Энг зўр йилларини "Интер"да ўтказган бразилиялик Адрианони эслайсизми?
Тармоқларда унинг Бразилия фавелаларида "қотиб қолгани" тасвирланган видеолар сиздирилди. Бундай видеолар тармоқларда бот-бот пайдо бўлади ва аксар ишқибозлар ачиниш билан қарши олишади. Айримлар унинг тамом бўлгани, бор-будидан айрилиб, пиёниста бўлиб кетгани, кўчаларда ётиб юргани ҳақида ёзишади.
Marca нашрининг ёзиича аслида ундай эмас. Тўғри, бразилиялик ичкиликни жуда яхши кўради. Депрессияга тушиб қолади, ора-орада "қуруғи"дан ҳам тортиб туради. Аммо буни депрессия қайталаганида қилади, кейин вақт ўтиб яна нормал ҳаётга тушиб олади.
Нашр ёзишича, унда ҳаммаси ёмон эмас: кўриниши яхши, adidas билан шартномаси бор, ҳатто автобиографиясини чоп этмоқчи. Адриано Рио де Жанейро марказидаги элит туманда яшайди, фавелаларга эса вақти-вақти билан эски чориғини, қаердан чиққанлигини унутмаслик учун бориб турар экан.
Борганда шунчаки кибрни синдириш учун эмас, ҳушёрликни ҳам синдиришга борар экан-да, шунинг учун мана шунақа видеолар чиқиб кетаркан😭😁
@boburakmalov