#Мақола #Мазҳаб #Раддия
#Мавзу:
Майитга қуръон савоби борадими? Аҳли биддиат кишилар Қуръон марҳумларга унинг савоби етмайди, бу бидъат, фақат дуо қилиш мумкин”, дейишади.
Аслида кўпчилик уламолар Қуръон тиловатининг савоби дунёдан ўтганларга етади деганлар.
Ҳанафий мазҳабимизнинг забардаст имомларидан Абу Жаъфар ат-Таҳовий “Ал-Ақидатут-Таҳовия” китобида:
яъни: “Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир”, деб келтирадилар.
Имом Абу Ҳанифа, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва жумҳур уламолар “Баданий ибодатнинг савоби ўлганларга етади”, деганлар.
Замондош олимлардан доктор Саъид Абдуллатиф Фуда “Шарҳул кабир ала Ақидатут Таҳовия” китобида шундай ёзади:
яъни: «Ибнул Ҳож “Мадҳал” китобида: “Ким қироати ҳеч хилофсиз (майитга) етишини хоҳласа, шу ишини “Эй Аллоҳ! Қироатимнинг савобини фалончига бергин (етказгин)”, деб дуога айлантирсин”, дейди».
Ушбу таълим асрлар оша мусулмон оламида амалда жорий бўлиб келган. Шу билан бирга, ўтганларнинг номидан яхши амаллар қилиб, савобини уларга бағишлаш ҳам бевосита Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тавсиялари билан жорий қилинган амалдир.
Ҳанафий аллома Бадриддин Айний Ўликка фойда бўлишига мисол қабр олдида Қуръон қироат қилиш ва зикр учун тўпланишдир, чунки майит бу нарсалардан манфаат кўради. Абу Довуд Маъқал ибн Ясордан ривоят қилади. У киши айтдилар: “Расулуллоҳ: “Ўликларингизга “Ясин”ни ўқинг”, дедилар”. Бу ҳадисни Насоий ва Ибн Можа ҳам ривоят қилган. Бу ҳадис ёнида ўқилган Қуръондан майит манфаат кўришига далолат қилади ва “майит Қуръон қироатидан манфаат кўрмайди” деганларга қарши ҳужжат бўлади» (“Умдат ул-қори” китоби).
Абу Ҳанифа ва Аҳмад разийаллоҳу анҳумо Қуръон қироатининг савоби майитга етади, деганлар» (“Умдат ул-қори” китоби).
Хулоса шуки, бир қанча манбаларда Қуръон қироатининг савоби вафот этганларга етиб бориши айтилган. Бу ҳақда етарлича далилларимиз мавжуд. Қолаверса, бир қанча фиқҳий китобларимизда ҳам бу масала очиқ-ойдин баён қилинган. Масалан, «Ҳидоя», «Бадоиъ», «Баҳр» ва бошқа китобларда бу ҳақда етарлича маълумотлар топилади. Шундай экан, бу борадаги ҳар хил нотўғри фатволарга эътибор бермаслик керак.
Косонсой тумани "Мулла Раҳим қори" жоме масжиди имом хатиби Юсуфхўжаев Шарифхон.
🌐 КАНАЛИМИЗ:
@SOFTALIMOTLAR