Efirda Arslonov 📺🎥 Эфирда Арслонов


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Журналист ва филолог Адҳам Арслонов канали. Кино, адабиёт, тарих, воқеалар ҳақида расмий ОАВга сиғмаган фикрлар.
Фикрлар учун: @ArslonovgaMurojaatBot

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Sikilib ketinglar


Qòtaqtiyam tushunmadinglar


K narsani tushunmadinglar


Cho'choqboshlar


Шу қўшиқ билан мавзуни ёпамиз. Кейинги авлод биздан кўра бахтлироқ яшасин, илоҳим.

Будь лучше нас, живи не так как мы
Когда перебежишь, сжигай за собой мосты
И не ходи за нами, наш путь ложен
Беги и будь умнее нас. Будь осторожен...

Когда дойдёшь до конца не пророни ни слова
Пусть станет всё иначе, пусть будет жизнь новой
Не вспоминай нас и не пытайся прогнуться
Тебе нужно бежать, чтоб никогда не вернуться
Будь счастлив и не возвращайся назад
Не плачь, будь сильным, слышишь, вытри глаза
Верь в себя и в сердце огонь сохрани
Ну, а теперь,
Беги, дружище, беги...

https://youtu.be/RP47Z8piaZc


Forward from: Асанов. Форматдан ташқарида
Тўрт йилдан буён мавжуд бўлмиш Янги Ўзбекистон аввал-бошидан зиддиятли ҳаракатлари билан кузатувчиларда, экспертларда тушунмовчилик келтириб чиқарди: бир томондан ижобий ўзгаришлар қилинди, бошқа томондан тинимсиз орқага қадам ташланди; катта ваъдалар берилди-ю, кўп қоғозда қолиб кетди. Буни аксарият янги сиёсий элита аниқ йўлини қидираётгани билан тушунтирди. Лекин охирги кунларда у йўлини аниқлаб олди шекилли. Бугун оммавий муҳокамалар ва фуқаролик жамиятини қуриш йўлидаги озроқ (жуда оз) эришимлар йўққа чиққан кун бўлди, менимча.

Ҳар доимгидай, бошқа мавзулар трендга чиқиб, талотўп бўлиб ётган пайт баъзи муҳим ҳужжатлар қабул қилиб олинди. Хусусан, сайтлар, ижтимоий тармоқлар фаоллари ва блогерлар фаолиятига жиддий чекловлар қўйилди.

Майли ҳақорат, туҳмат, оммавий чақириқлар, порно ва этник низолар тарғиботи учун жавобгарлик. Кўнгли нозик ҳукуматимиз шунчалик хафа бўлибдики ҳар хил гап-сўзлардан, ҳатто киноя, истеҳзо билан ёзишни ҳам тақиқлаб қўйди. Мана буни ўқиб кўринг:

распространения информации, в том числе выраженной в неприличной форме, демонстрирующей неуважение к обществу, государству, государственным символам;

Бу дегани,
энди “неприличный”, яъни ножоиз оҳангда гапириш ҳам мумкин эмас. Масалан, “қачон халқ бўласан, эй оломон?” деб ёзсанг, оммага нисбатан ҳурматсизлик қилган бўласан; “кўнгли нозик амалдорларимиз” деб киноя қилсанг, амалдорларга ҳурматсизлик қилган бўласан. Хуллас, энди жазолашга, чеклашга, овоз ўчиришга, қатағон қилишга баҳона кўп топилади.

Энди нима бўлади? Тахминимча, энди қулоқ кўрсата бошлаган баҳслар, фикрлар хилма-хиллиги тўхтайди, яна хавфсиз, стерил мавзуларда ёзиш ва гапиришга қайтилади, отарчилар ва спортчилар трендга қайтади (тушишмагандиям шекилли), бир хил фикрлайдиган жамияти шаклланади, бироз бошқача фикрлайдиганлар жамиятдан қувиб чиқарилади, ўзларини хавфсиз ҳис эта олмайди, нормал яшай олмайди. Сиёсатга қизиқмайдиган, қизиқса, танқид қилмайдиган, ҳар бир қарорни маъқуллайдиган, маънавиятни, сиёсий турғунликни асраш учун ғажиб ташлашга тайёр авлод тарбияланади. Гапираётганлардан беш-олтитасининг овози ўчирилади, қолгани ўзи жим бўлади. Балки бу менинг ижтимоий-сиёсий мавзудаги охирги постимдир.

Лекин бу кунлар ҳам ўтади-кетади. Ҳаракатлар терс натижа беради. Ҳали бугун майда-чуйда мақсадларига эришиб, хурсанд бўлаётган тор фикрли кимсаларнинг бошида синади бу калтак: бир овоз ўчирилган жамиятда эртага бошқа овоз ҳам муқаррар ўчирилади. Бундай тоифадаги одамларга Робеспьернинг тақдирини бир ўқиб чиқишни тавсия қиламан.

Яна кимлардир “ишонгандик, алдандик, билмай қолдик” деб ўзини оқлайди. Кимдир “нега ўша пайти гапирмай, энди постфактум гапиряпсан?” деб яна гапирувчиларнинг овозини ўчирмоқ бўлади. Ўша пайти бутун бу тоифаларга мана шу постни кўрсатаман. У кунлар эса келади. Фақат бизнинг авлод умрининг фаол қисмини, биздан кейинги авлод эса ёшлигини йўқотган бўлади. Ўшанда яна кимлардир Янгидан Янги Ўзбекистонни қуришга киришиб кетади.


Yura Dud dahshatli dastur olibdi. Rossiyaning chekka-chekka hududlarida òlib borayotgan qishloqlar, ta'limsiz, kelajaksiz qolayotgan bolalar, ularga qòlidan kelgancha yordam berishga harakat qilayotgan, bolalar uchun tekin tògaraklar tashkil qilayotgan uch yigitning hayoti haqida hikoya qilibdi.

Sodda bolakaylarning orzulari haqida gapirishini, lekin umidsizlikni kòrib dodlab yuboray deysan. Keyin òz yurtingdagi qishloqlar, u yerda òsayotgan bolalar haqida òylaysan. Beixtiyor yiĝlab yuborasan.

Bema'ni tadbirlar, valakisalang shiorlar ostida òtayotgan, havoga uchib ketayotgan milliarlardni òylab, ĝazablanasan. Òyingning oxiriga yetolmay qolasan: nahotki, biz shu ahvolda qolib ketsak?

https://youtu.be/6mYxQ6ctV-I




Forward from: Jamshid Nurqul
O'zbekcha Vikipediyadan ajoyib yangilik!

Biz eng faol qatnashchilar uchun umumiy sovrin jamgʻarmasi $350 boʻlgan „Markaziy Osiyo oyligi“ musobaqasi 1-30-aprel kunlari oʻtkazilishini maʼlum etishdan mamnunmiz!

Sizdan nima talab qilinadi?

💡 Vikipediyadan roʻyxatdan oʻtish.

💡 Markaziy Osiyo mavzusiga doir yangi maqolalar yaratish yoki mavjud maqolalarni yaxshilash.

Kimlar ishtirok etishi mumkin?

💡 Xohlagan kishi

Musobaqa qatnashchilari qanday baholanishi, musobaqada qatnashish va boshqa tafsilotlar haqida quyida oʻqishingiz mumkin:
https://w.wiki/39K5

Musobaqa tugashi: 30.04.2021

Oʻzbekcha Vikipediya havolasi: https://uz.wikipedia.org


‘’С каждым годом воруют всё размашистей.
С мясокомбината уносят говяжьи туши. С текстильной фабрики — пряжу. С завода киноаппаратуры — линзы.
Тащат всё — кафель, гипс, полиэтилен, электромоторы, болты, шурупы, радиолампы, нитки, стёкла.
Зачастую всё это принимает метафизический характер. Я говорю о совершенно загадочном воровстве без какой-либо разумной цели. Такое, я уверен, бывает лишь в российском государстве.
Я знал тонкого, благородного, образованного человека, который унёс с предприятия ведро цементного раствора. В дороге раствор, естественно, затвердел. Похититель выбросил каменную глыбу неподалёку от своего дома. Другой мой приятель взломал агитпункт. Вынес избирательную урну. Притащил её домой и успокоился. Третий мой знакомый украл огнетушитель. Четвертый унес из кабинета своего начальника бюст Поля Робсона. Пятый – афишную тумбу с улицы Шкапина. Шестой – пюпитр из клуба самодеятельности.’’

~Сергей Давлатов, ещё в 1970х емко описал феномен воровства с предприятий как результат советской плановой экономики.

Как вы думаете, корни нашей коррупции в бывшем Союзе с этим связаны?

© Азиза Умарова.


Кечирасизлару ким қайси нарсага қизиқса шу нарса ҳақида ёзади, гапиради деган гап бор бу манглайи шўр халқда. Менга масалан, адабиёт, халқлар тарихи, кино, ростмана мусиқа ҳақидаги гаплар қизиқ.

Сизга нима қизиқлиги кимлигингизни ҳам азгинча кўрсатиб қўяди, эсдан чиқмасин-а.

Бир неча кундан бери бир ҳужжатли филм таъсирида юриппан. Қизиқсангиз кўрарсиз. Қизиқ бўлмаса, ўзингиз хоҳлаган одамлар ҳақида сўйлаб юраберинг-да.

https://youtu.be/WvcK-8Mlygc


Диёримизда алҳамдулиллаҳ, янги масжидлар очиляпти, эскилари таъмирланяпти. Бу қувончли жараённи кузатиб менда айрим мулоҳазалар туғиляпти.
Биринчиси, масжидларни ҳаддан зиёд зийнатлаш урф бўлди. Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутийга кўра уларни ранглар ва ҳандасий нақшлар билан зийнатлаш макруҳ. Бунга сарфланган маблағ учун эгасига савоб ёзилмайди. Аммо уни масжид учун эҳсон қилинган маблағ эвазига зийнатланса, бу ҳолда амал ҳаром ҳисобланади ва бу ишга бош бўлган киши қиёматда жазоланади.
Менга маълум бўлишича, бизда ҳозир ўн минглаб долларларга гумбазлар қуриляпти, меҳроблар зийнатланяпти, минглаб долларлик қандиллар ўрнатилмоқда. Юз минг долларлик минораларимиз бор. Исроф бўлаётган бу маблағларга яна бир ёки икки масжид қурса бўлади. Таъмирини кутиб турган масжидлар талай эканидан ҳам хабарим бор. Ёмон томони бу зийнатлар намозхоннинг хаёлини ўғирлайди, хушуъини йўқ қилади. Ибн Ҳумом Ҳанафий айтадилар: "Қуръон ва Аллоҳнинг исмларини дирҳам, меҳроб, девор ва тўшакларга ёзиш макруҳ" ("Фатҳул Қадийр", 1/310). Шундай экан катта маблағлар кетказиб масжид меҳробларини безашнинг кароҳияти бор.

Ва янада ёмонроғи масжидлар кимўзарга, ўзаро фахрланишга барпо этилаётгандек. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Одамлар масжидлар билан фахрланмагунларича қиёмат қойим бўлмайди" (Абу Довуд, Насаий ва Ибн Можжа ривоятлари). Имом Бухорий Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда: "Яҳудий ва насронийлар зийнатлагандек зийнатлайдилар" дедилар.

Иккинчиси, шунча катта маблағлар эвазига қурилаётган масжидлар кичик ва тор қуриб қўйилмоқда. Баланд, лекин сиғимсиз бўлиб қолмоқда. Жума кунлари намозхонларнинг аксари қор-ёмғирлар ва жазирама қуёш остида қолиб кетмоқда. Ўша зийнатлар ўрнига кенгроқ ёки икки-уч қаватли масжидлар қурса ёки жуда бўлмаганда ёмғирпўш тикласа бўлади. Тўғри, бу ерда архитектура идораларининг ҳам белгилаган меъёрлари бор экан, лекин уларни келишиб ҳал қилса бўлади.

Аллоҳ таоло Тавба сурасининг 17-оятида: "Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қиларлар", дейди.
Обод қилиш зийнатлаш, нақш ўйиш билан эмас, уни қуриш, ибодат, тоат, Қуръон тиловати, эътикоф ва таълим билан обод бўлади.

Шундай экан масжидларимизни содда, оддий лекин сиғимлироқ қилиш кераклигини сўрар эдим.

© Мубашшир Аҳмад домла.


Песен, ещё ненаписанных, сколько?
Скажи, кукушка, пропой
В городе мне жить или на выселках?
Камнем лежать или гореть звездой, звездой?

Солнце моё, взгляни на меня
Моя ладонь превратилась в кулак
И если есть порох, дай огня
Вот так

https://youtu.be/vM2O-weQuEA


Чё ты как чмо? Чё ты как чёрт?
Чё ты, не патриот?
Ты чё, волчонок? Ты дохуя умный?
Слышишь, ты чё нах?
Ты же крещёный! Ну ты ж не копчёный?
Ну вот и всё нах!
Хочешь быть порабощённым?
Слышь, я тебе повторяю ещё раз
Чё ты как чмо? Чё ты как чёрт?
Чё ты, не патриот?

https://youtu.be/rVYtS_cp-yc


Президент ташрифидан кейин Наманган вилояти, хусусан Бунёдкор маҳалласида қандай ўзгаришлар бўлди? Одамларнинг оғирини енгил қилиш, тоза ичимлик суви, электр энергияси билан таъминлаш мақсадида қандай ишлар амалга ошириляпти?

Президент билан учрашган, унга муаммоларини айтган одамлар кўтарган масалалар қандай ҳал қилиняпти? ”Адолат тарозиси”нинг навбатдсги сонида шу ишлар ҳақида одамлар, мутасаддилар билан суҳбатлашдик. Ҳаммасини ўзимиз бориб кўрдик.

Намаганнинг мард ва танти, меҳнаткаш одамлари билан гаплашиб, жуда хурсанд бўлдик. Бирор жой обод бўлса, амалий иш қилинса хурсанд бўласанда одам.

https://youtu.be/bp87BOmUE7U


Forward from: Shahnoza Soatova blogi
ЛГБТга қарши бўлиш ёмон эмас! Бу радикаллик ҳам эмас. Ўша ўзимиз намуна келтираётган ривожланган жамиятларда ҳам мазкур масалага тарафдорлар ва қаршилар ўртасида доим баҳс кетади – ҳеч ким қаршиларни радикал демайди.
Ҳозир кузатяпман, шу масалани деб жамият бўлиниб, одамлар бир-бирини ҳақоратлаб, ортга қайтадиган кўприкларни ёқиб ташлашяпти. Эртага ҳаёт давом этади. Бир-бирингизни радикал ё пи... деб ҳақоратлаб, бошқа кўп нуқталарда умумий қарашга эга бўлган маслакдошлар юзкўрмас бўлиб кетманглар. Бу хайп ҳам уч кунда ўтади.

***
Одамлар нега ЛГБТга қарши, нима учун уни инсоннинг фундаментал ҳуқуқлари деб тан олишни истамайди? Чунки бу ерда нафс масаласи бор. Ўғил ва қиз ўстираётган она сифатида тушунаманки, эртага фарзандларимиз шу нарсага мойиллиги бўлмаса-да, жозибали кўрсатилгани учун, ортидан эргашиб кетиши мумкин. Бу ҳуқуқ эмас, бу жамият қабул қилишни истамаётган нарсаларни мажбурлаб тиқиштириш, шов-шув кўтариш, шаллақилик орқали мақсадга эришишга уринишдир.

***
Митинглар, намойишлар ўтказиш тартиби бор. Уни бузиб намойиш ўтказилганида, нега ҳуқуқ-тартибот органлари етарли реакция қилмади? Ҳатто Трамп ўз тарафдорларини гиж-гижлаб Капитолийга йўллагани учун ўзига яраша оқибатлар бўлди, нега Базаров “Хасти имом”га одамларни чорлаганида, унга индашмади?

***
Мен ҳозир калтакланиб шифохонада ётган одамга негативни йўналтиришни истамайман. Лекин унинг кўзлаган ниятлари ва айтаётган гаплари бир эканига ишонмайман. Базаров провакация қилди: бирдан ЛГБТ ҳуқуқларини юқори пардада, агрессив тарзда қичқира бошлади. Унга Аниме ва К-поп ишқибозларини ҳам қориштириб юборди (кўпи ёш болалар улар). Ахир, бу мавзу долзарб эмасди. Қолаверса, аввалдан натижа маълум: одамлар демократия истайди, лекин уларда толерантлик, муроса чегараси бор, натижа аён-ку! Қичимаган жойни қашиб яра қилган беморни “қичима” дардидан даволамайдилар, қўлини тийиб юришни тавсия қиладилар.

***
Твиттерда Агнешка Пикуличка (аккредитация можаросида шу аёлнинг ёнини олгандим, чунки “доим ҳақ тарафда бўл” деб ўргатишган менга, ўшанда уни ҳақ тараф деб ишонганман) “радикаллар Базаровни уриб кетишди” деб провакатордан жабрдийда ясаяпти. Ҳали ким ургани номаълум (!) Кейин оловни сув билан ўчириш ўрнига бензин сепиб, етмаганига ўзига ҳам ўша бензиндан қуйиб олган одам ёниб кетиши тайин. Шунда у “мени ёқиб юборишди!” деса, ёлғончи бўлади! Агнешка, бу ишингизни ёқламайман!

***
Хўп, Базаров провокация қилибди, лекин у ёлғиз эмасди. Зўравонликка даъват қилувчи фитначилар ҳам етарли бўлди. Бир одамга нисбатан омманинг нафратини йўналтириш нотўғри, шундайларни ҳам жавобгарликка тортиш керак, чунки эртага бу механизмлардан бошқа мақсадларда ҳам фойдаланишлари мумкин. Ҳаммаси қонуний йўл билан ҳал қилинганида эди... Энди нимага эгамиз? “Самосуд”, халқаро майдонда ахборот манипуляцияси, ўзбек халқига ўзи муносиб бўлмаган ёрлиқлар илиниши ва “демократия шу бўлса, керак эмас” деган нотўғри хулосалар... Провакаторлар ютди. Қолганлар ютқиздик!

***
Ҳаммаси бошқарилаётган бир жараён деган гумоним бор. Лекин нима бўлишидан қатъи назар позицияларим қуйидагича:

ЛГБТ тарғиботига қаршиман!
Зўравонликка қаршиман!
Демократия барибир яхши!

@shahnozxon


Forward from: Shahnoza Soatova blogi
Тилларига занжир осган итбалиқлар

“...юлдузлар йироқлигидан, ой ойдинлигидан, офтоб оташлигидан, ер юмшоқлигидан, тош қаттиқлигидан, сув суюқлигидан, тун қоронғилигидан, йўл узунлигидан норози қичқирмоқда. Одамлар жим, одамлар жим, одамлар жим!”

Темурпўлат Тиллаевнинг “Ўлим ўпқони” асарини кеча ўқиб тугатдим - ҳақиқий триллер! Мистика, фантастика аралаш ўта реалистик тасвир. Даҳшатли воқеалар шу қадар тиниқ. серранг ва реал тасвирланганки... Айниқса етти кун ёққан ёмғир фонида содир бўлаётган фалокатларни дераза ортида ростанам ёмғир ёғиб турганда ўқиш... даҳшат босди мени. Мана сўзнинг қудрати! Бир ухлаб туриб, бозорга бориб, концертга тушиб келдим ҳамки таассуротлар хиралашмаяпти, эҳтирослар босилмаяпти. Балки ёзсам тинчланарман.

Тасаввур қилинг, нотаниш асарни ўқий бошладингиз. Ровий сюжетни баён қиляпти: дўсти унга ўзининг дўстининг сирли ўлими ҳақида ҳикоя қиляпти ва шу аснода у марҳумнинг кундалигини ўқиб беряпти. Асосий воқеалар ўзи шу кундаликда ёзилган, аммо унгача ўқувчи нечта ҳикоя ичидаги ҳикоялардан ўтиб бориши, қанча даҳшатларни бошдан кечириши керак. Дафтарни ҳар бир ҳикоячи ўқийди ва эси оғиб қолаверади. Охирида ўша дафтарга етиб борган ўқувчини ҳам даҳшат босади - мен ҳам эсдан оғаманми энди деб. Композиция шунақа - квест, лабиринт!

Сюжетга жойланган фикр эса ундан ҳам даҳшат - қаҳрамон ҳақиқат қидиради, топади, топган ҳақиқатини ичда сақласа, эсдан оғиб ўлади, бировга айтса, ўлдиришади. Айтсам ўлдирурлар, айтмасам ўлам... Тилларига занжир осган итбалиқлар дейди қаҳрамон жим юрганларни.

Ёшлигимда қўрқинчли фильм кўрсам, қўрқсам ҳам охиригача борардим - бу менга қўрқувларимни енгиш учун тренировка бўларди. Фильм охиригача жорий қўрқувни енгиб боришни эплаш осон, аммо фильмни кўриб бўлгач давом этадиган қўрқувнинг узун думини кесиб ташлаш қийин бўларди: неча кунгача кечаси ҳовлига елғиз чиқишга қўрқиб юрардим. Ўша ҳолатдаман, хуллас.

Адреналин иштиёқмандлари учун зўр асар, эсдан оғдирай дейди. Ҳажми ҳам катта эмас: 60-70 бетлар. Икки соатда ўқиб чиқдим. Лекин бир умр унутмасам керак шу икки соатни.

@shahnozxon


Mayli, kuningizni xayrli tugatinglar, og'alar. Gruzinlarning uch ro'molli (Trio Mandili)si bilan. Tog'larning bag'rida kuylayotgan bu qizlar aslida buloqday gap. Odamning ko'ngli ravshan tortadi, yengil tortadi. Agar unday bo'lmasa, Xurshid Abdurashid aytganday sex so'zini seks deb o'qiydigan ma'naviy jalablardan birisiz shekilli.

https://www.youtube.com/watch?v=zMTwB5iI3uE


Шу эълонни тарқатинг илтимос. Бир боланинг ҳаётини асраб қолайлик.


Жамолидинова Ойша, эндигина 8 ойлик бўлди. Докторлар туғма ўт йўллари ривожланмаган деб ташхис қўйишди. Оқибатда, ўт суюқлиги жигарга сингиб жигарни зарарлади. Ҳозирда жигар серрози бошланган. Қизчани зудлик билан Ҳиндистонга олиб бориб жигарини трансплатация (пересатка) қилиш керак. Бу учун 40 минг доллар маблағ зарур. Илтимос қўлдан келганича ёрдам қилинг. Аллоҳ рози бўлсин🙏
Карта:
Узcард
8600041771168383
Анвардинова Озода (қизчанинг онаси)


Папа, я тебя люблю, деб кутиб олди қизим.
Ишдан қайтишим билан битта юзимдан ўпиб қўйди.

Бир неча кун олдин Навоийда бир аёл ўзини 3та бола билан поезднинг тагига ташлаб нобуд бўлди. Буган аёл ўғил туғмаганлиги учун эри томонидан доимий босимга учраганлиги маълум бўлди. Сўнгги ҳомила қиз эканлиги сабабли аборт ҳам қилинган экан.

Жамият ўғил фарзанддан култ ясаб олган. Бироз кенг дунёқарашга эга одамга фарзандларни ажратиш ёввойилик бўлиб туюлсада, афсуски нечталаб фарзанд ва оилалар айнан ўғил йўқлиги учун бахтсиз яшашга мажбур бўлмоқда. Нечталаб аёллар ўғил фарзанд туғмаганлиги учун эри ва жамиятнинг босимига учрамоқда.

Бугун икки ўғил ва бир қизнинг отаси сифатида айтаманки, қиз боланинг ўрни бошқача. Жойи келганда бир қиз учта ўғилнинг ўрнини босиши мумкин. Оилада кўпинча қиз отага меҳрибон, ўғилдан кўра яқинроқ бўларкан. Ҳам ўғил, ҳам қиз ўстираётганлар мен нима демоқчи эканлигимни яхши тушунишди деб ўйлайман.

Аввало фарзанд Оллоҳнинг неъмати. Унинг ўғил ёки қизлиги аёлга қараб эмас, берганига қараб бўлади. Илмий томондан фарзанднинг ўғил ёки қиз бўлиб туғилиши Х ёки Y хромосомаларга боғлиқ. Бу факторни айнан эркак кишининг хромосомалари ҳал қилади. Демак, фарзанднинг жинсини ҳал қилиш илмий томондан аёл кишининг функцияси эмас.

Аввало, ўғил ёки қиз деб фарзандни ажратиш бу қолоқлик бўлса, кейин бу разилликдир. Фарзанднинг жинси учун аёлни айблаш бўлса билимсизликдир. Фарзандсиз юрган, тирноққа зор оилалар қанча...

Динимизда ҳам учта қиз фарзандни катта қилган ота жаннатга тушади деган жойи бор.

Менгача ҳам бу мавзуда кўп гапирилган ва ёзилган.
Қизларимизни қадрлайлик, фарзандни жинсига қараб ажратмайлик.


© Фируз Аллаев.

20 last posts shown.

780

subscribers
Channel statistics