AYOLLAR DUNYOSI 🌸


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


❤️ Ayollar uchun foydali maslaxatlar
❤️ Ajoyib retseptlar
❤️ Soch turmaklari,
❤️ makiyaj,
❤️ go'zalik sirlari
Reklama tarifi👉 @ayollar_dunyosida_reklama
❤️ Ayollar hayotidagi asqotadigan lifehacklar ❤️💕

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😁 O‘xshamagan layfhak


➥Linkni bosib "AYOLLAR DUNYOSI" kanaliga obuna bo‘ling!👇👇
👉 https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy
👉 https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Burjlarning 99 muammosiga 1 yechim😅

Siz muammolaringizni qanday hal qilasiz?✍️😘


➥Linkni bosib "AYOLLAR DUNYOSI" kanaliga obuna bo‘ling!👇👇
👉 https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy
👉 https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy


❗️Faqat 3 kun! Texnikalarga idea'da "ZO'R NARX"

🔻 43" Smart Tv249 916 so'mdan 12 oyga
🔻 Honor X8c (6/128) - 258 250 so'mdan 12 oyga
🔻 Loretto 6kg – 249 916 so'mdan 12 oyga
🔻 Ferre (275) Sovitkichi – 249 916 so'mdan 12 oyga

☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q
☑️ Ortiqcha % lar - YO'Q
☑️ Aksiya 21-22-23 Fevral kuni bo'ladi.

📞 71-230-7799 | Chat

ZO'R NARXLAR | Instagram | Do'konlarimiz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Орзуларинг имконсиз деганларга шундай денг

Аллоҳ ҳар қандай ишга қодир ❤️❤️❤️


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

📲 Яқинларингизга ҳам улашинг...
✉️

➥Linkni bosib "AYOLLAR DUNYOSI" kanaliga obuna bo‘ling!👇👇

👉  https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy
👉  https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy


​​#МЕНГА_ҲАЁТ_БАҒИШЛА_2:

30-қисм

Зулфизар ўзини босолмасдан йиғларди.


-Мен болани олдираман.


-Яна битта хато қиласанми? Эртага яна она бўлади деб ким кафолат беради. Аллоҳдан қўрқ. Дунёга келмоқчи бўлган, митти вужудни ўлдирма.


-Уни менга кераги йўқ. Дахмаза. Мен хоҳламагандим.


-Агар олдирсаанг, сендек дугонам йўқ.


Хамида жахл билан кафедан чиқиб кетди. Зулфизар йиғлаганча қолаверди.


💮💮💮💮


- Маликам мени қаердасан?


Камол қўлида шоколад ҳамда каттакон гул кўтариб ишдан қайтди. Бу совға кун давомидаги тўртинчи совға эди.


Малика Камолни кутиб олди. Камолни хотинини ўзига тортганча кўзларига термулди.


-Жудаям гўзалсан...

Малика уятдан ерга қаради.


-Ҳооой мен ердамас тепароқдаман. Кўзларимга қара.


-Уяламан.


-Қани бўл.

Малика эрининг кўзларига тикилди.


-Сени севаман гулим.

Камол хотинини янаям яқин тортиб ундан узоқ бўса олди. Малика биров кўради деб ҳавотирда. Камолга эса фарқи йўқ


-Бўлди қўйворинг.

-Ҳая яна нафассиз ўлиб қолма. Камол хотини бўшатиб ўзи хоналарига чиқиб кетди.

Малика гулларни вазага солиб эрини ортидан чиқди. Кундан кунга оралари яхшиланиб борарди.
Камол Маликани эркалатиб гапирар, нима деса ҳаммасини муҳайё қиларди. Аслида Малика ҳомиладор бўлиб ҳали уни, ҳали буни ейман деган эмас. Лекин Камол  ўзи сарҳил мевалар-у, фойдали егуликлардан музлатгични тўлдириб ташларди.

Кеч бўлганда иккиси сайрга чиқишар, Камол Маликани ҳеч қаерга ишонмасди. Ўзи билан олиб юрарди.

Малика бахтига ишонолмасди. Камолни яхши одам бўлиб қолгани уни шубҳага ҳам соларди.


-Ҳомиладор бўлмасам унга керагим ҳам бўлмаса керак.


Ота онаси эса, Маликадан доим ёрдам кутишарди. Маликага қўнғироқ қилиб нима керак бўлса етказиб беришини талаб қилардилар.

Малика ўзи ҳал қилолмаслигини тушунгани учун Камолга айтарди. Камол Малика ўксимасин учун Маликанинг қизлик уйига ўша нарсаларни юборарди.

Малика билан суҳбатлашиб турган Камол унга узоқ термулдида савол берди.

-Бирор кимни мендан олдин севганмисан?


-Улгиролмай қолдимку.


-Улгурсанг севармидинг?


-Қайдам, менга кимни кўзи учиб турганди.


-Менга ваъда бер.

-Нимага?


-Сен олдин ваъда бер.


-Хўп ваъда бераман.


-Ота онамга доим ҳозиргидек меҳрибон бўл.


-Хўп, бор йўғи шуми?

-Йўқ, мендан ўзгаси сенга қўлини учини ҳам теккизолмасин. Мен бор ёки йўқ, ўзингга ўзга эркакни яқинлаштирмайсан.


-Хўп. Ваъда бераман. Барчаси сиз айтгандек бўлади.

Икки кундан сўнг тонг саҳарда ҳали қуёш чиқмаганди. Қиш кунлари эмасми ташқари қоронғу. Камол Маликани туртиб уйғотди.


-Малика тур нима егинг келяпти


-Ҳеч нарса ухланг сиз ҳам


-Йўқ айтақол.

Тушида бир болакайни маза қилиб торт еяётгани Маликани эсига тушди.


-Торт бўлса йўқ демасдим.


-Ҳозир олиб келаман

-Ҳозир шартмас, кейинам бўлаверади.


-Йўқ ҳозир ес қиламан. Ўғлимни кўзи кўк бўлмасин.


Эри кийиниб чиқиб кетди.
Ташқарида ойисига ҳам мақтаниб, тортга кетаётганини айтди.


-Ўғлимни торт егиси келибди олиб келай.


Маликани кўнгли нотинч эди. Телефонини олиб Камолга қўнғироқ қилди.


-Камол ака қайтинг, керакмас торт.

-Сабр қил ҳозир бораман


Камол ўз билганидан қолмади.


Қайнотасига қўнғироқ бўлганини Малика эшитиб қолди. Қайнотаси шошиб чиқиб кетди.


Камол қўнғироқларга жавоб бермади. Пешинга яқин қайнотаси бир қанча одам билан кириб келди. Улар тўғри мехмонхонага носилкани олиб киришди. Қайнотасини йиғлаётганини илк бора кўрган Маликани юраги шув этиб кетди.

Давоми бор


Давомини бугун жойлаймиз биздан узоқлашманг

➥Linkni bosib "AYOLLAR DUNYOSI" kanaliga obuna bo‘ling!👇👇
👉  https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy
👉  https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy


1 СУМКА ДОЛЛАР ТОПИБ ОЛДИК💵

3 4 йил олдин аям билан Тошкентдаги Абу Саҳий бозорига ҳарид учун бордик. Бозорликдан олдин қорнимизни тўйдириш учун бир ошхонага кирдик. Жой танлаб ўтирган ҳам эдик, аям бирдан ”Оёғимга нима урилди?” дедилар ва стол тагидан энгашиб бир чамадонсифат сумкани олдилар. Сумка бир мунча оғир ва зич эди. Қизиқишим ортиб аямга ”Очиб кўрингчи, ичида нима борикин?” дедим. Аввалига “эгаси кеп қолар“ деб кўнмаган онам қистайверганим сабаб очиб кўрди. Сумканинг ичи тўла доллар экан. Нима қилишни билмай қотиб қолдик. Шунда бироз вақт ўтиб долларни...

Давоми👇🏻


​​#МЕНГА_ҲАЁТ_БАҒИШЛА_2:

29-қисм

Маҳмуд Икромни ўз укасидек кўриб қолганди. Икром архитектурага қизиқар, биноларни шу даражада қойилмақом чизардики, Маҳмуд ёқа ушларди. Маҳмудга ҳам келажакдаги уйиз ҳақида айтиб беринг деб туриб олди.


-Икки қаватли сипороқ уйим бўлиши истардим. Ер тўласини стол тенниси, шахмат, билярд, яна бир иккита тренажорлар билан тўлдирардим. Ҳар биримизга алоҳида хона. Эркак аёлларга алоҳида меҳмонхона. Деразалар шундай жойлашсин-ки, очилганда юзга шабада урилсин. Ташқарида фаввора бўлса ҳам майли эди. Бу албатта манманликка кирмаса.  Иккинчи этажда болалар хонасиям бўлиши керак. Уйласам ўзимники ҳам тепада бўлса маъқул. Ойим тепани хоҳламасалар керак чиқишга қийналаман деб.

Маҳмуд яна бир нималар айтиб турди. Сўзини тугатди ҳамки, Икром қўлидаги планшетни Маҳмудга узатди. Маҳмуд ҳозир айтгани бўйича тайёр чизма қўлида турарди. Олдинига кўзларига ишонмади. Аммо ўзи хоҳлагандек эди ҳар бир детал



-Ука сен жуда иқтидорлисан. Омадингни берсин. мен бу даражада қойил қолдирасан деб ўйламагандим.

Икром шу зайлда Маҳмудни ҳаётида янги бир йўналишни пайдо қилганди. Маҳмудни энди режалари аниқ. У мактабни битирса архитектура йўналиши бўйича ўқийди.

💮💮💮💮



Хамида эндиликда ўзгариб қолганди. Унга ота онаси тутаётган йўл хато кўринарди. Ўзи замонавий кийинишни канда қилмаса ҳам, йигитлардан дўстлари бисёр бўлса ҳам, намоз ўқишни ўргана бошлади. Унинг бу ҳатти ҳаракати онасига эриш туюларди.

-Сен кимга кетдинг билмадим, билмадим. Авлодимизда бунақа чала отин йўқ эдику.

-Ойи унақа деманг.


-Унда сенам мени намоз ўқимаслигимга ишинг бўлмасин. Ҳали қариганда ўқийман.


-Ўшанда вақт кетиб бўлган бўлсачи, ёки ўша вақт келмасачи?


-Нима сен мени ёшлайин ўлдирвормоқчимисан?

-Эй эртани Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди.


-Эее бошимни оғритма.


Ойиси бошқа сўз демай чиқиб кетди.

Хамида Зуличкани ўйлайдиган бўлиб қолди. Дугонаси ундан ўзини олиб қочаётгандек. Баха яхши йигит эмас, лекин бу қизга гап уқтириб бўлмаяпти.

Бугунам бош саҳифасига ғамгин расм қўйиб қўйган. Расмда изоҳ ҳам мавжуд


"Ишонганларим, юрагимни парчалади"


Хамида тинчмикан деб Зулфизарга ёзиб юборди.


-Зуля сени биров хафа қилдими?


Кеча ёзгани бугун келибди жавоб


"Ҳаммаси жойида"

Аввал сирларини бўлишарди. Энди эса... Ҳа майли ўзи билади.

Зуличка кўп куттирмади. Эртаси куни йиғлаганча Хамидани чақирди.


-Хамида ўша эски жойимизга кел. Мен тамомман. Ўлиб қоламан.

-Бўпти, ҳозир етиб бораман.


Хамида борганида юзлари қизариб кетган Зуличка Хамидани қучоқлаб баттар йиғлаб юборди.


-Нима бўлди сенга?


-Шарманда бўлдим. Хато қилдим. Дадам биласалар ўлдирадилар мени.

-Аниқроқ гапирсангчи?


-Мен... Мен ҳомиладорман.


Хамидани кўзллари катта катта бўлиб оғзи очилиб қолди.


-Эс... Эсингни едингми? Бу нима деганинг?


-Рост, ҳаммаси рост.


-Энди нима қиласан?

-Ўзимни ўлдираман.


-Отаси ким?


-Отаси... Отаси Баха.

- Ахмоқ мен сени огоҳлантиргандим. Ота онангни ўйламадингми? Ишониб кетавердингми?

-Жим Хамида жим.... Мени яшагим келмаяпти.


-Бахани сенга уйланишга мажбурлаймиз.

-Йўўўқ унга ҳеч нима дема. Илтимос. Бирор гап айтсанг у мени шарманда қилади. Унда ҳар хил беҳаё видеолармиз бор.

-Кўрдингми қанақа номардга илакишиб қолдинг.

Давоми бор
....

Давоми бор.... Эртага жойлаймиз насиб қилса....

➥Linkni bosib "AYOLLAR DUNYOSI" kanaliga obuna bo‘ling!👇👇
👉  https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy
👉  https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
👩‍❤️‍👨 Tog‘ri juft tanlash uchun ajoyib layfhak😅

Videoni xo‘rranda dugonangizga yuborib qo‘ying😋😋

➥Linkni bosib "AYOLLAR DUNYOSI" kanaliga obuna bo‘ling!👇👇
👉 https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy
👉 https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy


🧘 Guasha an’anaviy Xitoy tibbiyoti usuli bo‘lib, unda teri silliq nefrit tosh bilan qirib massaj qilinadi. Bu og‘riqni kamaytirish, qon aylanishini yaxshilash va yallig'lanishni bartaraf etishga yordam beradi.

Siz Guashadan foydalanasizmi?😔

➥Linkni bosib "AYOLLAR DUNYOSI" kanaliga obuna bo‘ling!👇👇
👉 https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy
👉 https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy


​​#МЕНГА_ҲАЁТ_БАҒИШЛА_2:

28-қисм

Маҳмуд тайёргарликдан бўшамас, эндиликда у Республика кубогига ҳам чиққан эди. Уйида эса аҳвол доимгидек кўнгилни хира қилади.


Иқболой опа ёрилган пешонаси кўринмасин учун рўмолини пастдан танғиб ўраб олди. Бугунам буюртмалари кўп. Улгуролмаяпти. Ҳар замонда боши айланиб кўзи тиниб кетади. У жуда толиққан. Дам олишга эса имкони йўқ.

Мақсуда мактабдан келиб репититорга кетади. Мухтор эса моллардан ортмайди. Уй ишлари-ю, рўзғор юки ёлғиз аёл бошида. Эрини аҳволи маълум. Яхшиям шу тўрт туёқлилари бор экан. Уйга ҳарна сут, қатиқ, қаймоқ бўлади. Ортганини сотишади. Мажид ака баъзан фермерларни ишини қилиб беради. Улар тушунмайдиган ҳужжатларни кўздан кечириб тайёрлайди. Фермерлар пулдан кўра қопи билан картошка, пиёз, сабзи, шолғом беришади. У ҳам рўзғорга харна. Фермерларни соққали ишини қилганда эса Мажид ака буғдой олиб келади. Буғдойни тегирмондан чиқартириб нон пиширишади. Бу тарафлама Мажид акани ҳам ёрдами тегади. Лекин доимий эмас. Улфатларига бир қўшилса бир ҳафтасиз ароқдан айрилолмайди. Шундай кунлар оилада тинчлик бўлмайди. Етмаганига Мажид ака жуда рашкчи. Иқболой буюртма тушмаган кунлари мактабларга, куроасан, перашки, хоним қилиб олиб бориб сотади. Мактабга борганини Мажид ака билса тамом. Уйда қиёмат бўлди деяверинг.

-Кимга ўзингни кўрсатишга борудинг?

-Дадаси яна бошладизми?


-Мен сенга айтяпман, кимга кўрситиб келяпсан ?


-Хоним сотиб келдим


-Уйдаги ишинг камлик қиляптими? Оч қолдингми?


Мажид ака Иқболойни тарсаки билан сийлади.

Орага қўшилган Мақсудаям калтакдан бенасиб қолмади.

Мажид ака давом этмоқчи эди, телефони жиринглади.


-Хўп ҳозир бораман.

Ароқ ҳиди анқиб турган уст бошини қоқиб юзини ювдида кўчага отланди. Уни улфатлари чойхонада кутиб туришганди. Эрта тонгдан отиб олган Мажид ака ароқни хумори тутганини аламини хотинидан олганди.

Иқболой юзи қизарган қизига ичи ачиб кетди. Тезроқ мактабни тугатса-ю, ўқишга кирса бу ғалвалардан йироқда бўларди.


-Тур қизим, кўз ёшларингни арт. Маҳмуд келиб қолмасин.

-Билсинлар акам ҳам бу одамни. Кўчада дугоналарим олдида уяламан. Дадам ичиб ўтирган бўлсалар нима деяётганларини билмай сўкинаверадилар. Ўшанда.... Ўшанда ер ёрилсаю ерга кирсам. Ойижооон илтимос кетайлик, бизни ҳеч ким танимайдиган жойларга.


-Ҳаммаси яхши бўлади қизим. Даданг олдин бунақа эмасди. Шу улфатлари бузади уни. Ҳол жонига қўймайди.

-Ойи ҳеч ким мажбурлаб оғзиларига қуймайди.


-Бўлди турчи. Иш кўп. Ҳали курсга кетасан.


Мақсуда юзини ушлаганча хонасига кириб кетди. У эндигина тўққизинчи синф ўқирди.

Иқболой болаларини келажагидан ҳавотирда. Эртага бирор жойдан қуда қиламан деса, оиласини суриштиришса, кимам эрини мақтарди. Шу ҳаёллар билан хамир тайёрлашга киришди.


Маҳмуд Ихтиёр акани ўғли Икром билан анча яқин бўлиб қолди. Икром спортга унча қизиқмас, аммо отасини дарс ўтишини кузатишни яхши кўрарди. Ўзича каратечиларни қайси бири кучли бўлса ўшанга фанатлик қиларди. Ҳозирда клубда энг зўри Маҳмуд ҳисобларди. Маҳмуддаги куч ва шижоат бу онасини ишончини оқлашга қаратилганди. Маҳмуд иложи борича катта ютуқларга эришиб ҳаётларини яхшилашни ўйларди.


-Маҳмуд ака. Сизда саволим бор.

-Гапир братишка, нима дейсан?

-Шу бир нарсани қачондан бери ўйлайман, ўйлайман, лекин жавобини тополмасдим. Сиз анча ақллисизку жавобини билсангиз керак?


-Эзилмасдан айтда, қўй.

-Ҳалиги эҳсон қутига 100 доллар эҳсон қилгандим. Мана доллар ошяптику шунга мениям савобим ошадими?

Маҳмудни ичаётган суви тиқилиб қолди. Ўпкасини босолмай Икромни устидан кулди.


-Вооой ўлиб қоламан. Гапингни қара ука. Эҳсонни савоби доллар курсига қараб ошмайди. Кўнгилдан чиқариб бердингни энди уни ўйлама. Кўп ўйлов сени риё қилишингга сабаб бўлмасин.


-Узр ака шу ўйламай гапирадиган одатим борда.


-Сени қараююю.

Маҳмуд Икромни стилний сочини тўзғитиб қўйди.


-Эеее ака шу ишиз яхшимасда энди

Давоми бор


Давомини бугун жойлаймиз биздан узоқлашманг

➥Linkni bosib "AYOLLAR DUNYOSI" kanaliga obuna bo‘ling!👇👇
👉  https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy
👉  https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy


🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️
ENG SIFATLI VA ARZON
NARXDA VAZN TASHLAYSIZ
HAR 5 KUNDA YANGI MENYU
HAR 5 KUNDA YANGI NATIJA
📱📱📱📱📱📱📱📱📱📱
DAVLAT STANDARTIDAN OʻTGAN DIPLOM VA SERTIFIKAT
DIEOLOG NAZORATI
📥📥📥📥📥📥📥📥📥
1️⃣OY 50 MING
2️⃣ OY 100 MING
3️⃣ OY 150 MING
TEZ GURUHGA ULANIG
💬💬💬💬💬💬💬💬💬💬
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
GURUHNI KORISH
🎯🎯🎯🎯🎯🎯🎯🎯🎯🎯


​​#МЕНГА_ҲАЁТ_БАҒИШЛА_2:

27-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


Малика бироз қўлини кўтарган бўлидию дарровда жойига ўтирди. Эри эса бемалол ичиб ўтирарди. Малика ўзига қаратилган оч нигоҳлардан қаерга беркинишни билмасди. Устида ҳамма жойини билинтирган либос ҳудди йўқдай сочлари билан елкаларини ёпишга ҳаракат қиларди. Аёл Малика ўйнамагани учун эндиги келганда Камолни ўйинга олиб чиқиб кетди. Бегона аёллар билан Камол бемалол ўйнарди.


Маликани ёлғиз қолганини кўрган аёлни эри уни ёнига келиб ўтирди.


Қўлини Маликани оёғига қўйди. Малика сапчиб ўрнидан туриб кетди. У ўзига бегона эркак тегинишини ҳазм қилолмасди

Маликани турганини кўрган Камол унга шунақа ўқрайиб қарадики, Малика қайтиб жойига ўтиришга мажбур бўлди.

Эркак эса чекаётган сигаретаси тутунини Маликага қараб шунақа пуфладики Малика ҳатто нафас ололмай қолди. Кейин эса Малика ундан сал узоқроқда турган ҳомиладор аёлни пинжига кириб ўтирди. То ўтириш тугагунча уни ёнидан жилмади.


Зиёфат тугаб хайрлашиш вақтида эркаклар яна Камолга тегишишди.

-Уйга борганда мазза бўларканда-а? Жааа ёш париваш  нарсаку, ҳавас қилдик-, деди.

Шунда ўша эркакни аёли ҳеч нимани ўйламай дарров эрига жавоб қайтара қолди.


-Уйга борганда унданам зўр қилиб бераман дадаси.


Ҳамма кулиб юборди Маликадан ташқари. Малика бу аёлда ҳаё ибо деган, уят деган нарсалар йўқлигига ҳайрон қолганди. Бу қандай аёл ўзи?

Малика аёлни гапидан юзлари қизариб уялиб кетди.


Камол билан уйларига борганда яна ўша азобли дамлар бошланди. Эртасига мазаси бўлмай ичида оғриқ турган Маликани Камол шифокорга олиб боришга тўғри келди. Яхшилаб текширган шифокор Камолга ҳақиқатни айтди.


-Бола тушиш хавфи бор. Агар болам соғлом туғилсин десангиз, яқинлик мумкин эмас. Бу аёлингиз соғлиғи учун ҳам муҳим.


Камол инсофини емаган экан ҳар ҳолда. Шу кундан бошлаб Маликага қўлини учини ҳам теккизмади. Олдингиданда мехрибон эр бўлди. Маликани эркалатиб гапирарди. Совғаларга кўмиб ташларди.

Аммо баъзан бунақа нарсаларни кўрганмисан, деб паст назар билан гапириб қўйишини айтмаса Малика жуда бахтли эди. Унга ҳамма нарса муҳайё, уни авайлашарди. Бари ўз изига тушиб кетгандек эди.


Доим маҳзун юрадиган хотинидан Камол нима хоҳлашини сўради.


-Малика доим хафасан. Айт сен учун нима қилай? Сенга нима олиб берсам ҳурсанд бўласан?


Малика ўйланиб турдида ичидагини айтди.

-Менга китоб олиб беринг бўлди.


-Бор йўғи шу эканку.


Ўшанда Камол Маликага илк бора совға қилган китоби Элиф Шафақнинг "Ишққа оид қирқ қоида" асари эди.

Малика китобни қўлига оларкан ҳурсандлигидан кўзлари чақнар, юзлари кулиб турарди. Камол Маликанинг бу ҳолатини кулиб кузатарди



-Сени китоб ҳурсанд қилишини билсам олдинроқ совға қилардим. Ўзингдан сўрасам бўларкан. Шунча қимматбаҳо тилла, атир, кийим кечакка хурсанд бўлмай эътибор бермагандинг. Оддий китоб эса сени жуда бахтиёр қилди.


Шу кунлардан бошлаб Камол ҳар куни Маликага бир донадан китоб олиб келарди. Камол йигирма тўққиз кун Маликани бир донадан китоб билан сийлади.


Давоми бор.... Эртага жойлаймиз насиб қилса....

➥Linkni bosib "AYOLLAR DUNYOSI" kanaliga obuna bo‘ling!👇👇
👉  https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy
👉  https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
👩‍❤️‍👨 Tog‘ri juft tanlash uchun ajoyib layfhak😅

Videoni xo‘rranda dugonangizga yuborib qo‘ying😋😋

➥Linkni bosib "AYOLLAR DUNYOSI" kanaliga obuna bo‘ling!👇👇
👉 https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy
👉 https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy


🤩 Tabiiy goʻzallik sirini izlayotgan boʻlsangiz xaridlaringiz roʻyxatiga bu mahsulotlarni albatta kiritib qoʻying. Teringiz sizga rahmat aytadi.😘

➥Linkni bosib "AYOLLAR DUNYOSI" kanaliga obuna bo‘ling!👇👇
👉 https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy
👉 https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy


​​#МЕНГА_ҲАЁТ_БАҒИШЛА_2:

26-қисм


Малика Камолдан қаттиқ хафа бўлди. Ҳали туғилмаган болада нима айб. Қизми ўғилми ўзини фарзандику. Кўзларидан ёшлар беихтиёр оқа бошлади.


-Аниқлаб беринг кутяпман.

Ноилож қолган, Камолнинг кимлигини жуда яхши билган шифокор дафтарга нималардир чизди, ўчирди ва охирида:

-Табриклайман, кутганиздек ўғил,- деди.

Камол ўзида йўқ хурсанд бўлиб чўнтагидан анчагина суюнчи чиқариб докторга берди.


-Хўш энди чиқиб турсангиз. Аёлнингизни яхшилаб кўрикдан ўтказиб олай.


-Хўп.

Камол шодон ҳолатда чиқиб кетди.


-Мени диққат билан эшитинг.


Камол чиқиб кетгач шифокор Маликага юзланди.

-Бу муддатда болани жинсини аниқлаб бўлмайди. Мен ҳам уни ўғил қизлигини билмайман. Сизга ва ҳали туғилмаган болага раҳмим келди. Эризни алдаб чиқариб юбордим. Бола Аллоҳни хоҳиши, уни асрашга мажбурсиз, ёлғон гапириб бўлса ҳам. Бу лаин буни тушунмайди.Ўзизни ва болани асранг. Эсон омон қўлизга олволинг. Мана бу қувват бўлувчи дорилар. Ҳар куни қолдирмай ичасиз.

Малика ўшанда "лаъин" сўзини маъносини билмасди. Йиллар ўтиб эса яхшигина англаб олганди.


-Раҳмат сизга.

Малика шу тобда шифокорни яхши кўриб кетди. Дунёда яхши одамлар ҳам борлигига гувоҳ бўлганди. Ташқарига чиққанда эри машинага суянгача ким биландир телефонда гаплашиб турарди.

-Эрта кечқуринга зиёфат бор. Ҳамкасбларим хотинлари билан келишаркан. Сен ҳам борасан.

-Хўп

-Тузукроқ кийиниб чиқ. Мени уларни олдида уялтириб қўйма .

-Тушундим.


Шу билан уйга келгунча Камол ҳар хил гаплар билан кулдиришга ҳаракат қилиб келди. Маликани юраги йиғласада сиртида кулиб ўтираверди.

Уйга келгач нима гап деб сўраган ота онасига борини айтди. Улар ҳурсанд бўлишди. Шундан кейин Маликага ҳамма яхши муносабатда бўлишни бошлади.


Эртаси куни кечга эри ишдан келиб зиёфатга борамиз деди. Малика узун бежирим кўйлагини кийиб, сочини йиғиб турмаклаб олганди. Камол уни кўриб ҳафсаласи пир бўлди.


-Бошқа кийиминг йўқми?


-Шуниси маъқул келди.

-Бўлмайди бу.

Камол шундай дея Маликанинг кийимлари турадиган шкафни очиб бир бир кийимларни кўра бошлади. Кейин оғир уфф тортганча Маликани етаклаб бутикка олиб борди. Кийимлар оралаб Камолни ўзи очиқроқ ва калтароқ бўлганни танлаб Маликага кийишни буюрди.


-Мен буни киёлмайман.


-Мен кийиб чиқ дедим. Тушунмадингми мени?

Малика эридан гапга қолмаслик учун кўйлакни кийиб чиқди. Эрини кўнгли тўлди чоғи шуни оламиз деди.  Маликани у ердан олиб чиқиб гўзаллик салонига олиб борди. Салондагилар Маликани белидан келадиган сочларини текис қилиб ёйиб макияж қилиб қўйишди. Малика ўз ҳолатидан ҳижолат бўлар, тиззадан баланд кўйлак, баланд туфли, очиқ елкалар уни ноқулай аҳволга соларди. Ўзини кўча қизларидек ҳис қиларди. Камолни ёши катта эмасми у тенгилар ҳам ҳаммаси оилали бола чақали эркаклар эди. Барча аёли билан келган , эркагу аёл Маликага еб қўйгудек қарарди. Маликани гўзаллигидан кўз узишни иложи бўлмасди.

У ердаги ҳамма казо казолар, ҳатто артистлар ҳам аёллари билан боришганди. Камол Малика билан даврага ташриф буюрган он, эркаклар баравари ўўў деб юборишди.


-Камол маззаку сенга.


Камол мийғида кулиб қўйди. Аёл эркак аралаш бу даргоҳда улар бари ичиб чекиб ўтиришарди.  Бир эркак келиб Маликага ароқ қуйиб узатди.

-Олинг келин.


-Йўўўқ мен ичмайман.


Шунда Камол Маликани қулоғига ол деб пичирлаб белидан қаттиқ чимчилаб олди.

Малика олди ва ичди, аммо ароқ уни нафас йўлларига кетиб тиқилиб нафас ололмай қолди. Зўрға ўзига келиб, нафас олганда Камол унга:

-Ўле фаросатсиз,-деди шивирлаб.

Кейин ўша эркакни аёли келиб Маликани мажбурлаб ўйинга олиб чиқди.

Давоми бор
...

Давомини бугун каналга жойлаймиз биздан узоқлашманг

➥Linkni bosib "AYOLLAR DUNYOSI" kanaliga obuna bo‘ling!👇👇
👉  https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy
👉  https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy


#Рамазонга_тайёрланамиз!
Кеча мендан ишончли рецептлар канали ҳақида сўраётган сизмидиз?
Мен бугун роса қидириб ўша машҳур рецептлар каналини топдим ва ўша заҳотим сизга айтгим келди!

🍕Нонуштабоп рецептлар
🥙Тушликка тўйимли рецептлар
🍲Кечки овқатга мазали рецептлар
🥗Меҳмонларбоп салатлар
🍩Болалар учун ширинликлар
Ва кўплаб ишончли рецептлар жаамланган канал хизматингизда🍡🎂🍪🍰

Бу каналга обуна бўлиб ҳозирданоқ Рамазонга мос рецептларни ўрганиб олинг!
👉
https://t.me/+sfB_l7PA64lhZjZi
👉
https://t.me/+sfB_l7PA64lhZjZi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жуфтингиз учун ажойиб жумла!

Азон каби чорлай жуфтим
Намоз каби соғиндим сени
Ҳалолим деб пичирлаб аста
Қучоғингдан қўйворма мени

Умр йўлдошингизга юборинг.

🟢🟢🟢🟢🟢🟢🟢🟢🟢🟢

➥Linkni bosib "AYOLLAR DUNYOSI" kanaliga obuna bo‘ling!👇👇
👉  https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy
👉  https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сизга бир қучоқ Гул жўнатдим.
Томирида барака..
Бутогида иймон.
Новдасида хурмат..
Ифорида Ж А Н Н А Т!!!!
🌺
Сиз хам яқинларизга жўнатинг🤞


➥Linkni bosib "AYOLLAR DUNYOSI" kanaliga obuna bo‘ling!👇👇

👉  https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy
👉  https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy


​​#МЕНГА_ҲАЁТ_БАҒИШЛА_2:

25 - қисм
📌

Маҳмуд бугун ўзи орзу қилгандек жангга чиқди. Ўзига ишончи кучли, ҳаётдан тортган аламлари уни кучли бўлишга ундарди. Рақибига қараб уни енгилишга ҳаққи йўқлигини ҳис қиларди.  Маҳмудни ортида муштипар онаси бор. Маҳмуддан умиди катта. Бу умидни у синдиролмайди. Турмуш қуриб рўшнолик кўрмаган, рўзғор юкини ёлғиз елкасига ортиб, кун кечираётган аёлни болаларидан орзу ҳаваслари бисёр.

Маҳмудни мураббий яхшигина тайёрлаганди. Вилоят кубоги қизғин давом этарди. Маҳмуд 84 кг вазн билан якка ката баҳсга тушди.
Баҳс вақтида Мураббий кўрсатмаларга эътибор берган ҳолда жанг олиб бориш ғалаба учун жуда муҳимдир!


Мусобақада Маҳмуд олтин медални қўлга киритди. Бу жуда яхши натижа бўлиб, Республика кубогига йўлланма бўлиб ҳизмат қиларди.


Мусобақа иштирокчиларига хуш келибсиз сўзи билан НФКУ раиси сўзга чиқиб, турнирнинг барча иштирокчиларига муваффақиятлар тилаб, мазкур турнир жорий ва келгуси йилда Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати ва Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари учун танлов босқичларидан бири эканлигини таъкидлади.


Бу сўзлардан Маҳмуд тугул мураббийни боши кўкка етди. Республика босқичидан ҳам омадли ўтиб олишса, кейин Осиё, ундан кейин эса Жаҳон чемпионати. Ҳаммаси ёлғиз Аллоҳга аён.

Ихтиёр ака Маҳмудни қўлидан маҳкам сиқиб табриклади.


-Мен сенга ишонгандим. Ишончимни оқладинг. Шунча йиллик машаққатлар бесамар кетмади.

-Бу ҳаммаси сизни меҳнатингиз устоз.

Маҳмуд ғалаба билан уйига кириб келди. Уйига қадам ташлар экан қувончи узоққа чўзилмади. Отаси бир гуруҳ пиёниста улфатлари билан ароқ ичиб ўтирарди.


Маҳмуд меҳмонлар ўтирган уйга кирмай, тўғри ошхонага ўтди. Онаси кўзи кўкарибди. Демак яна отаси ичиб жанжал кўтарган. Қачон улар ҳам одамлардек тинч яшашар экан. Қачон отасига инсоф кириб, шу лаънати шайтон сувини ташлар экан. Шу топда ич ичидан фарёд бўғзига тиқиларди. Бақириб уни бўшатса, афсуски бундай қилолмайди. Онасини олдида уни кучсиз кўринишга ҳаққи йўқ.

-Ассалому алайкум ойижоним.

Иқболой ўғлини овозини эшитиб у томонга қараш баробарида, рўмолини янада пастроқ ўраб, кўкарган кўзини яширишга ҳаракат қиларди.

-Вой мани арслон ўғлим. Келдингми, соғинтириб юбординг.


-Ўзи бир ҳафтага кетдимку.


-Барибир ўз ўрнинг борда.

-Ойи яна жанжал қилдиларми?


-Ҳа қўявер, арзийдиган гапмас.


-Ойииии.


-Ундан кўра ўзингдан гапир. Болам сени табрикласам бўладими? Нечанчи ўринни олдинг?


Маҳмуд сумкасидан медални чиқариб онасига берди. Иқболой медални қўлига олиб йиғлаб юборди. Ўғлини қучиб табриклади.


-Йиғламанг ойи. Сизга йиғлаш ярашмайди.

-Бу қувонч ёшлари болам. Мен... Мен бугун жуда бахтлиман. Мени болам олтин медал олибди. Шунча қилган меҳнатим, чеккан заҳматим зое кетмапти. Болам бунданам баланд чўққилларни забт эт. Мени болам чемпион деб мағрурланиб юрай.

Иқболой гапирардию юзини кўз ёшлари юварди. Мана ҳақиқат бор эканку. Ўғлинг ҳеч ким бўлолмайди деганлар кўриб қўйсин. Уни боласи ўз кучи билан чўққиларни забт этишни бошлади. Бу ҳали бошланиши. Бари олдинда.

-Уйда яна меҳмонку.


-Ҳаммаси овга бориб, тўртта ёввойи товуқ отиб келишган. Мен уни димлаб бердим. Шуни ейишяпти.


-Сиз яна нима пиширяпсиз?


-Хонзода хола ўғил уйлаяпти. Тўйга буюртма. Кечгача улгуришим керак.

-Мақсуда қани?

-Уни репититорга қўйдим. Ўқисин, мендек куни тиним билмай ўтиб кетмасин.

Давоми бор
....

Давомини бугун каналга жойлаймиз биздан узоқлашманг🙂

➥Linkni bosib "AYOLLAR DUNYOSI" kanaliga obuna bo‘ling!👇👇
👉  https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy
👉  https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy


Эри Россияга кетгандан бери Сумайя эрини қаттиқ соғинарди.Бугун ҳам ҳаммомдан чиқдию ҳаёл суриб залга ўтди.Кўзи кийимини дазмоллаётган қайнукасига тушди.Кўзларини шахвоний ҳирс қоплади.Қайнукаси ҳали уйланмаган бўз йигит демак у ҳам...Сумайя оҳиста уни ёнига келди.Қайнукаси уни кўриб нам сочларига ва очиқ баданига бир қараб кўзларини олиб қочди.
-Яҳё..-деди кўзлари сузилиб-кийимингизни ўзим дазмоллаб берайми?
Шу пайт қанукаси....


https://t.me/nafismalikova

20 last posts shown.