#Мақола #Ихтилоф
Тинчлик ва осойишталик – олий неъмат!
Бу дунё хаётида оллох таоло бандаларига жуда куплаб неъматларни ато килган. Ана шу неъматларнинг енг улуғи тинчлик неъматидир.
Бир неъматни қадри қачон билинади деб айтса, баъзи Ҳукамолар айтадиларки: "Қачоники шу неъмат ундан завол топса билади дейдилар"
Биз шу бизга берилган неъматни борида қадрлашлик, уни ғанимат билиш барчамизга лозим бўлади. Хотиржамликнинг давомийлигини таъминлайдиган омиллардан бири – шукр. Зеро, қуръон каримда ҳам шукр қилганларга неъматларини янаҳам кўпайтириб бериши тўғрисида оятлар мавжуд. Акс ҳолда ношукрлик нотинчликка сабаб бўлиши мумкинлиги ҳам оятларда ўз аксини топган. Инсонларнинг бирлиги, маърифат ҳосил қилиши, ҳаёт фаровонлиги, ризқнинг мўл – кўл бўлиши, жамиятда бирдамликни мустаҳкамланиши, қўни-қўшни ва қавм-қариндошларнинг ҳолидан ҳабар олиб туриш, силаи раҳм қилиш, хотиржам ибодатда бўлиш, ер юзида Аллоҳ Таолони рози қиладиган ҳаёт кечира олиш учун ҳам тинчлик лозим.
Ҳар бир инсон учун тинчлик зарурлиги борасида хадиси шарифда ҳам айтиб ўтилган.
Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: “Ким оиласи тинч, танаси саломат ва ҳузурида бир кунлик таоми бор ҳолда тогн оттирса унга дунё тўлиғича берилибди”
(Имом Бухорий ривояти).
Эътибор қилинг, пайғамбаримз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) биз кўпинча эътибор бермайдиган, аслида ўта муҳим бўлган уч нарсани эслатяптилар: тинчлик, саломатлик ва моддий таминот. Аллоҳ Таолога хамдлар бўлсин, бугун тинч ва обод юртимизда барчамиз бу неъматларга эгамиз. Уни сақлаш Ватан ва келажак авлодлар олдидаги бурчимиздир.
Хулоса қилиб айтганда, Юртбошимиз таъкидлаганидек, ўзбек халқининг “бошқаларга ҳеч ўхшамайдиган минг йиллар давомида шаклланган, нафақат ўзаро муомала, балки ҳаётимизнинг узвий бир қисми сифатида намоён бўладиган бир қатор ўзига хос хусусиятлари, бағрикенглиги, меҳр-оқибат, меҳр-муҳаббат, меҳр-шавқат каби фазилатлар билан йўғирилган дин-диёнати, маънавияти юксак даражада экан, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги бардавом бўлишига ҳеч қандай шубҳа йўқ”. ИншаАллоҳ...
Салоҳиддин Қурбанов,
Наманган тумани "Нуртепа" жоме масжиди имом хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR