Кучли терговчи бўлиш учун нима қилмоқ керак? Аксарият кучли терговчилардан кучли адвокат чиқиши кўпчиликка маълум. Хўш, кучли терговчи бўлиш учун нималарга эътибор бериш керак.
1. Энг биринчи шарт, Олий ўқув юртида таҳсил олиш пайтида назарий билимларни чуқурроқ эгаллаш керак. ➖ Амалиёт ва назария тўғри келмайди деган гаплар сафсатадан бошқа нарса эмас. Фарқ қилиши мумкин. Лекин кўп эмас. Пойдеворсиз баланд иморат қуриб бўлмайди.
2. Терговчиликни бошлаган заҳоти малакали, тажрибали терговчига шогирд тушиш керак. ➖ Унинг дастидан маҳкам тутиш керак. Ишонинг, сизни биринчи устозингиз қандай бўлса, сиз ҳам келгусида шундай терговчи бўлиб етишасиз. Агар устозингиз “грамотный” бўлса, сиз ҳам шундай бўласиз, аксинча бўлса...
3. Иш давомида ҳам ўқиб, изланишдан асло тўхтамаслик керак. ➖ Чунки, эгалланган назарий билимларни амалиётда қўллаш чоғида яна ўша назарий билимлар керак бўлади. Чунки иш давомида ўқиб-изланишдан тўхтамаган терговчигина назария ва амалиётни аъло даражада бирлаштира олади.
4. Билмаганини сўрашдан асло уялмаслик лозим.
➖ Кўпчилик ёш терговчилар ишни энди бошлаган вақтда ўзи учун мураккаб туюлган, аслида эса ечими осон бўлган масалаларни ўзидан олдин иш бошлаган ҳамкасбларидан сўрагани уялади ёки ғурури йўл қўймайди. Бу ҳолат ёш терговчиларнинг энг катта хатосидир. Зеро, "билмаганни сўраб ўрганган олим, орланиб сўрамаган ўзига золим", деб бежизга айтишмаган.
5. Меҳнатдан қочмаслик. ➖ Кўпчилик ёш терговчилар иш юритувида “дело” кўпайиб кетганда бундан нолишади ва иложи борича камроқ “дело” олиш пайида бўлади. Бу нотўғри. Терговчи қанча кўп жиноят ишларини тергов қилса, шунчалик кўп малакаси, тажрибаси ошади. Ўша соҳалар бўйича маълум кўникмага, тасаввурга эга бўлади. Бошида қийин туюлган жиноят иши кейинги сафар оддий бўлиб қолади.
6. Тергов соҳасида камида 7-8 йил ишлаш. ➖ Олдинлари малакали терговчи бўлиш учун 5 йил ишлаш етарли ҳисобланган. Ҳозир ундай эмас. Чунки, сўнгги йилларда ҳуқуқ соҳасида қонунчиликка жуда кўплаб қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Ҳар қандай жиноят иши бўйича мустақил тергов ҳаракатларини ўтказа оладиган, ҳар қандай вазиятдан чиқиб кетадиган, барча тан оладиган кучли терговчи бўлиш учун бугунги кунда камида 7-8 йил терговчи бўлиб ишлаш керак. Чунки, профессионализм тажрибага, тажриба эса стажга боғлиқ.
7. Ҳар қандай процесс иштирокчиси шахсиятини ҳурмат қилиш. ➖ У хоҳ ўта оғир жиноятни содир қилган шахс бўлсин, хоҳ арзимаган жиноят содир қилган шахс. Уларга тергов жараёнида қўпол муносабатда бўлиш, сўкиш, ҳақорат қилиш ёки атайин содир қилган жинояти учун оғирроқ модда билан айблов эълон қилиш мутлақо тўғри эмас. Унутманг, ўша жиноят содир қилган инсон сиз унга ноинсоний муносабатда бўлсангиз ҳам, бўлмасангиз ҳам қонун олдида, суд олдида жавоб бериб, жазосини олаверади. Лекин, сиз томонингиздан унга нисбатан қилинган ноҳақликни ҳеч қачон унутмайди.
✅
Яна бир муҳим эслатма? Унутманг, терговчилик бу — касб. Тергов соҳасида ишлашдан асло оғринманг. Унинг машаққатига сабр қилинг. Терговчи ҳар қандай соҳада ишлаб кетиши мумкин. Лекин ҳар ким ҳам терговчилик қила олмайди. Сизнинг терговчи сифатида олган билимларингиз сизга бир умрга асқотиши доим ёдингизда
турсин!@generalissimo_marshal