Forward from: Асанов формати
Кўзга кўринмайдиган бир вирус инсониятни эмаклатди, тиз чўктирди. Неча асрлик технологик тараққиёт, армия ва атом бомбалари вазиятни қутқара олмади. Коронавирус давлат, миллат, дин, ирқ, жинс, тоифа-табақа танламайди. У энг камбағал одамга ҳам, энг бой одамга ҳам, оққа, ҳам қорага ҳам юқиши мумкин. Бу жиҳатдан у глобализациянинг янги омили бўлди.
Бир пайтлар коронавирус янги глобаллаштирувчи омил эканини айтганимда эътирозлар бўлди. Баъзилар вирус шунчаки глобализация қай даражада чуқурлашганини кўрсатаётганини айтди; яна баъзилар эса, аксинча, пандемия глобаллашувни ўлдиради деди. Бу фикрларга қўшилмайман. Аксинча, коронавирус инсониятни янада глобаллаштирди. Дунёнинг барча давлатлари бир хил муаммога тўқнаш келди. Улар бир хил йўл тутишга ҳаракат қилмоқда. Ҳукуматларни қўйинг, оддий одамлар ҳам бир-бирининг феъл-атворини кўчиряпти. Америкаликми, ўзбекми, хитойми, карантинда ўтирибди, кўчага ниқобда чиқяпти, бекорчиликда ижтимоий тармоқларга янада берилиб кетяпти, ижтимоий тармоқлар орқали бир-бирини кузатяпти, мулоқот қиляпти, амалда чегара қолмаяпти.
Машҳур тарихчи Юваль Ҳарари коронавирусдан сўнг дунё қандай бўлиши ҳақида фикрларини айтиб ўтди. Яқин келажакда фанга улкан инвестиция киритилишини, коронавирус ва унинг атрофидаги ҳамма нарса микроскоп остида ўрганилишини кутиб турибман. Ўзбек олимларига маслаҳатим: сиз ҳам тайёр туринг. Дунё миқёсида бўлмаса ҳам, Ўзбекистон ичида коронавирус ясаган ўзгаришларни ўрганиш долзарблик касб этади. Биологлар, умуман, табиий фанлар зиммасига тушадиган оғир юкни айтмаяпман – бу ўз-ўзидан маълум. Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида ҳам ўзгаришлар юз бермоқда. Доим мусаффо осмон остида юзидан табассум аримай яшашга ўрганиб қолган Тошкент кўчалари вақти келиб ҳувиллаб қолишини, одамлар постапокалиптик оламда юргандек ниқобда юришини тасаввур қилганмисиз? Бу шунчаки визуал ўзгариш. Кўзга яққол ташланмайдиган, ақл билан тушуниладиган ўзгаришлар янада глобалроқ:
- коррупционерларнинг каттаси ҳисобланган, саводсизликда, нокомпетентликда айбланган, калтак еб келган шифокорлар бир дўниб қаҳрамонларга айланди. Одамлар шифокорларнинг жамиятдаги ўрнини тушунди, уларни ҳурмат қила бошлади. Шифокорларнинг ўзи ҳам ниҳоят ўз ўрнини англаб, ғурурини тиклашига умид қилса бўлади. Шифокорлар ҳам, жамиятимиздаги кўпгина бошқа гуруҳлар сингари, ўзининг ижтимоий масъулиятини, аҳамиятини тўлақонли англамас эди деган гумондаман. Энди улар ҳам ўзининг қадрига етишини, қолаверса, ўша пора оладигани ҳам масъулиятни ҳис эта бошлашини, ўзини бундай ишлардан устун ҳис этиши, хуллас, шифокор ва бемор ўртасидаги ижтимоий муносабат ўзгаришини кутса бўлади;
- ўзбек амалдорлари, сиёсатчилари ниҳоят олди-қочди риторикадан воз кечиб, реал, барчамизнинг бошимизда турган таҳдид ҳақида самимий гапириш имконига эга бўлади. Энди “охирги уч йиллик ислоҳотлар самараси” ўтмайди. Энди ҳамма бор гапни гапиради, реал ишларни қилади – йўқса вирус ҳар биримизнинг уйимизга кириши мумкин, амалинг сени қутқармайди. Демак, пандемия аслида кўпгина гуруҳлар, хусусан, шифокорлар ва сиёсатчилар учун “тозаланиш” имкониятидир;
- одамлар орасидаги муносабатлар ҳам ўзгаради. Оддий кунларда одамлар бир-биридан узоқда бўлади, ҳамма ўз ташвиши билан овора бўлади. Қийин кунлар тараққиётни тезлаштиради, одамларни ўзгартиради. Қаҳрамонлар етишиб чиқади. Кимдир фидойилик кўрсатади, кимдир текинга ниқоб тарқатади, кимдир ухламай воқеаларни ёритади, хуллас, янги қаҳрамонлар, янги шахслар етишиб чиқади. Улар ўзгаради ва бошқаларни ўзгартиради. Одамлар бир-бирига яқинроқ бўлади, меҳр-оқибат кўпаяди, жамият шаклланиб боради;
- ниҳоят, ўзбекистонликларда умумий тарихий хотира шаклланади. Бу авлод эслайдиган, болаларига айтиб берадиган умумий хотира пайдо бўлади. Ҳаммада карантин ҳар хил хотира қолдиради, лекин бу хотираларнинг бари бир хил лейтмотивга эга бўлади. Умумий тарихий хотира ҳам жамиятни цементлашга хизмат қилади.
👉 @AsanovEldar