Банклар “замонавийлашмоқда”: филиаллар сони қисқариб, БХМлар кўпайяпти2023 йил бошида Ўзбекистонда банкларнинг 832 та филиаллари бор эди. Ҳозир 2024 йил ноябрь ва 2 йилдан камроқ вақт ичида банк филиаллари сони кескин камайиб, 488 тагача
қисқарди.
🔽
832 → 488: қисқа вақт ичида деярли икки баробар пасайиш. Хўш бу қандай ва нима учун содир бўлди?
Биринчи навбатда бозорда рақамли банклар пайдо бўлиб, мамлакатнинг ҳар бир бурчагида филиал очмасдан туриб ҳам яхши даромад қилиш мумкинлигини кўрсатди.
Масалан TBC Bank қисқа вақт ичида катта даромад қилишни бошлагани ҳақида яқинда
ёзган эдик. TBC, “Анорбанк” ва “АВО банк” каби рақамли банкларда атига 1 та бош офис бор холос.
Бошқа банклар ҳам секин-секин филиалларни ёпиб, уларнинг ўрнига Банк хизматлари марказларини (БХМ) кўпайтиришни бошлади.
БХМларнинг қулайлиги шундаки, бу ерда бармоқ билан санарли ходимлар ишлайди ва камроқ харажат қилинади.
2023 йилдан бери уларнинг сони
1 543 тадан 1 749 тага кўпайди. 24/7 шохобчалар эса қарийб
икки баробар ошиб, 4 149 тага етди.
Банк филиаллари сони яқин келажакда янада камаяди. Чунки ҳукумат бир нечта давлат банкларига фаол харидор қидирмоқда.
Сотиб юборилгач эса уларнинг янги эгаларига рентабеллиги паст бўлган “бинолар” керак бўлмай қолади.
Айни пайтда 9 та давлат банки қолди ва келажакда уларнинг сони 3 тагача қисқариши кутилмоқда.
Хусусийлаштирилгунга қадар ҳам, давлат банки филиалларини аукцион орқали сотиш аллақачон бошлаб
юборилган.
Филиаллар сони қисқара бошлагач кадрлар масаласида ҳам жиддий ўзгаришлар кузатилади. Банк ходимларини яқин келажакда жиддий рақобат кутиб турибди дейиш мумкин.
Улар фақат банк соҳасини чуқур ўрганиш билан меҳнат бозорида талабгор кадр бўлиши қийин.
Технологик (айниқса сунъий интеллект) билимлар ҳам асосий шартлардан бири бўлади.
Шундай қилиб, банк соҳасида бизнес модели рақамлаштиришга қараб ўзгармоқда.
Энди банклар бутун мамлакатга етиб бориши учун, ҳар бир шаҳар марказида офис очиши шарт эмас. Аксинча, уларни ёпиш фойдалироқ бўляпти.
@bankir