Бонапарт 1802 йили 19 майда таъсис қилган “Фахрий Легион” орденининг анчагина суюнчи пули бор эди. Бу жасорат нишони ўшанда ҳам, ҳозир ҳам Франциянинг энг юксак мукофоти саналади. Бу орден билан хорижий фуқаролар ҳам тақдирланадики, “Фахрий Легион”нинг ажнабий нишондорларидан бири (афғонистонлик дипломат, марҳум Зоҳиршоҳнинг Франция ва Швейцариядаги элчиси) Саид Исломбек эди. Саид Исломбек (айрим манбаларда – Усмонбек) бизнинг ватандошимиз, Қўқон хони Худоёрхоннинг набираси бўлади. У 1888 йили Тошкентда таваллуд топган, Оренбург ва Москвада ўқиган, дипломатия соҳасида ярим асрдан ортиқ ишлаб, 1983 йилдан буён Париждаги Пер ла Шез қабристонида мангу уйқуда. “Фахрий Легион” орденини 1961 йилда Саид Исломбекнинг кўксига дўсти – Бешинчи Франция республикасининг президенти Шарль де Голль ўз қўли билан тақиб қўйганди.
“Фахрий Легион” Наполеон Бонапарт номи билан боғлиқ бўлса, ушбу орден нишондори Саид Исломбек ҳам, унинг бобоси Худоёрхон ҳам Олтинбешикка авлод эдиларки, ўша афсонавий гўдакни Бобур наслидан экани ривоят қилинади...
📖 «Бобуршоҳ ва Наполеон»
© Рустамжон Умматов
Telegram | Facebook | Wikipedia