#МЕНГА_ҲАЁТ_БАҒИШЛА_2:
30-қисм
Зулфизар ўзини босолмасдан йиғларди.
-Мен болани олдираман.
-Яна битта хато қиласанми? Эртага яна она бўлади деб ким кафолат беради. Аллоҳдан қўрқ. Дунёга келмоқчи бўлган, митти вужудни ўлдирма.
-Уни менга кераги йўқ. Дахмаза. Мен хоҳламагандим.
-Агар олдирсаанг, сендек дугонам йўқ.
Хамида жахл билан кафедан чиқиб кетди. Зулфизар йиғлаганча қолаверди.
💮💮💮💮
- Маликам мени қаердасан?
Камол қўлида шоколад ҳамда каттакон гул кўтариб ишдан қайтди. Бу совға кун давомидаги тўртинчи совға эди.
Малика Камолни кутиб олди. Камолни хотинини ўзига тортганча кўзларига термулди.
-Жудаям гўзалсан...
Малика уятдан ерга қаради.
-Ҳооой мен ердамас тепароқдаман. Кўзларимга қара.
-Уяламан.
-Қани бўл.
Малика эрининг кўзларига тикилди.
-Сени севаман гулим.
Камол хотинини янаям яқин тортиб ундан узоқ бўса олди. Малика биров кўради деб ҳавотирда. Камолга эса фарқи йўқ
-Бўлди қўйворинг.
-Ҳая яна нафассиз ўлиб қолма. Камол хотини бўшатиб ўзи хоналарига чиқиб кетди.
Малика гулларни вазага солиб эрини ортидан чиқди. Кундан кунга оралари яхшиланиб борарди.
Камол Маликани эркалатиб гапирар, нима деса ҳаммасини муҳайё қиларди. Аслида Малика ҳомиладор бўлиб ҳали уни, ҳали буни ейман деган эмас. Лекин Камол ўзи сарҳил мевалар-у, фойдали егуликлардан музлатгични тўлдириб ташларди.
Кеч бўлганда иккиси сайрга чиқишар, Камол Маликани ҳеч қаерга ишонмасди. Ўзи билан олиб юрарди.
Малика бахтига ишонолмасди. Камолни яхши одам бўлиб қолгани уни шубҳага ҳам соларди.
-Ҳомиладор бўлмасам унга керагим ҳам бўлмаса керак.
Ота онаси эса, Маликадан доим ёрдам кутишарди. Маликага қўнғироқ қилиб нима керак бўлса етказиб беришини талаб қилардилар.
Малика ўзи ҳал қилолмаслигини тушунгани учун Камолга айтарди. Камол Малика ўксимасин учун Маликанинг қизлик уйига ўша нарсаларни юборарди.
Малика билан суҳбатлашиб турган Камол унга узоқ термулдида савол берди.
-Бирор кимни мендан олдин севганмисан?
-Улгиролмай қолдимку.
-Улгурсанг севармидинг?
-Қайдам, менга кимни кўзи учиб турганди.
-Менга ваъда бер.
-Нимага?
-Сен олдин ваъда бер.
-Хўп ваъда бераман.
-Ота онамга доим ҳозиргидек меҳрибон бўл.
-Хўп, бор йўғи шуми?
-Йўқ, мендан ўзгаси сенга қўлини учини ҳам теккизолмасин. Мен бор ёки йўқ, ўзингга ўзга эркакни яқинлаштирмайсан.
-Хўп. Ваъда бераман. Барчаси сиз айтгандек бўлади.
Икки кундан сўнг тонг саҳарда ҳали қуёш чиқмаганди. Қиш кунлари эмасми ташқари қоронғу. Камол Маликани туртиб уйғотди.
-Малика тур нима егинг келяпти
-Ҳеч нарса ухланг сиз ҳам
-Йўқ айтақол.
Тушида бир болакайни маза қилиб торт еяётгани Маликани эсига тушди.
-Торт бўлса йўқ демасдим.
-Ҳозир олиб келаман
-Ҳозир шартмас, кейинам бўлаверади.
-Йўқ ҳозир ес қиламан. Ўғлимни кўзи кўк бўлмасин.
Эри кийиниб чиқиб кетди.
Ташқарида ойисига ҳам мақтаниб, тортга кетаётганини айтди.
-Ўғлимни торт егиси келибди олиб келай.
Маликани кўнгли нотинч эди. Телефонини олиб Камолга қўнғироқ қилди.
-Камол ака қайтинг, керакмас торт.
-Сабр қил ҳозир бораман
Камол ўз билганидан қолмади.
Қайнотасига қўнғироқ бўлганини Малика эшитиб қолди. Қайнотаси шошиб чиқиб кетди.
Камол қўнғироқларга жавоб бермади. Пешинга яқин қайнотаси бир қанча одам билан кириб келди. Улар тўғри мехмонхонага носилкани олиб киришди. Қайнотасини йиғлаётганини илк бора кўрган Маликани юраги шув этиб кетди.
Давоми бор
Давомини бугун жойлаймиз биздан узоқлашманг
➥Linkni bosib "AYOLLAR DUNYOSI" kanaliga obuna bo‘ling!👇👇
👉 https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy