Ҳисоб ва мезон..Қиёматда амалларимизни Аллоҳ ҳисоб қилади. Масалан бир, икки, уч... яхшилик деб. Кейин бу амалларнинг вазни ўлчанади. Масалан бир, икки, уч... кило дегандай. Амалнинг оғирлигини ундаги ихлос ва уни бажаришдаги шароит таъминлайди.
Аллоҳнинг адолатини қарангки, бой билан камбағалнинг, риёкор билан ихлослининг, фаровон ва ҳоли тангнинг амалини баробар қилмади. Баъзида садақа қилинган бир сўм, минг сўмдан оғир келади.
Гоҳида икки ракат ўқилган намоз, юз ракатдан кўра кўп тош босади. Сабаби, бир сўм жуда қийинчилик билан топилган бўлади, ё ўзи ночор ҳолатда берилади, ёхуд энг керакли ўринга ишлатилади.
Юз ракатли намоз эса ҳамма
кўрсин учун ўқилган, ҳар жойда сўзланган бўлади-ю, икки ракатлиси тун ярмида, ҳамма роҳатда ётган чоғда ўқилиб, фақат Ўзига ҳавола қилинган бўлади.
Шундай бўлгач ҳисоб бор жойда мезоннинг ҳам бўлиши айни адолатдир!
@MubashshirAhmad