Reminder_UN


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


IELTS ✅
SAT ✅
Bachelor in economics✅
Master in Islamic Banking 🔜
Islom Moliyasiga qiziquvchilar uchun:
@Islamic_financeUN
Murojaat uchun: @uftod_a

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter






Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Абдуқодир Хусановга янги жамоасида омад тилаб қоламиз🔥🫡

👇Каналимизга обуна бўлинг
Telegram / Instagram / Youtube


Tasbehlar namozi.

Ibn Abbos rodiallohu anhumodan rivoyat qilinadi:
"Rasululloh sollallohu alayhi vasallam Abbos ibn Abdulmuttolibga:
"Ey Abbos! Ey amaki! Senga ato beraymi? Senga marhamat qilaymi? Senga lutf ko'rsataymi? Seni o'nta xislatli qilib quyaymi? Qachon sen o'shalarni qilsang, Alloh sening gunohingni - avvalgisiyu oxirgisini, qadimgisiyu yangisini, xatosiyu qasddanini, kichigiyu kattasini, siriniyu oshkorini mag'firat qiladi. O'sha o'n xislat: to'rt rakat namoz o'qimog'ing. Har rakatda "Fotihatul Kitob"ni va bir sura o'qiysan. Birinchi rakatda qiroatdan forig' bo'lganingda turgan holingda: "Subhanalloh valhamdu lillaah va laa ilaaha illalohu vallohu akbar" deb o'n besh marta aytasan. So'ng ruku qilasan va rukuda turgan holingda ularni o'n marta aytasan. So'ngra boshingni rukudan ko'tarib, ularni o'n marta aytasan. Keyin sajdaga yiqilasan va ularni sajda qilgan holingda o'n marta aytasan. So'ng boshingni sajdadan ko'tarib, ularni o'n marta aytasan. Keyin sajda qilib, yana o'n marta aytasan. So'ng boshingni ko'tarib (o'tirib), ularni o'n marta aytasan. Ana o'sha bir rakatda yetmish beshtadir.Buni to'rt rakatda ham qilasan. Agar bu namozni har kuni o'qiy olsang, shuni qil. Agar qila olmasang, har jumada bir marta. Agar uni ham qila olmasang, har oyda bir marta. Agar uni ham qila olmasang, har yili bir marta. Agar uni ham qila olmasang, umringda bir marta",
dedilar.
Boshqa bir rivoyatda "Agar sen yer ahlining eng katta gunohkori bo'lsang ham, albatta u ila senga mag'firat qilinur", degan jumla ziyoda qilingan.
Abu Dovud rivoyat qilgan.
Termiziyning iborasida:

"Agar gunohlaring qumtepa mislicha bo'lsa ham, Alloh ularni sendan mag'firat qiladi", deyilgan.
Ushbu hadisni Abu Dovud va Termiziydan boshqa - Ibn Moja, Bayhaqiy, Ibn Xuzayma, Hokim, Ibn Xibbon, Ibn Muborak, Tabaroniy, al-Xatib, al-Ojuriy, Abu Said as-Samaniy. Abu Muso al-Mananiy va Imom Buxoriy ("Juzul Qur'on"da) rivoyat qilishgan.
Abu Usmon al Xayriy az-Zohid:
"Qiyinchiliklar va g'am-g'ussalar uchun tasbehlar namozidan yaxshi narsa ko'rmadim", degan.

©️Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
📓Kifoya


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
https://t.me/jom_xayriya


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Namozni qazo qilish

Abror Muxtor Aliy hafizahulloh

@Shuhrat_Ali_blogi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Xo'sh, sizning bahonangiz nima?

Video Tohir Abdulg'ani Abdulloh sahifasidan olindi.

@Shuhrat_Ali_blogi


Abu Dardo radiallohu anhudan rivoyat qilinadi:

"Nabiy sollallohu alayhi vasallam:
"Qishloqdami, sahrodami, uch kishi boʻlsa-yu ular ichida jamoat qoim qilinmasa, albatta, shayton ularga ega chiqadi. Jamoatni lozim tut. Ayrilganni boʻri yer", dedilar".


Abu Dovud, Nasoiy va Ahmad rivoyat qilishgan. Hokim sahih degan.

©️Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
📓Kifoya


Assalomu Alaykum va Rahmatullohi va Barokatuh

Juma sunnatlarini qilishni erta tongdan boshlang)

✅Gʻusl
✅Misvak
✅Yangi yoki yuvilgan toza kiyim
✅Juma nomoziga ertaroq borish
✅Kahf surasini oʻqish qodir boʻlmasangiz tinglash
✅Habibimiz❤️ (s.a.v) ga salovat aytish
✅Kun davomida zikrda boʻlish(sababi bir vaqt borki duo soʻzsiz qabul boʻladi shuning uchun kun davomida duoda va yaxshi niyyatda yuring)
✅Tirnoq, soch-soqollarni kaltalatish
✅Ota-onangiz va Ahlingizga shirin soʻzlar aytib hadya berish(qodir boʻlsangiz)


Jumaning xoyri va barokati ustingizdan yogʻilsin Allohumma Solli va Sallim va Barik Alayhim❤️


Намозингни ҳеч қачон тарк қилма!
Бир мартта сажда килиш учун ҳаётга қайтарилишини орзу қилиб ётган миллионлаб вафот этганлар бор...

@konspektor


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Браво!

Французча инглизча, итальянча инглизча, ва айниқса, туркча ва ҳиндча инглизчани қойил қилиб ўхшатибди!👍😂

@boburakmalov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳаммаси ўзгарди...


Forward from: Najmiddin Ermatov
#БАЙРАМ_МУБОРАК

ҚЎРБОШИЛАР ҚЎШИҒИ

Шимолдан ёғий келар
Талаб қилиб Туронни,
Минг аср эш бўлсак ҳам
Бизга қўшилмас қони,
Ўрнингдан қўзғал энди,
Туркий элнинг ўғлони,
Тулпорингга қамчи ур
Селдай қалқи, бовурим,
Бизлардан шон сўрмоққа
Ватан ҳақли, бовурим.

Туроннинг эр-у қизи
То азалдан мард келар,
Турклар дунё сўрар деб
Қадимдан бир шарт келар,
Душманга қул бўлганнинг
Авлоди номард келар,
То абад тинмасин-а
Мерос чархи, бовурим,
Бизлардан ор сўрмоққа
Ватан ҳақли, бовурим.

Тўтига ошно булбул
Чаманга арзимайди,
Душмандан қочиб ўлган
Кафанга арзимайди,
Мустабидга қул элат
Ватанга арзимайди,
Балки кўрар умрнинг
Келди гашти, бовурим,
Бизлардан ҳол сўрмоққа
Ватан ҳақли, бовурим.

Туркий элат бошида
Бегона тахт кўрмасин,
Бош эгар омонликни
Ўзига бахт кўрмасин,
Кун келиб фарзандини
Ёвга улфат кўрмасин,
Ўзлигинг кўрсатмоқнинг
Келди вақти, бовурим,
Бизлардан кор сўрмоққа
Ватан ҳақли, бовурим.

Бобомдан мерос ватан
Боламга мерос ўтсин,
Шуурига мангулик
Уйғотар овоз ўтсин,
Ёвга қаҳри қаттиқлик
Туркийларга хос ўтсин,
Кўзлардан олов ўтсин,
Ўтсин шахти, бовурим,
Бизлардан юрт сўрмоққа,
Авлод ҳақли, бовурим.

Юрт деб йўлга отладик
Буюкроқ сафар қайда,
Шу йўлда шаҳид кетсак
Бошқа бир зафар қайда,
Қул бўлган тирикликдан
Ортиқроқ хатар қайда,
Отланган ҳар йигитнинг
Шудир ахди, бовурим,
Бизлардан қон сўрмоққа
Ватан ҳақли, бовурим.

Агар ётга қўшилиб
Қондошлар сотса бизни,
Номимизга тупуриб
Хоиндек отса бизни,
Ўтмишидан юз буриб
Бир кун унутса бизни,
Яшамоқдан мани не,
Бу жон надир, бовурим?..
Бизлардан жон сўрмоққа
Ватан ҳақли, бовурим.

https://t.me/Najmiddin_Ermatov


#кун_ҳадиси

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ القِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ ...عَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَ أَنْفَقَهُ... (رواه الامام الترمذي)

яъни: “Қиёмат кунида банданинг икки қадами, то молини қаердан топиб нимага сарф қилганидан сўралмагунча жойидан жилмайди” (Имом Термизий ривояти).

@IslomMoliyasi канали


Сизга онангиздан кейин энг меҳрибон аёл — опа-синглингиздир. Шунингдек, отангиздан кейин энг мушфиқ эркак — ака-укангиздир. Ака-ука ва опа-сингилларнинг борлиги — абадий дўстларингизнинг борлигидир. Улар болаликдан бошланган илк дўстларингиздир. Улғайганингизда эса суянадиган қоя ҳам улардир. Ота-онангиздан сизга қоладиган энг улкан мерос ҳам улардир. Уларни ҳурмат қилиб қадрланг!

Эй Аллоҳ, опа-сингил ва ака-укаларимиз ҳамиша кўзимизни қувнатиб турсин! Улар бизнинг ва биз уларнинг маҳзунлик кўз ёшини кўрмайлик!

@konspektor


Forward from: AL MUAMALAT
Al Muamalat Consultingнинг хабари

Al Muamalat Consulting ўтган йили (2024) AAOIFI CSAA сертификати учун махсус тайёрлов курсини муваффақиятли ташкил этди. Имтиҳон топширувчилар 2024 йил 4 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Al Muamalat имтиҳон марказида AAOIFI томонидан онлайн реал вақт режимида CSAA имтиҳонини топширдилар.

Бугун ушбу имтиҳон натижаларини олдик ва хурсандчилик билан маълум қиламизки, алҳамдулиллах 11 нафар номзод имтиҳондан муваффақиятли ўтиб, AAOIFI CSAA сертификатига эга бўлди.

AAOIFI CSAA сертификатига эга бўлган номзодларни чин дилдан табриклаймиз ва уларга Ислом молиясини ривожлантириш йўлида Ўзбекистон ва Марказий Осиёда самарали хизмат қилишларини тилаймиз.
Al Muamalat ўз олдига қўйган муҳим вазифалардан бири молиявий саводхонликни оширишдир, чунки Исломий молиявий саводхонлик даражаси ва билимнинг юқорилиги соҳанинг ривожланишининг асосий талабларидир.

Маълумот учун,
Al Muamalat Consulting Ўзбекистонда AAOIFI ташкилоти Fellowship дастури ва бошқа сертификатларига тайёрлов курсларини онлайн ва оффлайн шаклда ташкил этувчи ташкилот ҳисобланади. Шунингдек, AAOIFI ташкилотининг Ўзбекистондаги расмий вакилидир.




Фаҳрлансак арзийди!

Каъба мусулмонларнинг Ҳаж ва Умра қиладиган жойига айланган ўша даврдан ҳозиргача Каъба 14 марта таъмирланган. Каъбанинг Пайғамбаримиз давридаги эшиги Туркиянинг Истамбул шаҳридаги
музейида сақланади. Турклар ҳукмронлик қилган йиллари олиб кетган экан. 1943 йили Абдулазиз ибн Сауд қимматбаҳо ёғочдан эшик ясатган (30000 риёлга). 1977 йили Подшоҳ Фаҳд ибн Сауд 250 кг соф тилладан эшик ясатди. Тилла эшикка ўймакорлик санъати билан оятлар ёзиш танловини ўтказди. Танловда Наманганнинг
Тўрақўрғон туманидан 1927 йили бориб қолган Абдураҳмон қори
ғолиб бўлиб топилади. Подшо уни тилла эшикка хат битиш учун таклиф қилади. Қори хатни ҳеч қандай ҳақ олмай ёзишни, фақат эшикнинг бир четига «Абдураҳмон Намангоний» деб ёзиб қўйишларини илтимос қилади. Подшо олдин кўнмасдан, кейин розилик берган экан. Борсангиз, кўрасиз.

Кисва - Каъбанинг устига ёпилган ёпғич - Каъбапўш. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) 630 йилда Маккага келганларида Каъба устидаги кисвани кўриб, Ямандан келтирилган матодан янги кисва қилдирган эканлар. Кисвалар доим чет элдан келтирилар, ҳар йили Қурбон ҳайити, Ҳаж мавсуми олдидан янгисига алмаштирилар экан. 1938 йили Саудия подшоси Абдулазиз мутахассисларни тўплаб, кисвани энди хориждан олиб келмай, шу ерда тайёрлашни маслаҳат беради. У шу йилдан бошлаб Макка шаҳрида тайёрлана бошланган. Энг қизиғи 1938 йилда подшо Абдулазизхоннинг йиғилишида наманганлик юртдошимиз Аббосхон қори Абдулҳамид қори ўғли ҳам бўлган экан. У киши «Масжидул ҳарам»да чироқбон (электрик, монтёр) бўлиб ишлар экан. Аббосхон подшонинг таклифини эшитиб, рухсат сўраб: «Мен муҳожирман, Ватанимда бўз, алак, реза тўқиганман, агар рухсат этсангиз, шу ерда цех қуриб, кисва тўқишга ҳаракат
қилсам» дебди. Подшо рози бўлган. Аббосхон Қурбон ҳайитигача янги кисва тайёрлаб, Каъбага борган ҳожилар олдида кийдиради. Подшо хурсанд бўлиб Аббосхонга «Кисватул Каъба» деган фабрика қурдириб беради. 1977 йили фабрика кенгайтирилиб, Германиядан янги дастгоҳлар келтирилади. Битта кисва бир йил давомида тайёрланади ва унда 250 нафар ишчи ишлайди, 700 кило табиий ипак қора рангга бўялади. Мустаҳкам пахталик астарни бириктириш учун эса 120 кило олтин ва кумуш симлар ишлатилиб олтин ва кумуш шакллар билан безатилади. Унга камида 17 000 риёл ёки 5 ярим миллион доллар сарфланади. Ҳозирда юртдошимиз Аббосхоннинг фабрикасида бир йилда 3 та кисва тайёрланади. Иккитаси Мадинадаги Расулуллоҳ қабрлари устига, биттаси Каъбага ёпилади. Ёпиш маросимида подшо қатнашади.
Аббосхон қори 1907 йилда туғилганлиги 10 ёшида «Қуръон»ни тўлиқ ёд олганлиги ва 1928 йили Макка шаҳрига келиб қолганлиги айтилади. 2002 йилида Маккага борган юртдошларимиз Аббосхон қорини 98 ёшда хали ҳам фабрика раиси эканлигини айтишган. Унинг катта ўғли - ҳарбий қўмондон, яна икки ўғли - дўкондор эканлигини. Подшо бу улуғ зотни Саудия фуқаролигига қабул қилганлигини айтишган. Жуда кам одам бу номга эга бўлади.

Ўзбекнинг номи ўша соф олтиндан ясалган Каъбанинг эшигида ҳам ёниб турипти. Каъбанинг устига ёпилган ёпғич - Каъбапўшни ўзбегимнинг усталари асос солган фабрикада ишлаб чиқарилади. Дунёда шунча миллат турганида нега айнан шу замидан чиққан инсонларга бундай шарафлар насиб этган?

@konspektor


Forward from: Mubaşşir Ahmad
Шошилинч!
Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишувга эришилгани айтилмоқда. Аллоҳу акбар!!
Тафсилотлар эртага.

20 last posts shown.