Банкир


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Darknet


Сизнинг банкирингиз.
Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews
Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot
360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Darknet
Statistics
Posts filter


Forward from: Банкир
❗️Дам олиш кунлари қаердан доллар олса бўлади?

8 март байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 3 кун дам олади. Аммо бу вақт ичида ҳам банкларнинг валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари ишлашда давом этади:

🤩 Ipak yo'li bank
🤩 Milliy bank
🤩 "Biznesni rivojlantirish banki"
🤩 Agrobank
🤩 Hamkorbank
🤩 Trastbank
🤩 Turonbank
🤩 Aloqabank
🤩 Sanoatqurilishbank
🤩 Xalq banki
🤩 Asakabank
🤩 Infin bank
🤩 Ipoteka bank OTP group
🤩 Garant bank
🤩 Mkbank
🤩 Asia Alliance bank
🤩Orient Finans Bank
🤩Tenge bank

Банклар устига босиб қайси филиал ёки БҲМ ишлаши ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин.

Шунингдек, доллар олиш ёки сотиш учун банкоматлардан фойдаланса бўлади. Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.

@bankir


Россиядан тез ва қулай пул ўтказиш

Агар сиз Россияда яшасангиз ёки шундай танишларингиз бўлса, пулни Ўзбекистонга қандай қилиб осон ўтказиш бўйича маслаҳат бермоқчимиз!

Т-Банкнинг Black картасини расмийлаштиринг, у сизга МДҲ давлатларига қулай пул ўтказиш имконини беради.

Агар Pro обунасини уласангиз, сизга 1 ойлик бепул обуна тақдим этилади ва қуйидагилардан фойдаланишингиз мумкин бўлади:

- Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонга комиссиясиз 50 000 рублгача (обунасиз 20 000 рублгача) пул ўтказмалари
- Қулай мобил илова орқали хорижий карталарга тезкор пул ўтказмалари
- Чет элликларга ўз она тилида ёрдам хизмати
- Махсус таклифлар учун 30% кешбэк
- Картага бепул хизмат кўрсатиш (агар Т‐Банк картасида 50 000 ₽ дан ортиқ маблағ сақланса, акс ҳолда ойига 99 ₽)

Картани расмийлаштириш учун Россия паспорти, телефон рақами ва рўйхатдан ўтиш шарт эмас.

Қуйидаги ҳавола орқали картани расмийлаштиринг:
https://t.tb.ru/Bankir_uz

Реклама


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Octobank аёл-қизларни 8-март Халқаро хотин-қизлар куни билан ноодатий тарзда табриклади

Бошловчи Фарҳод Алимов шаҳар кўчалари бўйлаб аёл-қизларга банк номидан гуллар, совғалар ва албатта яхши кайфият улашган. Ноодатий томони шундаки, ҳар бир иштирокчи кейинги иштирокчи учун табрикномаларга ўз тилакларини ёзиб қолдирган.

Видеода совғалар ва тилаклар занжири қадрли аёлларимизга байрам кайфиятини берганини кўриш мумкин.

Яна бир бор байрамингиз билан!

Реклама


Барча опа-сингилларимизни байрам билан табриклаймиз. Сизларга улкан муваффақиятлар, чиройли умр ва тугамас бахт тилаймиз. Энг муҳими ҳар доим суюкли бўлиш насиб қилсин.

Аёллар — инсониятнинг мафтункор қисми. Байрамингиз билан!

@bankir


❗️Дам олиш кунлари қаердан доллар олса бўлади?

8 март байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 3 кун дам олади. Аммо бу вақт ичида ҳам банкларнинг валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари ишлашда давом этади:

🤩 Ipak yo'li bank
🤩 Milliy bank
🤩 "Biznesni rivojlantirish banki"
🤩 Agrobank
🤩 Hamkorbank
🤩 Trastbank
🤩 Turonbank
🤩 Aloqabank
🤩 Sanoatqurilishbank
🤩 Xalq banki
🤩 Asakabank
🤩 Infin bank
🤩 Ipoteka bank OTP group
🤩 Garant bank
🤩 Mkbank
🤩 Asia Alliance bank
🤩Orient Finans Bank
🤩Tenge bank

Банклар устига босиб қайси филиал ёки БҲМ ишлаши ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин.

Шунингдек, доллар олиш ёки сотиш учун банкоматлардан фойдаланса бўлади. Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.

@bankir


“Юксалиш” ҳаракати Ўзбекистонда давлат бошқарув тизимида фаолият олиб борувчи раҳбар аёллар рейтингини тақдим қилди.

Ундан “Алоқабанк” Бошқарув раиси Каммуна Ирисбекова ва “Халқ банки” Бошқарув раиси ўринбосари Гулзода Рашидова ўрин олди.

@bankir


Доллар кўтарилди

11 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 940,11 сўмдан (+21,75 сўм) ҳисобланади.

@bankir


Банклар аёлларни банд қилишга ёрдам беради

Президент Шавкат Мирзиёев аёллар байрамига бағишланган маросимда нутқ сўзлади. Унда банклар ва тадбиркорлик соҳасида аёллар учун янги ташаббусларни маълум қилди.

⏺“Миллий банк” хизматлар соҳасида камида 200 минг;
⏺“Туронбанк” лимончиликда 150 минг;
⏺“Микрокредитбанк” паррандачиликда 160 минг;
⏺“Саноат қурилиш банк” сабзавот ва кўчатлар етиштиришда 160 минг;
⏺“Халқ банки” узум, брокколи ва маҳаллий карам етиштиришда 150 минг;
⏺“Агробанк” боғдорчилик йўналишида 144 минг;
⏺“Бизнесни ривожлантириш банки” кўкат, булғор қалампири, бақлажон ва помидор етиштиришда 94 минг;
⏺“Асакабанк” фармацевтика ва узумчиликда 82 минг;
⏺“Алоқабанк” ИТ, асаларичилик ва мевали экинлар етиштиришда 58 минг нафар аёлларни банд этишга кўмаклашади.

Шу мақсадда бу йил маҳаллаларда аёллар тадбиркорлиги лойиҳалари учун қўшимча 3,3 трлн сўм ажратилади.

Банклар маҳаллаларда ўзини ўзи банд қилган хотин-қизларга 50 млн сўмгача гаровсиз кредитлар ажратади.

Ўтган йили ташкил этилган “Ҳамроҳ” компанияси янги тизим асосида Тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастурини бошлаган эди. Бу лойиҳага ҳам 100 млн доллар ажратилади.

Кредитини вақтида тўлаган аёл тадбиркорларга ушбу дастур доирасида 100 млн сўмгача гаровсиз кредит беришни бошланади.

Шунингдек, маҳаллада 5 нафар аёлни бизнесга олиб кирган минг нафар “устоз” тадбиркорларга 50 млн сўмгача грант ажратилади.

Марказий банк банклар билан бирга икки ой муддатда банкларда хотин-қизлар учун янгича ёндашув асосида молиявий хизматларни йўлга қўйиш учун масъул бўлади.

Масалан, туғруқ таътилига чиққан аёллар учун банк кредитлари бўйича тўловлар муддати 10 ойгача узайтирилади.

Президент 2025 йил аёллар бандлигини таъминлашда ҳал қилувчи йил бўлишини таъкидлади.

@bankir


Қозоғистонда асосий ставка оширилди

Қозоғистон Марказий банки асосий ставкани 15,25 фоиздан 16,5 фоизгача кўтарди.

Марказий банк инфляцион хатарлар асосий ставкани оширишга сабаб бўлганини таъкидлаган. Феврал ойида мамлакатда инфляция 9,4 фоизга етган.

Ўзбекистонда асосий ставка 13,5 фоиз бўлиб, 13 март куни қайта кўриб чиқилади.

@bankir


Марказий банкнинг мобил иловаси ишлаб чиқилмоқда

Марказий банкнинг Ахборотлаштириш бош маркази ДУК ўз мобил иловасини ишлаб чиқмоқда.

Мобил иловани юклаб олиб, идентификациядан ўтгач, ҳар ким ўзининг банк маълумотларини кўра олади.

Фойдаланувчилар қайси банкда қанча пластик карта очтиргани ва қанча ҳисобрақами борлигини илова орқали билиб олиши мумкин.

Илова 2-3 ой ичида тақдим қилиниши кутилмоқда. Солиқ ва бошқа ташкилотлар билан келишилса, қўшимча хизматлар ҳам тақдим қилинади.

@bankir


Доллар кўтарилади

11 март куни амал қиладиган доллар курси 🔼21-22 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 900
Asakabank — 12 900
Ipotekabank — 12 890
NBU — 12 890


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 925
Xalq Banki — 12 930
Tengebank — 12 930
Kapitalbank — 12
935

@bankir


Январда уйлар нархи қандай ўзгарди?

2025 йил январь ойида Ўзбекистонда 25,5 мингта уй сотилди. Бу 2023 йил сентябрдан бери энг юқори кўрсаткич.

Ой давомида иккиламчи уйлар нархи мамлакат бўйича ўртача 0,3 фоизга ошиб, деярли ўзгармади.

Сотувлар сони сўнгги пайтлардаги энг юқори даражада бўлсада, бу нархларни 2023 йилдагидек сезиларли ошишига олиб келмади.

Тошкентдаги уйлар нархи ойлик ҳисобда 0,1 фоизга, йиллик ҳисобда 2,3 фоизга пасайди. Пойтахтда уйларнинг 1 кв метри учун ўртача нарх — 1 096 доллар.

Январда бутун Тошкентда 0,1 фоизлик пасайиш қайд этилган бўлса-да, Сергели (-1,8 фоиз), Юнусобод (-1,7 фоиз) ва Мирзо Улуғбек (-1,5 фоиз) туманларида сезиларли пасайиш қайд этилган.

Ижара нархлари қандай?

Январь ойида пойтахт ижара бозорида фаоллик бироз пасайиб, ўртача ижара нархи кв метр учун 8,1 долларни ташкил этди.

Пойтахтнинг Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида ижара нархи юқорилигича қолмоқда.

Ушбу туманларда ижара нархи бир квадрат метр учун ўртача 10 долларни ташкил этади.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида ижара нархи ўтган йилга нисбатан 10,7 фоизга пасайган.

Энг катта пасайиш Чилонзор (-17,4 фоиз), Олмазор (-16,7 фоиз) ва Яшнобод (-14,3 фоиз) туманларида қайд этилган.

@bankir


🚀Агробанкдан факторинг: тез ва қулай молиявий ечим

Факторинг — бу тадбиркорларга ҳисоб-фактураларни тезда пулга айлантириш имконини берувчи молиявий хизмат.

Тўловни банк кутади, сиз эса дарҳол маблағни оласиз.

Агробанк қулай шартларда факторинг хизматини таклиф қилмоқда:

⏺Дисконт — ҳар 30 кун учун атиги 2.5%
⏺Муддат — 90 кунгача
⏺Молиялаштириш — 5 млн сўмдан 5 млн долларгача

📈Бизнесингиз барқарор ўсиши учун ишончли талов қилинг!

Батафсил маълумот банкнинг расмий сайтида — agrobank.uz/uz/business/factoring

Реклама


6 март. Банклараро тўловларни қабул қилиш 17:30 гача узайтирилди.

@bankir


Доллар кўтарилди

7 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 918,36 сўмдан (+17,99 сўм) ҳисобланади.

@bankir


Микроқарз ажратишда банкларга 25 фоизлик чегара белгиланмоқда

Марказий банк банклар учун микроқарз ажратишни чекловчи қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Қонун лойиҳасига кўра, жисмоний шахсларга ажратилган микроқарзлар қолдиғи банкнинг жами кредит портфелидаги улуши 25 фоиздан ошмаслиги керак.

Худди шундай тартиб 2023 йилда автокредитларга нисбатан ҳам қўлланилган эди. Шундан сўнг банкларда автокредит ажратиш сезиларли камайганди.

Қарор лойиҳаси 18 мартга қадар муҳокамада бўлади. Унгача regulation.gov.uz орқали рўйхатдан ўтиб, ўз фикрингизни қолдиришингиз мумкин.

@bankir


Ўзига ўзи кредит олишни тақиқлаш имконияти июндан пайдо бўлади

Ўзбекистонда аҳоли учун ўзининг номига кредит олишни тақиқлаш ҳақидаги қонун 6 июндан бошлаб кучга киради.

Бу учун Кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестри юритилади.

Жисмоний шахслар бу реестрга ўзларини ихтиёрий киритиши ёки чиқариши мумкин бўлади.

Кредит олишдан воз кечиш бўйича аризаларни my.gov.uz ёки кредит бюролари орқали топшириш мумкин.

Янги қонун фуқаролар иштирокисиз ёки хабарисиз кредит расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарликларни олдини олишга ёрдам беради.

@bankir


Доллар кўтарилади

7 март куни амал қиладиган доллар курси 🔼18-19 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 880
Poytaxtbank — 12 880
Ipotekabank — 12 870
NBU — 12 870


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 905
Tengebank — 12 910
Davrbank — 12 910
Poytaxtbank — 12
910

@bankir


Сизнинг омонатингиз ишончли қўлларда: NBU депозитларининг афзалликлари

Омонат – бу маблағни сақлаш ва кўпайтириш усули. Ўзбекистон Миллий банки жисмоний ва юридик шахслар учун қулай депозитларни таклиф этади.

NBU омонатларни кафолатлаш тизими иштирокчиси бўлиб, уларнинг ҳимояси Ўзбекистон Республикасининг “Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги қонуни билан тартибга солинади. Банкнинг молиявий барқарорлиги мижозларнинг маблағлари хавфсизлигини та’минлайди.

Мижозлар эҳтиёжларига мос равишда NBU миллий ва хорижий валютадаги (USD, Euro) омонатларни турли шартларда таклиф этади.

Омонатлар рўйхати билан банк веб-сайтида танишиш мумкин.

https://nbu.uz/jismoniy-shaxslar-omonatlar

Реклама


⚡️Давлат ипотека кредити фоизи пасайди

Президент фармони билан Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари асосида ажратилаётган ипотека кредитларининг фоиз ставкаси туширилди.

Банклар томонидан ушбу ипотека кредитлари аввал 21,5 фоиздан ажратилган бўлса, эндиликда 🔽19,5 фоизга пасайди.

Кредит муддати 20 йилгача бўлиб, Тошкент шаҳрида 800 млн сўмгача, бошқа ҳудудларда 500 млн сўмгача ажратилади.

Мазкур ипотека кредитини қуйидаги банклар ажратмоқда:

⏺Ҳамкорбанк — 1256
⏺InFinBank — 1214
⏺ОФБ — 4004
⏺Агробанк — 1216
⏺Асакабанк — 1152
⏺Ипотекабанк — 1233
⏺СҚБ — 1180
⏺Халқбанки — 1106

Батафсил маълумот учун банкларга қўнғироқ қилинг ёки ташриф буюринг.

@bankir

20 last posts shown.