#МЕНГА_ҲАЁТ_БАҒИШЛА_2:
25 - қисм 📌
Маҳмуд бугун ўзи орзу қилгандек жангга чиқди. Ўзига ишончи кучли, ҳаётдан тортган аламлари уни кучли бўлишга ундарди. Рақибига қараб уни енгилишга ҳаққи йўқлигини ҳис қиларди. Маҳмудни ортида муштипар онаси бор. Маҳмуддан умиди катта. Бу умидни у синдиролмайди. Турмуш қуриб рўшнолик кўрмаган, рўзғор юкини ёлғиз елкасига ортиб, кун кечираётган аёлни болаларидан орзу ҳаваслари бисёр.
Маҳмудни мураббий яхшигина тайёрлаганди. Вилоят кубоги қизғин давом этарди. Маҳмуд 84 кг вазн билан якка ката баҳсга тушди.
Баҳс вақтида Мураббий кўрсатмаларга эътибор берган ҳолда жанг олиб бориш ғалаба учун жуда муҳимдир!
Мусобақада Маҳмуд олтин медални қўлга киритди. Бу жуда яхши натижа бўлиб, Республика кубогига йўлланма бўлиб ҳизмат қиларди.
Мусобақа иштирокчиларига хуш келибсиз сўзи билан НФКУ раиси сўзга чиқиб, турнирнинг барча иштирокчиларига муваффақиятлар тилаб, мазкур турнир жорий ва келгуси йилда Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати ва Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари учун танлов босқичларидан бири эканлигини таъкидлади.
Бу сўзлардан Маҳмуд тугул мураббийни боши кўкка етди. Республика босқичидан ҳам омадли ўтиб олишса, кейин Осиё, ундан кейин эса Жаҳон чемпионати. Ҳаммаси ёлғиз Аллоҳга аён.
Ихтиёр ака Маҳмудни қўлидан маҳкам сиқиб табриклади.
-Мен сенга ишонгандим. Ишончимни оқладинг. Шунча йиллик машаққатлар бесамар кетмади.
-Бу ҳаммаси сизни меҳнатингиз устоз.
Маҳмуд ғалаба билан уйига кириб келди. Уйига қадам ташлар экан қувончи узоққа чўзилмади. Отаси бир гуруҳ пиёниста улфатлари билан ароқ ичиб ўтирарди.
Маҳмуд меҳмонлар ўтирган уйга кирмай, тўғри ошхонага ўтди. Онаси кўзи кўкарибди. Демак яна отаси ичиб жанжал кўтарган. Қачон улар ҳам одамлардек тинч яшашар экан. Қачон отасига инсоф кириб, шу лаънати шайтон сувини ташлар экан. Шу топда ич ичидан фарёд бўғзига тиқиларди. Бақириб уни бўшатса, афсуски бундай қилолмайди. Онасини олдида уни кучсиз кўринишга ҳаққи йўқ.
-Ассалому алайкум ойижоним.
Иқболой ўғлини овозини эшитиб у томонга қараш баробарида, рўмолини янада пастроқ ўраб, кўкарган кўзини яширишга ҳаракат қиларди.
-Вой мани арслон ўғлим. Келдингми, соғинтириб юбординг.
-Ўзи бир ҳафтага кетдимку.
-Барибир ўз ўрнинг борда.
-Ойи яна жанжал қилдиларми?
-Ҳа қўявер, арзийдиган гапмас.
-Ойииии.
-Ундан кўра ўзингдан гапир. Болам сени табрикласам бўладими? Нечанчи ўринни олдинг?
Маҳмуд сумкасидан медални чиқариб онасига берди. Иқболой медални қўлига олиб йиғлаб юборди. Ўғлини қучиб табриклади.
-Йиғламанг ойи. Сизга йиғлаш ярашмайди.
-Бу қувонч ёшлари болам. Мен... Мен бугун жуда бахтлиман. Мени болам олтин медал олибди. Шунча қилган меҳнатим, чеккан заҳматим зое кетмапти. Болам бунданам баланд чўққилларни забт эт. Мени болам чемпион деб мағрурланиб юрай.
Иқболой гапирардию юзини кўз ёшлари юварди. Мана ҳақиқат бор эканку. Ўғлинг ҳеч ким бўлолмайди деганлар кўриб қўйсин. Уни боласи ўз кучи билан чўққиларни забт этишни бошлади. Бу ҳали бошланиши. Бари олдинда.
-Уйда яна меҳмонку.
-Ҳаммаси овга бориб, тўртта ёввойи товуқ отиб келишган. Мен уни димлаб бердим. Шуни ейишяпти.
-Сиз яна нима пиширяпсиз?
-Хонзода хола ўғил уйлаяпти. Тўйга буюртма. Кечгача улгуришим керак.
-Мақсуда қани?
-Уни репититорга қўйдим. Ўқисин, мендек куни тиним билмай ўтиб кетмасин.
Давоми бор....
Давомини бугун каналга жойлаймиз биздан узоқлашманг🙂
➥Linkni bosib "AYOLLAR DUNYOSI" kanaliga obuna bo‘ling!👇👇
👉 https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy