Dunyo🌐TV


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлсангиз бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
👉 @Dunyo_tvbot

Реклама хизмати: @DT_REKLAMA

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Тезкор #Тарқатинг
⚠️Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар учун балл тизими жорий этилди.

Агар ҳайдовчи бир йил ичида 12 баллдан ошса, у 6 ойгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Қонунга киритилган муҳим ўзгаришларга кўра, ҳар бир қоидабузарлик учун энг кўпи билан 2 балл ҳисобланади. Баллар бир йил давомида ҳисоблаб борилади ва улар 12 баллга етмаса автоматик тарзда ўчирилади. 12 балл тўпланса, ҳайдовчилик ҳуқуқи 6 ойдан кам бўлмаган муддатга тўхтатилади.

👉 Dunyo🌐Tv


#Тезкор

⚡️Энди автомбил давлат рақамини қалбакилаштирганлар ҚАМАЛАДИ:

Эндиликда, автомототранспорт воситалари давлат рақам белгиларини қалбакилаштирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

Жиноят кодекси 227 прим 1-модда билан тўлдирилди. Модданинг биринчи қисмига мувофиқ:

Автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини ёки идентификацитя рақамларини қонунга ҳилоф тарзда тайёрлаш, ўтказиш ёки улардан фойдаланиш, шунингдек уларни қалбакилаштириш базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз

👉 Dunyo🌐Tv


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"ЭРКАКЛАРГА НАМЁК"

Февраль ҳам тугаб қолди,
Мартга қолди бир хафта,
Дадаси сизга бу кунни,
Эслатай нечи марта?

Ўз эгаларига юбориб қўйинг

👉 Dunyo🌐Tv


#ТEЗКОР  #ТАРҚАТИНГ
⚡️⚡️Расман: Ўзбекистонда ҳайдовчи 6 марта қизил чироқдан ўтиб кетса, гувоҳномасидан маҳрум бўлади

Энди жарима баллари "E-jarimaball" тизимида қайд этилади. Бир йил давомида, 8 баллгача смс орқали огоҳлантирилади, агар 12баллдан ошиб кетса камида 6 ой ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилинади
;

☝️Баллар нималар учун берилади?
🔺 Қизил чироқ - 2 балл
🔺 Тақиқланган жойларда қувиб ўтиш - 1,5 балл
🔺 Тезликни ошириш - 0,5-2 балл
🔺 Рухсатсиз тонировка - 1-2 балл
🔺 Ҳайдовчилик гувоҳномасисиз, суғуртасиз ёки рўйхатдан ўтмасдан бошқариш - қоидабузарликка қараб тегишли баллар берилади


👉 Dunyo🌐Tv


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аёллар учун жуда зўр лайфҳак

Яқинларга юбориб қўямиз.

👉 Dunyo🌐Tv


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сезон бошланди... 😁

👉 Dunyo🌐Tv

48k 0 589 272

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бир умрга етгулик насиҳат!

Очилганни ёп, ёпилганни оч…

👉 Dunyo🌐Tv


⚡️Навоийда инфратузилма ва аҳоли турмушини яхшилаш учун 25,5 млрд сўм ажратилади

Вилоят ҳарбий-маъмурий секторини ривожлантиришга 2,5 млрд сўм, кўпқаватли уйлардаги электр тармоқларини таъмирлашга салкам 1 млрд сўм берилади. 

👉 Dunyo🌐Tv


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🥚Америкада аҳвол оғир: тухум танқислиги сабаб одамлар уни талашмоқда.

Мамлакатда тухум нархи кескин ошиб, одамлар ҳатто экстремал чоралар кўришга тайёр. Бир қути тухум нархи аллақачон $10 (129 500) сўмга етди.

👉 Dunyo🌐Tv


Ўзбекистон халқаро ислом академияси талаба-қизлари орасида “Тўмарис издошлари” миллий танлови ўтказилди. Танловда талаба-қизлар спортнинг арқон тортиш ва Дартцйўналиши, миллий қадриятларни асраш, тарғиб қилиш ва янада бойитишга қаратилган либослар тақдимоти, қизларни оилага тайёрлаш мақсадида пазандалик маҳоратини ошириш, ўз ижодий қобилиятлари маҳоратларини санъат турлари ижроси мисолида намоёнқилиш каби шартларда беллашдилар.


❗️“Техник хатолик”. ИИВ Мубашшир Аҳмад бошқа модда бўйича қидирилаётганини маълум қилди

Аниқланишича, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан 2023 йил 11 августда 1974 йилда туғилган фуқаро Алишер Турсунов (тахаллуси Мубашшир Аҳмад)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244³-моддаси (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўша йили 29 августда унга нисбатан “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланиши шарти билан қидирув эълон қилинган.

👉 Dunyo🌐Tv


#Тезкор

⚡️🦠 Хитойда кўршапалакларда COVID-19 каби тарқалиши мумкин бўлган янги коронавирус аниқланди.

South China Morning Post' нашрининг маълумотларига кўра, гап HKU5' вирусининг янги линияси ҳақида кетмоқда. Бу вирус илк бор Гонконгда япон нетопёри организмида аниқланган. Олимлар унинг юқумлилик даражаси ва инсон учун мумкин бўлган хавфларини ўрганмоқда.

👉 Dunyo🌐Tv


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔥 Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Пхенянда янги турар-жой мажмуаси қурилишининг тамал тошини қўйиш маросимида портловчи қурилмани ишга туширди.

Тадбир Пхенян чеккасидаги Ҳвасонг туманида бўлиб ўтди. Шимолий Корея ҳукумати бу ерда 10 мингта янги хонадон қуришни режалаштирмоқда.

👉 Dunyo🌐Tv


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇨🇳 Хитойнинг келажак технологияларидан бири.

👉 Dunyo🌐Tv


#Диққат

❗️Ўзбекистонда транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш ёки текширувдан бўйин товлаш жиноий жавобгарликка тортилади.
20 февраль куни қабул қилинган қонунга кўра:

• Давлат рақам ёки идентификация рақамларини қалбакилаштириш
• Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва гувоҳнома бериш тартибини бузиш
• Транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш ёки текширувдан бош тортиш
• Ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахснинг транспорт бошқариши
• Газ ва дизель ёқилғили транспорт воситаларидан хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик

ушбу ҳолатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Такроран маст ҳолда ҳайдаш учун уч йилгача ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва икки-уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди. Қонун расман эълон қилинган кундан кучга киради.

👉 Dunyo🌐Tv


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Диққат #Огоҳлик

Уйғониш вақти келди, дўстлар!

Бефарқ бўлмайлик, хитойликлар келиб тадбиркорларни синдиришмоқчи, ўзимизни махсулотларни сифатини ошириб нархини қулай қилайлик, акс холда...😱

👉 Dunyo🌐Tv


❗️Фарғонада поезд йўлига чиққан Nexia-3' ни уриб кетди

Фарғона вилоятидаги «Охунбобоев» ва «Марғилон» бекатлари оралиғида Nexia-3 ҳайдовчиси поездни илон изи усулида айланиб ўтишга уринди. Оқибатда машина поезд тагида қолди. Ҳайдовчи шифохонага ётқизилди.

Фарғона вилоятида Nexia-3 машинаси ҳаракатланиб келаётган поезд тагида қолди, дея хабар бермоқда «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси.

Қайд этилишича, ҳолат 19 февраль куни соат 22:30 атрофида «Охунбобоев» ва «Марғилон» бекатлари оралиғида соат 22:30 атрофида содир бўлган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг аниқлик киритишича, Қўқон локомотив депосига қарашли Ахтачи-Қўқон йўналишидаги юк поезди таркибида 102 та бўш вагон билан ҳаракатланган.

38 ёшли енгил машина ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, поездни илон изи усулида айланиб ўтишга уринган. Бироқ поезд машинани уриб юбориб тўхтаган.

Автомобиль ҳайдовчиси турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган, машина техник шикастланган. Айни пайтда Фарғона вилояти транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

👉 Dunyo🌐Tv


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Даҳшат

💄Помада суриб юрадиган аёллар нима суриб юрганини кўришсин 😨

Аёлларга юбориб қўямиз!

👉 Dunyo🌐Tv

50k 1 871 117

💥Банк ставкалари пасайди!

Энди орзуингиздаги шинам ва қулай Chery Tiggo 7 Pro автомобилини даромадни тасдиқловчи ҳужжатларсиз харид қилишингиз мумкин!

- Икки зонали иқлим назорати
- Сенсорли мултимедиа 12 дюймли дисплей
- 5 йил ёки 150, 000 км кафолат

Бошланғич тўлов - 30%дан
Йиллик ставка - 3,5%дан 21,5%гача
Кредит муддати - 12 ойдан 60 ойгача

Таклиф фақат феврал ойида амал қилади!

📞Батафсил маълумот учун +998555000655


#Диққат
❗️Жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади

Қонун билан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди:

Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши;

Бунда:

⁃ Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.

⁃ Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.

⁃ Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.

👉 Dunyo🌐Tv

20 last posts shown.