Zafarbek Solijonov


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Forward from: YURISTKADR
Энди фаол юристни олиб кириб кетишибди.

Инстаграмда фаол бўлган юристлардан Музаффар укамизни ичкарига олиб кириб кетишибди. Унга нисбатан иш очилган дейишяпти. Қандайдир автосалонга нисбатан билдирган танқидий фикри бунга сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Ҳозир Музаффар каби ғайратли ёшлар одамларга уларнинг ҳуқуқларини танитишда тиним билгани йўқ. Улардан жамият ва оддий одамлар наф кўряпти: тайёр текин ҳуқуқий маслаҳат.

Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, бугун фирибгарлик қайси соҳада энг кўп учраяпти? Албатта, автомобиль савдосида. Минглаб одамлар автомашина сотиб оламан деб фирибгарларнинг тузоғига тушяпти. 2024 йилнинг ўзида масалан, kun.uz нашри кетма-кет эълон қилган журналистик суриштирувлар ҳақиқат бўлиб чиқди, қанча автофирибгарлар фаолиятига чек қўйилди.

Ҳайрон қолдиргани, бу ёқда Музаффарга ўхшаган ёш юристларнинг автофирибгарликка қарши олиб бораётган ҳаракатлари кимларгардир малол келаётганга ўхшаяпти. "Замминистрнинг жияни" деган гаплари бекорга эмасми дейман. Тўғриси, "заказ"нинг хиди келяпти.

👉@yuristkadr


Ўзбекистондаги барча фаол юристларни ҳамкасбимиз қўлловига чорлайман🙏


Юрист укамиз Музаффарни ичкарига олиб киришгани, иш очишганини айтишяпти. Фаоллар ва журналистларни ушбу масалага қизиқишини сўраб қоламан. "Замминистер"нинг жияни деган жойи муҳим шекилли...

👉 @Zafarbek_Solijonov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Қиз бола ўқиши шартмас, ўғил бола ўқиши керак деб қизларнинг ўқишига сармоя тикмаслик энг катта хато” -  Масуда Караҳоджаева.

Парда Подcаст - хотин-қизлар муаммоларини ёритиш, жамоат фаоллари, экспертлар билан биргаликда уларга ечим топиш бўйича эркин суҳбат.

https://www.youtube.com/channel/UCZ5Xv8UVg83hrpyOzL3yJIw


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Яҳудийлар

👉 @Zafarbek_Solijonov


Ҳатто хусусий клиникада ҳам бепул даволанадиган тоифалар бор. Инстаграм саҳифамда шу ҳақда видео чиқардим. Кўринглар, комментлар кутаман.

👉 Инстаграм саҳифам

@Zafarbek_Solijonov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қизиқ кейс. Журналистлар борса бўларкан. Завод бошқача усулларда босим қилмагани бир тарафдан яхши лекин. Суд ҳал қилгани дуруст.

@Zafarbek_Solijonov


Европа Иттифоқи вакиллари Ўзбекистондаги нодавлат-нотижорат ташкилотлар масаласига борган сари кўпроқ эътибор қаратишни бошлади.

ННТлар жамиятнинг турли қатламлари учун муҳим, айниқса ижтимоий масалаларда. Евроиттифоқ бунга эътибор қаратаётгани ва бефарқмаслиги бир қарашда яхши. Бироқ шу ерда "лекин" деган жойи ҳам бор.

Халқаро ташкилотлар томонидан киритилган норма, тавсиялар Ўзбекистон томонидан амалга ошириб борилмоқда. Аммо айни вақтда ҳар қачонгиданам. хавфсизлик масаласиниям унутмаслик керак.

ННТ теорияда пул ювиш схемалари, ноқонуний пул айирбошлаш механизмлари, терроризм ва оммавий тартибсизлик яратиш учун база бўлолади. Ҳамма ННТлар шу билан шуғулланади демоқчимасман. Лекин ННТ ниқоби остида турли "махинация" ишлар орқали ноқонуний ҳаракатларни турли давлатларда, борингки ўша Европанинг ўзидаям учратиш мумкин.

Давлат ННТларга шароит яратиб берган ҳолда уларнинг молиявий олди бердисини тўлиқ назорат қилиши керак. Назорат деганда тақиқ назарда тутмаяпман. Шунчаки, давлатда пул қаердан келиб қаерга кетаётгани, нимага сарфланаётгани ҳақида очиқча маълумот бўлиши шарт, шаҳар бедарвозамас.

ННТларни турли сабабларга кўра назорат қилмайдиган давлатларга қаранг. Мисол учун Сурия каби давлатлар. Хоҳлаган давлат "через через" қилиб ННТ очволади ва пул юборишни бошлайди. Бу пуллар мамлакат ичида уни юборган давлатнинг манфаатлари учун ишлатилади. Янги раҳбари Жўлоний ҳам мустаҳкам давлатчилик қурмоқчи бўлса, бу масалада олдинги даврда қилинган хатолардан хулоса қилса керак.

2024 йилнинг декабрида бўлиб ўтган йиғилишда Евроиттифоқ элчиси ННТларни четдан келадиган пулларини умуман назорат қилмасликка чақирди. Бу ғалати чақириқ, менимча. Депутатларимиз ННТларни фаолият жараёнларини янада енгиллаштирувчи ва шу билан бирга давлатни уларни молиявий ҳаракатларини тўлиқ назорат қилишини таъминловчи қонун ишлаб чиқиши керак.

Хуллас, нодавлат нотижорат ташкилотлари бугунги кунда жамият ҳаётининг узилмас қисми. Аммо уларнинг фаолиятини давлат мен айтган йўналишда назорат қилиши зарур. Боиси хавфсизлик биринчи галдаги вазифа.

Сўнги икки йилда Ўзбекистондаги ННТлар чет элдан умумий ҳисобда 174,4 млн доллар донорлик пулларини олишганакан. Бу яхши, пул киряпти, аммо бу пуллар яхшиликка ишлатилдими? Келажакда бундай саволларга "ҳа" деб жавоб бера олиш учунам улар назорат қилинаётганидан кўнглимиз ҳотиржам бўлиши керак. Нимадир бўлиб, ёппасига ҳаммасига тақиқ бўлганидан кўра мен айтган масалада назорат бўлса, кўнгил ҳотиржам бўлади.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Интернет болаларнинг ҳаётининг бир қисмига айланган. Уларга интернетдан хавфсиз фойдаланишни ўргатиш керак.

Парда Подcаст - хотин-қизлар муаммоларини ёритиш, жамоат фаоллари, экспертлар билан биргаликда уларга ечим топиш бўйича эркин суҳбат.

https://youtu.be/iMokGfKUhCc?si=H5gP5B8EtJJusZKk


Қизиқ кейс. Сурхондарёда бирорта автомактаб лицензияга эгамасакан. Ҳайдовчиликка имтиҳон топшириш учун сурхондарёликлар бошқа вилоят — Қашқадарёга бораркан. Бу фуқароларга қийинчилик туғдирмайдими?

Давлатнинг асосий функцияси бу — ҳар қандай ҳолатдаям одамларга енгиллик яратиш. Талабларниям шунга мослаш керак. Ўзи шароит яратиши лозим. Қайсидир ҳаракат ёки ҳужжат одамларда қийинчилик пайдо қилса, уни кўриб чиқиш шарт. Сенат бу масалада Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига сўров юборибди. Жавобини кутамиз.

Маълумот учун: ҳайдовчиларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялаш ваколати Ички ишлар вазирлигига ўтказилгунига қадар Сурхондарё вилояти бўйича лицензия олиб, фаолият юритган тадбиркорлик субъектлари сони 48 тани ташкил этган. Улар томонидан фақатгина 2023 йилнинг ўзида 18 641 нафар ҳайдовчилар тайёрланган.

Сенат

👉 @Zafarbek_Solijonov


Forward from: HabiKatura
Карикатура: @habikatura




Метан заправкада газ сўраган ватандошимиз озод этилди. Суд ва судгача бўлган воқеалар, ўйинлар ҳақида гапирдим. Кўринглар, комментлар кутаман.

https://youtu.be/RHWKIe5zapI?si=DgXviKu1atDGSQPO


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Совет давридан қолган “бечора” позицияси

Қурултойнинг байрамга бағишланган сонида профессор ва олимлар 2024 йилдаги илмий янгиликлар ҳақида сўзлаб берган ва тарихимизга оид баъзи мавзулардаги эскирган қарашларга тўхталиб ўтган.

Агарда кўриш учун илмга оид нарса излаётган бўлсангиз ушбу подкаст сиз учун:

https://youtu.be/Fs3cuN604Do?si=-huoUxYzAMeSs10x


Ютюб каналимга метан заправкада газ сўраб, 15 суткага қамалган инсон масаласида фикр бердим. Комментда сизларни кутаман. Жим турманг бу масалада.

https://youtu.be/buGwNnWicxI?si=FXfg1K3JXiopJcr9


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Барчангизга кириб келаётган Янги йил муборак бўлсин! Болаларнинг кейинчалик эслаб юрадиган болалик даврига қувонч улашишдан чарчаманг😊🙌🎅🎊🎄

👉 @Zafarbek_Solijonov


Forward from: Allaev Uz
Eng yoqtirmaydigan narsalarimdan biri kitoblarni aniq maqsad bilan nimadir beradi deb o'qishdir.
Bu necha yillar davomida noto'g'ri olib borilgan kitob targ'iboti natijasi deb bilaman.


Professional, ilmiy yoki darslik bo'lmagan kitoblar nimadir aniq maqsad bilan o'qilmaydi. Ayniqsa, badiiy kitoblar. Ular miyaga dam berishning yana bir yaxshi yo'lidir. Xuddi yaxshi kino, sayr va boshqa dam olish vositalari kabi. Shunchaki maza qilib o'qiysan va mulohaza qilasan.

Kitob o'qish jarayonida miyada yangi to'qimalar shakllanishi, mantiq va fantaziya yaxshilanishi, so'z boyligi oshishi, hayotni yaxshiroq tushinish, fokus yaxshilanishi, uyqu sifati oshishi kabi o'nlab bonuslari bor.

Lekin, badiiy kitoblar bu bonuslari uchun ham emas, shunchaki o'qiladi.
Kitob o'qidim degan odamga, bu kitob senga nima berdi deb turib baholash xato deb o'ylayman.

Yangi yilda professional kitoblardan tashqari shunchaki o'zingiz uchun maza qilib badiiy kitoblarni o'qing. Odat qilsangiz, maza qilasiz.

#kitob
@allaevuzb


Айтганча, бир гап эсимдан чиқибди. Сиз хоҳлаганингиздек танқид қилинг. Хоҳлаган одамингизни. Хоҳласангиз холис, хоҳласангиз ичингиздаги аламларни қўшиб танқид қилинг. Сўкиб, туҳматлар қилсангизам менга заррача қизиғиям, фарқиям йўқ. Қолгани ўзингизнинг мевангиз бўлади, қолгани ўзингизнинг имкониятингиз. Қонун ва бошқаларни назарда тутдим. Менга ўхшашингиз шартмас. Мен бу мен. Менинг ўз танлов, хоҳишим, хулосаларим бор. Келаётган байрам муборак бўлсин!😊

👉 @Zafarbek_Solijonov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қўштирноқ подкастда Ташқи қарз масаласида подкаст олинди. Унга таклиф қилиндим. Иккита аҳли илм билан шу масалани муҳокама қилдик. Батафсил линкда.

https://youtu.be/-R1uTzWcQv4


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Овоз болаларда Пилигримни устозлар сафида кўриб хурсанд бўлгандим. Янги нафас санъаткор.

Овоз лойиҳасини кўраётган бўлсангиз бу подкастни ҳам кўринг.

🔗https://youtu.be/KPyXT7Bw60U

20 last posts shown.