Aktam XAITOV | rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


☑️ Уруш қатнашчилари ва фахрийлари давлатимиз эътибори ва эъзозида

Давлатимиз раҳбарининг 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафимизда туриб, Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини, уларга тенглаштирилган шахсларни ҳамда 1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларини моддий рағбатлантиришга қаратилган фармони қабул қилинди.

Фармонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига ўн минг АҚШ доллари, уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига йигирма беш миллион сўм, меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига эса уч миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофотлари берилиши назарда тутилган.

ЎзЛиДеП сайловолди дастурида ҳам кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш устувор вазифа сифатида белгиланган. Партиямиз кейинги беш йилликда “Кексалар саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш ва 70 ёшдан ошган кексаларга бепул тиббий ва зарур ижтимоий хизматларни кучайтиришни мақсад қилган. Давлатимиз раҳбарининг мазкур фармони сайловолди дастуримиздаги мақсад-вазифаларга уйғун ва ҳамоҳанг.

@a_xaitov


☑️ Энди томорқани қаровсиз қолдириб бўлмайди

Бугун аҳоли даромадларини ошириш, камбағалликдан чиқариш, ўзини-ўзи банд қилишда томорқачиликнинг ўрни беқиёсдир. Шу боисдан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишда иссиқхоналар қуриб бериш, турли маҳсулотлар етиштиришни йўлга қўйиш, бир йилда 3-4 мартагача ҳосил олиш, имтиёзли кредитлар ажратиб бериш борасида тизимли ислоҳотлар олиб бориляпти ва бу ўзининг самарасини бермоқда

Лекин ушбу имкониятлардан фойдаланмасдан ўз томорқасини қаровсиз қолдирган хонадонлар ҳам бор. Эндиликда аҳоли томорқаси ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳар чоракда текширув ўтказилади. Ушбу текширувлар давомида хонадонлардаги томорқалар ва ижарага берилган ерларда экин экилмаган ёки улар қаровсиз қолдирилган ҳолатлар аниқланса, бунга қатъий чоралар кўрилади.

Яъни бундай фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратилмайди. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун моддий ёрдамлар, жумладан, бола пули тўхтатилади. Ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланади.

Мазкур чоралар ер майдонларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшиш мақсадида жорий этилмоқда. Шунингдек, ер эгаларига ўз томорқаларини самарали ишлатиш бўйича тавсиялар ва зарур қўллаб-қувватлаш чоралари ҳам тақдим этилади.

@a_xaitov


Узбекистан и Кувейт: от двустороннего взаимодействия - к всеобъемлющему партнерству

Несмотря на то что Кувейт считается относительно молодой страной, история данного государства богата на события. На этой древней земле, например, располагалась Месопотамия. С тех времен Кувейт славится как стратегически торговый порт на межцивилизационном пути.В 1961 году Кувейт стал независимым и богатым государством, а уровень жизни - высоким.

По итогам состоявшихся переговоров Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Эмир Государства Кувейт Шейх Мишааль ас-Сабах приняли Совместное заявление о развитии узбекско-кувейтских отношений всеобъемлющего партнерства. Также подписаны Соглашение о сотрудничестве в области промышленности; Соглашение о сотрудничестве в трудовой сфере; Программа мероприятий в сфере туризма на 2025-2027 годы; Соглашение о сотрудничестве с Кувейтским фондом арабского экономического развития и другие документы.

Представлен №36 (30610) газеты «Правда Востока», от 20
февраля 2025 года


☑️ Деҳқон ва фермер хўжаликлари учун янги имкониятлар

Президентимизнинг “Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Ўзбекистон фермерлари кенгаши этиб қайта номланди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларини ривожлантириш билан боғлиқ қўшимча вазифа ва функциялар юкланди.

Унга кўра, ушбу вазирлик аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликларидаги ер майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисобини юритади. Шунингдек, “Online mahalla” платформасида аниқ ва батафсил маълумотлар базаси шакллантириб борилади.

Бундан ташқари туман ва маҳаллаларнинг ихтисослашув бўйича салоҳият ва имкониятларидан келиб чиқиб, томорқаларда юқори даромадли маҳсулотлар етиштиришни яшил ва инновацион ёндашувлар асосида ташкил этиш орқали аҳолининг юқори даромадли меҳнат билан бандлигини таъминланаш ва уларни камбағалликдан чиқариш билан шуғулланади.

Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича кенгаш тузилди.

Уларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида алоҳида жамғарма тузилди. Хусусан, Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузурида фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурида Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.

Янги Фармон қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, аҳоли даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлашга хизмат қилади.

@a_xaitov


☑️ Ёшлар бизнеси учун янги сармоя ва имкониятлар

Президентимиз ёшлар билан учрашувда қатор ташаббусларни илгари сурди. Хусусан, Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди.

Банк ўзини ўзи банд қилган ёшлар лойиҳалари учун 100 миллион сўмгача 7 йил муддатга имтиёзли микроқарз ажратади. Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор бўлган, камида 20 нафар ёшни ишга олиб, кичик корхона очган ва ўқув маркази ташкил қилган ёш тадбиркорларга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.

Бундан ташқари, банк кредитларининг камида 30 фоизи хотин-қизлар тадбиркорлиги учун йўналтирилади. Ҳудудларда “ёшлар бизнес инкубатори” ташкил қилиниб, ёшлар ғоялари стартапга айлантирилади, 6 ойдан 3 йилгача қўллаб-қувватланади, тайёр бизнес, корхона даражасига олиб чиқилади.

“Алоқа венчур” жамғармаси орқали стартапларга 50 мингдан 1 миллион долларгача сармоя киритилиб, маҳсулот ва хизматларни ички ва халқаро бозорларда сотиш, бизнес ҳамкор топиш, қўшимча инвестициялар жалб қилишга кўмаклашилади.

Президентимиз томонидан илгари сурилган ушбу ташаббуслар ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга ва уларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга катта ёрдам беради. Шунингдек, мамлакатимизда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодиётни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

@a_xaitov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☑️ Ўзбекистон ва Кувайт етакчиларининг музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатлар имзоланди

➖Саноат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

➖Ҳаво қатнови тўғрисидаги битимга баённома;

➖Меҳнат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

➖"Ақлли" шаҳарларни барпо этиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

➖Санъат ва маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

➖Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

➖Туризм соҳасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури;

➖Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси билан ҳамкорлик тўғрисида битим.

@a_xaitov


☑️ Давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувдаги вазифалар ижроси муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракция йиғилишида дастлаб Президентимизнинг шу йил 14 февраль куни ёшлар билан видеоселектор шаклида ўтган учрашувининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида фикр алмашилди.

Ушбу мулоқотнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтадиган бўлсак, учрашувда белгилаб берилган устувор вазифалар ЎзЛиДеП сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларга уйғун ва ҳамоҳанг эканлигини алоҳида қайд этмоқчимиз.

Ёшлар учун манфаатли иш ўринларини яратиш, тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришга кўмаклашиш йўналишларида тизимли иш олиб бориш, ёшлар бандлиги ва ишбилармонлигини фаол қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш учун микромолиялаш хизматларини кенгайтириш партия сайловолди дастуридан ўрин олган.

Мунозаралар давомида фракция аъзолари мулоқотда Президентимиз ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича белгилаб берган вазифалар, жумладан, Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилганлигини алоҳида қўллаб-қувватладилар.

Депутатларимиз давлатимиз раҳбарининг билдирган таклиф-ташаббуслари партиянинг ёшлар учун манфаатли иш ўринларини яратиш, ёшлар тадбиркорлигини молиялаштиришга кўмаклашиш ҳамда ёшларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш каби вазифалари ижроси учун муҳимлигини қайд этдилар.

@a_xaitov


Ўзбекистон ва Қувайт ўртасида кенг қамровли шериклик муносабатлари янада ривожланади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ 17 февраль куни Ал-Кувайт шаҳридаги "Ал-Баян" саройида тор доирада учрашув ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказдилар.

Ўзбекистон билан Кувайт ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари Кувайтда муваффақиятли амалга оширилаётган, мақсад ва вазифалари Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг узоқ муддатли устувор йўналишларига ҳамоҳанг бўлган "Нигоҳ 2035" давлат дастурини алоҳида қайд этди. Фаол сиёсий мулоқотлар ва идоралараро алмашинувлар, ўзаро товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми барқарор ортиб бораётгани мамнуният билан таъкидланди.

Шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион ва молиявий-техник соҳалардаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. "Яшил" энергетика, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, инфратузилма, шаҳарсозлик, соғлиқни сақлаш, туризм соҳалари амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланди.

Қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсадида Инвестиция платформаси ва Ишбилармонлар кенгаши каби механизмларни йўлга қўйиш, шунингдек, Ал-Кувайт шаҳрида савдо уйини очиш бўйича келишувга эришилди.

Янги шериклик дастури доирасида Кувайт араб иқтисодий тараққиёт фонди билан лойиҳалар портфелини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Учрашувда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Қўшилмаслик ҳаракати ва бошқа нуфузли тузилмалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Музокаралар якунида икки давлат етакчилари кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилдилар. Қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди.

@a_xaitov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☑️ Жиззахда ишчи гуруҳ ўрганиш якунлари муҳокама қилинди

“O’zLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сессияси жорий йил январь ойида ишчи гуруҳимизнинг Жиззах вилоятида сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувлари якунларига бағишланди. 

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, мутасадди ташкилотлар вакиллари, тадбиркорлар, ёшлар ва партия фаоллари иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, ишчи гуруҳ Жиззах вилоятида бир ой давомида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ва бошқа долзарб масалалар юзасидан ҳудудлар кесимида жамоатчилик назорати асосида ўганишлар олиб боришди.

Партия фаоллари ва сайловчилар билан бўлиб ўтган ҳар бир учрашув очиқ ва самимий мулоқотларга айланиб кетди. Партиядошларимиз корхона ва ташкилотларда, маҳаллаларда бўлдилар. Вилоятда ислоҳотлар жараёнини бевосита кузатиб, аҳоли хонадонларида оддий одамлар билан мулоқот қилдилар. Уларни ташвишга солаётган муаммоларни ўргандилар.

Пресс-клубда ОАВ вакиллари, иштирокчилар депутатларга, мутасаддиларга кўплаб саволлар билан мурожаат қилдилар. Бугунги кунда Жиззах вилоятида ижтимоий соҳалар ривожига тўсқинлик қилаётган муаммолар очиқ муҳокама қилинди. Уларни биргаликда бартараф қилиш йўллари бўйича таклифлар ўртага ташланди. 

@a_xaitov


☑️ Давлатимиз раҳбари ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида янги ташаббусларни илгари сурди

Бугун давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ёшлари билан очиқ мулоқот қилди. Мулоқотда ёшлар билан ишлаш натижадорлигини янада ошириш, уларга янада кенг имкониятлар яратиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Унда мен ҳам қатнашдим.

Йиғилишда таъкидланганидек, Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизини ёшлар ташкил этади. Ҳар йили меҳнат бозорига 600 мингдан ортиқ йигит-қизлар кириб келмоқда. 2030 йилга бориб, бу кўрсаткич 1 миллион нафарга етади. Шу боисдан, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, интилишларига шароит яратиш давлатимизнинг устувор сиёсатига айланган. Ўтган 8 йилда ёш тадбиркорлар сони 3 карра кўпайиб, улар бугун бизнес вакилларининг салкам 40 фоизини ташкил этмоқда. Ишсиз ёшлар 2 карра камайди. Ишсизликдан холи маҳаллалар сони 1 минг 889 тага етди.

Йиғилишда Президентимиз ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган 3 та катта ҳужжатга имзо чекканини қайд этиб ўтдилар. Жумладан, Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилганлиги ёшларга берилаётган яна бир катта имкониятлардан биридир.

Бундан ташқари ёшларни даромадли иш билан таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Биргина ўтган йили 56 минг гектар ер ёшларга ажратилди. Бу ўз самарасини бериб, ҳозирда 153 минг нафар ёшлар деҳқончилик билан шуғулланяпти. Бу бошланган ишларни яна тизимли давом эттириш борасида аниқ вазифалар белгиланди.

Шунингдек, Ёшлар кооперациялари ташкил қилиниб, ёшлар қишлоқ хўжалигида билим ва кўникма оширишига ёрдам берилиши ҳам муҳим ташаббуслардан бири бўлди. Эндиликда Ёшлар саноат зоналарида саноат ипотекаси орқали бино олаётган тадбиркорларга ускуна хариди учун 500 минг долларгача кредит ажратилади.

Давлатимиз раҳбарининг билдирган таклиф-ташаббуслари партиямизнинг ёшлар учун манфаатли иш ўринларини яратиш, ёшлар тадбиркорлигини молиялаштиришга кўмаклашиш ҳамда ёшларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш каби вазифалари ижроси учун ҳам муҳим. Шу боис партиямиз Президентимиз томонидан белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этишга бор куч-ғайратини сафарбар этади.

@a_xaitov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☑️ Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсманнинг) ўтган йилги фаолияти сарҳисоб қилинди

Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2024 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитдик.

Мамлакатимизда сўнги йилларда инсон қадрини улуғлаш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. "Ўзбекистон - 2030" стратегиясида ҳам ушбу масалага устувор вазифа сифатида аҳамият берилган. Ҳар бир инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш, фуқароларимиз ҳуқуқларини тўлиқ ҳимоя қилиш борасида муҳим вазифалар белгиланган.

Бу борада Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сайловолди дастурида ҳам устувор вазифа сифатида алоҳида эътибор қаратилган. Шу босидан ҳам партиямиз фракцияси йиғилишда Омбудсманнинг ҳисоботини атрофлича муҳокама қилдик, таклифларимизни билдирдик.

Ҳисоботини таҳлил қиладиган бўлсак, ўтган йили "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги янги қонун қабул қилингани, уни янгиланган Конституциямизга мувофиқлаштирилгани, бу орқали Омбудсманнинг ваколатлари кенгайтирилиб, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги роли мустаҳкамланганлигини алоҳида эътироф этмоқчимиз.

Шунингдек Омбудсман томонидан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, инсоннинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилгани, хусусан, 23 минг 422 та мурожаатлар келиб тушганлиги ва уларни ҳал қилиш чоралари кўрилганлигини алоҳида эътироф этамиз.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2024 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини барча депутатларимиз маъқуллашди.

@a_xaitov


☑️ Саркарда, буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги кенг нишонланаяпти

Мамлакатимиздаги қарийб барча ташкилот, муассасаларда Бобур таваллудига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар ўтказиляпти.

Улуғ бобокалонимизнинг ибратли ҳаёти, бадиий ижодда, илмда, давлат бошқаруви ва ҳарбий санъат бобидаги фаолиятини тарғиб қилиш халқимиз тафаккури, миллий маданияти юксалишига хизмат қилмоқда. Айниқса, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида туб ислоҳотлар амалга оширилаётган бугунги кунда Бобур Мирзонинг бебаҳо меросини чуқур ўрганиш ва оммалаштириш янада муҳим аҳамият касб этади.

Саркарда бобокалонимиз ижодининг гултожи – “Бобурнома” асари бўлиб, унда 1494-1529 йиллар Марказий ва Кичик Осиёда, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида кечган воқеалар баён этилган. Бобур гўзал хулқ-атвор эгаси, тақво, шижоат, ҳалоллик, вафодорлик, сабр-тоқат, ҳиммат, адолат, раҳм-шафқат каби хислатларни мужассамлаган. Бу хислатлар унинг ижодида ҳам ўз ифодасини топган.

Бобур лирик шоир ва ижтимоий масалалар ечимига ўз ҳиссасини қўшган олим сифатида халқимиз маънавий маданияти тарихида муносиб ўрин эгаллайди. Унинг асарларидаги ахлоқий қарашлар, бағрикенглик, инсонпарварлик тамойиллари инсонларни доимо эзгуликка чорлаб туради.

Мухтасар айтганда, Бобурнинг серқирра, ибратга тўла бўлган ўзига хос ҳаёт йўли барчамиз учун умумбашарий қадриятлар даражасида намуна мактаби бўла олади.

@a_xaitov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”: “Огоҳ бўлинг - ис гази” акцияси доирасидаги тадбирларнинг натижалари муҳокама қилинди

Пресс клубда аҳоли хонадонларини иситишда табиий ва суюлтирилган газ, қаттиқ ёқилғи ёки нефть маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик натижасида ёнғин келиб чиқиши ёки ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг сабаблари ҳамда уни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди.

Мазкур акция аҳолини ис газидан зарарланишини олдини олиш мақсадида мутасадди ташкилотлар, партия фаоллари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва ҳомийлар билан ҳамкорликда аҳоли хонадонларида иситиш тизимларини мунтазам текшириш ва таъмирлаб бориш, хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, ис газининг хавфлилиги ва ундан сақланиш бўйича аҳоли ўртасида ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Акция доирасида 1939 нафар депутатлар, мингга яқин тадбиркорлар, 4 мингга яқин мутахассислар жалб қилинди. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган 10 мингга яқин хонадонларга ис газини аниқлайдиган ускуналар тарқатилди.

Пресс клуб давомида кун тартибидаги масала юзасидан олимлар, вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда депутатлар сўзга чиқиб, ўзларининг турли хил фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбир якунида ушбу акцияни янада оммалаштириш, ўрганиш якунлари бўйича соҳа мутахассислари ва депутатлик гуруҳлари йиғилишларида муҳокама қилишга келишиб олинди.

@a_xaitov


ПАРТИЯ ТАШАББУСИ: АКЦИЯ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Либерал демократик партияси ташаббуси билан жойларда “Инсон  ҳаёти – бебаҳо неъмат, у барча нарсадан устун” тамойили асосида жорий йилнинг январь – март ойларида “Огоҳ бўлинг – ис гази” акцияси ўтказилмоқда.

Партия ташаббуси билан ушбу ускуналарнинг ижтимоий кўмакка муҳтож хонадонларга бепул ўрнатилишидан асосий мақсад газдан заҳарланиш ва нохуш ҳолатларни камайтиришдир. Тадбирлар давомида ис газидан ҳимояланиш тартиб-таомиллари, фавқулодда ҳолатларда ҳаракатланиш бўйича зарур кўникмалар кўргазмали чиқишлар орқали намойиш этилди.

“XXI asr” газетасининг 2025 йил 13 февраль сонидан.

@a_xaitov


ДАВЛАТ ДАСТУРИ ИЖРОСИ: ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонидан келиб чиқиб, партия ва фракция олдидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда сўз олганлар O‘zLiDeP “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга оширилиши учун масъулиятни зиммасига олган партия эканини яна бир карра эътироф этишди. Муҳокамалардан сўнг жорий йилги давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси учун “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ишчи гуруҳлар таркиби тасдиқланди.

“XXI asr” газетасининг 2025 йил 13 февраль сонидан.

@a_xaitov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☑️ Давлат дастурининг 2024 йил якунлари ижроси муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2024 йил якунлари ижроси юзасидан ҳисоботини муҳокама қилдик.

Таъкидлаш жоизки, ҳукуматнинг ўтган йилги давлат дастури ижроси юзасидан маълумотларни тақдим этиш жараёни ҳақида қисқача тўхталиб ўтадиган бўлсак, йил давомида партиямиз фракциясида муҳокамалар олиб борилди, жойларга чиққан ҳолда ўрганилди. Шунингдек, вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда парламент ва жамоат назоратини шакллантиришлардан фойдаланилди.

Бизни электоратимиз манфаатларига хизмат қиладиган муҳим қонунларни ишлаб чиқишда ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимиз. Хусусан, давлат дастури доирасида 6 та қонун ишлаб чиқилган бўлса, шундан 5 таси айнан партиямиз электорати бўлган тадбиркорлар фаолиятига оиддир. Шунингдек давлат дастурига мувофиқ 100дан ортиқ қарор, фармон ва ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, унинг ижросида ҳам ҳукуматимиз билан ҳамкорликда фаол иш олиб борилди.

Яна шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, ялпи ички маҳсулот биринчи марта 115 млрд. долларга етиб, 6,5 фоизга ўсди. Саноат, хизматлар кўрсатиш, қурилиш, қишлоқ хўжалигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича жадал ислоҳотлар олиб бориляпти. Инвестициялар хажми 35 млрд. долларга етиб, бунда хорижий инвестициялар 1,6 баробарга кўпайди.

Бундан ташқари ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича жуда катта тизимли ёндашув бўлди. Ўтган йил давомида 9 452 та маҳаллада 8 млн. 300 минг нафар ёшлар билан иш олиб борилди. 345 млрд. сўмлик маблағлар 170 минг нафар ёшлар дафтарига киритилган ёшларимизни қўллаб-қувватлашга сарфланганини ҳам алоҳида қайд этамиз.

Ушбу ютуқларда албатта, давлатимиз раҳбари бошчилигида ҳамда ҳукумат раҳбарлигида тизимли ишлар амалга оширилаётганлигини алоҳида қайд этиб ўтмоқчимиз. Ҳукуматнинг 2024 йил давлат дастури ижроси бўйича ҳисоботини тўлиқ маъқуллаймиз ва жорий йилги давлат дастурининг ижросида ҳам ҳамкорликда иш олиб борамиз.

@a_xaitov


Forward from: Kun.uz | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ЎзЛиДеПнинг акцияси республика бўйлаб оммалашмоқда

Ўтган йилги сайловолди тарғиботи давомида ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзодлар доимий равишда аҳоли билан мулоқот қилишга, мунтазам равишда уларнинг ҳолидан хабар олишга ваъда берган эди. Бугун улар ўз ваъдаси устидан чиқиб, сайловчиларнинг муаммоларини тизимли ҳал қилишяпти.

👉 https://kun.uz/kr/82363357

Kun.uz расмий канали


☑️ Кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш тизими такомиллаштирилмоқда

ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишда кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан Фуқаролик, Солиқ кодекларига, “Гаров тўғрисида”ги, “Ипотека тўғрисида”ги, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги ҳамда “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунларга кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қондиришни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши кредиторларнинг гаровга қўйилган мол-мулкига нисбатан ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш, гаров нарсасини суддан ташқари тартибда реализация қилиш тизимини такомиллаштириш, мажбуриятни гаровдаги мол-мулк ҳисобидан ундириш жараёнларини соддалаштиришга хизмат қилади.

Мунозаралар давомида фракциямиз аъзолари қонун лойиҳасининг моҳиятига тўхталиб, уни иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида фракция аъзолари томонидан берилган қатор таклифлар ҳужжат матнида акс этиб, лойиҳа ҳар томонлама пишиқ-пухта ҳолатга келтирилганини билдиришди.

Қизғин савол-жавоблардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

@a_xaitov


☑️ 2024 йил давлат дастури ижроси муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2024 йил якунлари ижроси юзасидан ҳисоботи муҳокама қилинди.

Депутатлар партиямиз мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, Давлат дастурининг иқтисодиётни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишларга алоҳида эътибор қаратди.

Дастурдаги устувор йўналишлар ва мақсадларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида барча зарур чоралар кўрилиб, 2024 йил якунида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши ўтган йилга нисбатан 6,5 фоизни ташкил қилганини алоҳида қайд этмоқчимиз.

Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналишидаги устувор мақсадлар доирасида амалга оширилган ишлар натижасида ялпи ички маҳсулот 106,5 фоизга, саноат 106,8 фоизга, қурилиш 108,8 фоизга, хизматлар 107,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги 3 фоизга ўсган.

Ҳисобот йилида шунингдек, қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва рентабеллик даражасини кескин ошириш мақсадида ҳудудларда умумий қиймати 329,8 млрд сўмлик қуввати 96,5 минг тонна бўлган 12 та агрологистика марказлари ишга туширилган ва 500 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилган. Қолаверса, ҳудудларда 50 минг гектарда интенсив сабзавот етиштирилган.

Мунозаралар давомида депутатлар Дастурда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларни ижобий баҳоладилар. Шу билан бирга, айрим масалалар юзасидан бир қатор таклифлар беришди. Савол-жавоблардан сўнг, Вазирлар Маҳкамасининг Давлат дастурини 2024 йилдаги ижроси юзасидан ҳисоботи маъқулланди.

@a_xaitov


☑️ Тадбиркорлик ривожи – мамлакат тараққиётининг гарови

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда ва бу борада тадбиркорлар учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Натижада, янги иш ўринлари яратилиб, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш каби йўналишларда сезиларли ютуқларга эришилмоқда.

Президентимиз ҳам тадбиркорларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаб, уларнинг ютуқларини муносиб рағбатлантирмоқда. Бунинг ёрқин мисоли сифатида Термиз шаҳридаги «Surkhon Sandwich» МЧЖ таъсисчиси Раупов Бахром Қаюмовичнинг «Дўстлик» ордени билан тақдирланганини кўрсатиш мумкин. Унинг фаолияти нафақат тадбиркорлик, балки ижтимоий тараққиётга ҳам катта ҳисса қўшмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда тадбиркорликка кенг йўл очилган бўлиб, изланувчан ва ташаббускор ишбилармонларимиз давлат томонидан муносиб эътироф этилмоқда.

@a_xaitov

20 last posts shown.