ШАМСИНУР ижоди:
#МЕНГА_ҲАЁТ_БАҒИШЛА_2
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
1-ҚИСМ
Менга ҳаёт бағишла2:
Қалблар қалбни таниганида ундан айрилмоқлик нечоғлик оғирлигини биласизми? Севиб кўрган инсон севганисиз ҳаётни давом эттириши нақадар маъносиз эканиничи? Энг ишонган дўстларинг ортингдан пичоқ уришса қанчалик оғриқли эканини ҳис қилганмисиз? Шармандалик юкини кўтармай дея ҳар нега рози бўлишиничи, ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Мехрга муҳтож қизалоқнинг, орзуларини чил-чил қилган кимсаларнинг, виждони оғримай юришини жимгина кузатиб туришдан бошқа чорангиз бўлмаса нима қилардингиз?
Мен сизларга бешафқат тақдир синовида обдон тобланган, ҳақиқий олтин зангламас деганидек, йиллар уларнинг инсонийлик сифатларини эголмаган қаҳрамонлар ҳақида ҳикоя қилиб бераман.
Хамида узоқ йиллар кутилган, оиланинг эркатойи, оқсуяклик суяк, суягига сингиб кетган бой хонадоннинг қизи. Хамадидан олдин Хамдам бор аммо уларнинг ораси ўн йилни ташкил этади. Ҳусния хоним неча йиллар даволаниши натижаси ўлароқ Хамида дунёга келди. Одилбой хотинини отаси олдида тили анчагина қисиқ бўлгани сабабли ҳам, пулнинг "сассиғи"га чидолмай қолгандаям бошқа хотин олишни ҳаёлига келтиролмади. Ўзи отасиз катта бўлиб, қайнотаси сабабли оёққа туриб олди. Олдинги Одил латта энди кимсан "Одилбой" бўлганди. Энди унинг соясига салом беривчилар анчагина бўлиб, пичоғи доим мой устида эди.
Хамида бренд либослар кийиб, энг иқтидорлилар мактабида таълим оларди. Киборлар даврасидаги бу мактбдагилар унинг феъл атворини тўғри қабул қилолмади. Хамида тўрт беш бора мактабдан йиғлаб келгач, эркатой қизининг кўз ёшларига тоқат қила олмаган Одилбой қизини ўзларига яқин жойдаги нуфузли мактабга ўтказди.
Янги мактаб Хамидага янги олам эшикларини очиб берганди. Хамида илк бора ўша ерда чин дўстларини учратди. Улар уч киши, Маҳмуд, Малика ва Хамида бўлдилар.
Маҳмуд ва Малика Хамида бу мактабга ўтгунича ҳам қалин дўст эдилар. Улар янги келган бошқалардан сжралиб турувчи қизни ўз сафларига жон деб қабул қилдилар.
Маҳмудни оиласи ўртаҳол эди. Малика эса болалар уйидан асраб олинган бўлиб, ўгай ота-она зулмига дучор бўлган маъсума қизалоқ эди. Малика ҳам бу мактабга келганига бир йил бўлиб қолган, болаларнинг турткилашидан уни доим Маҳмуд ҳимоя қилиб келарди
Хамида олдинига Махмуд Маликани яхши кўрса керак деб ўйлаган. Вақт ўтиб эса қаттиқ адашганини тушиниб етади.
Хамида ҳеч кимга қўшилолмай доим ажралиб юрадиган, камсуқимгина Малика билан тил топишиб кетди. Улар ажралмас дугоналар эдилар. Икки қиз ва бир йигит доим бирга юришар, дарсда ҳам спорт машғулотларида ҳам ҳамжиҳат эдилар. Айниқса Маҳмуд спорт деса борини берадиганлардан эди. У доим кучли бўлишни истар, агар кучли бўлсам, отамни калтакларидан онамни асрайман деб ўйларди. Каратега борар, пулни эса яқин атрофда жойлашган тамаддихонада кечки вақтда ишлаб топарди. Официантлик қилган пуллари уни орзулари сари олиб борарди. Улкан мақсадлар йўлидаги қийинчиликлар ҳам, унга куч бағишларди.
Малика маюслиги сабабини бирор марта Хамидага айтмаган. Хамида ҳам юрак ютиб сўролмаганди. Аммо бугун бу одатига хилоф равишда, Маликадан бунинг сабабини сўради.
Малика пирпираб кетгаб киприкларини ерга қадаганча чуқур хўрсинди.
-Хамида балки шартмасдир?
-Менга ишонмайсанми?
-Гап унда эмас. Мен ҳақимда ҳақиқатни билсанг, кейин мендан юз ўгиришингдан қўрқаман.
-Маҳмуд биладими?
-Ҳа.
-Унда мен ҳам юз ўгирмайман. Доим ёнингдаман. Менга ишон.
Бу суҳбат танишганларига бир бўлганда бўлиб ўтди.
Улар саккизинчи синфга ўтгандилар.
-Мени болалар уйидан асраб олишган. Ўн икки ёшда эдим ўшанда.
-Йўғееее, ишонмайман.
-Афсуски бу рост. Мен асрандиман. Аммо бу ҳаммаси эмас. Мени асраб олганлар ҳам мендан манфаат кўзлаб асраб олишган.
Маликанинг кўзлари ёшланди. У ҳақиқий ота онасини бир бор кўришни доим орзу қилиб келган. Шу кунгача чеккан заҳматлари уни қалбини яна ўртаб, яраларини янгилади.