Yuridik xizmatlar. Da'vo ariza yozish


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Mavjud xizmatlar :
1. Mehnat nizolari
2. Oilaviy nizolar
3. Fuqarolik ishlari
4. Ma'muriy huquqbuzarlik ishlari
5. Huquqiy maslahatlar
6. Ariza tayyorlab berish xizmati

Murojaat uchun @Sohibqulov
@yuristdavoarizayozish_bot

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Forward from: Advokat Qosimov
Фарзанд туғилганда туғилганлик хақидаги гувоҳнома олиш шарт эмас!

‼️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 540-сонли қарорига кўра:

✅ Туғилганлик ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома берилади ва ушбу маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш қатъиян тақиқланади.

✅ Туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳнома фуқароларнинг исталган вақтдаги мурожаатларига асосан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари томонидан белгиланган миқдорда герб йиғими ундирилган ҳолда расмийлаштириб берилади.

❇️ Бу дегани туғилганлик ҳолати қайд қилинганлиги хақидаги маълумотнома туғилганлик хақидаги гувоҳнома билан бир хил кучга эга.Бола вояга етганда бу маълумотнома билан мурожаат қилиб бемалол паспорт олиши мумкин.

Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Forward from: Advokat Qosimov
Тўй харажатларини ундириш мумкинми?

Биздан мурожатчиларимиз энг кўп сўрайдиган саволлардан бири бу " никоҳдан ажрашаётганда тўй харажатларини ундириб олиш мумкинми?"

‼️ Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 44-моддасига кўра :

✅ Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди.

❌ Демак тўй харажатларини ундириб олиш мумкин эмас.


Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Forward from: GENERALISSIMUS
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#batafsil #dahshat #vahshiylik

⚠️ONA O'G'LINI QO'L VA OYOG'IDAGI BARMOQLARI ORASIGA PAXTA TIQIB YOQIB YUBORDI. ONAGA SUD HUKM O'QIDI❗️

BOLAMDAN KECHIRIM SO'RAYMAN. UNI YOQQANIMNI TAN OLAMAN - ona.

Farzandi shirinliklarni ruхsatsiz iste'mol qilganligi sababli ona shunday ishga qo'l urganligi aytildi. Sud hukmi bilan ayol 2 yil muddatga ozodlikdan mahrum etildi.

@generalissimo_marshal


Forward from: Huquqiy axborot | Lotin
#Bilasizmi #Mehnat_huquqlari

⚠️Qonunchilikka ko'ra, yangi ish boshlagan salohiyatli yosh shifokorlarga 1 million so'mgacha maxsus oylik ustamalar to'lash ko'zda tutilgan.

📃Ustamalar ularning birinchi 3 yillik mehnat faoliyati uchun belgilanadi.

✔️Bunda maxsus oylik ustamalar har oyda quyidagi miqdorlarda belgilanadi:

🔹birinchi yil uchun — 1 million so'mdan;

🔹ikkinchi yil uchun — 750 ming so'mdan.

🔹uchinchi yil uchun — 500 ming so'mdan.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot_lotin


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Савол: Мен чет элдаман, судларда иштирок этиш учун укамга ишончнома беришим керак, буни қандай амалга оширсам бўлади?
❗️Саволга Бухоро шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Шаҳло Бозорова жавоб берди.


Mazali DASTURXONIMIZGA marxamat

Sizning yaxshi kunlaringizda xizmat qilamiz. Bizda barcha mahsulotlarimiz halol va mazali.

Buyurtma berish uchun
▫️Telegram: @SaidaSafarqulova
▫️Telefonda:+998930791765 +998946000913
▫️Guruhda to'liq tanishing https://t.me/DasturxonSB

🚛 Yetkazib berish xizmati mavjud.
⛳️Manzilimiz Jarqo'rg'on tumanida joylashgan Alloh boshlagan ishimizni sizga va bizga hayrili qilsin.

Jarqo'rg'on24/7 | Instagram | Guruh


Lirik chekinish ❗ ❗ ❗
Reklama vaqti
https://t.me/DasturxonSB


Forward from: GENERALISSIMUS
ЙПХ ходимлари мопед, скутер ҳайдовчиларидан ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб қилиши ноқонуний❗️

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 393-сон қарорига кўра, 2025 йил 1 мартдан бошлаб мопед ва скутерни бошқариш учун тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш талаб этилиши белгиланган эди.

Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2025 йилдаги 224-сон қарорига кўра, юқоридаги муддат 2025 йил 1 октябрдан қилиб ўзгартирилди.

@generalissimo_marshal


Forward from: Advokat Qosimov
Эр-хотин никоҳдан ажрашаётганида бола она билан қолиши шарт деган норма йўқ!

Кўпчилик мурожаатчиларимизда "болам барибир онаси билан қолдирилади" деган нотўғри фикр бор экан.

Аслида бу масала қуйидагича хал қилинади:


‼️ Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига кўра, ота-она алоҳида яшаганда болаларнинг қаерда яшаши ота-онанинг келишувига биноан белгиланади.

Ота-она ўртасида келишув бўлмаса, низо суд томонидан болалар манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади. Бунда суд:

✅ боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини;
✅ боланинг ёшини;
✅ ота-онасининг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини;
✅ ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни;
✅ болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг машғулот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини ҳисобга олади.

Демак оталар ҳам болани улар билан қолишини суддан бемалол талаб қилишлари мумкин.


Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Forward from: GENERALISSIMUS
ЎРҚ-1055.pdf
2.2Mb
❗️Транспорт воситаларини пиёдалар йўлакларидан юргизганлик учун жавобгарлик белгиланди


Қонун (ЎРҚ-1055-сон, 10.04.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

⚠️Қонунга мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан ҳамда уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонлардан юргизганлиги, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқлар ва бошқа қурилмалар ўрнатилганлиги, шунингдек йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситалари ҳаракатланганлиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

🔰Киритилган қўшимчага кўра, йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситаларининг ҳаракатланиши (бундан рухсат этилган ҳоллар мустасно):

БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима солишга;

🔸худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этиш:

БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

@generalissimo_marshal


Forward from: Dunyo🌐TV
"МИБ"чиларга ҳам қойил, «тешикдан» топишибди😁

П/с Яшасак, кўраверамиз...

👉 Dunyo🌐Tv


Forward from: GENERALISSIMUS
✅Ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни!

Сўнгги йилларда ички туризмга эътибор туфайли маҳаллий сайёҳлар сони 23 миллионга етди (2017 йилда 5 миллионта эди).

Лекин ҳалигача Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабзга бормаган оилалар кўп. Шу боис, ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни, деб эълон қилинади.

Ёшлар ўртасидаги мусобақа ғолибларига “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмасини совға қилиш йўлга қўйилади.

Ҳар йили ички туризм тарғиботини кенгайтиришга 20 миллиард сўм ажратилади.

Мутасаддиларга экстремал туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топширилди.

@generalissimo_marshal


Forward from: GENERALISSIMUS
📖“Темур тузуклари” асарининг асл қўлёзмаси ҳозир қаерда?

Соҳибқирон Амир Темур бобомизга тегишли бўлган ва ҳозирги даврга қадар сақланиб қолган ашёлар ҳақида биласизми?

🗡Амир Темур қиличи. Тиғ қисми пўлатдан, сопи эса олтиндан ясалиб, қимматбаҳо тошлар қадалган бу қилич ҳозирда Эрондаги “Машҳад” сарой музейида сақланмоқда.

🛡Соҳибқирон совути. Лаъл ва зумрад қадалган ушбу совут Туркиядаги миллий университет музейидан жой олган.

📘“Темур тузуклари” асарининг асл қўлёзмаси. Ушбу асар ҳозирда Франциянинг “Ротшильд” музейига қўйилган.

💍Амир Темур узуги. Олтиндан ясалиб, қимматбаҳо нефрит тош қадалган ва форс тилида “Рости-Русти”, яъни “Куч адолатдадир” ёзувли бу узук АҚШдаги Метрополитен музейида сақланмоқда.

👑Амир Темур ёқути. Бу бебаҳо бойлик Соҳибқиронга Ҳиндистонга қилган юришида ҳадя қилинган. Унга қадар ҳам 800 йиллик тарихга эга бўлган. Бу ёқут ҳозирда Қувайтдаги “Ислом бойликлари” хусусий коллекционери музейидан ўрин эгалланган.

@generalissimo_marshal


Forward from: Advokat Qosimov
Қуйидагиларнинг тўлов-контракт пуллари давлат томонидан тўлаб берилади!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йилдаги 312-сон қарори иловасига кўра:

✅ "Ёшлар дафтари"га киритилган шахсларнинг тўлов-контракт суммасининг бир қисми тўлаб берилади.

‼️ Қуйидагилар ёшлар дафтарига киритилади :
✅ оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган ёшлар;
✅ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёшлар;
✅ боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар ;
✅ ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган ёшлар;
✅ I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёшлар;
✅ ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёшлар;
✅ юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган ёшлар;
✅ зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган ёшлар;
✅ «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган ёшлар;
✅ ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган ёшлар;
✅ даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;
✅ муайян яшаш жойига эга бўлмаган ёшлар;
✅ никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оилали ёшлар;
✅ деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган ёшлар.

📌 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролар ёшлар хисобланади.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Forward from: Advokat Qosimov
👨‍✈️🚔 Тунги вақтда кўчада юрганларни ППС олиб кетиши мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.2022 йилдаги 399-сонли қарорига кўра, ППС ходимлари қуйидаги ҳолларда фуқароларни тўхтатиши ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки «Е-патруль» тизими орқали уларнинг шахсини аниқлаши мумкин:
❗️шахс жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд қидирувда деб гумон қилиш учун асослар мавжуд бўлганда;
❗️шахсни содир этилган жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида маълумотга эга деб ҳисоблаш мумкин бўлганда;
❗️қонунчиликка мувофиқ шахсни ушлаб туриш учун бошқа қонуний асослар мавжуд бўлганда.

📌 Ходим шахсни тўхтатиб, ундан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишни ва «Е-патруль» тизими орқали унинг шахсини аниқлашни талаб қилганда шахсга уни тўхтатганлик ҳамда ундан шахсини аниқлаш талаб этилаётганлиги сабаблари ва асосларини тушунтириб бериши шарт, бундан хизмат доирасидаги маълумотлар мустасно.

‼️ Ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган фуқаро қуйидаги ҳолларда шахсига аниқлик киритиш учун ички ишлар органларига олиб борилади:
➡️ унинг шахсини планшет орқали аниқлаш имкони бўлмаган ҳолларда;
➡️ қидирувда бўлган ёки бедарак йўқолган шахслар аниқланган ҳолларда;
➡️ шахсига аниқлик киритиш жараёнида қаршилик кўрсатган ҳолларда;
➡️ жамоат жойларида ҳуқуқбузарлик содир этиш вақтида ушланган ҳолларда (жойида маъмурий баённома тузиладиган ҳоллар бундан мустасно).

❇️ Демак, агар ППС ходимлари сизни ўша жойда шахсингизни аниқлай олишмаса, ИИБга олиб боришлари мумкин.

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈


Forward from: Foydali Moliya
🇦🇹 Avstriya politsiyasi tezlikni 60 km/soatdan oshirgan millionerdan Bugatti Chiron avtomobilini musodara qildi

Avstriyada 2024-yilda qabul qilingan qonunga ko‘ra, tezlikni takroriy oshirgan qoidabuzarlarning avtomobillari musodara qilinadi va auksionda sotiladi.

Bu safar esa katta «o‘lja» 3 mln dollarlik Bugatti giperkari tushdi. Yetmaganiga, millionerning haydovchilik guvohnomasi ham olib qo‘yildi.

🔝 @foydali_moliya


Forward from: GENERALISSIMUS
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилон шаҳар ИИБ тергов бўлими бошлиғи пора билан қўлга олиниб, кейин айби тасдиқланмагани ҳақида!

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида ғалати жиноят содир этилди: жабрланувчининг аризаси билан фирибгарликда гумонланган шахс ушланиб, қамоққа олинган. Далиллар бор, гувоҳларнинг кўрсатмаси аниқ. Аммо сўнгги лаҳзада барчаси тескари ўзгариб, 40 кун қамоқда ётган гумондор аслида жабрланувчи, жабрланувчи эса жиноятчи бўлиб чиқди. Жиноятчининг детектив кинолардаги каби 100 минг долларлик “ўйини” ҳатто терговчиларни ҳам чалғита олган.

Батафсил

@generalissimo_marshal


Forward from: GENERALISSIMUS
Кучли терговчи бўлиш учун нима қилмоқ керак?

Аксарият кучли терговчилардан кучли адвокат чиқиши кўпчиликка маълум. Хўш, кучли терговчи бўлиш учун нималарга эътибор бериш керак.

1. Энг биринчи шарт, Олий ўқув юртида таҳсил олиш пайтида назарий билимларни чуқурроқ эгаллаш керак.
➖ Амалиёт ва назария тўғри келмайди деган гаплар сафсатадан бошқа нарса эмас. Фарқ қилиши мумкин. Лекин кўп эмас. Пойдеворсиз баланд иморат қуриб бўлмайди.

2. Терговчиликни бошлаган заҳоти малакали, тажрибали терговчига шогирд тушиш керак.
➖ Унинг дастидан маҳкам тутиш керак. Ишонинг, сизни биринчи устозингиз қандай бўлса, сиз ҳам келгусида шундай терговчи бўлиб етишасиз. Агар устозингиз “грамотный” бўлса, сиз ҳам шундай бўласиз, аксинча бўлса...

3. Иш давомида ҳам ўқиб, изланишдан асло тўхтамаслик керак.
➖ Чунки, эгалланган назарий билимларни амалиётда қўллаш чоғида яна ўша назарий билимлар керак бўлади. Чунки иш давомида ўқиб-изланишдан тўхтамаган терговчигина назария ва амалиётни аъло даражада бирлаштира олади.

4. Билмаганини сўрашдан асло уялмаслик лозим.
➖ Кўпчилик ёш терговчилар ишни энди бошлаган вақтда ўзи учун мураккаб туюлган, аслида эса ечими осон бўлган масалаларни ўзидан олдин иш бошлаган ҳамкасбларидан сўрагани уялади ёки ғурури йўл қўймайди. Бу ҳолат ёш терговчиларнинг энг катта хатосидир. Зеро, "билмаганни сўраб ўрганган олим, орланиб сўрамаган ўзига золим", деб бежизга айтишмаган.

5. Меҳнатдан қочмаслик.
➖ Кўпчилик ёш терговчилар иш юритувида “дело” кўпайиб кетганда бундан нолишади ва иложи борича камроқ “дело” олиш пайида бўлади. Бу нотўғри. Терговчи қанча кўп жиноят ишларини тергов қилса, шунчалик кўп малакаси, тажрибаси ошади. Ўша соҳалар бўйича маълум кўникмага, тасаввурга эга бўлади. Бошида қийин туюлган жиноят иши кейинги сафар оддий бўлиб қолади.

6. Тергов соҳасида камида 7-8 йил ишлаш.
➖ Олдинлари малакали терговчи бўлиш учун 5 йил ишлаш етарли ҳисобланган. Ҳозир ундай эмас. Чунки, сўнгги йилларда ҳуқуқ соҳасида қонунчиликка жуда кўплаб қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Ҳар қандай жиноят иши бўйича мустақил тергов ҳаракатларини ўтказа оладиган, ҳар қандай вазиятдан чиқиб кетадиган, барча тан оладиган кучли терговчи бўлиш учун бугунги кунда камида 7-8 йил терговчи бўлиб ишлаш керак. Чунки, профессионализм тажрибага, тажриба эса стажга боғлиқ.

7. Ҳар қандай процесс иштирокчиси шахсиятини ҳурмат қилиш.
➖ У хоҳ ўта оғир жиноятни содир қилган шахс бўлсин, хоҳ арзимаган жиноят содир қилган шахс. Уларга тергов жараёнида қўпол муносабатда бўлиш, сўкиш, ҳақорат қилиш ёки атайин содир қилган жинояти учун оғирроқ модда билан айблов эълон қилиш мутлақо тўғри эмас. Унутманг, ўша жиноят содир қилган инсон сиз унга ноинсоний муносабатда бўлсангиз ҳам, бўлмасангиз ҳам қонун олдида, суд олдида жавоб бериб, жазосини олаверади. Лекин, сиз томонингиздан унга нисбатан қилинган ноҳақликни ҳеч қачон унутмайди.

Яна бир муҳим эслатма? Унутманг, терговчилик бу — касб. Тергов соҳасида ишлашдан асло оғринманг. Унинг машаққатига сабр қилинг. Терговчи ҳар қандай соҳада ишлаб кетиши мумкин. Лекин ҳар ким ҳам терговчилик қила олмайди. Сизнинг терговчи сифатида олган билимларингиз сизга бир умрга асқотиши доим ёдингизда турсин!

@generalissimo_marshal


Forward from: Advokat Komilova
“ХХI аср Монте-Кристоси”. Қамоқда ҳуқуқ илмини ўрганиб, уни қаматганларни жазога торттирган адвокат Исаак Райт

АҚШлик Исаак Райт исмли адвокатни “ХХI асрнинг граф Монте-Кристоси” дейишади. Бунинг ўз тарихи бор.

Райт 1989 йилда (ўшанда 27 ёш эди) кокаин сотиб олаётганида қўлга тушиб, қамалади. Харидор ва истеъмолчи эканига қарамай, округ прокурори Николас Биссел жиноят ишини “шишириб”, Райтни нақ наркокартель раҳбарига чиқаради. Натижада суд 1991 йилда уни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилади.

Райт қамоқда бутун вақтини жиноят қонунчилиги ва суд прецедентларини ўрганишга сарфлайди. Ўз жиноят ишини миридан-сиригача таҳлил қилиб, прокурор шуҳратпарастлигининг қурбони бўлганини тушунади ва ноҳақ ҳукмни ўзгартириш учун курашга киришади.

Маҳкум апелляция бериб, жиноят иши қайта кўрилишига эришади. Судда Райт ўзининг ҳимоячиси сифатида собиқ полиция детективи Жеймс Дуганни сўроққа тутади: у тинтув ордерсиз ўтказилганини, Райтнинг машинасига эшитиш мосламаси рухсатсиз ўрнатилганини тан олади. Шунингдек, прокурор Биссел кўп гувоҳларни сотиб олганини айтиб беради.

Дуганнинг кўрсатувидан сўнг прокурор Бисселга нисбатан суриштирув бошланади, уни мансабидан олиб, суд бошлангунича уй қамоғи тайинлашади. Аммо иш судгача бормайди: Биссел уй қамоғидан қочиб, меҳмонхонада ўзини отиб ўлади.

Райт устидан ҳукм чиқарган судья Майкл Имбриани ҳам қамалиб кетади. Фақатгина детектив Жеймс Дуган “тергов билан ҳамкорлик қилгани учун” жазодан озод бўлади.

Хуллас, Райт 7 йил ўтириб, 1996 йил декабрда 250 минг доллар гаров эвазига озодликка чиқади. Унинг ғаройиб тақдири катта шов-шув бўлиб, Райт жуда машҳур кишига айланганди. Гаров пулини ҳам адвокатлар, фаол жамоатчилар йиғиб беришади.

Қамалишига қадар мусиқа продюсери ва тадбиркор бўлган Райт энди қайси касбда ишлашини аниқ белгилаб олганди. 2007 йилда у Майами университетининг юридик факультетини тамомлайди, яна бир неча йилдан сўнг адвокатликка лицензия олади.

У ҳозирда Нью-Йоркдаги “Hunt, Hamlin & Ridley” фирмасида ишламоқда, асосан коррупционер раҳбарлардан жабр кўрган ва ноҳақ қамалганларга ёрдам бериш билан шуғулланади.

Исаак Райтнинг саргузаштлари асосида “For Life” номли сериал суратга олинган. Фильм русчага “За жизнь” номи билан таржима қилинган, интернетда бор.


🟦🟦🟦🟦 O'QITUVCHILAR USTAMA OLISH UCHUN QANCHA BALL TO'PLASH ZARUR?

65 — 70 ball to‘plasa — 10 foiz;
71 — 75-ball to‘plasa — 15 foiz;
76 — 80 ball to‘plasa — 20 foiz;
81 — 85 ball to‘plasa — 25 foiz;
86 — 90 ball to‘plasa — 30 foiz;
91 — 95 ball to‘plasa — 35 foiz;
96 — 100 ball to‘plasa — 40 foiz.

Ustama ballarini toʻplash boʻyicha 823-831-son qaror batafsil

20 last posts shown.