта калиш бўлса...
Ҳушёр тортган Сайдулла Саттор остонага қараб, ўзиникидан бўлак пайабзал кўрмади. Билдики, тала-тўпда кимдир кийиб кетган.
– Ҳозир, тақсир, – деди-да, бир зумдаёқ яп-янги калишни остонага қўйиб, ўтинди:
– Узр, тўйгарчилик-да...
Бироқ меҳмоннинг чеҳраси очилмади.
– Мутлақо кийилмаган, яп-янги, – астойдил изоҳ берди Сайдулла Саттор.
– Маъзур тутадилар, – қўл қовуштирди меҳмон. – Бизники ҳам эскирган эмасди, ичида бир энлик юнги бор иссиқ калиш эди, биродари азиз.
Сайдулла Сатторнинг кўз олдига сандиқ ёнида қўлини пахса қилиб, жавраганича қолган хотини келди. У уламонинг қорасоқол, оппоқ чеҳрасига қараб, кулимсиради:
– Калишингизни мен олганим йўқ, меҳмон.
– Тўғри, аммо унинг баҳоси...
– Хўп, пулини тўлайми?
– Йў-ўқ, ахир, ичидаги юнг...
– Бўлмаса, мундай, – Сайдулла Сатторнинг энсаси қотди. – Агар хўп десалар, калиш хусусида милицияга арз қиламиз. Бироқ ҳозирча кийиб турасиз, бизнинг топганимиз – шу, тақсир. Энди юнг масаласига келсак, кўриб турибсизки, калиш ҳали ёшроқ, юнг дегани ўсадиган бир нарса. Унинг ўсиб етилишини истасалар, бемалол шу тўйхонада кутиб туришлари мумкин.
Меҳмоннинг юзи бўзарди ва юнгсиз калишни апил-тапил кия бошлади.

© Рустамжон УММАТОВ

Telegram | Facebook | Wikipedia


Наманганлик, чортоқлик ва қизиққанлар учун тавсия:

@Chortoq_manaviyatРеспублика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасининг расмий саҳифаси.

@Chortoq_xabarlari_uzканалга аъзо бўлинг ва замон янгиликларидан бохабар бўлиб боринг.

@Chortoq_AKMтуман ахборот кутубхона марказининг расмий саҳифаси.


​​АЛИШЕР НАВОИЙ ВА АЛЕКСАДР ДЮМА

Навоий даҳосининг мўъжизаси шундоқки, ул зоти шарифнинг беназир каломида нажотбаҳшлик бор, исталган жумбоққа ечим, энг мушкул саволга жавоб муҳайё. Айни хусусда бошимдан кечган бир ҳолни айтишга ва ёзишга бурчлиман. Оқшом чоғи неча ойлик изланиш ниҳоясига етиб, Александр Дюма (ота) қаламига мансуб “Кавалер де Мезон Руж” романининг таржимасига (русчадан) нуқта қўйилди. Лекин 20-бобнинг аввалидаги кўнгилни тўлдирмайдиган бир жумла ва иштибоҳ ўшандоғича қолди. Модомики, мутаржимнинг ичи чиқмаган экан, китобхон ҳам қониқмайди-да...
Иттифоқо, эртаси куни Наманган Давлат университети талабалари билан учрашув бўлиб, тадбир яхши ўтди, Ҳазрат Навоийдан ғазаллар айтилди, қўшиқлар куйланди. Фақат бўлғуси филологлардан ўртача юкдаги битта саволга ижобий жавоб бўлгани йўқ:
– “Лайли ва Мажнун”ни ким тўлалигича ўқиган?
Биргина йигит, у ҳам достонни эмас, 1976 йили чоп этилган насрий баёнини ўқиган экан. Ўзим ҳам ёмон зил кетдим, негаки, асарни яқин орада қўлга олганим эсимда йўқ. Ҳай, уйга қайтибоқ, Ҳазратга юкиндим: “Лайли ва Мажнун” очилдими, ундан бош кўтариш мушкул, Навоий мисраларидаги соҳир (балки ғайб) оҳанрабо ихтиёрни олиб қўяди. Мана, 25-боб бошланди:

Кун гарм бўлуб ҳалок жонға,
Лайли киби ўт солуб жаҳонға.
Ҳар елки эсиб ҳароратомез,
Мажнун дамидек жароҳатангез.
Тинмай югуруб қуюн тагидин,
Қум узра аёғи куймагидин,
Итлар тили ерға тегуруб бош,
Ғурра асад ичра айлабон фош.


Камина ёқамни ушлаб қолибман, ҳолатимни ҳеч мушоҳада этолмасдим. Ахир, келтирилган парчанинг сўнгги икки сатри ойлар давомида топилмаган изоҳнинг ўзгинаси эди. Йўқ, Дюманинг ёзгани Навоийдан таржима дейилса ҳам муболағамас. Чунки, ўша машҳур француз адиби қўлига қалам олганда, “Хамса”нинг битилганига уч ярим аср бўлаёзганди.
Русча “Кавалер де Мезон Руж”нинг 20-бобида шундай ёзилади: “Уже начинало ощущаться приближение ужасной собаки, что древние представляли томимой неутолимой жаждой, которая, по верованию парижских плебеев, гладко вылизывает мостовые”. Узундан узоқ жумланинг таржимаси битган эса-да, “ужасная собака”нинг ўзбекчасини уддалаш мушкул кечиб, саҳифа сўнгидан шундай изоҳ ўрин олганди: “Ит мавсуми” – бу тахминан шарқона тақвимдаги асад ойига тўғри келади.” Бари бир кўнгил тўлмаганича турувди. Ҳазратнинг мадади шарофати билан таржима ҳам, унинг изоҳи ҳам битди-қолди.
Таржима: “Ҳалитданоқ ёвуз “ит кунлари”нинг жазирамаси яқинлашаётгани сезилиб, офтоб ёндира бошлаганди. Бу шундай мавсумки, кўҳна тасаввурга кўра, ҳамиша ютоққан, ташналиги ҳеч-ҳеч қонмайдиган ёки парижлик аҳли авомнинг ақидасида эса, ерда судралган тили билан арава йўлининг тўшама тошларини ярақлатиб ялаб кетувчи чанқоқ ит”.
Изоҳ: “Ит кунлари” – бу мавсум шарқона тақвимдаги асадга тўғри келади. Маълумки, бу ой бошлангач, итларнинг тили осилиб, ташналиги ҳеч қонмайди. Алишер Навоийнинг “Лайли мажнун” достонида бу ҳақда шундай байт бор:

Итлар тили ерға тегуруб бош,
Ғурра асад ичра айлабон фош.

Ғурра (арабча) – ойнинг бошланишини ёки бир кунлик ой маъносини англатади ва бинобарин, А. Дюма демоқчики, “ит мавсуми” – “ғурра асад” боис чанқоқ итларнинг осилган тили ергача тушган.


* * *

Амир Алишер сиймосидаги улуғ санъаткор Олим Хўжаев ҳамон кўз олдимизда ва сўзлари шуурумизда жаранглаб турибди:
– Асрлар оша ўз шеърларим билан “лаббай” дея жавоб берурмен!
Аммо тарихан бу гапни Навоий эмас, барҳаёт асарнинг муаллифлари (Уйғун ва Иззат Султон) айтган эсалар-да, ҳам буюк бобомизнинг, ҳам миннатдор авлодларнинг кўнглидаги тилакни жуда-жуда топиб айтишган-да. Ҳазратнинг ғазалида эса шунга яқин бир мисра бор:

Навоий ҳам ётар то субҳи маҳшар тарки хоб айлаб.

Маҳшар тонгига қадар уйқуни тарк айлаб, бедор ётган буюк валий, табиийки, абадият қадар барҳаётдир. Эл-улус ва инчунин, қалам аҳли ҳам ул зоти бобаракотнинг уйғоқ руҳидан баҳравор бўлмоқдамизки, юқорида файзлар офтобидан топилган битта учқунгина айтилди, холос.

Рустамжон УММАТОВ.

(«Hurriyat», 2021 йил 3 февраль.)

Telegram | Facebook | Wikipedia


#Alisher_Navoiy_584

Кўзум учадур, магарки ёрим келадур,
Эс ҳар дам озар, магар нигорим келадур.
Ё бодияйи фироқ сайрида қилиб
Юз марҳала қатъ шаҳсуворим келадур.

* * *

Зоҳид сенга – ҳур, манга – жонона керак,
Жаннат санга бўлсун, манга майхона керак.
Майхона аро соқию паймона керак,
Паймона неча бўлса, тўла ёна керак.

* * *

Кўз бирла қошинг яхши, қабоғинг яхши,
Юз бирла сўзинг яхши, дудоғинг яхши.
Энг бирла менгинг яхши, сақоғинг яхши,
Бир-бир не дейин, бошдин аёғинг яхши.


@Maktub_Gazeta


​​ЖАЛЛОДИМ

Туш кўрдим: асирман, қўлларим боғлиқ,
Бошимда тиғ яниб хўмраяр жаллод,
Ҳаётим хазондир, жигарим доғлик,
Ва лекин, ялинмам, чекмагум фарёд.
Майлига, танимдан жоним олсинлар,
Майлига, ғаним ҳам етсин ниятга,
“Оҳ” демай ўлди, деб армон қилсинлар,
Шон бўлсин қазо ҳам, қолмай уятга.
Ханжардан даҳшатдир жаллоднинг сўзи,
Шунда ялинмоқдан қилмадим ҳеч ор,
Қатлимнинг сўнгида кесса-да бўғзим,
Энг аввал узармиш тилимни бадкор.
– Жаллодим, азизим, эзмагил дилим,
Сўй тезроқ, сўяқол, раҳм этма зинҳор,
Унгача омон қўй, кесмагил тилим,
Сўнгги дам “онажон” деб олай бир бор...


© Рустамжон УММАТОВ

Telegram | Facebook | Wikipedia


#Iqtibos

Узро қабиласига мансуб Хурофа исмли арабни жинлар ўғирлаб кетган экан. Маълум вақтдан сўнг у қайтиб келибди, лекин на сўзида туз, на ишида маъни йўқ, эси ҳам кирди-чиқди эмиш. “Хурофот” атамасининг аввали ўша одамнинг телба-тентаклигига боғлиқ бўлиб, бу сўз ақлсизликнинг ифодасига айланган дейдилар.

📖 «Бобуршоҳ ва Наполеон»
© Рустамжон Умматов


@Maktub_Gazeta


#Суратлар_сўзлаганда

Китоб деган мўъжизанинг борига шукур, фақат шукур. Башарти, китоб яралмаганда... Буни Худо кўрсатмасин! Агар китоб бўлмаса, башарият зулмат ва даҳшат кунжида кун кечирарди. Ахир, китоб – чироқ, йўқ, у шунчаки чироқ эмас, иккинчи офтобдирки, юрагимизни, йўлимизни ёритиб келди ва то рўзи қиёматгача ёритаверади, қиздираверади, иншооллоҳ...

Айбсиз – фақат Парвардигорки, бехато китоб жуда кам. Инчунин, китоб ёзган қаламкаш ё нон ейди, ё калтак, танқид ва гап-сўзлар тиғига нишон бўлиши ҳам мутлақо мумкин...


Тетралогиянинг дебочасидан

@Maktub_Gazeta


​​Умматов Расулбек Рустамжонович Республика Маънавият ва маърифат маркази Чортоқ туман бўлинмаси раҳбари этиб тайинланди

Расулбек Умматов 1980 йили Чортоқ шаҳрида туғилган. Қўқон Давлат педагогика институтини тамомлаган – миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга.

• 2004–2015 йилларда Қўқон шаҳар, Янгиқўрғон, Чортоқ ва Уйчи туман ҳокимликлари муассислигидаги даврий нашрларда мухбир, бўлим мудири вазифаларида ишлаган.

• 2015–2017 йиллари “Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси” катта мутахассиси.

• 2017–2019 йилларда “Наманган ҳақиқати” газетаси мухбири (вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари).

• 2019 йил 4 сентябрдан (мазкур тайинловга қадар) Чортоқ туман ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида фаолият юритиб келаётганди.

Унинг «Ибрат изларидан», «Бир китобдор тарихи», «Давр» солномаси» номли рисолалари нашр этилган, мақолалари билан вилоят газеталарида қатнашиб туради. «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» кўкрак нишони билан тақдирланган.

🗓 2025 йил 4 февраль.

@Chortoqhokimligiuz
@Chortoq_manaviyat


​​ОТ ЙИҒЛАГАН КУН
(Ҳикоя)

Бу гапни дастлаб эшитганимда ишонмагандим, бироқ Мирзаабдулла ака билан учрашгач...
– Ҳа, отнинг йиғлагани рост, – деди у. – Дадамга ўн бир йил ҳамроҳ бўлган ўша жонивор зулукдай қоп-қора эди. Далада тизгинини бўйнига ташлаб қўярдилар, бир қадам нари кетмай ёнларида юрар, тўхтасалар, кўзларига термулганча қотиб тураверарди...
Ўша куни бомдодга яқин отам узилдилар-у, от безовталана бошлади, зорли кишнашларига, тинимсиз дупур-дупурига тоқат қилиб бўлмасди. Муродилла акамнинг гаплари билан чилвирдан бўшатиб, дарвозахонага олиб чиқдим, аммо боғлагим келмади. Жонивор ўша ерда ярим кун бошини кўтармай турди, ҳеч нарса емадиям. Жаноза ўқилиб, тобут кўтарилганда олд оёқлари билан чўккалаб олди. Бадани титраб, иккала кўзидан шаррос ёш қуйиларди. Тоғам, акам – ҳаммамиз «дод» деб юбордик. Издиҳом елкасидаги тобут отнинг олдига қўйилди...
Овози титрай бошлаган Мирзаабдулла ака бир ютиниб олиб, давом этди:
– Ҳозир сизга айтиб беришга сўз тополмайман, ука. От жонивор кишнамасди, худди инсондай ўкраб-ўкраб йиғларди. Қабристонга ҳам тобутнинг ёнгинасида одамлардай одим ташлаб борди, туёқларидан «тиқ» этган товуш чиқаргани йўқ. Тупроқ тортилиб бўлингач ҳам, чўккалаб олган от бошини кўтармай тураверди.
Менга чопон топилмай, отамнинг бир-икки бор кийилган тўнларини беришганди. Ҳўнграганча отнинг бўйнидан қучоқладим. У таниш ҳидни олиб, ўрнидан турди.
Мотамсаро отнинг ўша кунги ҳолини ўнгимда кўрганимга баъзан ўзим ҳам ишонмай қоламан. Лекин бу воқеага бутун қишлоқ, таъзияга келганларнинг бари гувоҳ бўлганди.

© Рустамжон УММАТОВ

Telegram | Facebook | Wikipedia


“Дўрмон”дан қайтиш...

Тошкент, 2025 йил 20 январь –
2 февраль.

P.S. Ҳамроҳ йигит Рустамжон Умматовнинг набираси, исми – Паҳлавон. У Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг 2-босқич талабаси.

@Maktub_Gazeta


#Tarixiy_romanlar

© Sharl Loran (1840–1897)

📚 Napoleonzoda
📚 Napoleonning josusi

Ikkovi ham: "Yangi asr avlodi",
2016 yil, 5000 nusxa.


Tarjimon: Rustamjon Ummatov

@Maktub_Gazeta



13 last posts shown.