Forward from: Shahnoza Soatova blogi
ЛГБТга қарши бўлиш ёмон эмас! Бу радикаллик ҳам эмас. Ўша ўзимиз намуна келтираётган ривожланган жамиятларда ҳам мазкур масалага тарафдорлар ва қаршилар ўртасида доим баҳс кетади – ҳеч ким қаршиларни радикал демайди.
Ҳозир кузатяпман, шу масалани деб жамият бўлиниб, одамлар бир-бирини ҳақоратлаб, ортга қайтадиган кўприкларни ёқиб ташлашяпти. Эртага ҳаёт давом этади. Бир-бирингизни радикал ё пи... деб ҳақоратлаб, бошқа кўп нуқталарда умумий қарашга эга бўлган маслакдошлар юзкўрмас бўлиб кетманглар. Бу хайп ҳам уч кунда ўтади.
***
Одамлар нега ЛГБТга қарши, нима учун уни инсоннинг фундаментал ҳуқуқлари деб тан олишни истамайди? Чунки бу ерда нафс масаласи бор. Ўғил ва қиз ўстираётган она сифатида тушунаманки, эртага фарзандларимиз шу нарсага мойиллиги бўлмаса-да, жозибали кўрсатилгани учун, ортидан эргашиб кетиши мумкин. Бу ҳуқуқ эмас, бу жамият қабул қилишни истамаётган нарсаларни мажбурлаб тиқиштириш, шов-шув кўтариш, шаллақилик орқали мақсадга эришишга уринишдир.
***
Митинглар, намойишлар ўтказиш тартиби бор. Уни бузиб намойиш ўтказилганида, нега ҳуқуқ-тартибот органлари етарли реакция қилмади? Ҳатто Трамп ўз тарафдорларини гиж-гижлаб Капитолийга йўллагани учун ўзига яраша оқибатлар бўлди, нега Базаров “Хасти имом”га одамларни чорлаганида, унга индашмади?
***
Мен ҳозир калтакланиб шифохонада ётган одамга негативни йўналтиришни истамайман. Лекин унинг кўзлаган ниятлари ва айтаётган гаплари бир эканига ишонмайман. Базаров провакация қилди: бирдан ЛГБТ ҳуқуқларини юқори пардада, агрессив тарзда қичқира бошлади. Унга Аниме ва К-поп ишқибозларини ҳам қориштириб юборди (кўпи ёш болалар улар). Ахир, бу мавзу долзарб эмасди. Қолаверса, аввалдан натижа маълум: одамлар демократия истайди, лекин уларда толерантлик, муроса чегараси бор, натижа аён-ку! Қичимаган жойни қашиб яра қилган беморни “қичима” дардидан даволамайдилар, қўлини тийиб юришни тавсия қиладилар.
***
Твиттерда Агнешка Пикуличка (аккредитация можаросида шу аёлнинг ёнини олгандим, чунки “доим ҳақ тарафда бўл” деб ўргатишган менга, ўшанда уни ҳақ тараф деб ишонганман) “радикаллар Базаровни уриб кетишди” деб провакатордан жабрдийда ясаяпти. Ҳали ким ургани номаълум (!) Кейин оловни сув билан ўчириш ўрнига бензин сепиб, етмаганига ўзига ҳам ўша бензиндан қуйиб олган одам ёниб кетиши тайин. Шунда у “мени ёқиб юборишди!” деса, ёлғончи бўлади! Агнешка, бу ишингизни ёқламайман!
***
Хўп, Базаров провокация қилибди, лекин у ёлғиз эмасди. Зўравонликка даъват қилувчи фитначилар ҳам етарли бўлди. Бир одамга нисбатан омманинг нафратини йўналтириш нотўғри, шундайларни ҳам жавобгарликка тортиш керак, чунки эртага бу механизмлардан бошқа мақсадларда ҳам фойдаланишлари мумкин. Ҳаммаси қонуний йўл билан ҳал қилинганида эди... Энди нимага эгамиз? “Самосуд”, халқаро майдонда ахборот манипуляцияси, ўзбек халқига ўзи муносиб бўлмаган ёрлиқлар илиниши ва “демократия шу бўлса, керак эмас” деган нотўғри хулосалар... Провакаторлар ютди. Қолганлар ютқиздик!
***
Ҳаммаси бошқарилаётган бир жараён деган гумоним бор. Лекин нима бўлишидан қатъи назар позицияларим қуйидагича:
ЛГБТ тарғиботига қаршиман!
Зўравонликка қаршиман!
Демократия барибир яхши!
@shahnozxon