#Мақола #Мазҳаб #Раддия
#Мавзу: АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА ТЎҒРИСИДА
Инсоният тарихига холис назар қилган киши шунга амин бўладики, Аллоҳ таоло одам зурриётига берган иҳтиёр туфайли баъзилар ҳақни топишса, айримлари ботилга эргашишган. Шу сабабли Мусо ва Исо алайҳиссалом қавмлари етмиш икки фирқага бўлинган бўлса, Ислом уммати етмиш учта фирқага бўлингандир. Ҳақ бир бўлганидан фирқаларнинг фақат бири уни топади ва унга эргашади. Ислом уммати ичида ҳақни топган ва унга эргашган фирқа Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва у зотнинг саҳобалари амал қилган йўлда собит қолган мусулмонлардир. Қолган етмиш икки фирқа ҳақни топмаган бўлсада, Ислом динининг қатъий хукмларини инкор қилмагани учун Ислом доирасида ҳисобланади.
Ислом уммати ичида ҳақни топган ва унга эргашган фирқа «Аҳли сунна вал жамоа» деб аталади. Аҳли сунна вал жамоа фирқаси амалиётда тўрт мазҳабга бўлинган.
1. Ҳанафий мазҳаби. Имом Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит раҳматуллоҳи алайҳ.
2. Моликий мазҳаби. Имом Молик ибн Анас раҳматуллоҳи алайҳ.
3. Шофеъий мазҳаби. Имом Муҳаммад ибн Идрис Аш Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ.
4.Ҳанбалий мазҳаби. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ. Бу тўрт мазҳабдан бошқа мазҳаблар ҳам бўлган.
Лекин қўйидаги сабаблар туфайли мазкур мазҳаблар йўқолиб кетган.
1. У мазҳабларнинг таҳқиқ қилиб эргашадиган тобеълари бўлмаган.
2. Масалалар тўлиқ ҳал қилинмагани, ҳал бўлганлариёзиб қўйилмагани ва борлари илмий ўрганилмагани сабабли уларнинг фиқҳий мадрасаси вужудга келмаган.
3. Кўпчилик фатво борасида фақат тўрт мазҳабгагина суянган. Чунки уларнинг усул ва фуруъ ёзиб қолдирилган, муайян тартибга солинган. Бошқа мазҳабларда бундай бўлмаган.
Камолиддин домла Хамрақулов,
Норин тумани бош имом-хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR