Давлат қарзи 40 млрд доллардан ошдиЎзбекистон давлат қарзи 2025 йил 1 январ ҳолатига кўра 40,2 млрд долларни
ташкил қилмоқда.
Бунда ташқи қарз
33,7 млрд, ички қарз
6,5 млрд доллар бўлиб турибди. Давлат қарзининг ЯИМга нисбати 35 фоизлигича қолган бўлсада, ташқи қарз билан бироз ўсиб, 29,3 фоизга етди.
Ҳар бир ўзбекистонликка тўғри келадиган давлат қарзи илк марта 1 000 доллардан ошиб,
1 070 долларга етган.
Қарз қаерга ишлатиляпти? Давлат қарзининг асосий қисми —
15,3 млрд доллари бюджетни қўллаб-қувватлаш учун
сарфланган. Ёқилғи ва энергетика саноати учун
5,7 млрд доллар қарз олинган.
Ўзбекистонга асосий қарз берувчи ташкилотлар Жаҳон банки ва ОТБ бўлиб
турибди — мос равишда
7,64 млрд ва
7,41 млрд доллар.
Инфографикада кўриб турганингиздек, сўнгги йилларда Ўзбекистон қарзи юқори суръатларда кўпаймоқда.
@bankir