Тўфон ичра пайдо бўлган
нажот кемасидек туюлди менга.
======================
Саъдулло Қуронов ёзмоқдалар
Yoshlar ishlari agentligi
va United soft hamkorligida yaratilgan “
Bek va Lola” multseriali ayni shu ehtiyojni qondirish, bolalarimizni milliy ruhda, milliy qadriyatlar asosida tarbiyalash uchun yaratildi.
Mazkur loyihada kamina ham maslahatchi sifatida ishtirok etib kelyapman. Bolalarni zamonaviy ruhda, biroq milliy zaminda kamol toptirish jamoaning eng katta maqsadi.
Marhamat tomosha qiling!
Multserial havolasi: 👉
https://youtu.be/zt-onoQ3cCo?si=WQy140WJZoWEFLxG=====================
Бундан 4-5 йил олдин Azon Media'да биз ҳам болаларимизни миллий қадриятлар билан тарбиялашда кўмакчи бўлиш мақсадида "
Алининг саргузаштлари" мульт-сериалини тасвирга олишни бошлаган эдик. Сериал машҳур болалар адиби
Эркин Малик домланинг "
Шайтонвачча найранглари" асарлари асосида олинадиган бўлиб, қарийб 100 серия бўлиши режалаштирилган эди.
Биринчи серия тайёр бўлгач, уни Дин ишлари қўмита экспертизасига тақдим қилдик. Ўша пайтдаги қўмита раҳбарларидан бири: "Бизда болалар учун тайёрланган бирорта диний контентга рухсат йўқ. Биз болаларимизни сизларга бериб қўймаймиз!", дея рухсатни рад этди. У ўз қарорини атеистик қарашдаги қуйидаги сўзлар билан асослади: "Бола вояга етгунча мусаффо бўлади. Унгача дин ё мафкурани унга сингдириш мумкин эмас. Вояга етгач у билганини қилсин".
Бироз кутиб, мультфильмни барибир Ютубда эълон қилдик. Сўнг хархашалар ва молиявий муаммолар сабаб мультфильмни тасвирга олишни тўхтатдик.
Ҳозир қарасам, "
Алининг саргузаштлари"ни томоша қилиш сони миллиондан ортибди. Сиз ҳам кўрингчи, балки сизда бу мультфильмнинг қолган сериялари ҳақида бирор фикр келиб қолар. Мультфильм ҳаволаси: 👇
https://m.youtube.com/watch?v=nKc3JD0Jtcw@MubashshirAhmad