Forward from: Zafarbek Solijonov
TEMU ҳақида
Телеграм каналларда TEMU ҳақида танқид, эътирозлар кўпайди. Уларга қарши ўз фикрларимни билдиришни маъқул деб билдим. Одатда бу каби масалаларга аввало истеъмолчи сифатида қарайман. Рақобат қўмитаси раиси бўлмасак ҳам ҳар биримиз аслида истеъмолчимиз.
TEMUʼдан келадиган маҳсулотларнинг тагида барча маълумотлар ёзиб қўйилган бўлади. Аввало буюртма бераётганда барча ҳолларда маҳсулот остидаги ёзувларга қарашни тавсия қиламан. Маҳсулот ва унинг остидаги ёзувлар икки хил бўлиши камдан-кам учрайдиган ҳолат. Тўғри, реклама масаласида бўрттириш бўлган бўлиши мумкин. Расмга алдангандирсиз. Бироқ бу масала ушбу арзон товарлар киришига тақиқ қўйилиши ёки қўшимча солиқ юкланиши, ёки бўлмаса, қайсидир "эркатой" компаниягагина имтиёз бериш билан ҳал қилинмаслиги керак.
Асосий масала — истеъмолчида қўлидаги пулга яраша доим танлови қолиши керак деб қаралишида. Бир тарафдан машиналарга қўйилган қўшимча божхона тўловларига қарши чиқсак, вой-дод монополия десак лекин бошқа тарафдан айнан TEMU каби халқаро компанияларга қийинчилик, тўсиқ сўрасак, энг камида кулгили вазиятга қоламиз. Тўғрими? Ёмон маҳсулот бўлса, нархига арзимаса, истеъмолчи ўзи ҳаммасини тартибга келтириб қўяди. Сотволмай қўяди, тамом. Доим "нархга яраша маҳсулот" олтин қоидасини унутмаслик керак.
Шунингдек, эртага ЖСТга қўшилишни кўзлаган давлатнинг тадбиркорлари рақобатдан қўрқмаслиги, қочмаслиги керак. Ҳали тўлиқ очилмаган бозорда битта рақибдан қўрқадиган бўлса, бу кабилар эртага нима қилади? Рақобат бўлиши фақат ва фақат сифат ўсишига хизмат қилади. Қадрияти ошган истеъмолчилар эса яхшисини ажрата оладиган бўлади, вақт ўтиб. Ҳам TEMUʼда сифат назорати айрим бизнинг компаниялардан кўра яхши бўлиши керак, ўрганилса.
Мени хурсанд қилган томони шундаки, UzPost ҳам соққага интиляпти. TEMU билан ҳамкорлик қилса, соққали ишларга кирса, бюджет ҳисобига кун кўришдан бориб-бориб тийилади. Молиявий мустақил бўлади. Бизам ортиқча солиқ юкидан қутуламиз. Мамлакатда логистика ривожланади. Янги иш ўринлари, бюджетга тушум ва бошқалар яхшиланади. Доим узоқни кўзлайвериш керак.
👉 @Zafarbek_Solijonov