Advokat Qosimov


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Ушбу каналда адвокат Хайрулло Қосимовнинг мулохазалари ва ҳуқуқий маслаҳатлари бериб борилади.
Мурожаат учун: @qosimovadvokatbot
Адвокатлик хизмати учун:(+998 90) 537 20-71;(+998 50) 002 04 43

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизматининг юқоридаги видеотасвир бўйича берилган баёнотига кўра Учқўрғон туманининг чегара олди ҳудудларида тарғибот ва рейд тадбирлари олиб борилган.

Бунда, маҳаллий аҳоли билан суҳбатлар ўтказилиб, яшаш хонадонларида ноқонуний товарлар сақламаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган. Фуқароларнинг хонадонларида бўлиш уларнинг розиликлари билан амалга оширилган.

Мақсад тушунтириш ишлари бўлса, жанговар қурол билан қуролланган ходимни нима кераги бор?!

Тасаввур қилинг, эшик тақиллади, чиқиб қарасангиз, 3-4 та формали одамлар, биттаси автомат ушлаб олган, жанговар ҳолатда. Ҳар қандай одамни юраги шув этади, нима иш қилиб қўйдим экан деб.

Шу ҳолатда уйингизга кирсак майлими деса, 99 фоиз одам рухсат беради. Чунки унда рухсат берсам-бермасам уйга киришади, деган фикр бўлади.


Нима бўлганда ҳам, тушунтириш ишлари автомат билан олиб борилиши нормал ҳолат эмас.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Энди чиқиндидан қарзи борлар элекрт энергиясидан узилади!

‼️ Ўзбекистон Республикасининг 07.03.2025 йил кунги ЎРҚ-1044- сонли қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг "Электр энергетикаси тўғрисида"ги қонунига ўзгартириш киритилди.Унга кўра:

📌 Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги бўлган истеъмолчилар қисқа хабар(SMS) орқали хабардор қилинади.

📌 Агар қарздорлик қисқа хабар(SMS) орқали хабардор қилинганидан бошлаб 5 кун ичида бартараф этилмаса, истеъмолчидан элекрт энергияси учун тўловларни қабул қилиш вақтинчалик чекланади.

📌 Мазкур чеклов қарздорлик бартараф этилган тақдирда автоматик бекор қилинади.

❗️ Мазкур "режим " 2025 йил 08 июндан амалга оширила бошлайди.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Бу видеога ишонманг!

Жарима балларини ёзиш ҳали бошланмади.

Чунки МЖтК нинг 34-1-моддаси 5-қисмида транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балларини ҳисоблаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши кўрсатилган.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан жарима балларини ҳисоблаш тартибини белгиловчи қарор ҳозирча расман эълон қилинмади.

Шу сабабли қайси ҳуқуқбузарликка қанча балл берилиши ҳам ҳозирча аниқ эмас.

Аниқ маълумотга эга бўлиш учун каналимизни кузатиб боринг.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Қойил!!!

Олий суд ўзининг сунъий интеллектини яратибди. my.sud.uz сайти орқали шахсий кабинетга кириб ундан фойдаланиш мумкин.

Қойил қолганимини сабаби, унга савол бериб кўрдим. Айрим вазирликларни юристларидан кўра яхшироқ биларкан.

Охирги пайтларда бизни қийнаётган бир масала бор эди. Президентнинг 2024 йил 24 октябрдаги ПФ 162-сонли Фармони билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тугатилган ҳисобланадими ёки қайта ташкил этилганми?

Шу саволни бергандим, сунъий интеллект ҳам бу қайта ташкил этиш эканлигини тасдиқлади.

Камчилиги, 24 соатда фақат 5 та савол бериш мумкинлиги ва ҳар бир савол узунлиги 200 та белгидан ортиб кетмаслиги, менимча.

Нима бўлгандаям зўр лойиҳа!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


YURISTKADR каналида юридик шахсларнинг қайта ташкил этилиши ҳақида муҳим маълумотлар берилибди:
Қўшиб юборишда икки ёки ундан ортиқ ташкилот фаолияти тўхтатилиб, улар ўрнида уларнинг ҳуқуқ ва бурчларини ворислик тартибида қабул қилиб олган янги ташкилот пайдо бўлади. Яъни, “А” ва “В” ташкилотлар ўрнида янги “С” ташкилот пайдо бўлади. Асосий ҳусусияти, бунда ишлаб турган “А” ва “В” ташкилот бундан буёғига ишламайди, чунки уларнинг фаолияти янги “С” ташкилот ташкил қилиниши муносабати билан тўхтайди. Қўшиб юборишда “А” ва “В” ташкилотларга тегишли бўлган барча мол-мулклар, асосий воситалар, ҳисобварағидаги маблағлар, шартномалар ва албатта ходимлар янги ворис ташкилот – “С”га ўтказилади.

Сайдали аканинг фикрларига қўшимча қилсак, фаолиятини тўхтататган “А” ва “В” ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари янги “С” ташкилотга ўтгач, “А” ва “В” ташкилотлар йўқ бўлиб кетади, яъни тугатилади. Бироқ бу тугатилиш, юридик шахснинг тугатилишини англатмайди, “А” ва “В” ташкилотларнинг тугатилиши ташкилотни қайта ташкил этиш жараёнининг бир қисми ҳисобланади.

Шу сабабли “А” ва “В” ташкилотларнинг тугатилиши назарда тутилсада, ходимларни МК нинг 161-моддаси 2-қисми 1-банди билан ташкилот тугатилганлиги сабабли ишдан бўшатилиши ноқонуний бўлиб қолади. Чунки Меҳнат кодексининг 156-моддасига кўра ташкилотнинг идоравий тааллуқлилиги (бўйсунуви) ўзгарганлиги ёки қайта ташкил этилганлиги ушбу ташкилотнинг ходимлари билан меҳнат шартномаларини бекор қилиш учун асос бўлмайди.

Ҳулоса қилишимиз мумкинки, ташкилот тугатилган деб топилиши учун ФК нинг 53-моддасига мувофиқ унинг унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан тугатилиши керак. Қайта ташкил этишда эса ташкилотнинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтади.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Барча аёллар, опа-сингилларимизни 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами билан табриклайман. Бахтимизга доимо соғ-саломат бўлинглар!


Forward from: YURISTKADR
2 ёки 3 та ташкилотни бирлаштирмоқчи бўлсангиз...

Агар 2 ёки 3 та юридик шахсни қўшиб, янги юридик шахс ташкил қилмоқчи бўлсангиз, жуда хушёр бўлинг. Айниқса, давлат ва бюджет ташкилотларига бу алоҳида эслатма.

Ҳамма юридик ҳаракатлар бирин-кетинликда ва узвийликда боришини ҳисобга олмасангиз, бошингиз ташвишдан чиқмай қолиши мумкин.

Масалан, “А” ва “В” ташкилотни қўшиб, янги “С” деган ташкилот ташкил қилмоқчисиз. Бу МК 156-моддаси ва ФКнинг 49-50-моддаларига мувофиқ “қўшиб юбориш орқали қайта ташкил этиш” дейилади. Бунда “А” ва “В”нинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан, мол-мулклари, асосий воситалари, пул маблағлари, шартномалари ва албатта ходимлари янги “С”га ўтади.

Эътибор беринг, агар сиз кейинги ҳаракатларни ва ҳужжатларни тахт қилиб қўймай туриб, дейлик, бугун “ягона дарча”га бориб “С” ташкилотни рўйҳатдан ўтказиб, очиб қўйсангиз, шу куннинг ўзида “А” ва “В” ташкилотнинг фаолияти автоматик равишда тўхтаб қолади. Масалан, банкдаги ҳисоб-рақамларигача тўхтайди.

Шунда “А” ва “В” биргина ходимлар ва уларнинг иш ҳақи тўловлари борасида тупикка кириб қолади. Оқибатда ходимларда норозилик пайдо бўлиши мумкин. Чунки, ҳамма нарса олдиндан тахт қилиб қўйилмаган ва “А” ва “В”нинг ходимларини янги “С” фаолиятини бошлаган куни унга ўтказилиши ҳисобга олинмаган.

Шунинг учун биз доим айтамиз, олдин “А” ва “В” ташкилотнинг барча асосий воситалари, мол-мулклари, ҳисоб-рақамидаги пул маблағлари, шартнома ва битимлари ва албатта ходимларининг рўйҳатини тахт қилиб қўйингда, ана ундан кейин “С” ташкилотини рўйҳатдан ўтказиб, ташкил қилинг.

Иложи бўлса, “С”нинг структурасини ва штатлар жадвалини ҳам у рўйҳатдан ўтган кундан тасдиқлатинг. Ва кейинги кундан кечиктирмай “А” билан “С” ўртасида ҳамда “В” билан “С” ўртасида қабул қилиш ва топшириш далолатномаси тузиб, шу куннинг ўзида барча нарсаларни, жумладан, ходимларни ҳам қайта ташкил қилинган “С” ташкилотга ўтказинг.

Шунда ишингиз ўхшайди.

👉@yuristkadr


Мурожаатчимиздан келган савол:

Ассалому алайкум, мен  доимий пропискада бошқа вилоятда тураман , лекин хозир Тошкент шаҳрида вақтинчалик прописка асосида яшамоқдаман.Бола пули учун аризани доимий пропискада турган жойимга беришим керакми?


Батафсил 👇

📌 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг " Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра :

✅ Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.

✅ Ариза фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан махсус рўйхатга олиш дафтарида қайд этилади, бунда аризанинг берилган санаси, ариза берувчининг исми, фамилияси, отасининг исми ва яшаш манзили кўрсатилади.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Ҳуқуқий нигилизмнинг юқори чўққиси

Ҳуқуқий нигилизм амалдаги ҳуқуқ нормаларини менсимаслик, уларга нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлиш ёки инкор қилишдан иборат. Қисқача айтганда қонунларга "тупуриб қўйиш" ва буни намойишкорона бажаришдир.

Бу ҳаракатларнинг бевосита масъул орган томонидан амалга оширилиши эса ҳуқуқий нигилизмнинг энг юқори чўққиси дейиш мумкин.

Гап шундаки, Президентнинг 2024 йил 24 октябрдаги ПФ 162-сонли Фармони билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси фаолияти тугатилиб, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига ўтказиляпти.

Якунда мана шу фармон асосида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ходимлари билан тузилган меҳнат шартномалари МК нинг 161-моддаси 2-қисми 1-банди билан корхона тугатилганлиги муносабати билан бекор қилинган.

Бироқ фармонда дастлабки иккита тузилма тугатилиши кўрсатилган бўлсада, ҳуқуқий жиҳатдан бу юридик шахснинг тугатилиши ҳисобланмайди. Чунки Фуқаролик кодексининг 50-моддасига кўра юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади. Фармонда эса тугатилаётган тузилмаларнинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида Миграция агентлигига ўтказилиши аниқ, кўрга ҳассадек қилиб кўрсатилган.

Фуқаролик кодексининг 49-моддасида қайта ташкил этишнинг 5 та тури белгиланган: қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш.

Келинг илмий томондан ҳам ёндашсак. Адлия вазирлиги томонидан нашр этилган Фуқаролик кодексига шарҳларда Фанлар Академиясининг академиги, юридик фанлари доктори, профессор Х.Р.Рахмонқулов қўшиб юборишни қуйидагича таърифлайди:
Юридик шахсни қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш икки ёки ундан кўп юридик шахсларнинг битта янги юридик шахсга бирлашувини англатади. Бунда бирламчи юридик шахснинг йўқ бўлиб кетиши асосий шарт бўлиб ҳисобланади.

Яъни, ПФ 162-сонли Фармонда кўрсатилган Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда жамғарма фаолиятини тугатилиб, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари янги ташкил этилаётган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига ўтказилиши ҳуқуқий жиҳатдан юридик шахсларни қўшиб юбориш шаклидаги қайта ташкил этиш ҳисобланади.

Меҳнат кодексининг 156-моддасига кўра ташкилотнинг мулкдори алмашганда, худди шунингдек ташкилот қайта ташкил этилганда якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ходимнинг розилиги билан давом эттирилади...

Ташкилотнинг идоравий тааллуқлилиги (бўйсунуви) ўзгарганлиги ёки қайта ташкил этилганлиги ушбу ташкилотнинг ходимлари билан меҳнат шартномаларини бекор қилиш учун асос бўлмайди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида бу жараён тугатиш эмас, қайта ташкил этиш эканлигини тушунадиган мутахассислар етарлича. Чунки айнан ушбу вазирлик меҳнат муносабатлари соҳасида ягона сиёсат олиб борувчи давлат бошқаруви органи бўлиб, меҳнат соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш назорати вазирликнинг асосий вазифаларидан биридир.

Ўзи назорат қилиши керак бўлган қонунларни вазирликнинг очиқ ойдин ўзи бузиши бу ҳуқуқий нигилизмнинг қўрқинчли даражасидир.

Президент фармонида аниқ айтиб турса ҳам, унга қарши бориш мумкинми? Беписандлик ҳам шунчалик бўлар.

Албатта, суд орқали ходимларнинг ҳуқуқлари тикланишига ҳаракат қиламиз ва Президентнинг кечаги нутқидан кейин судга ортиқча таъсир ўтказишлар бўлмайди деб умид қиламиз.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Пойга ўтказганлик учун жавобгарлик борми ўзи?

Батафсил👇

‼️ Қонунчилигимизда айни  пойга ўтказганликнинг ўзи учун жавобгарлик белгиланмаган.Лекин пойга ўтказиш натижасида йўл қўйилиши мумкин бўлган айрим хатти-ҳаракатлар жавобгарлик келтириб чиқариши мумкин.

Масалан:
📌 Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши, белгиланган тезликка нисбатан қанча кўплигига қараб базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
📌 Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
📌 Транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларини бузиш, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
📌 Йўл безорилиги(дрифт,кескин равишда шахмат усулида харакатланиш кабилар)ни содир этиш, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йилдан икки йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
📌 Гурух бўлиб харакатланиш, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
📌 Ва бошқа қонунчиликка зид ҳаракатлар жавобгарлик келтириб чиқаради.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Хорижга чиқиш биометрик (загран) паспорти қанча муддатга берилади ва тўловлари қанча?

Батафсил 👇

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4079-сон қарорига кўра :
✅ Хорижга чиқиш биометрик паспорти фуқароларга қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади:
➡️ туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача — икки йил муддатга;
➡️ бир ёшдан 25 ёшгача — 5 йил муддатга;
➡️ 25 ёшдан ошган шахсларга — 10 йил муддатга.

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги қонунига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини берганлик учун қуйидагича бож ундирилади :

✅ ўн олти ёшга тўлган фуқароларга хорижга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида;
✅ ўн олти ёшга тўлмаган фуқароларга хорижга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун БҲМнинг 80 фоизи миқдорида.


Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

Бундан илгарироқ А.Тошпўлатов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Манба

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Скутерни номер ва хайдовчилик гувоҳномасисиз бошқарганлар жаримага тортилади!

‼️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2024-йилдаги  393-сонли қарорига кўра:

✅ Конструктив тезлиги соатига 25 километр ва ундан ортиқ, лекин 50 километрдан ошмайдиган транспорт воситалари (мопед ва скутер) учун алоҳида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади ҳамда бу турдаги транспорт воситалари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
Фойдаланишда бўлган бу турдаги транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг охирги куни 2025 йилнинг 28 феврали хисобланади.

✅ 2025 йил 1 мартдан бошлаб ушбу турдаги транспорт воситаларини бошқариш учун тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш талаб этилади.

📌 Юқоридаги талабларга амал қилмаслик, 2025 йил 1 мартдан бошлаб жавобгарликни келтириб чиқаради.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Савол:

Мен Фарғона вилоятиданман ва Тошкент шаҳридан машина сотиб олдим.Энди унга номер олиш учун Фарғонага боришим керакми.Ёки Тошкент шаҳридан ҳам олишим мумкинми?

📚 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 683-сон қарорига кўра:

✅ Жисмоний шахсларнинг автомототранспорт воситалари уларнинг доимий рўйхатга олинган жойи бўйича, доимий рўйхатга олинган жойи бўлмаса — вақтинча турган жойи бўйича давлат рўйхатидан ўтказилади.

✅ Бунда рўйхатдан ўтказиш автомототранспорт воситаси эгасининг доимий рўйхатга олинган ҳудудидан қатъи назар, ҳар бир ҳудудда автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларга давлат рақами белгиларини бериш учун масъул этиб белгиланган ҳудудий ЙҲХХ органларида ҳам амалга оширилиши мумкин.

📌 Хулоса : Ўзбекистон Республикасининг исталган худудидаги ЙҲХХ органларига мурожаат қилиб, давлат рақам белгисини олишингиз мумкин.

Лекин бунда сиз қайерда пропискада турсангиз, ўша худуднинг тегишли худудий рақами берилади.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈




kun.uz нинг ёзишича, Сурхондарёда бир оиланинг уч аъзоси ўлдириб кетилган қотиллик жинояти тергови жараёнида шу ҳудуддаги кўплаб эркаклар сўроқ учун Узун тумани ИИБ биносига олиб борилган. Шулар қаторида бўлган 50 ёшли фермер Тоҳир Ҳайитов ҳам ходимлар томонидан 23 феврал куни уйидан олиб кетилган.

24 февраль куни ЖИБ Узун туман суди Тоҳир Ҳайитовни майда безорилик содир этишда айбдор деб топиб, 6 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

Бироқ 25 февраль куни Тоҳир Ҳайитов вафот этган.

Агар шу ҳолат бирон бир демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлатда юз берганда эди, жиноятни очиш учун қалбаки ҳужжат тайёрлаганлар, албатта жавобгарликка тортилган бўларди. Нафақат шу ишда қатнашганлар, балки бунга йўл қўйганлар учун ҳам сиёсий жавобгарлик юзага келган бўларди.

Бизни давлатимизда эса ноҳақ маъмурий қамоққа олинган шахс оқланиши учун камида Алламжоновни ёрдамчиси бўлиши керак (Чунки жиноятни очиш учун ноҳақ қамоққа олинганларнинг оқланишини битта шу ҳолатда кўрдик холос). Бошқа ҳолатда ҳеч ким гапингизга қулоқ солмайди, ҳаттоки Олий суд ҳам.

Бир неча кун ўтиб Тоҳир Ҳайитов ҳақиқатан ҳам майда безорилик қилганини тасдиқлайдиган далиллар қалаштириб ташланиб, ҳақиқатан ҳам унда юрак хуружи бўлганлигини тасдиқлайдиган далиллар чиқиб келса, ҳайрон қолмайман.

Чунки жиноятни очиш қийин бўлса, барча шубҳалиларга маъмурий қамоқ қўллаш бизда одатий ҳолат. Бунинг одат бўлиб қолганлигига сабаб юқорида бунга эътироз билдирадиган одамнинг ўзи йўқ.

Масалан, ўтган йили долзарб қирқ кунлик тадбирлар давомида айби бор йўқ шубҳаланилган ҳаммага 10-15 сутка маъмурий қамоқ берилиб, уларни олдига ҳаттоки адвокатлари ҳам қўйилмади.

Агар Бош прокурор қатъий кўрсатма берса ва бундай ишлар учун жавобгарлик муқаррар бўлса, пастдагилар бу ишни тўхтатишади.

Бу ишларда асосий айбдорлар қалбаки ҳужжат билан маъмурий қамоқни расмийлаштириб, ўлимга сабабчи бўлганлар эмас. Улар шунчаки, “Нима қилиб бўлса ҳам жиноятни оч” деган топшириқни бажарган холос.

Асосий айбдорлар йиллар давомида жиноятни очиш учун маъмурий қамоқ қўлланилишига йўл қўйиб берган катталар.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Пенсионер Ўзбекистон Республикасидан ташқарида  уч ойдан ортиқ вақт давомида бўлса тайинланган пенсияни тўлаш тўхтатилади!

📚 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.10.2022 йилдаги 592-сон қарорига кўра:

✅ Пенсионер Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб уч ойдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистон Республикасига қайтиб келмаганида тайинланган пенсияни тўлаш тўхтатиб турилади.

✅ Пенсионер Ўзбекистон Республикасига қайтганидан сўнг, унга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги йигирма тўрт ойдан ошмаган давр учун тўланади.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Охирги пайтларда фуқаролик судларининг ходимни ишга тиклаш ҳақидаги қарорларини иш берувчилар томонидан ижро қилмасликнинг ноқонуний бир усули тарқалмоқда.

Масалан, суд қарорига асосан ходим сотув бўлими бошлиғи лавозимига тикланган. Давлат ижрочиси етиб келгунча, иш берувчининг қарори билан “Сотув бўлими” тугатилиб, унинг ўрнида “Сотувларни ташкил этиш бўлими” тузилган. Янги бўлим билан тугатилган бўлимнинг номидан бошқа ҳамма нарсаси бир хил: Бажарадиган вазифалари, иш вақти, иш жойи, штатлари ва ҳоказо. Ҳаттоки, тугатилган бўлимнинг ходимлари ҳам янги бўлимга ўтказилган. Иш ўша ўша, шунчаки номи бошқа.

Ижро варақаси етиб келгач, иш берувчи ходимни аслида тугатилган “Сотув бўлими” бошлиғи лавозимига тиклайдида, унга “Сотув бўлими” тугатилганлиги сабабли штат қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида огоҳлантириш беради. Бу ҳолатда ходимга аввалги иши берилмайди, чунки унинг аввалги ишини янги ташкил этилган “Сотувларни ташкил этиш бўлими” бошлиғи сифатида бошқа бир ходим бажараётган бўлади.

Давлат ижрочиси ҳам аслида тугатилган бўлимга ходимни ишга тиклаш ҳақидаги буйруқ билан ижро ишини тамомлайди.

Бу ҳолат суднинг ишга тиклаш ҳақидаги қарорларини амалда ижро этилмаслигини келтириб чиқармоқда. Чунки “Кредит бўлими” ўрнига “Кредит бериш бўлими”, “Бухгалтерия бўлими” ўрнига “Ҳисоб-молия бўлими”, “Юридик бўлим” ўрнига “Ҳуқуқий ишлар бўлими” ташкил қилиш қийин эмас.

Охир-оқибат ишга тикланган ходимнинг ҳуқуқи бузилмоқда. Чунки “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” Қонунининг 72-моддасига кўра ишга тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этиш иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги ўзининг ноқонуний фармойишини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқариб, ходим илгариги меҳнат мажбуриятларини бажаришга амалда қўйилган вақтдан бошлаб тамомланган ҳисобланади.

Давлат ижрочилари ушбу нормадаги илгариги меҳнат мажбуриятларини бажаришга амалда қўйилгандан кейингина ижро ҳужжати тамомланиши кераклигига мутлақо эътибор бермаяпти.

Бу ҳолатда ҳақиқатда ходимнинг иши йўқолиб кетмаганлигига, унинг илгариги меҳнат мажбуриятлари амалда бошқа номдаги лавозим билан ташкил этилганлигига эътибор бериш ва ходим янги ташкил қилинган бўлимга тикланиши керак. Шундагина ходим илгариги меҳнат мажбуриятини бажаришга амалда қўйилган ҳисобланади.

Энг ёмони, шундай ҳолларда давлат ижрочисининг ижро ишини тамомлаш ҳақидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида маъмурий судларга мурожаат қилинганда, судлар ходимнинг ҳақиқий иши қайси ном билан қайта ташкил этилганлигини ўрганмасдан, бўлимни тугатиш ва тугатилган лавозимга ишга тиклаш ҳақидаги буйруқлар билан кифояланиб қолишмоқда.

Бу эса суднинг ишга тиклаш ҳақидаги қарорларининг аҳамиятини бутунлай йўқотмоқда.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Ассалому алайкум, мен фарзандимни бошқа синфга ўтказмоқчиман.Бунинг учун нима қилишим керак!

👇 Батафсил:

‼️ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2684- сонли буйруғига кўра:
✅ Ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар  ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини синфдан синфга ўтказиш ҳуқуқига эга.
✅ Ота-оналар фарзандини синфдан синфга ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда мактаб директори номига ариза билан мурожаат қилади.
✅ Мактаб директори аризани қабул қилиб олган кундан бошлаб бир иш куни ичида кўриб чиқади ва ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

📌📌 Синфдаги ўқувчилар сони белгиланган меъёрдан ортиқ бўлган тақдирда, мактаб директори ўқувчини синфдан синфга ўтказишни рад қилиши мумкин.

❇️ Умумтаълим муассасаларининг синфлари ўқувчилар сони 35 нафаргача бўлиши мумкин.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Божхонадан 100 млн сўмгача бўлган нақд пулларни чекловларсиз олиб чиқишингиз мумкин!

📚 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг " Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси ва нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги 66-сон қарорига кўра:

✅ Жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади.

📌 Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда, нақд валюта маблағларини олиб кириш чекланмаган миқдорда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

20 last posts shown.