O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.me/a_xaitov

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Қишлоқ хўжалигида суғурта тизими яратилади

😎 OʻzLiDeP фракцияси мажлисида “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Қонун лойиҳаси аграр соҳадаги хатарларни суғурта қилиш, фермерларни эҳтимолий зарарлардан ҳимоялаш ҳамда суғурта шартномаларини тартибга солишни назарда тутади.

⚡️ Қонун лойиҳасида қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармасини ташкил этиш, унинг даромадлари ва харажатларини белгилаш, шунингдек, суғурта мукофотлари бўйича субсидиялар ажратиш масалалари қамраб олинган.

📌 Шунингдек, давлат томонидан назорат ва мувофиқлаштириш механизмини жорий этиш ҳам кўзда тутилган. Қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан маъқулланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


#Live

😎 Айни вақтда OʻzLiDeP фракциясининг навбатдаги мажлиси бошланди. Дастлаб фракция аъзолари Давлатимиз раҳбарининг таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг 25-26 февраль кунлари мамлакатимизга расмий ташрифи бўйича ўз муносабатларини билдиришмоқда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


😎 OʻzLiDeP Шаҳрисабз туман Кенгашида Халқ депутатлари  туман КенгашидагиOʻzLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Шаҳрисабз тумани Камбағалликни қисқартириш бандликка кўмаклашиш маркази раҳбар З.Халиловнинг хисоботи эшитилди.

#uzlidep #qashqadaryo

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


😎 O'zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши ва партия депутатлик гуруҳининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

⚡️ Йиғилишда Кенгаш ва депутатлик гуруҳининг 2025 йилги иш режалари муҳокама қилинди ва тасдиқланди. Шунингдек, йиғилишда туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг ҳисоботи тингланди.

⚡️ Ташкилот раҳбари депутатларнинг саволларига жавоб берди. Депутатлар келгусидаги ишлар учун кўрсатмалар берди.
Йиғилишда туман ҳокими, туман Кенгаши депутати Б. Бобоназаров иштирок этди.

#uzlidep #samarqand

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


😎 OʻzLiDeP ЎзЛиДеП Бўгот туман Кенгашига қарашли “Хоразмтех” МЧЖ БПТда ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

⏩ Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А. Исмаилов, OʻzLiDeP Хоразм вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари И. Файзуллаев, Бўгот туман Кенгаши раиси Т. Мирзаев, маҳаллий кенгаш депутатлари ва партия фаоллари иштирок этди.

⚡️ Йиғилишда бошланғич партия ташкилотининг ўтган йилги фаолияти таҳлил қилиниб, келгуси режалар белгиланди.
⚡️ Иштирокчиларга БПТнинг эришган натижалари ва камчиликлари ҳақида маълумот берилди.

📌 Ҳисобот даврида БПТ раислигига Бехзод Каримов номзоди тавсия этилди ва бир овоздан маъқулланди.

#uzlidep #bpt

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Иссиқхонада етиштирилаётган гуллар даромад келтирмоқда

📍 Денов туманидаги “Тасмасой” маҳалласи раиси Азамат Набиев бугун томорқасидан унумли фойдаланиб, уни чинакам даромад манбаига айлантирганлардан. O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси, вилоят Кенгаши депутати Алишер Рўзиев ва партия фаоллари унинг хонадонида бўлишди.

✔️ Хонадондаги иссиқхонада турли навдаги гуллар етиштирилмоқда. 200 дан ортиқ гул кўчатлари етиштирилаётган иссиқхонада Хитой, Италия ва Трукия давлатларидан келтирилган гуллар ҳам бор. Хонадон эгаси маҳалласидаги 20 кишини мавсумий, 6 нафар кишини эса доимий иш билан банд қилган.

😎 Партия вакиллари иссиқхонада етиштирилаётган гул кўчатларини кўздан кечириб, хонадон вакили кичиккина томорқасидан ҳам маҳалладошларини ишли қилиб, ҳам рўзғорига яхши даромад топаётганига гувоҳ бўлишди.


#uzlidep #denov

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Депутат пойтахтлик сайловчилар билан учрашувлар ташкил қилаяпти

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодир Жумаев ўз сайлов округларида бўлиб, аҳоли билан учрашувлар ташкил қиляпти.

⏩ Депутат Шайхонтоҳур туманидаги 46-сонли оилавий поликлиника фаолияти билан танишди. Жумладан, поликлиникада аҳоли учун яратилган шароитлар, амбулатор хизматлар кўрсатиш, соғломлаштириш хоналари ҳолатини ўрганди, шифокорлар ва хамширалар билан суҳбатлашди.

Н. Жумаев туманидаги “Катта Оқтепа” ва “Катта ховуз” МФЙлари “маҳалла еттилиги” билан учрашди. Учрашувда маҳаллалар ҳудудидаги ижтимоий-иқтисодий, аҳоли бандлиги, хотин-қизлар, ёшларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш масалалари ўрганилди. Шунингдек, депутат “Катта Оқтепа” маҳалласида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.


#uzlidep #deputat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

7 last posts shown.