Сен ҳам қачонлардир ўша одам эдинг
Сен ҳам қачонлардир чақалоқ эдинг, балки онангни қўлида йиғлаб, автобусдагиларни ғашига теккан бўлишинг ҳам мумкин. Нега шундай оналарга ғалати қарайсан?
Сен ҳам қачонлардир кўчада телефонда мусиқа қўйиб эшитиб юргансан. Бугун колонкада мусиқа эшитиб юрган болачалардан энсанг қотади.
Кўчада қачонлардир ўртоқларинг билан бақиришиб кулишиб юргансан. Бугун эса шундай йигитчаларни нима қилишвоссан маҳалла қаҳқаравотти деб тергаб қўясан.
Уйингни ремонт қилганингда қўшниларга зарар етқазгансан бугун эса уйини ремонт қилаётган қўшнингни кўрарга кўзинг йўқ.
Бутун ёз бўйи шишага ёки пулга плейстейшн ўйнагансан, бугун эса телефонда ўйин ўйнаб ўтирган болангдан ҳавотир оласан.
Сен эшитган Болалар гуруҳи отанга қанчалик бачкана житр-житр бўлиб туюлишини ҳам билардинг, лекин бугун ёшлар эшитаётган мусиқага сен шунақа муомаладасан.
Бугун банкоматда сендан олдин тупить қилиб турган отахондан ғашинг келса эртага сен ҳам отахон бўганингда янги технологияларда тупить қилиб ўтирасан.
Бугун калта пайпоқ билан кроссовка кийган болани ёмонлайсан аммо олдин таги юбкага ўхшаш (клёш) шим кийиб, узун соч қўйган энг модный типлардан бири эдинг.
Замон ўзгаради, вақтлар ўтади. Бахтли ҳаётни фақат замонларга тегишли клишеда қолиб кетмаган одамларгина кечирса керак деб ўйлайман.
Твиттердаги мана бу треддан илҳомланиб ёзилди.
@nurbekalimov