Асанов. Форматдан ташқарида


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Каналда бу пост ҳазил, буниси жиддий деб тушунтирилмайди. Постиронияни тушунмайдиганлар ўқимасин.
Асосий канал: @AsanovEldar
Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi
Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кўз бирла қошинг яхши, қабоғинг яхши,
Юз бирла сўзинг яхши, дудоғинг яхши.
Энг бирла менгинг яхши, сақоғинг яхши,
Бир-бир не дейин, бошдин аёғинг яхши.


Навоий шу шеърни ёзиб, ўқиб берганида, эшитганлар мана шунақа қараган бўлса керак.

1.3k 0 24 12 83

Нега жарроҳ одамни кесиб титкилаб ётса, одам ўлиб қолмайди, лекин ножарроҳ одам пичағди шундай сайволса ўлиб қолади? 🤔


Янги яхши самош очилибди Тошкентда, зўр. Қаердалигини айтмайман. Клиенти кўпаймасин, бемалол ўтириб бўлмай қолади.

1.9k 0 7 20 156

Шу каналчани титкилаш чоғида масон яҳудлар фитнасини фош қилдим.

Бир замонлар, 2021 йилда каналчага бир маънавиятчи каналдан форвард қилган эканман. Ҳозир ўша каналнинг отини иврит тилида ёзиб қўйибди. Ëпиқ каналга айлантирилган. 👀

Маънавиятчилар орқасида (ҳам) кимлар турганини билиб олдинглар.

2.2k 0 3 12 101

Йўқ аслида ёмон эмас. Бир зиёли қатлам сифатида обрў, аудитория, таъсир бор. Иш, пул бор (илгари иш ҳам, пул ҳам йўқ эди). Қора туш замонларидаги каби шунчаки борлигимиз учун гап эшитиб юрганимиз йўқ. Шу ижтимоий-сиёсий масалани айтмаганда, бошқа масалада гапириш, ёзиш эркин, эски замоннинг аҳмоқона чеклов ва мажбуриятлари йўқ. Ижод қилиб, илм қилиб, дунё кезиб юрибмиз.

Қора туш замонида нуқул депрессияда юрган бўлсак, ҳозир ҳарқалай кулишга кайфиятимиз бор — ҳамма нарсанинг устидан кулиб, ўзимизни хурсанд қилиб юрибмиз, чунки жа ўлиб кетаётганимиз йўқ, яшаса бўлади. Шунга жа ношукур бўлманглар. Яна нима қипперсин?


2017—2020 йилларда бир умид туғилиб, сураман деганлар сурмаган, зиёлилар фаоллашган, иқтисод ва медиа ўсган, сўз эркинлиги анча кенг бўлган давр экан. Сўз эркинлиги ана чекланади, мана чекланади деб қўрқиб юриб, карантин пайти чекловлар кўпайиб кетди, 2021 йилда бунга қарши ёзиб юрдик, фойдаси бўлмади. 2022 йилдан анча мослашиб қолдик. Ўзимизга эҳтиёт бўлиб, ёзиш мумкин бўлган нарсани ёзиб, яна баъзи масалаларда имкон қадар силлиқлаб ёзиб, қолган масалаларда ҳазил, юмор, постирония қилиб, фикримизга етти қават қоғозга ўраб берадиган бўлдик. Жамиятнинг бетоқатлашуви сиёсатни бетоқатлаштирдими, сиёсатнинг бетоқатлашуви жамиятни бетоқатлаштирдими, шуни тушунмай қолдим. Лекин ўзимизни чеклаб, икки томондан (жамият ва сиёсат) босим туфайли ўзимизни цензура қилиб яшашга қайтадан ўргандик.

Буёғи нима бўлади? Ҳеч нарса бўлмайди, ўрганиб қолдик, давом этамиз, ҳаммаси яхши, раҳмат. Саломат бўлинглар, аҳволимни сўраганларингга раҳмат яна бир бор.


Кеча нимадир бўлиб, шу каналчани бир бошидан қараб чиқдим. 2021 йил 9 март куни очган эканман. Бошида жиддий каналча бўлган экан. Асосан ҳукумат танқиди, сўз эркинлигининг бўғилишига қарши танқидлар, жамиятнинг радикаллашувига қарши танқидлар, сўз эркинлиги, демократия, либерализм ҳақида кескин нарсалар ёзган эканман.

Секинлик билан постлар ҳажми қисқариб кетиб, жиддийлик йўқолиб, ҳазилга ўтиб кетган экан. Бу учта нарсани кўрсатади: сиёсатнинг ўзгариши (танқидларга қарамай, барибир цензурани кучайтирворишди азаматлар), жамиятнинг ўзгариши (бетоқатлик ва радикаллик авж олди) ва мендаги ўзгаришлар (ҳаммасидан ҳафсалам пир бўлиб, юмор ва постирония билан Ўзбекистонда бўлаётган ҳамма нарсанинг устидан кулишга ўтиб кетдим). Уч ярим йилда шунча нарса ўзгарибди.

Мени саройликда, бефарқликда, бетоқатликда, яна бир нарсада айблайдиганларга кўрсатворинглар шу постни.

6.7k 2 18 14 88

Ҳар январь шу бўлар такрор.


Бу боланинг дардини тушундим.

2.3k 0 11 91 145

Шаҳарнинг киндигида ўсган ҳозирги ёш болалар: қандай қилиб туалетга тушиб кетиш мумкин? 🤔

Қўшнимнинг каклиги: пивомни ушлаб туринглар.


Болаликда кимнидир ҳеч ишонтира, кўндира олмаганда айтиладиган бир гап бор эди: ишонмасанг ишиб кет, туалетга тушиб кет.

2.2k 0 5 22 157

Кун.узда, Дарё.узда ишлаганимда жуда кўп мурожаат келарди ўқувчилардан. Кимлардир жуда асабийлашиб эътироз билдирарди, тахминан мана бунақа руҳда: "учта одам бўлмайди, уч нафар одам бўлади, менам бўлмайди, мен ҳам бўлади, қивор бўлмайди, қилиб юбор бўлади, нега унақа ёзасанлар, ўзбек тилига душманмисанлар?" деган. Бундай қатъий қоидалар белгиланмаган, қаердан олдинглар, ҳамма шаклга рухсат бор деб тушунтириб қийналиб кетгандим.

Фурсатдан фойдаланиб, шу эътирозларнинг барчасига умумий жавоб бермоқчиман. Пошёл ҳамманг, тушунмасанг шишиб ўл, ёқмаса ўқимай йўқолиб кет!

2.3k 0 6 52 208

Киви ўзбекчада маймун шафтоли бўлишини бугун билдим.

2.5k 0 17 29 115

Энг тушунмаган одатларимдан бири "чёрная касса". Навбатма-навбат пул йиғиб берилади. Ҳар ой 100 доллардан берасан масалан, охирида сенга ҳам шунчадан йиғиб беришади. Шуни банкда сақлаб тўплаб қўйса фойдалироқ, айланиб келгунича қийматини йўқотади.

2.6k 0 15 140 150

Қўрқманглар.

2.6k 0 3 12 164

Эҳ, майли, сиқилмай, вес йўқотиб, фигурам бузилади.


Яъни "ҳарип" демадим, айнан "ғариб" деди. Бу бир эскирган шаклми, янги шаклми, ёки бола бадиий асарлардан билволганми, тушунмай қолдим.


Бугун бир тадбирчада бир ёшгина бола кимдир ҳақида гапириб туриб, "у ғариб" деди. Кейин "узр, ғариб демоқчимас эдим, у вилоятдан Тошкентга келган" деди.


Бугун яна овқатдан дам олишга қарор қилдим. Ўрнига қозон патир! Десертча енгилгина!


Кекссиз қийналиб кетган талабаларга осон рецепт экан.

2.4k 0 5 34 137
20 last posts shown.