“Саломатлик сари” лойиҳаси доирасида “O‘zLiDeP онкологик касалликларга қарши!” акцияси😎 О‘zLiDeP Самарқанд вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Бир депутат-юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида “Миллат саломатлиги – юрт қудрати” мавзусида Пастдарғом туманидаги “Исобой”, “Пахтачи” маҳалаларида хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
✔️ Тиббий кўрикда 200 нафар хотин-қизлар терапевт, педиатр, окулист, офталмолог, гениколог, УЗИ, УАШ ва бошқа ҳасталикларни даволовчи малакали шифокорлар қабулида бўлиб, ўзлари учун тегишли маслаҳат ҳамда бепул дори дармонлар ва тиббий муолажаларни олдилар.
#uzlidep #uchrashuv
🖥
Расмий саҳифаларимизга уланинг