Koronavirus info


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ushbu kanal koronavirus haqida ma'lumotlarni to'g'ri yetkazish va soflikni saqlash maqsadida ochildi!
Aholi o'rtasida noo'rin vahimalar kelib chiqishini bartaraf etish ustuvor etib belgilandi.
#norasmiykanal

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: Koronavirus info
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қандай қилиб коронавирус инфекциясини юқтириб олишдан ўзимизни максимал ҳимоя қилишимиз мумкин? Қандай эҳтиёт чораларини кўришимиз зарур?

@koronavirus_infos
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


Forward from: АйPulatov
Qadrli doʻstlar!

Har kuni koronavirus infeksiyasi haqidagi yoqimsiz xabarlar kayfiyatingizga yomon taʼsir qilayotgani rost. Ammo bu insoniyat chekiga tushgan sinov va undan qanday oʻtish Siz-u bizga bogʻliq.
Bu shunday bir sinovki, xalqning birdamligi, ahilligi, oqilligi imtihondan oʻtadi.

Bu shunday bir sinovki, hammamiz olomon emas, aslida ham katta harflar bilan yoziladigan BUYUK XALQ ekanimizni namoyon etishimiz lozim.

Ishga bormadingizmi, bu doʻstlarnikiga mehmonga borish mumkin, degani emas. Aynan uyda qolishingiz soʻralmoqda.

Oʻz-oʻzini izolyatsiya qilish bu — butun dunyodagi aqlli insonlarning yangi hayot falsafasi.

Doʻstlaringiz va yaqinlaringizga yomonlikni ravo koʻrmang. Barcha imkoniyatlarni ishga solib, uyda qolish rejimini targʻib qiling.

Biz hammamiz oʻzimiz, oilamiz, farzandlarimizni asrash uchun masʼul ekaningizni his etishimiz, Hukumat qoʻygan talablarga soʻzsiz itoat qilishimiz kerak.
Aka-ukalarim, opa-singillarim, iltimos:

Imkon qadar uydan chiqmang.
Pokiza boʻling.
Koʻchada niqobsiz yurmang.
Karantin talablarini buzmang.
Unutmang, oʻzini asraganni Oʻzi asraydi.


@pulatov_kh


Forward from: Асанов формати
Кўзга кўринмайдиган бир вирус инсониятни эмаклатди, тиз чўктирди. Неча асрлик технологик тараққиёт, армия ва атом бомбалари вазиятни қутқара олмади. Коронавирус давлат, миллат, дин, ирқ, жинс, тоифа-табақа танламайди. У энг камбағал одамга ҳам, энг бой одамга ҳам, оққа, ҳам қорага ҳам юқиши мумкин. Бу жиҳатдан у глобализациянинг янги омили бўлди.

Бир пайтлар коронавирус янги глобаллаштирувчи омил эканини айтганимда эътирозлар бўлди. Баъзилар вирус шунчаки глобализация қай даражада чуқурлашганини кўрсатаётганини айтди; яна баъзилар эса, аксинча, пандемия глобаллашувни ўлдиради деди. Бу фикрларга қўшилмайман. Аксинча, коронавирус инсониятни янада глобаллаштирди. Дунёнинг барча давлатлари бир хил муаммога тўқнаш келди. Улар бир хил йўл тутишга ҳаракат қилмоқда. Ҳукуматларни қўйинг, оддий одамлар ҳам бир-бирининг феъл-атворини кўчиряпти. Америкаликми, ўзбекми, хитойми, карантинда ўтирибди, кўчага ниқобда чиқяпти, бекорчиликда ижтимоий тармоқларга янада берилиб кетяпти, ижтимоий тармоқлар орқали бир-бирини кузатяпти, мулоқот қиляпти, амалда чегара қолмаяпти.

Машҳур тарихчи Юваль Ҳарари коронавирусдан сўнг дунё қандай бўлиши ҳақида фикрларини айтиб ўтди. Яқин келажакда фанга улкан инвестиция киритилишини, коронавирус ва унинг атрофидаги ҳамма нарса микроскоп остида ўрганилишини кутиб турибман. Ўзбек олимларига маслаҳатим: сиз ҳам тайёр туринг. Дунё миқёсида бўлмаса ҳам, Ўзбекистон ичида коронавирус ясаган ўзгаришларни ўрганиш долзарблик касб этади. Биологлар, умуман, табиий фанлар зиммасига тушадиган оғир юкни айтмаяпман – бу ўз-ўзидан маълум. Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида ҳам ўзгаришлар юз бермоқда. Доим мусаффо осмон остида юзидан табассум аримай яшашга ўрганиб қолган Тошкент кўчалари вақти келиб ҳувиллаб қолишини, одамлар постапокалиптик оламда юргандек ниқобда юришини тасаввур қилганмисиз? Бу шунчаки визуал ўзгариш. Кўзга яққол ташланмайдиган, ақл билан тушуниладиган ўзгаришлар янада глобалроқ:

- коррупционерларнинг каттаси ҳисобланган, саводсизликда, нокомпетентликда айбланган, калтак еб келган шифокорлар бир дўниб қаҳрамонларга айланди. Одамлар шифокорларнинг жамиятдаги ўрнини тушунди, уларни ҳурмат қила бошлади. Шифокорларнинг ўзи ҳам ниҳоят ўз ўрнини англаб, ғурурини тиклашига умид қилса бўлади. Шифокорлар ҳам, жамиятимиздаги кўпгина бошқа гуруҳлар сингари, ўзининг ижтимоий масъулиятини, аҳамиятини тўлақонли англамас эди деган гумондаман. Энди улар ҳам ўзининг қадрига етишини, қолаверса, ўша пора оладигани ҳам масъулиятни ҳис эта бошлашини, ўзини бундай ишлардан устун ҳис этиши, хуллас, шифокор ва бемор ўртасидаги ижтимоий муносабат ўзгаришини кутса бўлади;

- ўзбек амалдорлари, сиёсатчилари ниҳоят олди-қочди риторикадан воз кечиб, реал, барчамизнинг бошимизда турган таҳдид ҳақида самимий гапириш имконига эга бўлади. Энди “охирги уч йиллик ислоҳотлар самараси” ўтмайди. Энди ҳамма бор гапни гапиради, реал ишларни қилади – йўқса вирус ҳар биримизнинг уйимизга кириши мумкин, амалинг сени қутқармайди. Демак, пандемия аслида кўпгина гуруҳлар, хусусан, шифокорлар ва сиёсатчилар учун “тозаланиш” имкониятидир;

- одамлар орасидаги муносабатлар ҳам ўзгаради. Оддий кунларда одамлар бир-биридан узоқда бўлади, ҳамма ўз ташвиши билан овора бўлади. Қийин кунлар тараққиётни тезлаштиради, одамларни ўзгартиради. Қаҳрамонлар етишиб чиқади. Кимдир фидойилик кўрсатади, кимдир текинга ниқоб тарқатади, кимдир ухламай воқеаларни ёритади, хуллас, янги қаҳрамонлар, янги шахслар етишиб чиқади. Улар ўзгаради ва бошқаларни ўзгартиради. Одамлар бир-бирига яқинроқ бўлади, меҳр-оқибат кўпаяди, жамият шаклланиб боради;

- ниҳоят, ўзбекистонликларда умумий тарихий хотира шаклланади. Бу авлод эслайдиган, болаларига айтиб берадиган умумий хотира пайдо бўлади. Ҳаммада карантин ҳар хил хотира қолдиради, лекин бу хотираларнинг бари бир хил лейтмотивга эга бўлади. Умумий тарихий хотира ҳам жамиятни цементлашга хизмат қилади.

👉 @AsanovEldar


Яхши хабарлар ҳам бор

Коронавируснинг илк ўчоғи Хитойнинг Хубей провинциясида (маъмурий маркази Ухань шаҳри) эртага 25 мартдан бошлаб кириш, чиқиш ва умуман карантин билан боғлиқ чекловлар бекор қилинмоқда.

Провинцияда чекловлар 23 январда киритилган эди.

Демак, ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Тартиб, назорат ва масофа керак. Уйда қолсак, бу жуда осон амалга ошади.


Forward from: Nodir Abduqodirov
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
‼️Уйда қолинг‼️

📺 "Коронавирус" билан боғлиқ таътил вақтида зўр имконият.

🇺🇿“Ўзбекистон” МТРК ижодкорлари томонидан яратилган олтин архив.

📚Ўзбек адибларининг асарлари асосида яратилган радиокитоблар.

🎧Ҳар куни “МТРК Aудиокитоблар” телеграм каналидаги аудио материаллар “Aудиокитоб”, “Мумтоз ғазаллар”, “Aудиоэртак”, “Нодир овозлар” рукнлари остида жойлаштириб борилмоқда.

🎼600 соат ҳажмида, 50 га яқин номда ўзбек ва жаҳон адабиётининг бадиий юксак намуналари ва 300 дан ортиқ халқ эртаклари сизга мунтазир.

📻“МТРК Aудиокитоблар” телеграм каналига обуна бўлинг.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6430Ebssbs5gEbow


UZ: Тошкент шаҳрида 24 мартдан бошлаб барча буюм, автомобиль сотуви ва барча савдо комплекслари фаолияти вақтинча тўхтатилади.

Деҳқон бозорлари, супермаркетлар, шифохона ва дорихоналар фаолияти аввалги тартибда давом этади.

@koronavirus_infos
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


UZ: Жорий йилнинг 20 март куни Сурхондарё вилояти ИИБ Тезкор қидирув ҳамкорлик бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-техник тадбирлар давомида “Telegram” мессенжеридаги "GroupSurxondaryo" каналининг фойдаланувчиси “A N Z O R” деб номланган профиль эгаси 20 март куни соат 12:38 да "GroupSurxondaryo" гуруҳига коронавирус ҳақида, яъни, “Jo`rabayevada Bor ekan 2 kishi aniqlandi 30 daqiqa oldin” деган мазмундаги одамларни чалғитувчи, жамиятда ваҳима уйғотувчи ёлғон маълумот тарқатганлиги маълум бўлди.

Тезкор қидирув ҳамкорлик бошқармаси масъул ходимлари томонидан қўшимча олиб борилган тезкор суриштирув ишлар натижасида “Telegram” мессенжерида “GroupSurxondaryo” деб номланган гуруҳга ёлғон маълумот тарқатган “A N Z O R” номли профиль эгаси ва фойдаланувчиси Сурхондарё вилояти, Музработ туманида истиқомат қилиб, Термиз шаҳрида савдо шахобчаларининг бирида сотувчи бўлиб ишлаб келаётган фуқаро А.Б. эканлиги аниқланди.

23 март куни Маъмурий ишлар бўйича Термиз шаҳар судининг қарорига кўра, ушбу фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 205-моддасида кўрсатилган (Фавқулодда ҳолат тартиби шароитида жамоат тартибига тажовуз қилиш) ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баравари, яъни 1.115.000 (бир миллион бир юз ўн беш минг) сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

@koronavirus_infos
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


Qo'llarni sovun bilan to'g'ri yuvish koronavirus (COVID-19) bilan kurashda o'ta zarurdir.

Qo'llaringizni rasmda ko'rsatilganidek 20 sekund davomida yuvishni odat qiling.

#COVID19


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Qo'llarni sovun bilan to'g'ri yuvish koronavirusni (COVID-19) oldini olishning eng samarali va oson usullaridan biridir. Videodagi oddiy qadamlarni bajarib, siz nafaqat o'zingizni, balki yaqinlaringizni ham himoya qilasiz. 🙌🏼

#COVID19

***

Правильное мытьё рук с мылом - одно из наиболее эффективных и простых путей профилактики коронавируса (COVID-19). Следуя простым шагам в видео, вы защищаете не только себя, но и своих близких. 🙌🏼

#COVID19

@unicefuzbekistan


UZ: 23 март ҳолатига Тошкент вилояти худудида короновирус инфекцияси аниқланган фуқаролар 9 нафарни ташкил этди.

Вилоятда инфекция тарқалишини олдини олиш мақсадида 8 мартдан 9 март кунига ўтар кечаси Жанубий Кореядан келган 181 нафар фуқаро Қибрай туманидаги "Бўстон" санаториясига жойлаштирилган. Улар 14 кунлик карантин муддати тугаши муносабати билан 22 март куни карантиндан чиқарилган.

21 март куни 243 нафар Россия Федерациясидан келган фуқаро “Назарбек” сиҳатгоҳига жойлаштирилди. Уларга 4 нафар шифокор, 1 нафар эпидемиолог, 3 нафар ҳамшира, 8 нафар кичик тиббий ходим, 2 нафар дезинфектор тиббий назорат учун сафарбар этилди.

23 март кунига Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 101 нафар бемор бўлиб, улар мунтазам равишда тиббий назоратга олинган.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

@koronavirus_infos
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


Forward from: Tashqi ishlar vazirligi
O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi tomonidan akkreditatsiyadan o‘tgan barcha diplomatik vakolatxonalar diqqatiga

O‘zbekiston Respublikasi Hukumatining chet el fuqarolarini O‘zbekistondan olib chiqish uchun charter reyslarini tashkil etish to‘g‘risida ilgari e’lon qilingan qaroriga qo‘shimcha ravishda, Tashqi ishlar vazirligi quyidagini ma’lum qiladi.
Hozirgi epidemiologik vaziyat sharoitida, xususan, “Uzbekistan Airways” aviakompaniyasi ekipaji noqulay epidemiologik holatdagi mamlakatlardan qaytganidan so‘ng karantinda bo‘lishi sababli, reyslarni tashkil qilish 3 kunga qoldirildi. Reyslarning aniq vaqti haqidagi ma’lumotlar rasmiy kanallar orqali o‘z vaqtida e’lon qilinadi.


O‘zbekiston Respublikasi
Tashqi ishlar vazirligi Matbuot xizmati

https://t.me/uzbekmfa


Forward from: IIV | Rasmiy kanal
Пойтахтга олиб кирувчи ҳар бир ЙПХ масканларида дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда
Жорий йилнинг 22 март кунидан бошлаб Тошкент шаҳрида барча жамоат транспорти ҳаракати вақтинчалик тўхтатилганлиги сабабли пойтахтимизда йўналишсиз такси ҳайдовчиларининг фаолиятини назорат қилиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари биргаликда пойтахтимизнинг ҳар бир туманлари ҳудудида ва пойтахтимизга кириш чиқиш постларида, ЙПХ масканларида ҳамкорликда хизмат олиб боришиб, фуқароларга йўловчи ташиш хизматини кўрсатаётган йўналишсиз таксилар фаолиятини назорат қилишмоқда. Ҳайдовчилар бошқарувидаги транспорт воситаларида дезинфекция ишлари амалга оширилиб, йўл кира нархлари сунъий оширилиб юборилмаслиги ҳам назоратга олинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Website | Telegram | Facebook | ВКонтакте | Twitter | Instagram | Youtube | Мover


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Virusdan o'zingiz va bolalarni qanday himoyalash mumkin?🛡🦠

Biz Jahon sog'liqni saqlash tashkiloti va davlat idoralari tavsiya etgan muhim maslahatlarni jamladik.

Ushbu ma'lumotni tarqating va o'zingizni asrang!🙏🏻

@novdagroup_uz


UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирокида брифинг ўтказилмоқда. Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Карантин даврида магистратура ва бакалавриат босқичи талабаларига стипендия тўланадими?

Жавоб: Талабалар учун тўлаб бериладиган стипендиялар аввалги ҳолатида давом этаверади. Фақат тўлов турида ўзгариш бўлиши мумкин.

Яъни кимдир ҳозиргача стипендиясини нақд пул кўринишида олиб келган бўлса, таътилда эканини инобатга олиб, уларнинг розилиги асосида пластик картасига тўлақонли тушириб берилади.

Стипендия тўлашда ҳаммага бир хил қаралади: бакалаврлар, магистратура, таянч докторантура ва докторантура босқичларида ўқиётганларнинг барчаси белгиланган тартибда стипендияларини олишда давом этадилар.

Яъни стипендияли ва стипендиясиз контракт асосида ўқиётганига қаралади.

@koronavirus_infos
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирокида брифинг ўтказилмоқда. Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Карантин туфайли берилган таътил сабаб ёзда таътил берилмайдими?

Жавоб: Карантин сабаб ёздаги таътил муддати қисқариши табиий, унинг муддати карантин сабабли берилган таътилнинг қанчалик давом этишига боғлиқ.

Ҳозир навбатдан ташқари таътил неча кунга чўзилишидан қатъий назар, биз талабаларга масофавий ва мустақил таълим олиш орқали ўқув дастурларини ўзлаштиришларига имконият яратиб бераяпмиз.

@koronavirus_infos
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирокида брифинг ўтказилмоқда. Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Укам Европадаги олий ўқув юртларидан бирида таълим олиш учун грант ютиб олган, ҳужжатларини тайёрлаб апрель ойининг бошларида кетиши керак, лекин ҳозирги коронавирус карантини сабаб таълим олиш учун Ўзбекистондан чиқиб кетиш имкониятлари борми?

Жавоб:
Аввало, бироз сабр қилиш керак. Чунки биз ўша вақт – апрель ойининг биринчи ўн кунлигига қадар авиақатновлар бошлаш ёки бошламаслигини билмаймиз.

Бу ҳолда фуқаро ўша ўзи ўқимоқчи бўлган таълим муассасаси билан Интернет алоқаси орқали боғланиб, вазиятни аниқлаши керак. Асосан улар бу масалада аниқ, тўғри ва асосли жавоб бера олади. Балки улар ўқиш муддатини кейинроққа кўчириши мумкин. Чунки Европанинг деярли барча давлатларида карантин ва айримларида ҳатто фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Аммо ҳозирда Ўзбекистондан чиқиб кетиш имкониятингиз мавжуд эмаслигини ҳам маълум қиламиз. Чунки йўловчи ташийдиган барча халқаро авиақатновлар тўлиқ тўхтатилган.

Қолаверса, бу масала фақат Ўзбекистон билан боғлиқ иш эмас. Бу ҳозир глобал даражадаги масала бўлиб турибди.

@koronavirus_infos
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирокида брифинг ўтказилмоқда. Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Олий таълим муассасаларидаги тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган талабалар карантин муносабати билан контракт пулини тўлашга улгурмаган бўлса, уларга муддат узайтириб бериладими?

Жавоб
: 2019/2020 ўқув йилида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга жорий ўқув йилининг биринчи ярми учун контракт пулини 2020 йил 20 мартга қадар тўлашга рухсат берилган эди. Яъни ушбу муддатга қадар контракт тўлаган абитуриент талабаликка қабул қилинади, акс ҳолда талаба бўла олмайди.

Ўзи шундоқ ҳам бу муддат истисно тариқасида 2019 йил сентябрь ойидан бери мунтазам равишда дарсларга қатнаб турган, айрим сабабларга кўра контракт пулини 2019 йил 31 декабргача тўлай олмаган абитуриентлар учун имконият сифатида берилган эди. Ҳозиргача 20 мартга қадар тўлай олмаганлик ва муддатни узайтириш ҳақида ҳеч қандай мурожаат келиб тушмади. Агар 1 курслардан шундай мурожаат бўлган тақдирда, ушбу масала Давлат қабул комиссияси томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади.

Талабаликка қабул қилиниб, биринчи семестрни якунлаган 1-босқич ҳамда бошқа барча босқичлардаги талабаларнинг контракт пулини тўлаш муддатлари олий таълим муассасасининг ректори рухсати асосида амалга оширилади.

Чунки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сонли Қарорига мувофиқ, олий таълим муассасалари ректорларига тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатларини узайтириш ваколати берилган.

Карантин тугаганидан кейин олий таълим муассасалари раҳбарларига тавсия қиламиз улар контракт тўлаш муддатини узайтириш бўйича ўзларининг қарорларини қабул қиладилар.

Контракт масаласида муаммо бўлмайди. Ҳар йили ҳам турли сабабларга ўз вақтида тўлай олмаганларга шароит яратиб берилган. Бу йилги ҳолатда қачон ва қандай тартибда тўлов давом эттирилиши мумкинлиги юзасидан навбатдан ташқари таътил тамомланганидан сўнг албатта хабар берамиз.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Коронавирус ҳақида илмий нуқтаи назар

‼️
Агар сизга коронавирус ҳақида бирор нарса тушунарсиз бўлса, ушбу видеони албатта томоша қилинг — жуда қизиқарли ва тушунарли‼️

@koronavirus_infos
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


UZ: Хабарингиз бор жорий йилнинг 15 март куни коронавирус касаллиги Ўзбекистонда қайд этилди.

Юртимизда ушбу инфекциясининг қамрови кенгаймаслиги учун ҳукумат даражасида барча чоралар кўрилмоқда.

Касаллик тарқашига замин яратиши мумкин бўлган воситалардан бири бу – жамоат транспортларидир. Бунда фуқаролар бевосита юзма-юз мулоқотда бўладилар.

Юртимизда, айниқса, Тошкент шаҳрида транспорт турлари ҳамда қатнов кўламининг кенглиги, йўловчилар оқими юқорилиги, бу эса касаллик тарқалишида муҳим омил бўлиши мумкинлигини инобатга олиб Республика махсус комиссияси ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан жорий йилнинг 22 март кунидан Тошкент шаҳрида автобус, метро ҳамда йўналишсиз такси қатновлари вақтинча тўхтатилди.

Шаҳримиз аҳолиси ушбу вазиятни тўғри баҳолаб, ҳар қандай ваҳимага йўл қўймаслигингизни сўраб қоламан. Кўрилаётган бундай чораларнинг барчаси биринчи галда сизнинг ва яқинларингиз саломатлигини асраш мақсадида амалга оширилмоқда.

Қонуний тарзда мазкур фаолият билан шуғулланувчи хўжалик субъектлари ўзларига тегишли бўлган автомашиналарни пойтахтдаги 9 та автобус саройида Тошкент шаҳар Санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан тўловсиз дезинфекциядан ўтказиш ишлари ташкил этилди. Транспорт воситасини дезинфекция қилдирмай йўловчи ташишга чиққан ҳайдовчиларга қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилади.

Шунингдек, барча такси эгаларидан йўл ҳақини сунъий равишда ошириб юбормай, нархларни мўътадил сақлашларини сўраб қоламиз.

Юқоридаги барча чораларнинг ижроси Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси, шунингдек, Йўл ҳаракати хавфсизлиги, Солиқ бошқармалари томонидан қатъий назоратга олинган.

Анвар Жўраев,
Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи

@koronavirus_infos
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


UZ: Менинг ота-онам (Тожикистон фуқаролари) «видна жителство» билан Ўзбекистонда яшаб келишади. Уларнинг ҳужжатлари вақти тугаганди чўздириш учун карантин сабаблиТожикистондан ўта олишмади. «Вид на жителство» муддати ўтиб қолди жарима солинмайдими энди?

Жаҳонгир Хидайходжаев, Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси
: Йўқ, жарима солинмайди. Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонда бўлиш муддати автоматик равишда 5 майга қадар узайтирилди. Шунингдек, доимий яшаш гувоҳномаси ҳам узайтириб берилиши ИИВ томонидан кўриб чиқилади.

@koronavirus_infos
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

20 last posts shown.

166

subscribers
Channel statistics