#Янгиликлар #Қабул
✅
МУРОЖААТЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ
📝Бугун, 05 февраль чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакили,
вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов ҳудудларидан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг
мурожаатларини ижобий ҳал этиш чораларини кўрдилар.📍Қабул жараёнида фуқароларнинг масжидлар ҳолати, имом-хатиблар фаолияти, оилавий масалалар, савдо-олди сотди каби масалалар юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилди.
🌙 Дарҳақиқат, бировнинг дардини енгиллатиш, ташвишни осон бартараф этилишига ҳисса қўшиш – савоби улуғ амалдир!
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "... Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади", деганлар (Имом Бухорий ривояти).
🟢 Ана шу набавий таълимотга мувофиқ, мутасаддилар билан бирга турли масалалар билан мурожаат қилган фуқароларнинг ташвишлари аришига кўмаклашилди. Илиқ кутиб олинган фуқаролар мутасаддилардан мамнун бўлиб, мурожаатлари ижобий ечим топганидан мамнун бўлдилар.
🕌 Қабул жараёнлари ҳудудлардаги барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐
www.Ravza.uz | 📝
Telegram 💻
Instagram | 📝
Facebook | 🎞
Youtube